Сизнинг қўлингизда у киши тўғрисида бирор-бир ҳужжат борми? Лекин тарих у кишини Маккаи Мукаррамада таваллуд топганлигини ўз дафтарига зархал ҳарфлар билан ёзиб қўйган. Бир куни у зотнинг онаcи ҳомиладор ҳолатда бир гуруҳ тенгдош аёллар билан Каъбанинг ичига тамоша қилиш учун кирди. Каъба ўша куни қандайдир сабаб билан очиқ эди. Тўсатдан Каъбанинг ичида у аёлни тўлғоқ тутди ва чиқишга улгурмасдан, ранглари оқариб ўша жойда кўзи ёриди. Туғилган бола мўъминларнинг онаси Хадича розияллоҳу анҳонинг жиянидир. Бу фарзанд ҳурматли, аслзода оилада туғилгани сабабли ақлли, шарафли ва фазилат эгаси бўлиб улғайди. У зот улғайгач, ўз қавмига бошлиқ этиб тайинланди. Жоҳилият даврида ўз молидан Байтуллоҳ зиёратчиларига мукофатлар ажратарди. Ислом келиб инсонлар залолат ботқоғидан ҳидоят нури томон ошиқаётган бир пайтда, у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ишончли дўстларидан бирига айланишига қарамай иймон неъматидан бебаҳра эди. Бу саҳоба Расулуллоҳдан беш ёш катта бўлишларига қарамасдан Сарвари коинотни дўст тутиб, у кишининг суҳбатлари-ю мажлисларидан роҳатланарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муҳаббат соҳибининг севгисига севги ва садоқатига садоқат билан жавоб қайтарарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг аммалари Хадижа розияллоҳу анҳога уйланганларидан кейин қариндошлик ришталари янада мустаҳкамланди. Аллоҳ таоло шундай заковатли ақл ато этган ва Расулуллоҳ билан қариндош бўлган, Расулуллоҳ ҳидояти билан ҳидоятланган, у кишининг даъватини тасдиқ қилган аввалги мўъминлардан бўлиши керак эди. Лекин бу Аллоҳнинг иродасидир. Шунинг учун ҳам у киши нубувватга йигирма йил бўлганидан кейин иймон неъмати билан сийланди. Биз у зотнинг исломга киришидан ажабланганимиз каби, у кишининг ўзлари ҳам бу ишдан ажабланар эди. Исломга кирибоқ иймон ҳаловатидан роҳатланарди ва Аллоҳга ширк келтириб, Набийсини ёлғонга чиқариб ўтказган умрининг ҳар лаҳзасига қаттиқ афсусланадиган содиқ саҳоба Ҳаким ибн Ҳизомдир. Исломга кирганидан кейин, бир куни ўғли у кишини йиғлаётган ҳолатда кўриб: “Нима сизни йиғлатди?!”, деди. У киши: “Эй болам кўп нарсалар мени йиғлатмоқда. Биринчиси исломимнинг кечикишидир. Ана ўша нарса мени кўплаб яхши нарсаларда кечикишимга сабабчи бўлган. Мен ерни тўлдиргудек олтинни садақа қилсам ҳам мендан олдин исломга кирганлар эришган нарсаларнинг бирортасига ҳам эриша олмайман. Сўнг Аллоҳ таоло менга Бадр ва Уҳуд жангларида нажот берди. Ўша куни ўзимга ўзим: “Бундан кейин Расулуллоҳга қарши турган ҳолда Қурайшга ёрдам бермайман. Маккадан чиқмайман. Қурайшга ёрдам бериш учун арава минмайман”, деб ваъда бердим. Шундан сўнг қачон исломга киришни қасд қилсам, Қурайшнинг обрўли, ёши катта мушрик бўлиб қолган кишиларига қарардим. Улар жоҳилият ишларини маҳкам тутгандилар. Шу сабабли уларга эргашардим ва улар билан бирга юрардим. Қанийди шуларни қилмаганимда. Мени аждодларимиз-у катталаримизга эргашиш ҳалок қилди. Шунда экан, эй болам нима сабабдан йиғламай”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳаким ибн Ҳизом каби ақл ва фаросатли кишилардан ажабланиб: “Унга қандай Ислом махфий бўлади”, дердилар. Расулуллоҳ уни ва унинг йўлидаги кишиларни тезроқ исломга