islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Sentabr 24, 2019

Day

Тарих кўприги

Жорий йилнинг 24-сентябрь куни Тошкент ислом институтида “Сентябрь – маънавият асослари фан ойлиги” муносабати билан талаба қизлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Давлат санъат музейи катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди, доцент Тамара Нуриддинова меҳмон бўлди. “Тарих кўприги” дея номланган бу суҳбатда меҳмон “Юртимиздаги мавжуд музейлар – ўтмиш ва ҳозирни боғлайдиган кўприкдир”, дедилар. Тамара Нуриддинова узоқ йиллик ҳаётий ва илмий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда талаба қизларга қимматли маслаҳатларини бериб, Ўзбекистон Давлат санъат музейининг тарихи, бугунги кундаги иш фаолияти тўғрисида ҳам гапириб ўтдилар. Суҳбат асносида талаба қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига Т.Нуриддиновадан етарли жавобларни олдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова  288

Саҳобаи киромлардан бирини сўкиш ҳақоратлаш ҳукми (3-қисм)

Имон ва солиҳ амалларда бир-бирлари билан пойга ўйнаганлари, ислом одоби ва маданиятини тарқатишда қанчалар олийжаноб бўлганлари, кофирлар ва турли дин душманлари билан аёвсиз курашишлари, уларга қарши зарур ўринда маърифат билан ва зарур ўринда эса қурол билан бутун билим ва савияларини ишга солганлари, Ислом динини энг гўзал ва ёқимли, маърифатпарвар, ҳақиқатпарвар, тараққийпарвар дин сифатида ҳамда унинг ҳукмлари марказида инсон омили турганини бутун дунёга кўрсата билган зотлардир. Ислом дини шиорлари, Аллоҳ ва Унинг расулининг сўзлари олий бўлиши учун куч-ғайратларини, ҳимматларини сарфлаганлари, фарз ва суннатларни ўргатишда энг олийжаноб устоз бўлганлари – буларнинг барчаси саҳобалар розияллоҳу анҳум ажмаъинларнинг даража ва фазилатлари қанчалик олиш эканига далил бўлади. Агар улар бўлмаганда, уларнинг қатъийликлари, жидди-жаҳдлари, ҳиммату ғайратлари бўлмаганда, ҳақиқатда ҳам, Ислом дини бизга етиб келмаган бўлар эди. Динимизнинг усул ва фуруъ жиҳатларини, фарзу суннатларни, ҳадислар ва брор бир бошқа хабарларни ҳам била олмаган бўлар эдик. Ким уларни сўкса, ҳақоратласа, уларнинг обрўларига таъна етказишга ҳаракат қилса, шубҳасиз у киши имонсиз ҳисобланади ва диндан чиқади. Бундай кишининг Ислом миллатига дахли бўлмайди. Таъна қилиш, ҳақоратлашга тил бориши кишининг қалбидаги