islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

МАЪРИФАТ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК РЕЗОЛЮЦИЯСИ – ЎЗБЕКИСТОН ТАШАББУСИНИНГ ХАЛҚАРО ЭЪТИРОФИ

“Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда экстремизм, терроризм муаммоси авж олиб, турли дин ва эътиқод вакилларига нисбатан тоқатсиз, муросасиз муносабатлар кузатилаётган бир вақтда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласини илгари сургани билан, айниқса, аҳамиятлидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди. Давлатимиз раҳбари БМТ юксак минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат” эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 19 декабрдаги топшириғига асосан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда ушбу махсус резолюцияни мазмун-моҳиятини англаш мақсадида, жорий йилнинг 21 декабръ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Маънавият соати” ташкил этилди. Унда, институтнинг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ў.Собиров 1-3 курс талаба-қизлари учун маъруза машғулотини олиб борди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир – деди Ў.Собиров.Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли  талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ 886

Осиё журналистлари ассоциацияси Шавкат Мирзиёевни «Йил одами» деб эълон қилди

Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) «Йил одамлари»ни эълон қилди, хабар берди kun.uz сайти. Унга кўра, Ассоциация рўйхатида LG Group собиқ раиси Ко Бон-му иқтисодий йўналишда «йил одами»га айланди. Май ойида вафот этган Ку конгломератни тез ўсиш ва глобал компанияга олиб келгани учун мукофотни олди. Шунингдек, гуруҳ ижтимоий адолат учун ўзларини қурбон қилган шахсларни тан олиш мақсадида мукофот таъсис этди. Футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Пак Хан-сео жамият ва маданият йўналишида «йил одами» бўлди, сабаби у терма жамоани кетма-кет ғалабаларга олиб келган. Қайд этилишича, у Вьетнам халқининг бирлигига ҳисса қўшди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий йўналишда «йил одами», деб эълон қилинди. У Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни давом эттиришга ҳаракат қилди. 2016 йил декабрда президентликка келганидан бери, у иқтисодиётни очиш ҳамда инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган сиёсатни ислоҳ этди. Мисрлик жарроҳ Магди Ҳабиб Ёқуб жамият ва маданият йўналишида танланди. У Magdi Yacoub Institution ўз муассасаси орқали бепул юрак трансплантациясини тақдим этиб, Африкадаги кўплаб болалар ҳаётини сақлаб қолди. «Бу шахслар AJA етакчилари томонидан якуний муҳокама ва ҳар бир мамлакат вакилининг баҳосидан сўнг танланди», – деди AJA президенти Ашраф Дали. Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида, AJA Бош ассамблеясида бўлиб ўтади. 376

“Мажознинг таърифи ва ҳукми” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 20 декабрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраевнинг 303-гуруҳга “Усулул фиқҳ” фанидан “Мажоз ва унинг таърифи” мавзуcида очиқ дарси бўлиб ўтди. Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё. Бухорбоев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Жўрабоев, Ҳ.Низомиддинов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси О.Ҳошимов, “Тиллар” кафедраси кабинет мудири К.Асроров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Қосим Абдуллоҳ қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни яхши баҳолашди. Жўраев Соибжон домла очиқ дарсда янги мавзуни “Нурул анвор” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда интерфаол педагогик усулларни ўринли тадбиқ этиб, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланди ҳамда дарсни тўғри ташкил этди. Ўқитувчи мавзуни қуйидагича баён қилди: Мажознинг таърифи: лафз қўйилган ўз маъносидан бошқа маънода истеъмол қилинса, мажоз дейилади. Мисол учун الأسد лафзи, аслида йиртқич ҳайвон учун атоқли исм қилиб қўйилган бўлиб, шижоатлик кишига истеъмол қилинса, ушбу лафзга, мажоз дейилади. Чунки у ўзининг аслий маъносидан бошқа маънога ўтди. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тиллага тилла (алмаштириш) рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Арпага арпа рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Хурмога хурмо рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно””, деганлар”. Бешовлари ривоят қилганлар. Ҳанафий мазҳабига кўра, (ҳанбалийлар мазҳабининг зоҳири ҳам шундай) рибо молларини аниқлашнинг 2 та қоидаси бор: Мол олтин ва кумуш каби вазний ёки буғдой, арпа, хурмо ва туз каби кайлий бўлиши керак. Бу миқдор ўлчовидир. Қанча миқдорда эканини эса вазн ёки кайл йўли билан билиш мумкин. Рибо бўлиши учун алмаштириладиган молларда жинс бир бўлиши керак. Демак, ҳанафийлар ва ҳанбалийлардаги иллат миқдор ва жинсдир. Ҳанафий мазҳабида рибо кайлий ёки вазний ҳамма нарсада бўлади. Масалан: Кайлий таом: буғдой, арпа, хурмо, туз, гуруч, ловия ва мош. Вазний таом: гўшт, балиқ, сарёғ, шакар ва баъзи мевалар. Таом бўлмаган кайлий: ҳина, оҳак ва гипс. Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон. Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон. Ҳанафий мазҳабининг рибо молларидаги иллат миқдор ва жинсиятдир деганларига ҳужжат Ҳанафий уламолар рибонинг иллати миқдор ва жинс эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга” деган сўзларини ҳужжат қиладилар. Унинг маъноси بيع الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга сотиш”. Буғдой исми бир дона уруғни ифодалагани учун олди-сотди жараёни содир бўлмайди. Бир дона буғдой уруғи қийматга эга эмас ва ҳеч ким бир дона уруғни сотмайди. Демак маьлум бўладики, “буғдой” сўзи зарурат юзасидан қийматга эга мол маьносида ишлатилган. Унинг қиймати эса насс тақозоси ортидан собит бўлган кайл билан маълум бўлади. “Ақоид ва фиқҳий фанлар”  кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов 447

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент ислом институти 1 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди. Тадбирни Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни подполковник А.Шукуровга берди. Юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши, уни асраб-авайлаш кераглиги ва турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиши керак – деди А.Шукуров. Шунингдек, тадбирда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган хужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Маърузада бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этилиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда. Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.СОБИРОВ   272

“Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Энг маърифатли имом – 2018” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашдилар, деб хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари, уламолар, имом-хатиблар ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди. Йиғилган баллар бўйича ғолиблар аниқланди. 1 ўрин: Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Худоёрҳожи» жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Аҳмадалиев. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ноутбук ва 3.000.000 сўм пул мукофоти топширилди. 2 ўрин: Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Кулолқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Яҳёхон Абдураҳмонов. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган LCD 42 телевизор ва 2.500.000 сўм пул мукофоти топширилди. 3 ўрин: Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Саъдулло ота» жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов . Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган микро тўлқинли печ ва 2.000.000 сўм пул мукофоти топширилди. Бундан ташқари, бир қанча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилинди. “Энг кўп обуна уюштирган имом” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Нурул Ислом” жоме масжиди имоми Озод Назаров; “Энг кўп мақола чоп этган имом” номинацияси бўйича Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Фазли” жоме масжиди имоми Азамат Усмонов; “Энг обод масжид” номинацияси бўйича Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжиди; “Энг инновацион ёндашув” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги “Домло Омонулло” Ғанижон Абиев ва Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Далварзин” жоме масжиди имоми Искандар Ортиқов тақдирландилар. 278
1 540 541 542 543 544 677