“Албатта, Аллоҳнинг китоби (Қуръон)ни тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотди (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Аллоҳдан ажр мукофот бўлиши)дан умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва ўз фазлу карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта, У мағфиратли ва шукр қилувчи (озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилувчи)дир” (Фотир, 29-30). Оиша (розияллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дедилар: “Қуръонни муҳаббат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан бир мақомдадир, тили қийналиб тиловат қилувчига эса икки баровар кўп ажр бўлади”. Агар Қуръон ўқувчи тиловатни мукаммал адо этса ва бу ишда бардавом бўлса, юксак даражаларга эришади, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар билан жамлайди. Қуръони каримни ўрганиш учун кўплаб китоблар таъсис этилган, назмий ва насрий баёнлар битилган. Мана шундай манзумалардан: “Туҳфатул-Атфол”, “Матнул Жазарий” ҳамда “Матнуш Шотибий” кабилар шулар жумласидандир.Тошкент ислом институтининг 403-гуруҳ талабаси Робия Нажмиддинова Бухоро шаҳар, “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида педогогик амалиётини ўташ даврида, талаба қизлар ноябрь ойининг аввалида Шайх Сулаймон Жамзурийнинг “Туҳфатул-Атфол фий илмит тажвийдил Қуръан” номли манзумаларини ёдлашни бошлашган эди. Мазкур манзумани қисқа муддат ичида ёдлаб, ҳукмларини ўрганишга муваффақ бўлган қизлар орасида 12-декабрь куни мусобақа уюштирилди. Иштирокчиларнинг ҳифзи, тажвиди ва тараннумини “Мир Араб” ЎМИБЙ қироат устози А.Абдуссомадов баҳолади. Мусобақа 3 йўналишда 100 баллик системада баҳоланди. 1-ҳифз йўналиши (50), 2-тажвид йўналиши (30), 3-тараннум бўлиб, (20) баллик системада баҳолаб борилди. Беллашув ғолибалари ва фаол иштирок этган талабаларга ҳам фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Совринларни билим юрти мудири А.Иноятов ҳамда мударрис Ж.Мавлоновлар топширдилар. Тадбир сўнгида гўзал дуолар қилинди. Аллоҳ таолодан амалиётчи Р.Нажмиддинова ҳамда толиба қизларимизнинг олган илмларини барокотли қилишини, уларни Қуръон ҳофизаларидан, жамият ва диннинг ходималаридан қилишини сўраймиз. Маънавият, маърифат иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими, талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 347
Юртимизда турли соҳаларда бўлгани сингари диний-маърифий соҳада ҳам улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Юртимиз мусулмонларининг Қуръони каримни ва уни ўрганиш тили бўлган араб тилидан таҳсил олишга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида Қуръони карим ва тажвид ҳамда Араб тили пуллик ўқув курслар ташкил этилган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғига мувофиқ, Тошкент ислом институтида ташкил этилган Қуръони карим ва тажвид ўқув курсининг иккинчи давра тингловчилари ўқув машғулотларини тўлиқ тамомлади. Бугун, 13 декбрь куни Тошкент ислом институтида мазкур ўқув курсларининг иккинчи давра тингловчиларига билим юрти томонидан “Қуръони Карим ва тажвид курси”ни якунлаганини тасдиқловчи маълумотномалар топширилди. Тадбирда, Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ёқубжон Бухарбаев ва мазкур курсда ўқув машғулотини олиб борган ўқитувчилар иштирок этди. Институт ректори битирувчи тингловчиларни табриклаб маълумотномаларни ўз эгаларига топширди. Эслатиб ўтамиз, ЎМИнинг 2018 йил 30 августдаги 01А/088-сонли буйруғи асосида институтда ташкил этилган ўқув курсларида ўқиш истагида бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида “Араб тили” ва “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларига ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00 дан 14:00 гача Тошкент ислом институти белгиланган тартибда жорий қилинган рўйхат асосида ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Ўқув-услубий бўлими услубчиси Усмонхон Баҳодирхонов 517