киришларини умид қилардилар. Маккаи Мукаррама фатҳ қилинган кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Маккада тўрт киши борки, мен уларни ширкдан холи бўлишини ва исломга киришини хоҳлайман”, дедилар. Шунда У Зотга: “Улар ким эй Аллоҳнинг Расули”, дейишди. У киши: “Аттоб ибн Усайд, Жубайр ибн Мутъим, Ҳаким ибн Ҳизом ва Суҳайл ибн Амр”, дедилар. Аллоҳ таолонинг фазли билан буларнинг барчалари исломга киришди. Расулуллоҳ Маккани фатҳ қилиб кирган пайтда, Ҳаким ибн Ҳизомни ҳурматлашдан бошқа барча нарсадан юз ўгириб, жарчига: “- Ким Аллоҳдан ўзга...
Ҳанафий мазҳабида сермаҳсул ижод қилган уламолардан бири ва илмий салоҳияти билан бутун Мағриб ва Машриқ олимларини ҳайратга солган Ибн Обидин 54 йил мобайнида нодир китоблар ва рисолаларни ўз мухлисларига тақдим этди. Ёзган асарлари илм соҳиблари томонидан юксак эътирофга сазовор бўлган. У зоти шарифнинг даргоҳи уламоларнинг қайта-қайта борадиган жойи, илм ва дин маркази айланди. “Ибн Обидин” номи билан танилган олимнинг асл исми Муҳаммад Амин ибн Амр ибн Абдулазиз ибн Аҳмад ибн Абдураҳмон ибн Нажмиддин ибн Муҳаммад Салоҳиддин бўлиб, у зот милодий 1776 (ҳижрий 1197) йили Дамашқ шаҳрида Усмонийлар ҳукмронлиги даврида туғилди. Ёшлигиданоқ яхши таълим-тарбия кўрган Муҳаммад Амин Қуръони каримни ёд олди. Отаси тижорат билан шуғулланарди. Ўғил дўконда савдо қиларкан, Қуръон қироатини тилдан қўймасди. Бир куни дўкон олдидан ўтган солиҳ бир киши унга: “Аввало Қуръонни тартил билан (тажвидга биноан) ўқимадинг. Чунки Аллоҳ таоло Муззаммил сурасининг тўртинчи оятида айтади: وَرَتِّلِ الْقُرْآَنَ تَرْتِيلاً Қуръонни «тартил» билан (дона-дона қилиб) тиловат қилинг! Бу оятдан билинадики Қуръонни тажвид қоидалари асосида ўқиш фарздир. Қуръонни тажвид қоидаси асосида ўқимаган одам гуноҳкор бўлади. Қолаверса, уни муносиб бўлмаган жойда ўқияпсан. Одамлар тижорат билан машғул бўлишгани учун, уни тинглашмайди”, деб танбеҳ беради. Чунки Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 204 оятида айтади: وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ “Қуръон тиловат қилганда, уни тингланглар ва жим туринглар, шояд, раҳматга эришсангиз”. Шайх Саид Ҳамавийнинг сўзлари Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳга қаттиқ таъсир қилади. Шу масалани аниқлаш учун шу заҳотиёқ туриб, ўз замонасининг энг машҳур қориларидан бу ҳақда сўрайди. Шунда унга: “Сенга танбеҳ берган одам машҳур қори ва олим Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳдир”, -дейилади. Ибн Обидин Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ ҳузурига бориб, Қуръон илмлари ва тажвиддан сабоқ беришини илтимос қилади. Шайх Саид Ҳамавий раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Обидинга Имом Шотибий ва Жазарийнинг китобларидан тажвид қоидаларини ёдлашни буюрди. Шогирд у китобларни тўла ёд олганидан кейин устозидан сарф, наҳв ва Имом Шофеъий фиқҳини ўрганишга киришади. Шайх Муҳаммад Солимий раҳматуллоҳи алайҳ Муҳаммад Аминга тафсир, ҳадис, мантиқ илмларидан ўргатади ва шогирдини Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби фиқҳига қизиқтириб: “Сен Имоми Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни масалаларини ҳам ўргансанг, кўп ажойиб ва ғаройиб кашфиётларини кўрасан. У тўрт мазҳаб ичида танланган мукаммал мазҳабдир”, дейди. