islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ишлашни хоҳлайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази қуйидаги мутахассисликлар бўйича вакант ўринларга танлов эълон қилади: музейшунос; исломшунос; манбашунос; кутубхоначи; архивариус; санъатшунос; IT-ходими, дастурчи; қўлёзма ва экспонатлар реставратори; каллиграф (араб ёзуви бўйича хаттот). Номзодлар олий маълумотли бўлиши, камида битта Шарқ ва битта Ғарб тилини мукаммал билиши талаб этилади. Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 150-61-82, (+99897) 714-02-00; (+99890) 355-55-06. Манба: “Халқ сўзи” газетаси, 2018 йил 11 апрель, №71 335

Ҳадис айтишда нималарга эътибор бериш лозим?

Барча нарсада бўлгани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини айтишда ҳам ўзига хос одоблар мавжуд. Бу ўринда бобомиз Имом Бухорий ҳазратларининг ҳадисга бўлган одобларини мисол қилиб келтириш мумкин. Имом Бухорий ҳазратлари, агар ҳадис айтмоқчи бўлсалар, албатта алоҳида таҳорат олганлар. Чунки, Аллоҳ таоло Нажм сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу лайҳи васалламнинг оғизларидан чиқадиган сўзнинг қадрини кўрсатиб шундай марҳамат қилади: «У ҳаводан нутқ қилмас» (Нажм 4-оят) Муфассир уламолар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан айтилган сўз беҳуда ва оддий сўз эмас, деганлар. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирилган, «Мен ҳақдан бошқани гапирмайман», деган ҳадисни далил қиладилар. Шунинг учун ҳам саҳобалар, улуғ мужтаҳид уламолар қачон бирор ҳадис айтмоқчи бўлишса, диққатларини жамлаб, унинг барча одобларига риоя қилганлар. Имом Бухорий ўзларининг Ал-Жоме ас-Саҳиҳларини 16 йил ёзиш давомидаги ҳолатларини айтиб «қачон шу китобга бирор ҳадис киритсам, ғусл қилиб, икки ракат намоз ўқирдим» деганлар. Имом Молик қачон ҳадис айтиш ёки ҳадисни музокарисига киришсалар, алоҳида таҳорат қилиб, пок кийим кийишлари ва хушбўйлик суртиб олишлари тўғрисида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини улуғлашни яхши кўраман, яхшилаб таҳорат қилмагунимча ҳадис айтмайман, деган эдилар. Бу мисоллардан кўринадики, ҳадис айтиш учун унинг одобларига риоя қилиш лозим бўлади. Улар: таҳоратли бўлиш, ҳадисга омонатдорлик; ҳадис эмаслигини билиб туриб ҳадис деган киши дўзахга киришини яхши англаб етмоғи; саҳобалардан қанчалик омонат ила олимларга етиб келганини ҳис этмоқ; ўзи ёд олаётган сўзи шунчаки сўз эмас, балки Қуръондан кейинги ишончли ва саҳиҳ бўлган сўз, уни айтган Зот эса шафоатчиси, икки дунёда қалбининг тарбиячиси ва ҳаётининг шам чироғи эканликларини ҳис этиб туриши лозим. «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Маҳмудов Зафар 318

Мусобақада Абдулазиз қорининг қачон чиқиш қилиши маълум бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Кувайтда 10-18 апрель кунлари ўтказиладиган 9-Халқаро Қуръон мусобақасида институтимиз 3-курс талабаси Абдулазиз Раҳмонберди “Ҳифз” йўналиши бўйича иштирок этаяпти. 10 апрель куни бошланган мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилмоқда. Абдулазиз қори 79 давлатдан келган 130 нафар иштирокчилар орасида 12 апрель куни тахминан соат 12:00 да чиқиш қилади. Аллоҳ таоло барча иштирокчиларга муваффақият берсин ва ўзбекистонлик қориларни ғолиб бўлишини насиб қилсин! 400

Кувайтда қорилар тўрт йўналиш бўйича беллашадилар

Бугун, 10 апрель куни Кувайтда 9-Халқаро Қуръон мусобақаси бошланади. Кувайт давлатининг Вақф ва Дин ишлари бўйича вазир ўринбосари Фарид Эмодийга кўра, мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилади. Вақф вазирлигининг Қуръон ва Дин ишлари бўйича котиби ёрдамчиси Доктор Валид Ал-Шуайб халқаро мусобақада 79 давлатдан келган 130 нафар даъвогар ғолиблик учун кураш олиб боришини айтди. Халқаро мусобақа мукофотини режалаш ва ривожлантириш қўмитаси раиси, Олий қўмита аъзоси Авад Нассир Ал-Кандари мукофот тўрт йўналиш, яъни, Қуръонни ҳифз йўналиши бўйича тажвид билан ўқиш, ўн марта ўқиш билан Қуръонни ёд олиш, Қуръон тиловати йўналиши ва Қуръони Каримни ёд олиш учун қўлланиладиган энг яхши техник лойиҳа учун берилишини айтди. “KUNA” ахборот агентлиги хабарига кўра, Қуръон мусобақаси мукофотларининг умумий миқдори 130 минг Кувайт динорини (433 минг АҚШ доллари) ташкил этади. Ундан аввал Кувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Доктор Фаҳад Ал-Афаси халқаро мусобақадан кўзланган мақсад араб ва мусулмон давлатларида яшовчи Қуръони Каримни ёд олиш билан шуғулланганлар орасида ғолибларни аниқлаш, ёш авлодга Қуръон тиловати ва илмларини ўргатишда имомлар ролига эътиборни қаратиш, шунингдек, Қуръони Каримни ёд олувчиларни рағбатлантиришдан иборат эканини айтган эди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Абдулазиз қори Раҳмонберди ҳамда Исмоил қори Қурбоновлар иштирок этадилар. ЎМИ матбуот хизмати 326

Институтимиз талабаси Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди

9 апрель куни Тошкент Ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси 2-курс талабаси Адҳамжон қори Отахонов 30 пора Қуръони каримни кафедра устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда Элёр қори Аҳматқуловларга бир кунда, бир ўтиришда (намозга, таомланишга, таҳоратга чиқишлар мустасно) ёддан ўқиб берди. Адҳамжон қори бомдод намозидан кейин Қуръони каримни ўқиб беришни бошлаб, хуфтон намозидан кейин Қуръонни тўлиқ ўқиб тамомлади. Хатм сўнгида Жаҳонгир қори Неъматов томонидан хатми Қуръон дуоси ўқилди. 289
1 610 611 612 613 614 676