Миср Араб Республикаси Ахборот агентлиги томонидан мамлакат Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Таййибнинг юртимизга амалга оширган ташрифи якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар берди Халқ сўзи газетаси. Унда меҳмоннинг Ўзбекистонда маърифий исломни ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг дин софлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб этиш юзасидан амалга оширилаётган хайрли ишлар ҳақида таассуротлари берилган. Жумладан, Аҳмад Таййиб Президентимиз Шавкат Мирзиёев қабулида бўлгани ва унда бугунги кунда муқаддас ислом динининг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб қилиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини асраш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш, хавф-хатарларга қарши курашиш борасида Ўзбекистон ва Мисрда катта ишлар қилинаётганини қайд этди. Аҳмад Таййибнинг фикрига кўра, Ислом уммати ёшлари Ўзбекистондан етишиб чиққан буюк алломалар, уларнинг бой маънавий мероси билан яқиндан танишишга катта эҳтиёж сезмоқда. Мақолада келтирилишича, Миср томони Ўзбекистондаги диний таълим муассасалари, Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Шунингдек, меҳмон Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташрифи давомида қатор масалалар бўйича манфаатли келишувларга эришганидан мамнунлигини билдирди. “Ҳар йили Ўзбекистондан ўнга яқин талаба Ал-Азҳар университетида таълим олиш учун келади. Бундан ташқари, имом-хатиблар билимини ошириш ва ёт ғояларга қарши курашда тажрибасини мустаҳкамлаш мақсадида Мисрда малака оширади”, дея қайд этилади агентлик хабарида. Ўз навбатида, Ўзбекистонда сўнгги икки йил давомида турли соҳаларда, айниқса, диний-маърифий йўналишда улкан ўзгаришлар юз бергани эътироф қилинади. Хусусан, Ўзбекистонда туғилиб, дунёга илм-маърифат таратган буюк зотларнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот марказлари, ислом таълим муассасалари таъсис этилди, дейилади. “Албатта, бу каби улуғвор ташаббуслар 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар вакиллари истиқомат қиладиган Ўзбекистонда ўзаро ҳурмат ҳамда ишонч тамойилларига асосланган мўътадил диний қарашларни янада мустаҳкамлаш мақсадини кўзлайди. Ўзбекистон бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу йўналишда Миср ҳамда Ал-Азҳар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишга интилмоқда”. 265
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Парижда бўлиб ўтган XIV Халқаро мусулмон форумидаги чиқишида мусулмон умматининг биринчи навбатдаги вазифаси нима эканини айтди. Бу ҳақда Россия мусулмонлари кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда. Муфтий ҳазратнинг фикрига кўра, ҳозирда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши, ўзаро мулоқотни таъминлаш каби глобаллашувнинг ижобий самаралари билан бирга, ёвуз кучлар томонидан ёшларни манфур мақсадларда ишлатиш учун ахборот кураши давом этмоқда. Ўзбекистон муфтийси ўз чиқишида ёшлар тарбияси мусулмон умматининг биринчи галдаги вазифаси эканини таъкидлаган ҳолда, ёшлар тарбиясига жиддий эътибор қилишга катта урғу берди. Форум доирасида Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги нишонланиши муносабати билан Усмонхон Алимов ҳазратлари нақшбандия тариқати асосчиси ўз шогирдларига мерос сифатида қолдирган ва ўзи ҳам амал қилган муҳим тамойилларни ёдга солди. Нақшбандия тариқатининг “дил баёр, даст бакор” таълимоти “қалбинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин” деган маънони англатишини атрофлича изоҳлади. Бу мусулмон одамнинг жамиятнинг фаол аъзоси бўлиши билан бирга, қалби Аллоҳнинг ёдидан бир зум ҳам холи бўлмаслигини ушбу таълимотда ифода этилганини муфтий ҳазратлари алоҳида қайд этдилар, – дейилади Россия мусулмонлари кенгаши матбуот хизмати хабарида. Манба 264
