islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Ғофир сурасининг 7-9 оятлари тафсирини ўрганамиз

 الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ يُسَبِّحُونَ بِحَمْدِ رَبِّهِمْ وَيُؤْمِنُونَ بِهِ وَيَسْتَغْفِرُونَ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا وَسِعْتَ كُلَّ شَيْءٍ رَحْمَةً وَعِلْمًا فَاغْفِرْ لِلَّذِينَ تَابُوا وَاتَّبَعُوا سَبِيلَكَ وَقِهِمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (7)  رَبَّنَا وَأَدْخِلْهُمْ جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدْتَهُمْ وَمَنْ صَلَحَ مِنْ آبَائِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيَّاتِهِمْ إِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ (8)  وَقِهِمُ السَّيِّئَاتِ وَمَنْ تَقِ السَّيِّئَاتِ يَوْمَئِذٍ فَقَدْ رَحِمْتَهُ وَذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (9) Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги зотлар (фаришталар) Раббиларини мақтаб покларлар. Унга ишонадилар. Имон келтирганлар учун талаби мағфират қилурлар. (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечиргин! Ва уларни жаҳаннам азобидан асрагин! Эй, Раббимиз! Уларни Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин! Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қилганларни (ҳам киритгин!) Албатта Сен, қудратлик ва донишманд ҳаким зотсан! Уларни гуноҳлардан (ёмонликлардан) сақлагин! Ваҳоланки, ким гуноҳ (ёмонлик)лардан сақланса батаҳқиқ, уни раҳматингга олдинг. Бу эса улуғ бахт – фавздир! Имом Шавконий – Муҳаммад ибн Али ибн Муҳаммад Шавконий раҳима-ҳуллоҳ ўзларининг “Фатҳул қодир” номи билан шуҳрат топган “Фатҳ ал-қодир ал-жоме байна фано ар-ривоя ва ад-дироя мин илм ат-тафсир” асарларида ушбу Ғофир сурасининг 7-9 ояти карималарини шундай тафсир қилганлар: Аллоҳ бу оятларда Аршини кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар ҳақида хабар беради. Бу ояти карималардан мақсад Расул акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга тасаллий бериш, уларнинг кўнгилларини кўтариш бўлган. Аллоҳ таоло ушбу мартабалари ниҳоятда баланд бўлган фаришталарнинг ишларини баён қилар экан, улар тасбеҳ (Аллоҳ таолони барча нуқ-сонлардан поклаб улуғлаш)ларига Аллоҳ таолони мадҳини қўшадилар ва унга имон келтирганларини билдиряпти. Улар Аллоҳ ва Унинг Расулига имон келтирганларнинг ҳаққига истиғфор айтадилар. Расули алайҳиссалом томо-нидан келтирилган ҳақ диннинг ҳар бир аҳкомларни тасдиқлайдилар. Аршнинг атрофидаги зотлардан мурод: улар Аршни тавоф қилувчи фаришталар бўлиб, тинмай такбир ва таҳлил айтадилар. Аршни кўтариб турган ва унинг атрофидаги фаришталар Аллоҳ таолони поклаб турадилар. Поклашлари берган неъматларига нисбатан ҳамду сано билан ўралган ҳолда бўлади. Улар Аллоҳ таолога имон келтирадилар ва мўмин бандаларининг гуноҳла-рини кечирилишини сўраб турадилар. Ояти кариманинг давомида Аллоҳ таоло фаришталарнинг истиғфорларини қандай эканини баён қилади. Уларнинг тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди: (Айтурлар:) Эй, Раббимиз! Раҳматинг ва илминг билан ҳамма нарсадан ҳам кенгроқдирсан. Яъни, Сенинг раҳматинг ва илминг ҳамма нарсадан кенг ва буюкдир. Бас, тавба қилганларни ва Сенинг йўлингга эргашганларни кечир-гин! Яъни, улар гуноҳларига тавба қилурлар ва Аллоҳ таолонинг йўлига – Ислом динига эргашадилар. Ҳудди шу бандаларни гуноҳларини сўраб дуо қиладилар. Уларнинг оталари ва аёллари ҳамда зурриётларидан солиҳ амал қил-ганларни (ҳам киритгин!) Солиҳ амалдан мурод Аллоҳга имон келтириш, У шариатида буюрганларга амал қилиш бўлиб, ким уларни бажарган бўлса унинг жаннатга кириши ҳам дуруст бўлади. Аллоҳ қилишдан қайтарган амал-ларни қилмаслик, қилган гуноҳларига тавба қилиш ва истиғфор айтиш ин-сонни жаннатларга лойиқ қилади. Тафҳими мухолафа қоидасига кўра, солиҳ амалларни қилмаганлар, гуноҳларга мойил бўлганлар, тавба қилмайдиган ва истиғфор айтмайдиганлар мазкур фазилатдан маҳрум эканлари келиб чиқади. Оятдаги ёмонликлардан мурод азоб ва уқубатлардир. Раҳматига олмоқдан мурод улардан дўзах азобларидан сақлаб, ўз ҳифзига олиб жаннатига кирити-шидир. Бу ҳолатга сазовор бўлиш банда учун энг буюк зафар ва шарафдир. Бундан улуғроқ зафар йўқ. Бу шундай нажотки, ундан бошқа топиладиган на-жотлар бунисига тенг бўла олмайди. Шоир бир байтида: Қуръон сенга ҳазилмас, дегани каби киши:...

Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси ўзгарди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz расмий сайти хабар беришича, 2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш санаси, давлатимиз томонидан милодий янги йил санаси кириб келиши муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгилангани боис, 2018 йил 1‒10  январдан 4‒13 январь кунларига кўчирилди. Мавзуга оид: Эълон! Ўзбекистонда Қуръони карим қироати бўйича мусобақа ўтказилади Шу муносабат билан мусобақанинг шаҳар‑туман босқичи санаси ҳам бироз кечга сурилди. Мусобақанинг биринчи босқичи кунлари қуйидаги жадвалда эълон қилинган: Ўзбекистонда Қуръони карим қироати мусобақасининг шаҳар ва туман босқичини ўтказиш бўйича ЖАДВАЛ № Вилоят ва шаҳар номи Ўтказиш жойи Шаҳар ва туман босқичини ўтказиш санаси 1. Жиззах вилояти ЎМИ Жиззах  вилояти вакиллиги +998973257243 Ботирхон Рўзиев 15-17.01.2018 2. Сирдарё вилояти ЎМИ Сирдарё  вилояти вакиллиги +998911019820 Дилмурод Сулаймонов 15-17.01.2018 3. Самарқанд вилояти ЎМИ Самарқанд  вилояти вакиллиги +9983485870 Ёқубжон Мансуров 18-21.01.2018 4. Бухоро вилояти ЎМИ Бухоро  вилояти вакиллиги +998956000031 Анваржон Нуриллаев 18-21.01.2018 5. Навоий вилояти ЎМИ Навоий  вилояти вакиллиги +998919911555 +998939507303 Музаффар Раҳмонов 22-23.01.2018 6. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси вакиллиги +998934897670 Зулфиқор Сапашов 24-26.01.2018 7. Хоразм вилояти ЎМИ Хоразм  вилояти вакиллиги +998622284438 +998937572557 Бобожонов Ҳамид 24-26.01.2018 8. Қашқадарё вилояти ЎМИ Қашқадарё  вилояти вакиллиги +998972004716 Назруллоҳ ҳожи Бобомуродов 27-29.01.2018 9. Сурхондарё вилояти ЎМИ Сурхондарё  вилояти вакиллиги +998912382717 Абдусалом Фатҳуллаев 27-30.01.2018 10. Андижон вилояти ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги +998742280196 +998916107040 Нуруллоҳ Қодиров 01-04.02.2018 11. Наманган вилояти ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги +998906429977 Обидхон Икромов 04-06.02.2018 12. Фарғона вилояти ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги +998914532870 Ҳусниддин Турсунозода 06-09.02.2018 13. Тошкент вилояти ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги +998903482262 Фаррух Султонов 10-12.02.2018 14. Тошкент шаҳри Тошкент шаҳар вакиллиги +998712351733 +998974206264 +998949320022 Муроджон Кадиров 13-15.02.2018 Ушбу жадвал асосида шаҳар ва туманларда саралаш босқичи ўтказилгач, улардан ҳар бир йўналишнинг биринчи рақамли ғолиблари вилоят босқичида қатнашади. Вилоятларда мусобақанинг биринчи босқичи учун тайинланган шаҳар ва туманлар ҳамда мусобақа тадбирини ўтказиш манзили 2018 йил 3 январгача muslim.uz сайтида эълон қилинади. Ушбу Қуръон мусобақасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятлардаги вакилликларига мурожаат қилишлари тавсия этилади (Мурожаат учун телефон рақамлар жадвалда берилган). Мусобақа бўйича ҳайъат котибияти билан боғланиш учун қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998711487770, +998998987277 Администратор 372

Диний таълим муассасалари раҳбарларининг уч нафари совриндорлар қаторида

