islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Қуръон нозил бўлган ой. Қадр кечаси фазилатлари

Аллоҳ таоло Рамазонни ойларнинг энг улуғ ва шарафлиси қилиб қўйган. Ойларнинг саййиди Рамазон, эзгулик ва хайр мавсуми, тоату ибодат сайлидир. У кўплаб фазилатларни ўз ичига қамраб олган. Жумладан, Исломнинг бош манбаи, инсониятнинг қиёматгача ҳаёт дастури бўлмиш Қуръони карим шу ойда нозил бўлган. Ушбу ойда бир фазилатли кеча борки, У кечанинг фазли ва барокати бемислдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни Рамазон ойининг Қадр кечасида нозил қилган. Ушбу муборак кунлар муносабати билан жорий йилнинг 8 июн куни Тошкент Ислом институти талаба қизлари иштирокида “Қуръон нозил бўлган ой. Қадр кечаси фазилати” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда институтнинг 4-курс талабаси Саидаҳмедова Барно талаба қизларга Рамазон ойининг ҳар бир кунини ғанимат билиш, уни тоат-ибодат, кишиларга яхшилик қилиш, мурувватли бўлиш, хайрли ва савобли ишларни амалга ошириш, рўзадорларга ифторлик бериш каби солиҳ амаллар билан бирга, унинг охирги ўн кунлигида тоат-ибодат қилишга қаттиқ киришиш ҳам лозим бўлишини таъкидлади. Шунингдек устозлар ҳам Қадр кечасининг фазилатлари ҳақида қизиқарли маълумотларни айтишди. Тадбир манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 1 171

Қуръон мусобақаси ғолибларининг Умра зиёратидан лавҳалар

Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи ғолиблари Умра зиёратига ота-оналари ва ҳамроҳлари билан биргаликда бориш имкониятини қўлга киритганлари ҳақида маълум қилинган эди. Жорий йилнинг 6 июнь куни, муқаддас Рамазон ойининг 21-кунида эрта тонгдан Тошкент халқаро аэропортида бир гуруҳ талабаларимиз ўз яқинлари билан муборак Умра зиёратига кузатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонлик қориларнинг зиёрати жараёнидан фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Манба: Muslim.uz 836

Тошкент Ислом институтида ўтказилган азон айтиш мусобақаси ғолиблари аниқланди

Азон бу Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент ислом институти асосий биносида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан талабалар ўртасида “Нажотга шошилайлик” шиори остида азон мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий мақсади – талабаларда азоннинг тарихи ҳамда унинг талаффузи ва  тараннуми,  фиқҳий қоидаларини ўзлаштиришларига қизиқтириш, талабалар азонни маҳорат билан айтиш малакасини ҳосил қилишларига кўмаклашишдир. Мусобақа икки шарт асосида ўтказилди: биринчи шартда иштирокчиларнинг азонни маҳорат билан айтиб бериши талаб этилди ва ҳакамлар овоз, тараннум ва тўғри талаффуз меъёрлари; иккинчи шартда иштирокчилар билет асосида азонга доир фиқҳий саволларга жавоб бердилар, ҳамда жавобларнинг тўлиқ ва мукаммаллигига алоҳида эътибор қаратилди. Якуний тўпланган баллар йиғиндисига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар: 1-ўринни Мавланов Абдулаҳад, 2-ўринни Марданов Муҳаммад, 3-ўринни Зиёуддинов Муҳаммад Содиқ қўлга киритдилар. Мусобақа ғолиблари Тошкент Ислом институти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек,  Вақф хайрия жамоат фонди ҳомийлигига кўра 1-ўрин соҳибига 1 000 000 сўм, 2-ўрин соҳибига 500 000 сўм, 3-ўрин соҳибига 300 000 сўм ҳамда қолган 11 нафар иштирокчиларга 100 000 сўмлик тўлов-шартнома маблағлари тўлаб бериладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган. Ахборот ва техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова 882

Вақф хайрия жамоат фонди бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Вақф» хайрия жамоат фондининг ташкил этилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Дин Ишлари бўйича қўмита раис ўринбосари Нуриймон Абдулҳасан, «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, журналистлар билан суҳбат олиб борди. Анжуманда фонднинг ташкил этилишидан мақсад, олдинга қўйилган вазифалар, келажакдаги режалар хусусида фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Манба: Azon.uz 951
1 641 642 643 644 645 737