Ҳозирги кунда мамлакатимизда ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён қилиш, уларнинг фуқаролик жавобгарлигини ва олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланган. Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 декабрь куни Тошкент ислом институти 1-3 курс талаба-қизлари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Маънавий-маърифий тадбирни институт ректори Уйғун Ғафуров очиб берди. Барча соҳалар каби диний соҳада бўлаётган катта ўзгаришлар, улкан ислоҳотлар жаҳон миқёсида эътироф этилаётган ижобий натижаларнинг асосий мақсади “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида кенг жамоатчиликка маърифий Ислом таълимотини тарғиб этиш эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шундан сўнг, подполковник А.Шукуров сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-ахлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва Интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, бу борада таълим муассасалари ва Ички ишлар идораларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир сўнгида институтнинг Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Ж.Меликузиев мазмунли ва қизиқарли суҳбат учун институт жамоаси номидан миннатдорчилик билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 716
Савол: Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар тонг қуёш чиққанда икки фаришта нидо қилади. Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин ва хасис, зиқнага талофат бер” дер эканлар. Лекин биз ҳаётда бу ҳадиснинг аксини кўрамиз. Инфоқ, эҳсон ва садақа қилувчилар яшашда ўрта ҳол, баъзилари эса бироз қийналган бўлса, зиқна, хасис Аллоҳ йўлида бир чақа ҳам инфоқ қилмайдиганлар эса, дунёлари зиёда бўлиб бораётганлигини кўрамиз. Шунда киши ҳаёлига бу ҳадис саҳиҳмикан ёки ёлғонми деган ўй келади. Агар саҳиҳ бўлса нега инфоқ қилувчининг қилган инфоқини ўрни тўлмаяпти? Нега хасис, зиқна одам талофат кўрмаяпти? Жавоб: Мазкур ҳадис саҳиҳ, муттафақун алайҳ. Ҳадиснинг тўлиқ матни қуйидагича. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бандалар ҳар тонг оттирганларида икки фаришта тушиб, уларнинг бири: Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин, иккинчиси эса: Эй Аллоҳ хасис, зиқнага талофат бер дейди”. (Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ 445-бет, 1442-ҳадис) Ушбу ҳадиснинг маъносига ўхшаш бошқа ҳадислар ҳам мавжуд. Мисол учун Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Эй Одам боласи агар саҳоватли бўлсанг, бу ишинг сен учун яхшидир. Агар зиқна, хасис бўлсанг, бу ишинг сен учун ёмондир”. (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти) Оятда эса: “Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир” дейилади. (Сабаъ сураси 39-оят) Ушбу оятни Ибни Касир тафсирларида: Роббингизнинг буюрган ёки мубоҳ қилган ишларида бирор бир нарсани инфоқ қилсангиз, албатта, У дунёда унинг бадалини беради. Охиратда эса, савоб ва мукофот беради, деганлар. Энди савол берувчининг фикрига келадиган бўлсак, у инсон фақатгина ҳадисдаги тўлдириш ва талофот сўзларини мол-мулк маъносида тушунганлар. Ҳадиснинг асл моҳияти эса, бундан кўра чуқурроқ ва кенгроқдир. Аслида инфоқ қилувчи кишига Ғоний ва Карим бўлган Аллоҳнинг ўзи кифоя қилиши унинг инфоқига энг яхши эваздир. Аллоҳни инфоқ қилувчи бандасининг аҳлини ислоҳ, фарзандларини иқтидорли, танасини соғ, озига барака бериши ва уни тўғри йўлга бошлаши, яхшиликлар қилишга муваффақ қилиши, қалбида сакинат, инсонларни унга нисбатан муҳаббатли ва иймон ҳаловатини сезувчи қилиб қўйиши инфоқ қилувчи кишига дунё матоларидан чекланишидан кўра яхшироқдир. Зотан орифлар руҳий ризқларни кўзни қувонтирувчи дунё матоларидан кўра абадий ва қиймати баланд деб биладилар. “Талофат” эса, фақатгина молнинг талофати дегани эмас, балки кишининг оиласини нотинчлиги, фарзандларини ноқобил, ўзгалар билан яхши алоқада бўлмаслиги, доим ташвишда, ҳаётда кишини хафа қиладиган ишлар билан яшаши, моли кўп бўлса-да фойдалана олмаслиги ва доимо танасининг дарди билан азоб уқубатда ҳаёт кечириши тушунилади. Бундай ҳолатлар эса, молнинг талофотидан кўра ёмонроқдир. Ҳадисда келган фаришталарнинг дуоси Қуръони каримдаги ушбу оятларга мувофиқдир: Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса. Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса. Бас, Биз уни осонга муяссар қиламиз. Аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса. Ва гўзал(сўз)ни ёлғонга чиқарса. Бас, Биз уни қийинга муяссар қиламиз. (Лайл сураси, 5-10 оятлар). Аллоҳ барчамизни оятларини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини асл моҳиятлари билан англаб етишимизни осон қилсин. Юсуф Қорозовийнинг “Фатаава Муасира” номли асаридан “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов таржимаси 330