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ устозининг бўйруғига сўзсиз итоат қилиб, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига доир усул ва фиқҳ китобларининг ҳаммасини ўқиб чиқди ва тез орада даврининг атоқли олимлари даражасига етди. Кейин Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ янада илмини зиёда қилиш мақсадида Амр Шайх раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, илм ўргатишини сўрайди. Амр Шайх раҳматуллоҳи алайҳ ўзи билган барча илмларни унга ўргатади. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ илм чанқоғини қондириш ва илм косасини тўлдириш мақсадида таниқли Муҳаддиси Шайх Муҳаммад Казбарий раҳматуллоҳи алайҳ билан учрашиб, ундан кўпгина илмларни ўрганди. Муҳаммад Казбарий раҳматуллоҳи алайҳ шогирдига ўзи таълим берган илмларни бошқаларга ҳам ўргатишига ижозат беради. У илм тарқатиш, дарс бериш ва китоб ёзишда катта муваффақиятларга эришди. Ҳатто у бармоқ билан санарли даражадаги буюк олимлардан бирига айланди. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳдан ўз замонасининг буюк уламолари Шайх Абдулғаний Мийданий, Шайх Ҳасан Байторий ҳамда Аҳмад Афанди Исломбулийлар ва яна кўплаб олимлар таълим олишган. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ намоз ўқиганларида Расулуллоҳни кўз қирлари билан кўриб турар эканлар....
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур шогирдларидан бири Вакиъ ибн Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳдир (мелодий 746-812 йиллар яшаган). У ҳадис соҳасида ҳофиз даражасига кўтарилган. Ироқ ва Куфанинг муҳаддиси бўлган. Унинг отаси Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ҳадис ривоят қилган муҳаддислардан ҳисобланади. Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ёдлаш бўйича енг этук кишилардан бири бўлган. Бу қобилиятини кўрган Хорун ар-Рашид Куфада қози вазифасини таклиф этади. Бу вазифада ишлашни у устози Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ каби рад этади. У бир неча китоблар тасниф этди. Жумладан: “Тафсирул Қуръон”, “Ас-сунан”, “Ал-маърифату ват-Тарих”, “Китобаз-Зуҳд” Вакиъ ибн Жарроҳ ҳақида Яҳё ибн Аҳсам: “Мен сафарда ҳам, муқимликда ҳам Вакиъ ибн Жарроҳ билан тонг оттирганман. У доим рўза тутар ва ҳар кеча Қуръон хатм қилар эди, деган. Имом Заҳабий “Тазкира” номли асарида: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифанинг раҳматуллоҳи алайҳнинг энг таниқли шогирдларидан. У Ироқ аҳлининг муҳаддиси, ҳофиз имоми ва фақиҳлардан биридир”, деб ёзади. Ибн Муъин айтади: Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзи билан фатво берарди ва ҳадисларни эшитиб, унинг ҳаммасини ёдлаб оларди”. Қози Сийморий: “У барча илмларини Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидан олди”, деган. Ҳишом ибн Урва, Ибн Журайж ва бошқа тобеъинлар: “Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотидан сўнг энг машҳур шогирдларидан Абу Юсуф ва Зуфар раҳматуллоҳи алайҳ билан кеча –кундуз илмий мунозаралар олиб борарди. Баъзи вақтларда улардан ўзиб кетарди”, деб хабар беради. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ бундай деган: “Мен ҳадис ёдлашда, фиқҳда, музокара қилишда, ижтиҳод борасида ва тақвода Вакиъ ибн Жарроҳдан бошқасини кўрмадим”. Абу Хотим айтади: “Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ривоят қилишда Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳам ҳофизроқдир”. Ибн Аммор айтади: “Куфада Вакиъ ибн Жарроҳ замонида ундан кўра фақиҳроқ ва ҳадис соҳасида ундан кўра билимлироғи йўқ эди”. Ибн Ҳашрим бундай деган: “Вакиънинг қўлида китоб кўрмадим. У ҳамма китобдаги нарсаларни ёдлаган эди. Мен ёдлаш ҳақида сўрадим. У: “Гуноҳ бўладиган барча нарсаларни ташла, кейин ёдлашга ҳаракат қил. Қани кўрамиз сендан ҳам ҳифзи устун одам дунёда топиладими?”, деди”. Донишмандлардан бири айтади: Зеҳн олимларнинг энг асосий иш қўролидир. Усиз у ҳеч ким эмас. Инсоннинг миясидаги хотира нуқтаси жуда кичгина бўлиб, у бутун дунёдаги маълумотларни жамлай олиш хусусиятига эга. Ва бир зумда ўтган амалларини жамлаб чиқариб беришга ҳам қодир. Қабрдаги фаришталарнинг саволи кишининг ўтган барча гўноҳларини эслатиб юборади.Ўтган солиҳ уломалар барчалари ҳар куни ўтган гўноҳлари учун истиғфор сўраш одатлари бўлган. Бухорани шариф бўлишига сабаб бўлган Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳга устозлари сиз Бухорага бориб у ердаги одамларни ислоҳ қилинг деб, буюк вазифани топширади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ қўвончли ҳабарни аёлларига етказади. Аёллари бирдан сиз умрингизда бирор бир гўноҳ қилганмисиз деб, сўрайди. Шунда бир неча вақт ичида бутун ҳаётини сарф ҳисоб қилиб, бирор бир гўноҳ қилмаганлигини, лекин бир масалада уйлаб шу гўноҳми йўқми шунга озроқ иҳтилоф қилаётганлигини айтади. Юзларида Аллоҳдан қўрқўв ва ҳатар сезилиб турарди. Аёли нима экан ўзи дейди. Бегўноҳлик пайтимда бир яҳудийнинг уйининг олдидан ўтаётганимда бир пиёзнинг баргига ҳавасим кетиб сўрамасдан еб қўйдим. Шу гўноҳми? Билмадим. Тақвога безанган тиллари қиличдек ўткир аёли сиз шу гўноҳингиз билан одамларга ваъз қилишга уялмайсизми? Сизнинг айтган сўзингиз, вақтингиз бекор кетадику деди. Бу сўз тақвода тенги йўқ олимнинг бутун вужудини жароҳатлаб ташлади. Абу Ҳафиз Кабир раҳматуллоҳи алайҳ...
( 118 – 181 ҳижрий, 726 – 797 милодий.) Абу Ҳанифанинг яна бир машҳур шогирдларидан бири Абдуллоҳ ибн Муборак ибн Возих ал-Марвазийдир. Отаси турк онаси эса Хоразмлик бўлган. Отаси Ханзалийнинг байроқдорларидан бири эди. Байроқдорлик вазифаси у билан ниҳоясига етди. Ибни Маръий “ Футухотул- Вахбиййа” номли асарида айтади: ибни Муборакнинг отаси Хамодонлик бир кишининг қули эди. Қуллик пайтида унинг тақвосининг жамиллиги ва амалларининг чиройлигини кўрган хожаси уни ўзларига куёв қилиб олганлар. Улар кейин фарзанд кўришиб, уни номини Абдуллоҳ қўйганлар. Ибн Муборак Марвазийлик Абдураҳмоннинг отасидир. Ҳижрий 118 йил Хоразмда туғилан. Ҳаж ва тижорат ва илм олиш билан узлуксиз шуғулланган. У ўз замонасида шайхул-ислом, ҳадис даражасида ҳофиз, тижоратда уларнинг саййиди ва ундан ташқари шижоъат ва саҳийликни ўзида жамлаган кишилардан бири эди. Абдуллоҳ ибн Муборак илмнинг турли навларида ва ҳадисда имом ва муҳаддисларнинг энг улуғларидан эди. У ҳадис ва фиқҳ илмларини Абу Ҳанифадан олган. Абдуллоҳ Абу Ҳанифанинг сўзи билан фатво