islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланганини эътироф этди

2018 йили дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни чоп этилган) АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этди. Бу эса ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлиги ва республика раҳбариятининг инсон манфаатларига хизмат қилишига бўлган қатъий содиқлигининг эътирофи бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Аввало одил судлов, суд жараёнларининг шаффофлик даражасини ортгани, айбловчи далиллар базасидан фойдаланишга ҳимоячи томонига кенгроқ изн берилиши ва натижада оқловчи қарорлар сонининг кўпайиши маърузада объектив баҳо берилишига туртки бўлган. Ҳужжатда коррупцияга қарши курашнинг самарадорлиги, қийноқлардан ҳамда бошқа муомала ва жазонинг инсонпарварлик тамойилига зид ёки инсон шаънини камситувчи турларидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар қабул қилингани, шунингдек, бундай жиноятлар учун масъулият кучайтирилгани алоҳида қайд этилади. Сўз ва ифода эркинлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар доирасида ОАВ эркинлигини таъминлаш билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши, шунингдек, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва фуқаролик жамияти фаоллари билан очиқ муносабатлари эътироф этилмоқда. Маърузада диний экстремизмда гумонланган минглаб шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рўйхатидан чиқарилиши, шунингдек, кўплаб афв этиш ҳолатлари ва уларнинг ижтимоий мослашувига қаратилган дастурлар юқори баҳоланган. “Human Rights Watch” ва “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” маълумотларига асосланиб, “Ўзбекистонда йигирма йилдан зиёд вақтдан бери илк маротаба журналистлар ва фуқаролик жамияти фаоллари қамоқхоналарда қолмагани” маърузада эътироф этилиши диққатга сазовордир. Ҳужжатда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича муваффақиятли қабул қилинган ҳуқуқий ва маъмурий чоралар алоҳида кўрсатилган. Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тараққиёти АҚШ Давлат Департаменти ва Меҳнат Департаментининг 2018 йилдаги тегишли баёнотларида бир неча бор эътироф этилган. Ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонни “диний эркинлик соҳасидаги алоҳида ташвиш уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан” чиқариш қарори республиканинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган ютуқларининг яна бир далили бўлди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида эришилган натижалар, шубҳасиз, мамлакатда қабул қилинган “2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ, бу эса чуқур демократик ислоҳотларнинг бошланишига олиб келди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини мамлакатда таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришда қатъийдир ва бундан кейин ҳам “аниқ ислоҳотлар” йўлидан боради, шунингдек, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар яхлит, барқарор ва ортга қайтмас характерига эга. Республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари ва механизмларини янада такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан келиб чиқувчи энг муҳим топшириқларни амалга оширилишининг ҳал этувчи шартлари шундан иборатдир. Ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёжлари ва манфаатлари ҳисобланади, дейилади, Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида. Манба 781