саҳобаларга нисбатан эътиқодининг ёмонлиги, қалбини тубида уларга нисбатан адовату хусуматларини илдиз отгани, шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз муқаддас китоби Қуръони каримда улар ва Расул акрам ҳақларида айтган мақтов ва улуғлашларни инкор этиш сабаб бўлади. Уларнинг фазилатларини, маноқиблари ва муҳаббатларини тан олмасликдан пайдо бўлади. Ваҳоланки, саҳобалар асарларда келтирилган василаларнинг ризоликка етказувчироғи, нақлларда келтирилган воситаларнинг ризоликка етказувчироғидирлар. Ана шу воситачиларга таъна қилиш, уларни ҳақоратлаш ва бошқа хорликлар қилиш аслга нисбатан қилинган таъна, ҳақорат ва разиллик ҳисобланади. Нақл этувчини нишонга олиш манқулни, яъни манбани нишонга олишдир. Демак, аслида Аллоҳ ва Расулини ҳақорат қилган бўлиб чиқади. Аллоҳ бундай гуноҳдан паноҳ берсин! Бу ҳукм ақидаси ва қалбида мунофиқлик аломатлари бўлмаган, зиндиқлик ва чуқур кетишлардан саломат бўлган ҳар бир кишига қуёш ёруғлигидек равшандир. Бу маънода Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари ҳаммага кифоядир: إن الله اختارني و اختار لي أصحابا فجعل لي منهم وزراء و أنصار و أصهار فمن سبهم فعليه لعنة الملائكة و الناس أجمعين لا يقبل الله منه يوم القيامة صرفا و لا عدلا Ҳақиқатан Аллоҳ таоло бандаларини орасидан мени танлаб олди. Саҳобаларни ҳам мен учун Ўзи танлаб олди. Улардан менга вазирлар, ёрдамчи ва қариндош бўладиганларини таъйинлаб қўйди. Бас, ким уларни сўкса унга фаришталар ва одамларнинг ҳаммасини лаънати бўлсин. Қиёмат куни ҳеч қайси амалларини Аллоҳ қабул қилмайди. عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال : قال أناس من أصحاب رسول الله صلى الله عليه و سلم : إنا نسب فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم : من سب أصحابي فعليه لعنة الله و الملائكة و الناس أجمعين Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда саҳобаи киромлардан бир нафари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдилар: “Бизни сўкяптилар (ҳақорат қиляптилар)?!”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг асҳобимни сўккан кишига Аллоҳнинг, фаришталар ва одамларнинг ҳаммасини лаънати бўлсин!”,- дедилар. قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : إن الله اختارني و اختار لي أصحابي و جعل لي أصحابا و إخوانا و أصهارا و سيجيء قوم بعدهم يعيبونهم و ينقصونهم فلا تواكلوهم و لا تشاربوهم و لا تناكحوهم و لا تصلوا عليهم و...