Бугун 30 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида “Сарҳисоб” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИнинг muslim.uz сайти хабар бермоқда. Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом университети ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этилмоқда. Бу йилги танлов ҳар йилгидан ўзгача тарзда ташкил этилди, яъни унинг ҳудудий босқичлари ҳам ўтказилди. 2017 йилнинг 1 январидан 2017 йилнинг 1 октябргача газета ва журналларда босил­ган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўр­са­­­тилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материал­лар танловда иштирок этди. Ҳу­­­дудий босқич ғолиблари республика босқичида қат­на­шиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловнинг республика босқичи «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида ўтказилди. Республика босқичи ғо­либлари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар ора­­сидан сараланди. Тақдирлаш маросими олдидан якунланиб бораётган йилда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар акс этган видеоролик намойиш этилди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нутқ сўзладилар. Муфтий ҳазратлари, бугунги кунда юртимиздаги шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотларни ва динимиз равнақи йўлида қилинаётган ишларни ижодкор ходимлар кечаю кундуз, тиним билмай кенг халқ оммасига намойиш этишда жонбозлик кўрсатаётганини алоҳида қайд этдилар. Танлов ғолибларига тақдим этилган совғалар рамзий экани, энг олий мукофот эса Яратган Парвардигорнинг ҳузурида бўлишини қайд этиб ўтдилар. Шундан сўнг, телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда ушбу йўналишда алоҳида намуна кўрсатган тарғиботчилар қуйидаги йўналишлар бўйича махсус диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирландилар. Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов сўзга чиқиб, ғолибларни қутлар экан, танловнинг бугунги кундаги аҳамияти, ижод аҳлининг самарали меҳнати ва уларни рағбатлантиришнинг фойдали жиҳатлари ҳақида гапирди. Шунингдек, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги директори Лазиз Тангриев сўзга чиқиб, ҳар бир мавзуни ўзининг профессонал мутахассислари ёритиши ҳақида гапириб, бу борада диний соҳа ходимлари, уламолар ва имом-хатиблар жуда фаол иштирок этаётганига алоҳида урғу берди. Шунингдек, у Президент Ш.Мирзиёев раислигида 29 декабрь куни миллий кино санъатини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва бу борада мавжуд муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилиш мазмун-моҳияти ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, давлат раҳбарининг буюк боболаримиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий ва Имом Насафий ҳаёти ҳақида ҳам фильмлар олиш борасидаги таклифларига алоҳида тўхталди. Қуйидаги йўналишлар бўйича “Сарҳисоб – 2017” танлови ғолиблари аниқланди: Матбуот йўналиши бўйича: 1-ўрин Одилхон Исмоилов (Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби); 2-ўрин Муҳтарама Улуғова (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири); 3-ўрин Жаҳонгир Жўраев (Дин ишлари бўйича қўмита ходими).  Телевидение йўналиши бўйича: 1-ўрин Ҳайитов Шуҳрат (“Ўзбекистон” телеканали “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” бош муҳарририятининг бош муҳаррири); 2-ўрин Уйғун Ғофуров (Тошкент ислом институти ректори); 3-ўрин  Илҳом Маърупов (“Мовароуннаҳр” нашриёти муҳаррири);  Интернет йўналиши бўйича: 1-ўрин Раҳматулла Сайфуддинов (Тошкент шаҳридаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси); 2-ўрин Олимхон Юсупов (Самарқанд вилояти “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби); 3-ўрин Зоир Сидиқов (Тошкент шаҳар вакиллиги ходими).  Радио йўналиши бўйича: 1-ўрин Шамсиддин Бауатдинов (Қорақалпоғистон Республикаси мусулмонлари қозиёти қозиси, Муҳаммад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мудири); 2-ўрин Хайрулло Турматов (Тошкент вилояти бош имом-хатиби); 3-ўрин Фарҳод Абдуллаев («Зиё» медиа маркази вакили).  Йилнинг энг фаол тарғиботчиси: 1-ўрин Раҳимберди Раҳмонов (диний идора Масжидлар бўлими мудири); 2-ўрин Нозима Ибрагимова (“Хадичаи Кубро” билим юрти мудираси);...
1 637 638 639 640 641 674