ЗУФАР ИБН ҲУЗАЙЛ

Имом Азам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг жуда кўп шогирдлари бўлиб, улар ичида тўрт нафари энг машҳурлари саналади. Ҳанафийлик мазҳабини атрофга ёйилишида, кейинги авлодга етказилишида ўша тўрт талабанинг хизмати беқиёс бўлган. Улар: Имом Зуфар, Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммад ва Имом Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳумуллоҳдир. Уларнинг ичида энг каттаси аллома Абу Ҳузайл Зуфар ибн Ҳузайл ибн Қайс ибн Салам анбарий эди. Имом Зуфарнинг отаси Исфаҳонлик бўлган. Икки нафар Ҳарсама ва Кавсар исмли укаси бўлган. Имом Зуфар ҳижрий 110 йили дунёга келади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қўлида фақиҳ бўлиб етишди. Ўзи шундай деган: Имом Абу Ҳанифанинг ҳузурида 20 йилдан ортиқ вақт бўлдим. Мен ҳаётимда Абу Ҳанифадан кўра меҳрибон ва насиҳатгўй одамни кўрган эмасман. (Уқуд ал-жимон. Солиҳий. 208 – Б). Имомимиз Абу Ҳанифа раҳимаҳулоҳ вафотидан кейин у кишининг илм ҳалқасини Имом Зуфар бошқарган. У фиқҳда мисоли денгиз, ҳадисда даврининг донишманди, тақво ва зуҳдда ўрнак, илм ва амални ўзида бирлаштира олган раббоний олим, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирдлари ичида энг пешқадами бўлган. Ҳасан ибн Зиёд айтади: Имом Зуфар билан Довуд Тоий иккови яқин ошна эди. Довуд Тоий кейинчалик фиқҳни қўйиб ибодатга берилиб кетди. Зуфар эса икковини ҳам ўзлаштирди. (Сияр аълом ан-нубало. 8 –Ж. 39 – Б). Имом Зуфарни Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам қаттиқ ҳурмат қилар эди. Бир куни шогирди ҳақида шундай деган экан: Бу Зуфардир! Мусулмонларнинг имоми. Шараф, ҳасаб ва илмда тенгсизларидан бири! (Табақот ал-фуқаҳо. Куброзода. 20 – Б). Ироқ муҳаддиси, ҳофиз Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ тез-тез имом Зуфарнинг олдига масала сўраб келар экан. Ва ҳолбуки унинг ўзи ҳам катта олим эди. У ҳар сафар: “Имом Абу Ҳанифанинг ортидан сендек олимни қолдириб кетган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”—деб миннатдорлик изҳор қилар экан. Унинг “Мен кўп олимларнинг ҳалқасида бўлдим. Аммо имом Зуфардан олганчалик илмий манфаатни бошқаларда топа олмадим”—деган эътирофи ҳам ривоят қилинган. (Ал-асмор ул-жания. Мулла Али қори. 535 – Б). Имом Зуфар Басрада қозилик қилган. Аслида Басрага опасидан қолган меросни деб борган. Басра аҳли унинг илми ва иқтидорини кўриб, чиқиб кетишига қўймаган ва шу-шу Басрада қолиб кетган. Ўз шайхи имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ вафотидан саккиз йил ўтиб, 48 ёшида Басрада вафот этган. Аллоҳ имом Зуфарни раҳматига қамрасин! Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 695

