islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 26, 2019

Day

Саҳобаи киромлардан бирини сўкиш ҳақоратлаш ҳукми (4-қисм)

(розияллоҳу анҳум ажмаъин) Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоби киромларини мазаммат қилиш, уларни сўкиш, ҳақоратлаш, улардан айб-нуқсонлар излаш ҳам гуноҳи азимлардан саналади. Балки, бирон нарса тўқиш, туҳмат, ғийбат каби ишлар, буларни гапириш эса кишининг мунофиқлиги бўлади. Қандай Расулини севаман деб туриб, бу Зотни ҳимоя қилган, унга эргашган ва Расулуллоҳни ўзлари севган кишиларни яхши кўрмаслик мумкин. Зеро, чин имон уларга бўлган муҳаббат билан бирга камол топади. Бунга кўплаб ҳадислар ва саҳобаларнинг амаллари далилдир. Бу масалада вожиб бўлган амал шуки, мўмин ва мусулмон бўлган кишига имондан кейин Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат туради. Расули келтирган нарсаларга муҳаббат туради. Амру вожибларини қоим-мақол қилган зотларга муҳаббат туради. Унинг бошлаган ҳидоятига маҳкам ёпишганларга муҳаббат, суннатларига амал қилганларга муҳаббат туради. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оила аъзолари, завжаи мутоҳҳаралари, асҳоби киромлари, фарзандалари ва ходимларини, қулларини севиш имонни камолга етказувчи омиллардан ҳисобланади. Улар яхши кўрган зотларни яхши кўриш ва ёмон кўрганларни ёмон кўриш, дўстларини дўст ва душманларини душман тутиш чин имнга белги ҳисобланади. Зотан, мусаффо имоннинг асосини Аллоҳ учун дўст тутиш ва Аллоҳ учун душман тутиш ташкил этади. Айюб Сихтиёний розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ким ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуни севар экан, у диннинг минорасини барпо этибди (Диннинг шамчироғини ёқибди). Ким ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу севар экан, у ўз йўлини кенг билиб олибди. Ким ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу севар экан, у Аллоҳнинг нури билан ўзини ёритибди. Ким ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳуни севар экан, у “ал-ъурватул вусқо” – мустаҳкам арқонни яъни, Ислом маҳкам тутибди. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дўстлари – саҳобалари ҳақида яхшиликни гапирса, ҳақиқатда у мунофиқлик иллатларидан омон бўлибди. 134

Тошкент ислом институтида “Миллий-маънавий қадриятлар” мавзусида суҳбат бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йилнинг 25-сентябр куни “401” ва “402” гуруҳ талабалари учун “Сентябр – Маънавият асослари” фани ойлиги доирасида “Миллий-маънавий қадриятлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси директори, фалсафа фанлари номзоди, доцент Шавкат Тўраев ташриф буюриб мазкур мавзуда маъруза қилиб берди. Маърузада институтнинг “Маънавий-маърифий ишлар” бўйича проректори Ж. Меликузиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангиров, “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ. Нажмиддиновлар иштирок этишди. Тадбир талабаларда катта таассурот қолдирди. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ. Нажмиддинов 444