islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Мажознинг таърифи ва ҳукми” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 20 декабрь куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси С.Жўраевнинг 303-гуруҳга “Усулул фиқҳ” фанидан “Мажоз ва унинг таърифи” мавзуcида очиқ дарси бўлиб ўтди.

Мазкур очиқ дарсга “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Я.Раззақов, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи ҳамда сифат комиссияси раиси ўринбосари Ё. Бухорбоев, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Жўрабоев, Ҳ.Низомиддинов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси О.Ҳошимов, “Тиллар” кафедраси кабинет мудири К.Асроров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси кабинет мудири Қосим Абдуллоҳ қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни яхши баҳолашди.

Жўраев Соибжон домла очиқ дарсда янги мавзуни “Нурул анвор” асари ва унинг мўътабар шарҳлари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга мавзуга оид ҳар бир масалани ақлий ва нақлий далиллар билан тушунтириб ўтди. Ўқитувчи очиқ дарсда интерфаол педагогик усулларни ўринли тадбиқ этиб, кўргазмали қуроллар ва тарқатма материаллардан самарали фойдаланди ҳамда дарсни тўғри ташкил этди.

Ўқитувчи мавзуни қуйидагича баён қилди:

Мажознинг таърифи: лафз қўйилган ўз маъносидан бошқа маънода истеъмол қилинса, мажоз дейилади.

Мисол учун الأسد лафзи, аслида йиртқич ҳайвон учун атоқли исм қилиб қўйилган бўлиб, шижоатлик кишига истеъмол қилинса, ушбу лафзга, мажоз дейилади. Чунки у ўзининг аслий маъносидан бошқа маънога ўтди.

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الذَّهَبُ بِالذَّهَبِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ رِبًا إِلَّا هَاءَ وَهَاءَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Молик ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тиллага тилла (алмаштириш) рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Буғдойга буғдой рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Арпага арпа рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно. Хурмога хурмо рибодир. “Ол!”, “Бер!” бўлса, мустасно”, деганлар”.

Бешовлари ривоят қилганлар.

Ҳанафий мазҳабига кўра, (ҳанбалийлар мазҳабининг зоҳири ҳам шундай) рибо молларини аниқлашнинг 2 та қоидаси бор:

Мол олтин ва кумуш каби вазний ёки буғдой, арпа, хурмо ва туз каби кайлий бўлиши керак. Бу миқдор ўлчовидир. Қанча миқдорда эканини эса вазн ёки кайл йўли билан билиш мумкин.

Рибо бўлиши учун алмаштириладиган молларда жинс бир бўлиши керак. Демак, ҳанафийлар ва ҳанбалийлардаги иллат миқдор ва жинсдир.

Ҳанафий мазҳабида рибо кайлий ёки вазний ҳамма нарсада бўлади. Масалан:

Кайлий таом: буғдой, арпа, хурмо, туз, гуруч, ловия ва мош.

Вазний таом: гўшт, балиқ, сарёғ, шакар ва баъзи мевалар.

Таом бўлмаган кайлий: ҳина, оҳак ва гипс.

Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон.

Таом бўлмаган вазний: темир, қўрғошин, мис, жавоҳир ва маржон.

Ҳанафий мазҳабининг рибо молларидаги иллат миқдор ва жинсиятдир деганларига ҳужжат

Ҳанафий уламолар рибонинг иллати миқдор ва жинс эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга” деган сўзларини ҳужжат қиладилар. Унинг маъноси بيع الحنطة بالحنطة “ Буғдойни буғдойга сотиш”. Буғдой исми бир дона уруғни ифодалагани учун олди-сотди жараёни содир бўлмайди. Бир дона буғдой уруғи қийматга эга эмас ва ҳеч ким бир дона уруғни сотмайди. Демак маьлум бўладики, “буғдой” сўзи зарурат юзасидан қийматга эга мол маьносида ишлатилган. Унинг қиймати эса насс тақозоси ортидан собит бўлган кайл билан маълум бўлади.

“Ақоид ва фиқҳий фанлар”  кафедраси
катта ўқитувчиси Я.Раззақов

61180cookie-check“Мажознинг таърифи ва ҳукми” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: