islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

​​ Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди

​​ 2018 йил 15 январь куни Адлия вазирлигида Ўзбекистон Ислом академияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу хақда вазирликнинг Телеграмдаги канали хабар бермоқда. Ўзбекистон Ислом академияси Президентнинг 2017 йил 15 декабрдаги ПҚ-3433-сон қарорига асосан ташкил этилган эди. Академия Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигидаги диний ва дунёвий таълим берувчи нодавлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланиб, унинг асосий мақсадлари: -республикада фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларини юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш; -тайёрланаётган мутахассисларнинг илмий ва касбий салоҳиятини ошириш; -қуръоншунослик, тафсир ва фикҳ, ҳадисшунослик, калом илми йўналишлари бўйича магистрларни, етук илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлашдир. Академия заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой илмий меросини, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган жаҳон алломаларининг асарларини ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган турли экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш ва бошқа бир қатор муҳим вазифалар билан ҳам шуғулланади. Администратор 394

Қуръон мусобақаси Жиззах ва Сирдарёда давом этади

Бугун, 16 январь куни Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичлари Жиззах вилоятида давом этади. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичига оқ фотиҳа берилади. Жиззах вилоятидаги мусобақанинг ҳудудий босқичи Жиззах шаҳридаги мусиқали драма театрида давом этмоқда. Сирдарё вилоятида эса мусобақанинг дастлабки ҳудудий босқичи Гулистон шаҳридаги “Осиё” кошонасида бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 331

Зоминдаги мусобақа ғолиблари эълон қилинди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари билан ташкил этилган Қуръони карим мусобақасининг Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтган ҳудудий босқичи жуда катта шоду ҳуррамлик билан ўз ниҳоясига етди. Қуръони каримни ёд олган қори ва қорияларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ноёб фазилатларини янада ривожлантириш ҳамда Илоҳий каломнинг файзини дилларга жо этиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракати билан бошланган ушбу мусобақанинг Зомин туманида бўлиб ўтган ҳудудий босқич ғолиблари эълон қилинди. Марҳамат эркак иштирокчилар бўйича ғолиблар билан танишинг: Биринчи ҳудуд бўйича: Ҳифз йўналиши 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди: 1-ўринга Довудов Музаффар муносиб деб топилди. 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Саидазимов Абдулхамид; 2-ўринга Нишонов Абдурауф; 3-ўринга Маликов Санжар муносиб деб топилди. Тиловат йўналиши 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Хидирбоев Ҳусан; 2-ўринга Раҳматуллаев Муҳаммаддиёр; 3-ўринга Холтураев Абдураззоқ, Хўшбоқов Сайёриддин муносиб деб топилди. 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Маҳмудов Баёзхон; 2-ўринга Абдуллаев Олимжон; 3-ўринга Турдиев Санжар муносиб деб топилди. Иккинчи ҳудуд бўйича: Ҳифз йўналиши 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидаги номзод ғолиб бўлди: 1-ўринга Атабаев Иззатуллоҳ муносиб деб топилди. Тиловат йўналиши 18-25 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Ҳамидов Исломжон; 2-ўринга Элмуротов Дониёр; 3-ўринга Ўразаметов Сардор муносиб деб топилди. 26-40 ёшли эркак иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Мирзаев Абдусамад; 2-ўринга Норботиров Аббос; 3-ўринга Абдураҳимов Достон муносиб деб топилди. Эслатиб ўтамиз аёл-қиз иштирокчилар ўртасида қуйидаги қорияларимиз ғолибликни қўлга киритишган эди: Биринчи ҳудуд бўйича 18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Атабаева Нафиса; 2-ўринга Рашидова Нисо; 3-ўринга Убайдуллаева Солиҳа муносиб деб топилди. 26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Мирзақулова Маҳсуда; 2-ўринга Исматуллаева Меҳринисо; 3-ўринга Исаева Марҳабо муносиб деб топилди. Иккинчи ҳудуд бўйича 26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилар орасида қуйидагилар ғолиб бўлди: 1-ўринга Бозорова Ёрқиной; 2-ўринга Қиржигитова Бибиойша; 3-ўринга Ҳакимова Дилноза муносиб деб топилди. Ҳудудий босқич ғолиблари Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ҳомийлар томонидан ташкил этилган диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Бизни кузатишда давом этинг, диёримизнинг бошқа ҳудудлари бўйлаб мубоқалар давом этади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 366

ВАТАН ҲИМОЯСИ – ОЛИЙ БУРЧ

2018 йил 15 январь куни Тошкент ислом институтида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси “Гуманитар фанлар” кафедраси бошлиғи ўринбосари, полковник Нигматов Бобуржон Мажидович ҳамда “Гуманитар фанлар” кафедраси ўқитувчиси, подполковник Норматов Равшан Тошматович иштирок этди. Унда соҳа вакили томонидан Давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти, жанговар қудрати ва фавқулодда ҳолатларга шайлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз сарҳатлари мустаҳкамлиги ва уларда ҳизмат қилаётган аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда офиссерларнинг билим салоҳиятлари ҳақида ҳам тўхталиб, ҳарбий жиҳатдан марказий осиё давлатлари орасида юқори ўринга эга эканини таъкидлади. Шу билан бирга, мазкур санага бағишлаб барча гуруҳларда куратор ва мураббийлар иштирокида “Ватан ҳимояси – олий бурч” мавзусида маънавият ва мураббийлик соатлари ўтказилди. Унда талабаларимизга юртимизда тинчликдек буюк неъматнинг ҳукм суришида Ватан поспонлари ва юрт ўғлонларларининг хизмати беқиёс экани, шунингдек, ҳар бир одам Ватан олдида уни ҳимояси ва равнақи учун масъул экани эслатиб ўтилди.   ТИИ Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи   Ўткир Собиров     356

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИГА САЁҲАТ

1993 йилдан бошлаб 14 январь юртимизда “Ватан ҳимоячилари куни” сифати нишонлаб келинмоқда. Шу кундан бошлаб ҳар йили республикамизда “Ватан ҳимоячилари куни” эътибор билан кутилади. Мазкур санани муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 13 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари курс курсатори Ў.Собиров ва мураббий Ф.Хомидов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Давлат музейига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида талабалар музейдаги ҳарбий экспонатлар билан яқиндан танишиб, Давлатимизнинг ҳарбий салоҳияти ва унинг жанговар қудрати ҳамда юртимиз поспонлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Талабаларнинг эътироф этишларича, бу ташриф кишида Ватан ҳимоячиларининг хизматлари нечоғлик хатарли бўлиши билан бир қаторда ўз вақтида масъулият ҳамда юксак шарафли эканини ҳис қилишга ёрдам беради. Шунингдек, уларда Давлатимизнинг қудратига нисбатан ишонч ҳиссини ҳамда юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги каби неъматларни чуқур англаб етишга ундайди. Экскурция сўнгида талабалар музей ёнида эсталик учун суратга тушдилар. Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида жонини ҳам аямайдиган мард ўғлонларимиз ҳамиша омон бўлишсин! Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур Ватан ҳимоячилари! ТИИ Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи   Ўткир Собиров 528
1 636 637 638 639 640 676