берар ва унинг сўзини фиқҳда хужжат қилиб юрарди. У Абу Ҳанифанинг машҳур шогирдларидан биридир унинг ривоятлари мазҳабимиз китобларида жуда кўп келтирилиб ўтилган. Ҳасан ибни Ийсо ибн Масаржис айтади: Ибни Муборакнинг шогирдларидан бир жамоа жам бўлишиб. Улар бир-бирларига айтишдилар. Ибн Муборакнинг хислатларини санангларчи, улар хислатларини бирма-бир санай бошладилар: У илмни, фиқҳ ва одобни, наҳвни, луғатни, зуҳдни (тақвони), шижоатни, шерни, фасоҳатни, кечаларни қоим қилишни, ибодатни, ҳажни кўпайтириш ва ёмон иллатларни кетказишни, чавондозликка моҳир бўлишни, фойдаси йўқ сўзларни тарк қилишни, инсоф ва диёнатни, ва ўз устозларига, сохибларига хилофни кам қилишни жамлади дейишди[1]. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал у ҳақида “Унинг замонида ундан ўтадиган илм талабгори йўқ эди” деган. У киши ҳадис, фиқх, араб адабиётида машҳур бўлган. Абу Усома айтади: У ҳадис ривоят қилиш борасида муъминларнинг амиридир. Ибни Муборакнинг зеҳни ниҳоятда ўткир эди. Уни бир эшитибоқ ёдлаб оларди. Ибни Муборак дўстларидан бири “ Тарихи Боғдод” номли асарнинг 152 бетида айтади: биз мактабда ёш бола эдик. Мен ва дўстим ибни Муборак масжидга кирдик. Имом ўзун бир хутбани жуда чиройли оҳангда ўқиб тугатди. Ибни Муборак менга айтдики мен уни айтган хутбасини ёдлаб олдим, деди. Бизнинг гапимизни тинглаб турган қавмдан бир киши бу гапни эшитиб қолди. Гапинг рост бўлса, ёдлаганларингни қайтарчи деди. Ибни Муборак уларга эшитганидай қилиб ёддан айтиб берди[2]. Таҳовий айтади: Абу Cулаймон Абдуллоҳдан эшитганини айтиб беради. Абдуллоҳ Абу Ҳанифадан, агар киши закот молини бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборса бўладими? деб сўради. Абу Ҳанифа у юбориладиган жой қариндош уруғлари учун бўлса бир шаҳардан иккинчи шаҳарга юборишнинг зарари йўқ дедилар. Мен бу жавобни Муҳаммад ибн Ҳасанга айтганимда. Бу энг тўғри жавоб, бу Абу Ҳанифанинг сўзидир деди. Биз бу сўзни Абу Ҳанифадан бошқасидан эшитмаганмиз деди. Шарҳ: Агар закотни бир шаҳардан бошқа бир шаҳарга олиб борса макруҳдир. Аммо у шаҳарда хеш ва ақробаси бўлса, ёки у шаҳарни одами муҳтожроқ бўлса дуруст бўлади[3]. Ҳайлий “Иршод” номли китобида айтади: Унинг имомлигига ҳамма имомлар иттифоқ бўлган имомдир. Ва уни Каромати ибн Муборак ҳам деб номланган. Бундай дейишига сабаб унинг кароматлари санаб адоғига етиб бўлмайдиган даражада кўп бўлганлиги учундир. Абу Ваҳб айтади: Абдуллоҳ ибн Муборак ёнидан бир кўзи ожиз киши ўтиб менинг ҳаққимга дуо қилишингизни сўрайман деди. Абдуллоҳ унинг ҳаққига дуо қилгандилар. Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Мен...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум буюк хулқ узра оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизга Аллоҳ таолонинг, фаришталарнинг, бутун махлуқот-у мавжудотнинг саловат ва саломлари бўлсин. Аллоҳ таоло сизга тақдим этган мана шундай буюк хулқни биз умматга ҳам меърос қилиб қолдирганингиз учун ташаккур айтиш илинжида сизни ҳар кун тушларимда қидираман, ё Расулаллоҳ! Аммо тоғдек гуноҳларим бунга йўл қўймаяптими, билмадим… Сиз умматларингизга шу қадар муҳаббатли ва меҳрибон эдингизки, буни Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай баён