islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Эълонларни кўриб одамларнинг кўзлари қувонди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани ва Навоий вилояти кўчаларидаги реклама баннерларида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” логотипи акс этган эълонлар пайдо бўлди. Бу каби тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг ёйилмоқда ва фойдаланувчилар томонидан хурсандчилик билан қабул қилинмоқда. Шунингдек, юртимиз масжидларида ҳам мусобақа йўналишлари, шартлари ва иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати тўғрисида маълумот берувчи баннерлар осиб қўйилган. Ташкилий қўмитанинг маълумот беришича, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Қуръони каримни ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш борасидаги яна муҳим хабарлардан бири халқ муҳокамасига қўйилган 2018 йил Давлат дустурининг 219-бандига кўра Қуръон тиловати бўйича I халқаро фестивал шу йилнинг 10 июлида Бухоро шаҳрида ўтказиш режалаштирилган. Муҳокамалар 2018 йилнинг 15 январига қадар давом этади. Администратор 498

Ташкилий қўмита: “Мусобақада қатнашиш истагида бўлганлар кўп”

“Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018” ташкилий қўмитаси томонидан ЎМИ Матбуот хизматига маълум қилинишича, ушбу мусобақада қатнашишни хоҳловчилар кўплигини инобатга олиб, иштирокчиларни рўйхатга олиш 14 январь куни кечки соат 19:00 гача давом этади. Ташкилий қўмита берган маълумотга кўра, 12 январь санасигача 2428 нафар иштирокчи ҳужжат топширган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсатгич: 8 январда 733 нафар; 9 январда 1101 нафар; 10 январда 2079 нафарни ташкил этган эди. 11 январда 2255 нафарни ташкил этган эди. Администратор 316

Кадрлар бўлими

Кадрлар бўлими бевосита Институт ректорига бўйсунган ҳолда амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институт Уставига мувофиқ фаолият юритади. Кадрлар бўлими вазифалари: Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлайди; Ёш мутахассис, ишчи, хизматчиларни касби ва мутахассислигига қараб ишга қабул қилиш меҳнат шартномаларини тузиш учун институт ректорига таклиф киритади; Шахсий таркибни ҳисоб-китоб қилиш, маълумотномалар беради; Меҳнат дафтарчаларини сақлайди ва тўлдиради; Кадрлар бўйича белгиланган ҳужжатлаштириш ишларини олиб боради; Институт ходимлари нафақа (пенсия) олиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни тақдим этишни ўз вақтида ташкил этади; Ходимлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, қўнимсизлик, сабабсиз ишга келмаслик ва интизомни бошқа хилдаги бузиш сабабларини таҳлил қилиш ва тегишли буйруқлар учун лойиҳа тайёрлайди; Таътилга чиқариш жадвалини тузиш ва уни бажарилишини таъминлайди; Ходимларни таътилга чиқариш, навбатдаги таътил жадвалини тузиш ва унга риоя қилган ҳолда буйруқларни тайёрлаш ва назорат қилади; Меҳнат интизоми ҳалол меҳнат учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари билан нормал тарзда ишлашга зарур ташкилий ва иқтисодий шароитларни яратиб беришда қатнашади, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўлланиш орқали таъминланишини таклиф киритади ва бажарилинишини назорат қилади; Белгиланган шаклдаги ҳисобот тайёрлашни таъминлайди; Ходимларнинг шахсий йиғма жилдидаги ҳужжатларни тартиблайди, иш фаолияти билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни акс эттиради; Ходимларга белгиланган тартибда сўралган жойга маълумотнома ёзиб беради; Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларнинг ҳужжатларини номенклатура бўйича белгиланган тартибда архивга топширади; Бўлимнинг барча ҳужжатларини юритади; Буйруқларни расмийлаштириш, йиғма жилдларга ўтказади; Буйруқдан кўчирмалар тайёрлайди. 1 550

“Ўзстандарт” агентлиги: “Ҳалол еб-ичиб, ҳалол яшашимиз керак”

Муҳтарам  Президентимиз  томонидан  қабул  қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз,  дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорлари асосида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ҳалол” стандарти қабул қилинди, дея хабар беради агентлик сайти. Олам яралибдики, инсонга ҳалол, соғлом яшаш, фарзандларини соғлом тарбиялаш неъмат сифатида буюрилган. Ҳалолликни доимо таъминлаш ва келажак авлодга меърос қолдириш динимиз томонидан инсониятга фарз қилинган. Шу боис, бутун дунёда озиқ-овқат, сув, кийим-кечак, соғлиқ ва тижорат каби барча соҳаларда ҳалол ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстиль, ҳалол тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида аслини йўқотмаган ҳолда ривожлантириш ва келажак авлодга мерос қолдиришимиз лозим. Биз ва авлодларимиз бу қимматли неъматларнинг қадрига етиб, ҳалол еб, ҳалол ичиб, ҳалол яшашимиз керак. Биз ўз зиммамизга тушган вазифани виждонан бажаришимиз ва инсониятга ҳалолликни уқтиришимиз даркор.  Бугунги кунда «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани) «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда. Шунингдек, Ҳалол туризм индустрияси жадал суръатларда ривожланаётган соҳа бўлиб, бу бозорнинг йиллик ҳажми 126 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда ва 2020 йилга бориб камида уч баробар ортиши кутилмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади. Бу эса, халқимиз, Ватанимиз келажаги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда маҳаллий маҳсулотларимизни ташқи бозорларда ҳам муваффақият қозонишига асос бўлади. Зеро, бундай саъй-ҳаракатлар, таббарук заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорийлар, Мотуридийлар, Имом Ат Термизийлар, Навоий-у, Берунийлар авлодларини камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Администартор 400
1 638 639 640 641 642 676