Асмаий билан баққол

Асмаий айтади: “Басрада илм талабида юрганимда қўлим юпқа эди. Тор кўчамиз эшиги олдида бир баққол бўларди. Агар эрта саҳарлаб кўчага чиқсам: – Қаерга? – деб сўрарди. Мен: – Фалончи муҳаддиснинг олдига, – дер эдим. Агар кеч қайтсам: – Қаердан келяпсан? – дер эди. Мен: – Фалончи тарихчи ёки тилшуноснинг олдидан, – деб айтар эдим. Баққол менга: – Эй сен, насиҳатимни эшит! Сен ёш йигитсан, бу бекорчи нарсалар билан ўзингни зое қилма. Фойдаси тегадиган иш билан шуғуллан. Ҳамма китобларингни менга бер, уларни ёқиб юборай. Аллоҳ ҳаққи, агар ҳамма китобинг эвазига бир дона сабзи сўрасанг ҳам бермасдим! – деди. Унинг бундай давомли гапларидан юрагим сиқилиб, уйдан тунда чиқиб, тунда кирадиган бўлдим. Бу орада аҳволим тобора қийинлаша бошлади, ҳатто кўйлагимни сотишга мажбур бўлдим. Бир кунлик харажатим учун ҳам пул топа олмай қолдим. Сочим ўсиб кетди, кийимим йиртилди, баданим кир бўлди. Шу ҳолимда нима қилишни билмай турганимда Амир Муҳаммад ибн Сулаймон ал-Хошимийнинг ходими олдимга келди ва деди: – Амир сени йўқлаяпти. Мен унга: – Амиримиз кўриб турганинг аҳволга келиб қолган фақирни нима қилар экан-а? – дедим. Ходим аҳволим ёмонлиги ва кўринишим яхши эмаслигини кўриб қайтиб кетди ҳамда Муҳаммад ибн Сулаймонга хабаримни етказди. У олдимга бир неча қат кийимлар, бир қутида бахур ва бир халтада минг динор билан қайтиб келди. У менга деди: – Амир сени ҳаммом қилдиришга, мана бу кийимлардан кийдириб, қолганини ўзингга қолдиришга, бу таомдан едиришга, ўзингга келиб, хушбўй суртишингга, сўнг ҳузурига олиб боришимга амр этди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим, унинг ҳаққига дуо қилдим. Ходимнинг айтганларини қилдим, у билан бориб, Муҳаммад ибн Сулаймоннинг ҳузурига кирдим. Амирга салом берганимдан кейин мени ўзига яқинлаштириб, юқори кўтарди ва деди: – Эй Абдулмалик, сен ҳақингда эшитдим. Бағдодга бориб, амирул мўмининнинг ўғлига таълим беришинг учун сени танладим. Амирга ташаккур айтиб, ҳаққига дуо қилдим ва: – Бош устига! Эртага бир неча китобларимни олиб, Бағдод томон йўл оламан, – дедим. Ҳовлимга қайтдим, керак бўладиган китобларимни олдим, қолганларини ҳужрада қолдириб, эшигини беркитиб қўйдим. Қариндошимиздан бўлган бир кексани қўриқлаш учун қолдирдим. Бағдодга етиб келгач, амирул мўминин Хорун ар-Рашиднинг ҳузурига кирдим. – Сен Абдул Малик ал-Асмаиймисан? – деди. – Ҳа, мен Абдул Малик ал-Асмаийман, – дедим. Хорун: – Инсоннинг фарзанди қалбининг ҳаёти эканини бил! Шундай экан, мен сенга ўғлим Муҳаммадни Аллоҳга омонат қилиб топширяпман. Динини фасод қиладиган нарсани унга ўргатма! Шояд, у мусулмонларнинг имоми бўлар, – деди. Мен: – Бош устига! – дедим. Болани менинг олдимга келтиришди ва таълим учун ажратилган ҳовлига ўтдик. Ҳар ойда ўн минг дирҳам ойлик белгиланди. Қуръонни ўқиб, динда фақиҳ бўлгунича, шеър айтиб, тилни билгунича, одамларнинг ҳолатлари ва хабарларни ўргангунича у билан бирга бўлдим. Хорун ар-Рашид ўғлини олдига чорлаб, билимига қойил қолди ва деди: – Жума куни одамларга намоз ўқиб беришини хоҳлайман, унга хутба тайёрлаб, ёдлатиб қўй! – деди. Ўнта хутба ёдлатиб қўйдим. Одамларга намоз ўқиб берди, мен ҳам у билан бирга эдим. Шунда ҳар тарафдан менга туҳфа ва совғалар кела бошлади. Кўп мол-мулк тўпладим ва кўчмас мулк, ер-сув сотиб олиб, Басрада ўзимга уй қурдим. Уйим битиб, ер-сувим кўпайганда Басрага кўчиб ўтиш учун халифадан рухсат сўрадим. Менга рухсат берилди. Юртимга етиб келганимда Басра аҳли мени қутлаш учун кутиб олишди....