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ

Йирик мутафаккир ва буюк муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий 810 йилда Бухорода таваллуд топган. Имом Бухорийни бутун дунёда муҳаддислар имоми, ҳадис илмининг султони деб атайдилар. Имом Бухорийнинг отаси Исмоил тижорат ишлари билан шуғулланган, онаси тақводор, диёнатли, оқила аёл бўлган. Отаси вафот этгач, унинг тарбияси волидаси зиммасига тушади. У 5-6 ёшидан илмга қизиқиб ҳадисларни ўрганишга ва ёдлашга киришади. Ёш имом Бухорий таниқли муҳаддислар Имом Дохилий, Муҳаммад ибн Салом Бейкандий, Муҳаммад ибн Юсуф Бейкандий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маснадий ва бошқалардан сабоқ олади. Анъанага кўра, муҳаддислар сафарга чиқишдан олдин ўз юртидаги ровийлардан бирорта ҳам ҳадис қолдирмасдан ёзиб олган бўлиши ва шундан кейингина бошқа шаҳар ёки мамлакатга сафарга отланиши мумкин эди. Бухорий 16 ёшга етгунча, ўз юртидагиолимлардан ҳадис эшитиб, ёзиб олиб, турли шаҳарлар томон йўл олади. Бухорий 825 йили онаси ва акаси Аҳмад билан Маккага келиб, ҳаж ибодатини адо этади. Онаси ва акасини Бухорога қайтариб, ўзи Маккада қолади. Бу ерда фаолият кўрсатаётган олимларнинг илмий дарсларида қатнашади. 827 йили Мадинага боради. Мадинадаги машҳур уламолардан Иброҳим ибн Мунзир, Мутриф ибн Абдуллоҳ, Иброҳим ибн Ҳамза каби олимлар билан мулоқотда бўлиб, улардан ҳадис илмларидан сабоқ олади. Бу вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламнинг саҳобалари, саҳобаларнинг издошлари турли мамлакатга тарқаб кетган эдилар. Шундай шароитда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳ васалламнинг ҳадисларини тўплаш учун турли шаҳар ва мамлакатларга сафар қилишни тақозо қилар эди. Бир неча тарихчиларнинг таъкидлашича, Бухорийнинг Ҳижоз, Макка, Мадина ва Тоифга қилган илмий сафари 6 йил давом этган. Сўнг, Басра, Куфа ва Бағдодга сафар қилиб, Шом ва Мисрга ўтади. Бундан ташқари Хуросон, Марв, Балх, Хирот, Нишопур ва Рай каби шаҳарларда бўлиб, бу шаҳарлардаги муҳаддислардан сабоқ олди ва ҳадислар тўплайди. Хорижий юртлардаги сафардан кейин Бухорога қайтгач, ҳадис илмини халққа ўргатишга киришади. Ул зотнинг бу саъй-ҳаракатлари Бухоро ҳукмдори Холид ибн Аҳмад Зуҳлийга хуш келмайди. Шу сабабли Имом Бухорий Бухорони тарк этиб, Пойкендга, кейин Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғига келиб яшашга мажбур бўлади. Бухорий бутун фаолияти давомида илм аҳлларини маънавий ва моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлаган келган. Тижоратдан келган ойлик даромадидан беш юз дирҳамини талабалар ва фақиру мискинларга сарфлаган. Шахсий ҳаётида ортиқча дабдаба ва ортиқча сарф-ҳаражатларга йўл қўймаган. Бухорий 20 дан ортиқ китоб тасниф этган. Улардан айримлари бизгача етиб келган. Бухорийнинг «Жомиъус саҳиҳ» деб номланган 4 жилддан иборат ҳадислар тўплами ислом оламидаги бошқа муҳаддислар тузган ҳадис тўпламлари орасида энг ишонарли ва мукаммалидир. Бухорийнинг 1322 та ҳадис жамланган «Адабул муфрад» («Адаб дурдоналари») асари катта тарбиявий аҳамиятга молик беназир тўпламдир. «Китобул куня» асари ровийларнинг куняларига бағишланган. «Тарихул кабийр» ва «Тарихус сағийр» китоблари ҳадис тарихига оид қимматли асар хисобланади. Бухорий яратган «Китобул фавоид» («Фойдали ашёлар ҳақида китоб»), «Жомеъул кабийр» («Катта тўплам»), «Муснадулкабийр («Катта муснад»), «Тафсирул кабийр» («Катта тафсир»), «Китобул хиба» («Хайр-эҳсон ҳақида китоб»),»Тафсирул Қуръон» («Қуръон тафсири») каби асарлари машҳур. Бухорий асарлари мусулмон дунёсининг барча мадраса ва дорилфунунларида ҳадис, Ислом тарихи ва сийрат фанлари бўйича асосий дарслик, қўлланма ҳисобланади. Имом Бухорий 870 йили Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида вафот этади. Ўзбекистонда Бухорий хотираси муносиб тарзда абадийлаштириш мақсадида 1971 йилда ташкил этилган Тошкент ислом институтига Бухорий номи берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Буюк муҳаддис имом Бухорий таваллудининг 1225 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 1997 йил 29 апрелда Самарқандда юбилей бўлиб ўтди....

Ўзбекистондаги масжидларда Янги Зеландиядаги террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларга бағишлаб тиловатлар қилинди

2019 йил 15 март куни бир гуруҳ террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги “ал-Нур” ва “Линвуд” масжидларида жума намозидан сўнг бостириб кириб, намозхонларни ўққа тутиши оқибатида 50 дан зиёд киши ҳалок бўлди, 49 нафар киши яраланди. Мазкур мудҳиш воқеа дунёдаги барча мўмин-мусулмонларни чуқур қайғуга солди. Бутун дунё мўмин-мусулмонлари, уламолари, дин ва давлат арбоблари ушбу уюштирилган террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардликлар билдирмоқдалар. Шу муносабат билан Янги Зеландиядаги “ал-Нур” ва “Линвуд” масжидларида террорчилик оқибатида ҳалок бўлганларнинг ҳаққига шу йил 17 март куни юртимиздаги барча жоме масжидларда пешин намозидан сўнг Қуръони карим тиловатлари ва дуолар қилинди. Шунингдек, диний таълим муассасаларида хатми Қуръонлар ўтказилиб, ҳалок бўлганларнинг руҳи-покига бағшида этилди. Террор оқибатида вафот этиб, раҳмати Раҳмонга эришганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабру жамийл тилаб қоламиз. Жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини истаймиз. Аллоҳ таоло ҳеч бир ўлкага ва халқнинг бошига бундай оғир мусибат солмасин ва чуқур қайғу-аламли ҳодисаларни кўрсатмасин. Жаноби Ҳақдан юртларимизни террор балосидан, самовий ва арозий бало-офатлардан Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини сўраймиз. 750