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Нақшбандия силсиласининг иккинчи халқаси ҳисобланади. Салмоний Форсий розияллоҳу анҳу (Абу Абдуллоҳ) Эронликдир. У ўзининг Мадинага келишини шундай ҳикоя қилади: “Исфаҳоннинг Жайҳон қишлоғидан, Эронлик бир ўсмир эдим. Отам бу қишлоқнинг каттаси, обрўли кишиси эди. Отам мени жуда яхши кўрарди, ер-у кўкка ишонмас эди. Мен ўзимни маъжусийликка атаган эдим, шу қадарки, ҳатто оташгоҳда олов ёқиш иши менга топширилган эди. Бизнинг катта еримиз бор эди. Отам деҳқончилик қиларди. Бир куни далага кета олмади ва менга: – Ўғлим, ерга қарай олмадим, сен бориб, бир хабар ол,– деди. Мен далага йўл олдим. Кетар эканман йўлда бир черковга дуч келдим. У ерда ибодат қилаётган кишиларнинг овозини эшитдим. Отам мени ҳеч ким билан кўриштирмагани сабабли, менинг на насроний динидан, на бошқа диндан хабарим бор эди. Черковга кириб, у ердагиларнинг дуо ва ибодатларини эшитдим, менга ёқди. Мен улардан “бу диннинг асл юрти қаерда?” деб сўрадим. Улар “Шом”да, дейишди. Мен уларнинг ёнида оқшомгача қолдим, далага кетмадим. Кечқурун уйга қайтиб, отамга: – Отажон, мен Черковда ибодат этган баъзи инсонларни кўрдим, уларнинг дини менга ёқди,– дедим. Отам қўрқиб кетди: – Болам, бу дин яхши дин эмас. Сенинг боболарингнинг дини яхшироқдир, – деди у. – Йўқ, уларнинг дини яхши, – дедим мен. Отам менинг динимиздан чиқишимдан қўрқиб, мени уйга қамаб қўйди. Мен бир амаллаб насронийларга шу мазмунда хабар йўлладим: – Шомга кетадиган бир карвон бўлса, менга хабар беринг. Бир оз вақт ўтгандан кейин менга карвон ҳақда хабар беришди. Бир иложини қилиб, оёқларимдаги боғни ечдим. Яширин йўлга чиқдим ва, ниҳоят, Шомга етиб келдим. У ерда бу диннинг мансубларидан энг кучли ким эканлигини суриштирдим. “Черковнинг идорачиси бош епископ”, дейишди. Унинг ёнига бордим: – Мен насроний бўлишни истайман, сенинг ёнингда қолиб, сенга хизмат этишни, бу ерда ибодат этишни истайман,– дедим. – Майли ёнимда қол,– деди у. Мен унинг ёнида қолиб, унга хизмат эта бошладим. Аммо бир муддат хизмат қилдим, сўнгра бу одамнинг ёмон бир кимса эканини кўрдим. Бу кимса диндошларини савоб қозонишга чақириб, улардан садақа оларди ва Аллоҳ ризоси учун берилган садақаларни ўзи учун олиб, асрар эди. Фақир ва йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди. Нақ етти хум олтин беркитган эди. Бу менга ҳеч ёқмади. Бу одам бир муддат сўнгра ўлди. Насронийлар уни дафн этиш учун тўпландилар. Мен уларга: – Дўстингиз ёмон одам эди. Сиздан садақа талаб этар ва сизни савоб қозонишга ташвиқ этарди, аммо олинган садақаларни ўзи учун сақларди, йўқсилларга ҳеч нарса бермас эди,– дедим. – Сен буни қаердан биласан?– дейишди улар. – Сизларнинг берганларингизни яширган жойини кўрсатишим мумкин, – дедим мен. – Хўп, кўрсат, – дейишди улар. Мен кўрсатдим. Улар ўлган роҳибнинг яширган еттита хумини олиб чиқардилар. – Биз бу одамни кўммаймиз, – дейишди улар ва ўликни чормихга кериб, тошбўрон қилишди. Бир муддат сўнгра черковга янги идорачи тайинланди. Бу киши каби диндор, охиратга боғлиқ, кеча-кундуз ибодат қилган бошқа одамни кўрмадим. Унинг ёнида узоқ қолдим. У ўлим тўшагига ётганда, мен ундан: – Эй фалончи, мени кимга топширасан, нима буйруғинг бор?– деб сўрадим. – Ўғлим, менга ўхшаган биттаси Мусулда бор, динини ўзгартирмади, ахлоқини бузмади. Сен унинг ёнига бор, – деди у. Роҳиб ўлгандан кейин мен Мусулдаги одам ёнига бордим. У яхши инсон эди, аммо у ҳам кўп ўтмай ўлди. Ўлим тўшагида у менга Нусайбиндаги бир шахснинг ёнига боришимни тавсия қилган эди. Мен Нусайбиндаги одам ёнига бордим, уни ҳам яхши инсонлигини кўрдим. Аммо кўп ўтмай, у ҳам ўлим тўшагига...