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ жорий йилнинг 17 декабрь Тошкент ислом институтида “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент ислом институтининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев очиб берди. Ушбу мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси Мафкуравий-тарғибот бўлими масъул ходими капитан Каримов Абдумалик Абдумутал ўғли ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва таълим-тарбия каби муҳим воситларга эътибор қаратиш, ёшларнинг бўш вақтларини беҳуда ўтказмаслиги балки, фойдали ишлар билан банд бўлиши кераклиги борасида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Зиё” медия маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши кураш Бош бошқармаси ҳамкорлигида тайёрланган “Алданганлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбир юқори савия ва қизиқарли маълумотларга бой тарзда бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан мазмунли жавоб олдилар. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 377
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг зуҳдлари дунёни фонийлигини, унинг тезда ўтиб кетишини, озуқаси озлиги ва умрини қисқалигини билган кишининг зуҳди эди. Охиратнинг боқийлигини, Аллоҳ таоло унда валийларига доимий неъматларини тайёрлаб қўйганлигини, буюк ажр борлиги ва унда абадий қолиш борлигини билган кишининг зуҳди эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга дунёдан фойдаланиш кенг қилиб қўйилган бўлса-да, агарда тоғларни тилло ва кумуш бўлишини хоҳлаганларида тилло ва кумуш бўлиши мумкин бўлса-да, дунёдан нафас тўхтаб қолмаслиги учун етарли бўлган ва ташвишу оғирликларни кетказадиган миқдордан бошқасини рад этдиларда зуҳд ва камсуқумликни афзал кўрдилар У зот гоҳида оч юрар, ойлаб уйларида қозон осилмас, баъзи кунлар давомида очликни қондирадиган даражада хурмо ҳам топилмай оч юрар эдилар. У зот ҳеч бир вақт кетма кет уч кунгача арпанинг унидан бўлган нондан қоринлари тўймаган. Кўпинча сутнинг ўзи билан кифояланар, токи Аллоҳга йўлиққунларича бир кун тўқ ва бир кун оч бўлар эдилар. У зот бўйронинг устида ётар эдилар ва ёнбошларида бўйронинг изи қолар эди. Очликдан қоринларига тош боғлаб олар ва кўпинча саҳобалар у зотнинг юзларидан очликларини билиб олишар эдилар. У зотнинг уйлари лойдан, ичи тор ва шифти паст эди. Бир куни совутларини гаровга қўйиб, бир яҳудийдан ўттиз соъ арпа олиб турдилар. Кўпинча кўйлак ва изор билан кифояланар эдилар. Ҳеч бир вақт таомни пешхонда (овқатланиш столи) емаганлар. Кўпинча саҳобалар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга таом юборар эдилар. Буларнинг барчаси нафсларини дунё кирларидан асраш, динини ҳимоя қилиш ва Раббисининг ҳузуридаги ажрнинг комил бўлиб қолишлиги ҳамда Мавлосининг “Ва тезда Раббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан” (Зуҳо сураси 5-оят) деган ваъдаси у зотга рўёбга чиқиши учун эди. У зот молларни шу қадар тақсимлаб берар эдиларки, ҳатто ўзларига бир дирҳам қолмас эди. Туя, мол ва қўйларни саҳобалар ва бошқаларга шу даражада бўлиб берар эдиларки, ўзларида на туя, на мол ва на қўй қолар эди. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар менда Тиҳома чуқурларининг дарахтлари мислича мол дунёим бўлганида уни тақсимлаб берар эдим. Сўнг сизлар мени бахил, ёлғончи ва қўрқоқ, иродасиз деб билмасдиларингиз”. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қаср бино қилмадилар, мол-дунё йиғмадилар, у зотнинг хазиналари ҳам меваси ейиладиган боғлари ҳам бўлмаган. У зот ўзларидан сўнг боғ ва экинзор ҳам қолдирмадилар. У зот дедилар: “Биз мерос қолдирмаймиз, бизнинг қолдирган нарсамиз садақадир” (Бухорий ривояти, 3093-ҳадис). У зот доимо сўзлари ва амаллари билан мусулмонларини дунёда зуҳдга ҳамда охиратга тайёрланиш ва амал қилишга даъват қилар эдилар. У зотга подшоҳлик ила расул бўлиш ва оддий инсон бўлиб расул бўлиш ихтиёри берилганида, у зот оддий инсон бўлиб расул бўлишни ихтиёр қилганлар. Дунёдаги зуҳдларининг яна бир кўриниши, у зотнинг сахийликларидадир. Ҳеч қачон сўровчини қайтармас ва тўсмас эдилар. Дедиларки, дунё Аллоҳ таолонинг ҳузурида чивиннинг қанотичалик арзимас ва баробар эмас. Ҳадисда: “Дунёда ғариб ёки бир онлик ўтиб кетувчи каби бўл”, деганлар. (Бухорий ривояти, 6416-ҳадис) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳд борасида яна шундай марҳамат қилганлар:“Дунёда зоҳид бўл Аллоҳ сени яхши кўради. Инсонлар ҳузурида зоҳид бўл инсонлар сени яхши кўришади“. “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси, “Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби Яҳё Абдурахманов 390