Одам Атонинг яратилиши ва биринчи пайғамбар тарихи

Ер юзидаги ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор, шу жумладан инсониятнинг ҳам. Қуръон оятларга кўра инсониятнинг ота-бобоси Одам алайҳиссаломдир. Қуръонда биринчи одамнинг пайдо бўлиши ҳақидаги воқеа, Тангри таолонинг одамзотни яратиш қарори ҳақида фаришталарга хабар берганидан бошланади. «Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», деди» (Бақара, 30). Бундан ташқари, Аллоҳнинг изни билан фаришталар сайёрамизда мавжуд бўлган барча турдаги тупроқларни: қора, қизил ва бошқа рангдагиларни тўплаш учун ерга тушдилар. Шу туфайли Одам Атонинг авлодлари турли ирққа, кўринишга ва одатларга эга одамлардир. Кейин Раббимиз Одамни (алайҳиссалом) бир ҳовуч тупроқдан яратди. «Эсла! Ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, мен лойдан башар яратгувчидирман» (Сод, 71). Аллоҳнинг кўрсатмаларига биноан Одам (алайҳиссалом) фаришталарга «Ассалому алайкум» деб салом бериб, мурожаат қилди. Бунга жавобан фаришталар: “Сизга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин!”, деб жавоб берди. Ўшандан бери мусулмонлар ўртасида худди шундай саломлашиш одатга айланган. Кейин Аллоҳ одамларга, уларни фақат ибодат учун яратганлигини айтди. Фаришталар доимо итоат ва ибодатда бўлиб, улардан фарқли ўлароқ, одамлар нафақат Қодир Аллоҳга сажда қилишга, балки фикр юритишга ва атрофида содир бўладиган воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириш имкониятига эга бўлдилар. Яъни, Аллоҳ таоло одамларга ақл ва нафс бериб, ирода ихтиёрини берди. «У зот одамга исмларнинг барчасини ўргатди… » (Бақара, 31), яъни одамларга зарур нарсаларнинг илмини ўргатиб, бу дунёнинг яатилиш ҳикматини ўзлари тушуниб етишларига имкон берди. Одам Ато (алайҳиссалом) жаннат боғларида ёлғиз эди. У уйғониб, ёнида чиройли бир аёлни кўрди. Аллоҳ таоло кечаси Одам Ато (алайҳиссалом)нинг чап қовурғасидан бир аёлни яратганлиги ва у уйғонишидан олдин қовурға ўсиб чиққанлиги маълум бўлди. Масалага замонавий илмий нуқтаи назардан қарасангиз ҳам ушбу маълумотлар Одам Ато (алайҳиссалом)нинг хотини унинг генетик ҳужайраларидан яратилганлиги маълум бўлади. Одам Ато ажабланиб, Аллоҳдан жуфтини нима учун яратганлигини сўради. Қуръоннинг ўзида Одам Атонинг хотинининг аниқ исми тилга олинмаган, лекин уни “хотин, жуфт” деб айтади. «Эй Одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тут» (Аъроф, 19). Мазкур жуфт Одам Атонинг аёли Ҳавво (арабчадан “тирик” деб таржима қилинган) эди. Ишончли ҳадисларга кўра, Момо Ҳаввони Одамнинг қовурғасидан яратилишига ишора қилиниб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ғамхўрлик қилишнинг муҳимлигини таъкидлаган: “Аёлларга яхши муомала қилинг, чунки у эгри қовурғадан яратилган. Уни тўғирлашга уринсангиз, у синади, агар сиз уни бўш қўйсангиз, у эгри бўлади. Шунинг учун аёлларга яхши муомалада бўлинглар” (Бухорий ривояти). Жаннат боғларида Одам ато билан Момо Ҳавво фаровон ҳаёт кечиришди. Ва жаннатдаги барча ажойиботлар уларнинг ихтиёрида эди ва бу масала бўйича Қуръон ва Инжилдаги маълумотлар ўртасида бирон бир тафовут йўқ. Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломга: “Эй Одам, сен ўз жуфтинг ила жаннатда маскан топ. Унда нимани хоҳласаларингиз, енглар… ”(Бақара, 35). Қудратли Парвардигор, одамзотга жаннатдаги ҳаётнинг барча жозибаларини бериб, фақат битта дарахтнинг мевасини емасликни буюриб уни синади. “… ва мана бу дарахтга яқин келманглар, бас, у ҳолда золимлардан бўласизлар” (Бақара, 35). Аллоҳ таоло фаришталарга Ўзининг қудрати ва ҳикмати билан яратган мумтоз яратиғи Одамга таъзим ўлароқ сажда қилишга буюрди. Сажда қилишдан бош тортган Иблисни даргоҳидан қувди. Иблис бунинг учун одамзотдан ўч олиш мақсадида Одам Ато ва Момо Ҳаввони тақиқланган дарахт мевасидан татиб кўришга ундади. “Бас, шайтон икковларининг беркитилган авратларини очиш учун уларни васваса қилди ва: «Роббингиз сизни ушбу дарахтдан фақат икковингиз фаришта бўлмаслигингиз ёки абадий қолмаслигингиз учунгина ман қилди», деди.”...