Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмасининг 2005-2025 йилларда Ислом маданияти пойтахтини белгилаш бўйича қабул қилган дастурига кўра Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир. Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференциясида 2020 йилда Бухородан ташқари Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарларини ҳам Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган. Якунига етган 2017 йилда Амман (Иордания Ҳошимийлар Қироллиги), Машҳад (Эрон Ислом Республикаси), Кампала (Уганда) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилган эди. Ушбу йилда Маданият вазирларининг X Ислом конференциясида меҳмон сифатида иштирок этган Сеннар (Судан) шаҳри ҳам истисно тариқасида 4-Ислом маданияти пойтахти мақомини олди. Администратор 602
6 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар мусобақани ўтказиш бўйича қилинган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар келишиб олинди. Йиғилишда Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасидаги Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича берган кўрсатмалари ва шу йўналишдаги диний идора раҳбарияти топшириқларининг ижроси бўйича ташкилий қўмита томонидан бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, у жойларда иштирокчиларни рўйхатга олиш давом этаётгани, 22 нафар ҳакамни тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилгани, иштирокчиларни рўйхатга олиш ва тайёргарлик жараёнларини кўздан кечириш мақсадида, ҳакамлар вилоятларга хизмат сафарига юборилгани, мусобақа баннерлари ва нишонлари ишлаб чиқилгани ҳамда мазкур жараёнлар интернет сайтларида кенг ёритиб борилаётганини баён қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари йиғилишда сўз олиб, мусобақанинг ҳар бир жиҳатига жиддий ҳозирлик кўриш, мусобақани жуда кенг кўламда ўтказиш, туман-шаҳар ва вилоят босқичларини ҳам юқори кайфиятда бўлишини таъминлаш борасида кўрсатмалар бердилар. Мусобақа иштирокчиларининг чиқишларини баҳолашда адолат ва шаффофликка қатъий амал қилиш, таниш-билишчиликка мутлақо йўл қўймасликни алоҳида қайд этдилар. Ҳатто хориждаги мутахассислар ҳам мусобақани катта қизиқиш билан кутишаётгани ва бу ишлар келгусида халқаро мусобақа ўтказиш учун замин бўлишини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, муҳтарам Президентимиз Қуръон мусобақасини энг юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиб бераётганларини катта мамнунлик билан изҳор қилдилар. Муфтий ҳазратлари сўзларининг якунида, Давлатимиз раҳбари томонидан биз мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар ва ушбу мусобақани ўтказиш борасида ҳам кутилмаган хушхабарлар ҳали олдинда эканини билдириб ўтдилар. Муфтий ҳазрат бир ҳафта давомида Диний идорада баҳолаш мезони буйича жиддий тайергарликдан ўтган ҳакамларнинг бундан кейинги ишларига Аллоҳдан мадад сўраб, муваффақият тиладилар. Ўзбекистонлик қориларнинг энг табаррук устози Яҳё қори Турдиев зоти шарифларининг хайрли дуолари билан йиғилиш якунланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 302
Тошкент ислом институтида 2018 йил 3-6 январь кунлари институт профессор-ўқитувчилари учун илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва илмий салоҳиятини янада ошириш бўйича ўқув семинар ташкил этилмоқда. Мазкур ўқув семинарни ташкил этишдан асосий мақсад Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчиларининг илмий тадқиқот олиб бориш бўйича билим савиясини янада ошириш ва шу орқали фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олишга йўналтиришдан иборат. Айни пайтда институтда 74 нафар профессор-ўқитувчилар талабаларга дарс бермоқда. Шундан 5 нафари профессор, 4 нафари доцент ва 22 нафари катта ўқитувчи ҳисобланади. Ўқув семинарда мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислар ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда қайд этилишича, Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим (илмий) муассасаларида малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари – амалиётчилардан шакллантириш тавсия этилган. Шунинг учун ҳам Тошкент ислом институти ўқитувчиларининг илмий даражага эга бўлиши юқорида кўзда тутилган масалаларни ҳал қилишда кўмакчи вазифасини ўтайди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ё.Бухарбоев 551
الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (7) رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (8) وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (9) Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги зотлар (фаришталар) Раббиларини мақтаб покларлар. Унга ишонадилар. Имон келтирганлар учун талаби мағфират қилурлар. (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин! Ва уларни жаҳаннам азобидан асрагин! Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин! Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қилганларни (ҳам киритгин!) Албатта Сен, қудратлик ва донишманд ҳаким зотсан! Уларни гуноҳлардан (ёмонликлардан) сақлагин! Ваҳоланки, ким гуноҳ (ёмонлик)лардан сақланса батаҳқиқ, уни раҳматингга олдинг. Бу эса улуғ бахт – фавздир! Имом Шавконий – Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий раҳима-ҳуллоҳ ўзларининг “Фатҳул қодир” номи билан шуҳрат топган “Фатҳ ал-қодир ал-жоме байна фано ар-ривоя ва ад-дироя мин илм ат-тафсир” асарларида ушбу Ғофир сурасининг 7-9 ояти карималарини шундай тафсир қилганлар: Аллоҳ бу оятларда Аршини кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар ҳақида хабар беради. Бу ояти карималардан мақсад Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериш, уларнинг кўнгилларини кўтариш бўлган. Аллоҳ таоло ушбу мартабалари ниҳоятда баланд бўлган фаришталарнинг ишларини баён қилар экан, улар тасбеҳ (Аллоҳ таолони барча нуқ-сонлардан поклаб улуғлаш)ларига Аллоҳ таолони мадҳини қўшадилар ва унга имон келтирганларини билдиряпти. Улар Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирганларнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Расули алайҳиссалом томо-нидан келтирилган ҳақ диннинг ҳар бир аҳкомларни тасдиқлайдилар. Аршнинг атрофидаги зотлардан мурод: улар Аршни тавоф қилувчи фаришталар бўлиб, тинмай такбир ва таҳлил айтадилар. Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар Аллоҳ таолони поклаб турадилар. Поклашлари берган неъматларига нисбатан ҳамду сано билан ўралган ҳолда бўлади. Улар Аллоҳ таолога имон келтирадилар ва мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирилишини сўраб турадилар. Ояти кариманинг давомида Аллоҳ таоло фаришталарнинг истиғфорларини қандай эканини баён қилади. Уларнинг тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди: (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Яъни, Сенинг раҳматинг ва илминг ҳамма нарсадан кенг ва буюкдир. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечир-гин! Яъни, улар гуноҳларига тавба қилурлар ва Аллоҳ таолонинг йўлига – Ислом динига эргашадилар. Ҳудди шу бандаларни гуноҳларини сўраб дуо қиладилар. Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қил-ганларни (ҳам киритгин!) Солиҳ амалдан мурод Аллоҳга имон келтириш, У шариатида буюрганларга амал қилиш бўлиб, ким уларни бажарган бўлса унинг жаннатга кириши ҳам дуруст бўлади. Аллоҳ қилишдан қайтарган амал-ларни қилмаслик, қилган гуноҳларига тавба қилиш ва истиғфор айтиш ин-сонни жаннатларга лойиқ қилади. Тафҳими мухолафа қоидасига кўра, солиҳ амалларни қилмаганлар, гуноҳларга мойил бўлганлар, тавба қилмайдиган ва истиғфор айтмайдиганлар мазкур фазилатдан маҳрум эканлари келиб чиқади. Оятдаги ёмонликлардан мурод азоб ва уқубатлардир. Раҳматига олмоқдан мурод улардан дўзах азобларидан сақлаб, ўз ҳифзига олиб жаннатига кирити-шидир. Бу ҳолатга сазовор бўлиш банда учун энг буюк зафар ва шарафдир. Бундан улуғроқ зафар йўқ. Бу шундай нажотки, ундан бошқа топиладиган на-жотлар бунисига тенг бўла олмайди. Шоир бир байтида: Қуръон сенга ҳазилмас, дегани каби киши:...