islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Юртимиз азалдан ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Маҳмуд Замахшарий, Қаффол Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб алломалар номи нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган. Мустақиллик шарофати ўлароқ диний ва миллий қадриятларимиз тўлалигича тикланди, улуғ аждодларимизнинг хотираларига муносиб эҳтиром кўрсатилди, улар қолдирган диний-илмий ва маънавий-маърифий меросни ўрганиш учун имкониятлар яратилди. Ўзбекистонда диний таълим тизими ўзининг кўп асрлик ва бой анъаналарига эга. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент мадрасалари ўрта асрларнинг университетлари вазифасини бажарган. Ўрта асрлардаёқ Бухоро ўзининг мадрасалари ва уламолари билан шуҳрат қозонган ва ҳақли равишда “Ислом оламининг қуввати” унвонига сазовор бўлган. Мусулмон ренессанси, яъни илмий-маърифий уйғониш даврига асос солган улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда ҳам маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий меросни ўрганиш, илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, улар яратган илмий йўналишлар ва мактаблар анъаналарини давом эттириш бугунги авлод олдида турган долзарб вазифалар сирасига киради. Айни пайтда шиддат билан ўзгариб бораётган замон муқаддас ислом дини аҳкомларини нотўғри талқин қилиш, уларни сохталаштириш йўли билан турли фитна ва бузғунчиликлар содир этилаётгани динимизнинг софлигини сақлаш, унинг тинчлик ва инсонпарварликдан иборат асл моҳиятини жамият аъзолари ва, айниқса, ёшларга етказишга қодир, юқори даражада илмий ва диний салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилмоқда. Республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш, қуръоншунослик, тафсир ва фиқҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида: 1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Ўзбекистон Ислом академиясини (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки, Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. 2. Ўзбекистон Ислом академиясининг тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин. Академия ректори, зарур ҳолларда, муассис томонидан белгиланган ходимларнинг умумий сони доирасида Академиянинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилсин. 3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгиланиши инобатга олинсин: “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш; ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, фиқҳ, ҳадисшунослик мактабининг илмий-маънавий асосларини ҳар томонлама теран ўрганиш ва тадқиқ қилиш; ислом динининг асл моҳиятини, унинг башариятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш; ислом дини соҳасидаги долзарб мавзулар бўйича халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш; мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ва хорижий олий диний таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш; кадрлар тайёрлаш жараёнига етук мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини чуқурлаштириш; илмий тадқиқотлар натижалари бўйича диний-маърифий, маънавий-ахлоқий йўналишлардаги илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш; ислом оламида юзага келаётган долзарб масалаларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш; илмий тадқиқотларнинг йўналишлари ва мавзуларини белгилаш, халқаро тадбирларда иштирок этиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш, илмий меросни ўрганиш ишларида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик қилиш....

Ислом тарихи фанидан очиқ дарс бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2017 йил 14 декабрь  куни “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси П.Каттаевнинг 3-А гуруҳга ҳадис фанидан “Аббосийлар давлатининг вужудга келиш тарихи” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди. Каттаев Пўлатхон домла очиқ дарсда янги мавзуни “Ал-Тарихул ислом” асари асосида ёритиб берди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Ўқитувчи очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди. Мазкур очиқ дарсга  “Диний фанлар” кафедраси мудири С.Примов, ўқитувчилар М.Джангиров, Ф.Ҳомидов, Ф.Жўраевлар қатнашиб, таҳлил қилишди ва уни юқори баҳолашди. “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири Урол Мустанов   340

Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига сафар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ТИИ буйруғига биноан 4-курс табаларидан Ғофуров Абдуллоҳ, Шерматов Муҳаммадюсуф, Вадутов Адҳам ва Хидирбоев Ҳасан Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига педогогик амалиётга жўнатилди ва улар мазкур таълим даргоҳида фаолият кўрсатмоқлар. Мазкур талабалар педамалиёт кунларининг дастлабки кунларида тингловчи сифатида ўқитувчилар дарсларига кириб, улардан тажриба ва педагогик маҳорат ўрганган бўлсалар, кейинги босқичда бевосита ўзлари мустақил ҳолда талабаларга мутахасссислик фанларидан дарслар ўтмоқда. 2017 йилнинг 10-14 декабрь кунлари “Диний фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Абдулазим Саидаҳмедов мазкур талабаларнинг педагогик амалиётини таҳлил ва назорат қилиш учун “Фахриддин ар-Розий” номли ўрта махсус ислом билим юртига хизмат сафарида бўлиб қайтди. А.Саидаҳмедов 12 декабрь куни Ғофуров Абдуллоҳнинг 4-курсларга Ҳадис фанидан, Шерматов Муҳаммадюсуфнинг 2-курс талабаларига Фиқҳ фанидан, Вадутов Адҳамнинг 1-а курс (“Таҳфизул-Қуръон” гуруҳи) талабаларига Қироат фанидан, Хидирбоев Ҳасан 3-курс талабаларига Араб тили фанидан ўтган дарсларини кузатди ва таҳлил қилди. Шунингдек, А.Саидаҳмедов “Маънавият соати”да барча талабаларга “Илм олиш фазилатлари” ҳақида маъруза қилиб берди. Умуман олганда мазкур тўрт нафар педамалиётчи талабаларнинг фаолиятларидан “Фахриддин ар-Розий” мадрасасининг раҳбарияти ва ўқитувчиларининг барчаси хурсанд ва рози эканликларини изҳор қилишди. ТИИ “Диний фанлар” кафедраси   833
1 642 643 644 645 646 674