этди: “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишингизга ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди” . Ҳа, сизнинг ана шу меҳрибонлигингиз бугун бизга меърос қолди. Бўлмаса бугун ҳам оталар ўз қизларини кўмаётган, акалар ўз укаларини ўлдираётган бўларди. Яхшиям Аллоҳ сизни оламларга раҳмат қилиб юборди ва сиз инсониятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиқдингиз, меҳр-муҳаббатни ўргатдингиз. Сиз яна умматларга сабрли бўлишда гўзал наъмуна бўлдингиз. Ҳали дунёга келмасингиздан олдин отангиздан, сўнг онангиз ва бобонгиздан айрилдингиз. Бу ҳам етмагандек, қавмингиз сизга оддий инсон кўтара олмайдиган даражада кўп озорлар берди, уйингиздан ҳам қувиб чиқарди. Аммо сиз барига Аллоҳ учун, Ислом учун, умматнинг саодати учун сабр этдингиз. Ана шу сабрингизнинг мингдан бир зарраси бугун бизга меърос бўлиб қолганки, биз ҳам доим сабрли бўлишга интиламиз. Ростгўйликда ҳам сиз инсониятга наъмуна бўлдингиз, “Ал-Амин” деб эътироф қилиндингиз. Авваллари ёлғон қасамлар ичилар, ёлғон сўзлар сўзланиб, ҳамма бир-бирини алдар эди. Сиз келдингиз-у, ёлғонни қувиб ростни ўрнатдингиз. Яхшиям сиз келдингиз, бўлмаса биз ҳам каззоблар учун тайёрлаб қўйилган дўзахга, ундаги азоб фаришталарининг қийноқларига гирифтор бўлар эдик. Сизни юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Жоҳилиятда адолатсизлик урчиб кетган эди. Кучлилар кучсизларни эзар, заифлар қалбини тилка-пора қилиб қийнашар эди. Қулларга одам эмас, ҳайвонларга қарагандан ҳам паст назар билан қарашар эди. Сиз келдингиз-у адолатни ўрнатдингиз, заиф билан кучлини бир сафга қўйдингиз. Бу адолатдан таъсирланган Умар ибн Хаттоб – Ҳазрати Умар бўлди, буюк адолат соҳиби бўлдилар. Яхшиям сиз борсиз, ё Расулаллоҳ! Одамлар фол чўплари билан иш тутадиган бўлиб кетган пайтда, сиз келиб Аллоҳдан гўзал умид қилишни ўргатдингиз. Соҳибингиз Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга ғорда ўтирганингизда: (Лаа таҳзан, иннАллоҳа маъана) – Ўкинманг, Аллоҳ таоло биз биланбирга! дея Аллоҳдан яхшиликни умид қилишни таълим бердингиз. Бугун биз ҳам ҳар бир ишимизда Аллоҳдан хайрли умид қиламиз. Сиз туфайли, ўша ширкка етаклайдиган фол чўплари қандай эканини ҳам билмаймиз ҳатто. Сиз инсониятни Аллоҳга ширк келтиришидан, абадий дўзах оташидан сақлаб қолдингиз. Сизни бизга раҳмат қилиб юборган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳаёсизлик ва фахш чўққисига етган вақтда, инсоният тобора тубанлашиб, аламли азобга қараб бораётган бир вақтда сиз дунёга иффат, ибо ва ҳаёни тақдим этдингиз. Одамларга Аллоҳдан, Унинг фаришталаридан, бошқа биродарларидан уялиш туйғусини ўргатдингиз. Бугун умматингиз сиз меърос қолдирган ибо, ҳаё сабабли Аллоҳга маъсият қилишдан уяладилар. Ҳа, айнан сиз сабабли Аллоҳга исён қилишдан ҳаё қиладилар! Яхшиям сиз борсиз ё Расулаллоҳ! Илмсизлик авжига чиққан, одамлар Аллоҳга эмас, ақлсизларча ўзлари ясаган сопол ва тош санамларга сиғиниб, улкан азобга мустаҳиқ бўлиб турган бир пайтда, сиз Аллоҳ таолодан, Роббул аъламиндан буюк бир илмни олиб келдингиз. Инсониятни ясама санамларга эмас, якка-ю ягона Аллоҳ таолога иймон келтиришга, Унгагина ибодат қилиб, Ундангина ёрдам сўрашга ўргатдингиз. Сиз барпо...