Расулуллоҳга муҳаббат қўйиш – дунё ва охират саодати

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатни имоннинг бир бўлаги қилган ва У зотнинг суннатларини энг тўғри йўл қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг шариат қилиб берган динини тўла-тўкис, Раббимиз амр этгани каби етказиб, омонатини мукаммал сизу биз умматларига топширганлар. Бу ишларни биз умматларини жуда ҳам яхши кўрганлари ва меҳр-шафқатларини гўзал бўлганларидан адо этганлар. Бас, шундай экан Аллоҳ таоло У зоти шарифни чиройли мукофотлар билан сийласин. Ўз Расулини севиш ва муборак изларидан эргашишни бизга, фарзандларимизга ва барча инсонларга насиб этсин. Пайғамбарга севги-муҳаббат деганда нимани тушинмоқ керак? Яъни, ҳар бир мусулмон киши қалбини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга моил қилиб, бошқа барча нарсаларнинг муҳаббатидан У зотга бўлган муҳаббатни устун кўйиш демакдир.  Аслида, муҳаббат деганда – муҳаббат қўйилган нарсага мувофиқ бўлган холатни тушунилади. Мойиллик эса – у билан лаззат олиш ва маъқул кўриш демакдир. Худди бир нарсани суратини, овозини  ёки бўлмаса таомни суйганга ўхшаш. Инсон ўз ақли билан лаззат олиши ботиний маъно ҳисобланиб, бу солиҳ, олим ва фазл аҳлларини муҳаббатларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатда буларнинг ҳаммаси мужассам бўлмоғи даркор. Бу муҳаббат инсонни зоҳирий ва ботиний гўзаллик, жами улуғлик хислатларини камоли, фазилатларнинг барча тури, энг тўғри йўлда мустақим бўлиши, неъматларнинг давомийлиги ва абадий азобдан халос бўлиш каби маъноларга эга қилади. Шундай экан, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар тарафлама ришталарни боғлаб, қалбимизни ҳиссий ва маънавий, ақлий томондан маърифат ва илм билан, сийратлари ва ҳадисларини ёд олиш ҳамда суннатларига эргашиш орқали муҳаббатларимизни исботи бўлса, суннатларига амал қилиш аъзоларнинг муҳаббати тасдиғи бўлади. Аммо суннатларига эргашса бўлди шуни ўзи муҳаббатга кифоя қилади дейилгани эмас, албатта. Балки муҳаббат қалб ва нафс билан уйғунлашгандагина мукамал ўз ифодасини топади. Шундагина мусулмон одам виждонан қалб амалларини энг яхшисини бажарган бўлади. Шу сабаб инсонларнинг муҳаббат даражалари бир-биридан фарқланади.  Муҳаббатур-расул вожиб амал эканига қуйидаги оят далолат қилади:  قُلْ إِنْ كَانَ آَبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنَ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ “Айтинг (эй, Муҳаммад): “Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган мол-мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Аллоҳ ва Расулидан (Мадинага ҳижрат қилишдан), Унинг (тоати) йўлидаги жидду-жаҳд қилишдан (кўра) суюклироқ бўлса, (унда) то Аллоҳ ўз амри (азобини) келтиргунига қадар кутиб турингиз! Аллоҳ (эса) фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (Тавба сураси, 24-оят). Мазур ояти каримада Аллоҳ ва пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳамма нарсаларнинг муҳаббатидан олдин туришликка даъват қилади. Бошқа ояти каримада:  النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ … “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…” (Аҳзоб сураси, 6-оят). Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан кўра устунроқ бўлмагунча имонлари комил бўлмагай, деганидир. Ҳадиси шарифда эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар (Бухорий ривояти). Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “мўмин бўла олмайди” деганларидан мурод, комил имонли мўмин бўла олмайди, деганларидир. Шу билан биргаликда...
1 561 562 563 564 565 735