islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

“Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор, мана бу йигит олти юз мингта ҳадисни ёд олган…”

Тўлиқ исми: Убайдуллоҳ ибн Абдул Карим ибн Язид ибн Фаррух ар-Розий. Куняси Абу Зуръа. Ҳижратнинг 200 йили Эроннинг Рай шаҳрида дунёга келди. Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) 13 ёшида илм излаб Куфа шаҳрига бориб, у ерда ўн ой истиқомат қилиб, ўз юртига қайтиб келган. Иккинчи бор илм сафарига чиқиб, ўн тўрт йил Ватанидан йироқда яшаган. У ўттиз икки ёшда одамларга ҳадис айтиб, ҳадис илмидан дарс бера бошлаган. Сийрати: Буғдойранг, қора соқолли, озғин ва гавдаси ўртачадан келган зеҳни ўткир эди. Сийрат ва тарих манбаларида Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг зеҳни кучли бўлгани учун «Саййидул Ҳуффоз» яъни “ҳофизлар (ёд олувчилар) саййиди” деб келтирилган. Илм йўлида: Ҳадис ва араб тилини мукаммал ўрганиб, шу илмлар билимдонига айланди. Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Найсабур шаҳрида Исҳоқнинг ҳузурида эдим. Ироқлик бир киши: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг: “Ўзи етти юз мингдан кўпроқ саҳиҳ ҳадис бор. Мана бу йигит – Абу Зуръа олти юз мингта ҳадисни ёд олган”, деяётганини эшитдим”, деди”. Макка, Мадина, Ироқ, Шом, Хуросон ва Миср каби ўша даврнинг илм марказларида илм излаб, буюк муҳаддислардан ҳадислар ривоят қилган. Жумладан, Муслим ибн Иброҳим, Аҳмад ибн Юнус, Халлод ибн Яҳё, Муҳаммад ибн Саид ибн Собиқ, Абу Собит Маданий, Ҳакам ибн Мусо, Яҳё ибн Абдуллоҳ ибн Букайр каби буюк зотлардан ҳадис ривоят қилган. Шогирдлари: Муҳаммад ибн Муслим, Абу Исо ат-Термизий, Имом Насоий, Ибн Можа, Исҳоқ ибн Мусо ал-Ансорий, Ҳармала ибн Яҳё, Рабиъ ибн Сулаймон каби машур муҳаддислар Абу Зуръ (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг шогирди бўлиб, у зотдан кўплаб  ҳадислар ривоят қилишган. Асарлари: Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) илм талаби, ҳадис ривоят қилиш билан бир қаторда «Китобул-муснад», «Ал-Фавоид», «Ал-Фазоил», «Китобуз-Зуҳд», «Китобул-жарҳ ват-таъдил», «Китобус-Савм», «Китобул-одоб», «Китобул-фароиз» ва «Китобул-атъима» каби  кўплаб асарлар таълиф этган. Уламолар эътирофи: Абу Бакр Хатиб (раҳматуллоҳи алайҳ): “Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) раббоний илм соҳиби, ҳадисларни пухта ўзлаштирган ҳофиз, муҳаддисдир. У Аҳмад ибн Ҳанбалнинг дарс ҳалқасида қатнашган буюк олимдир”, деган. Абу Бакр Фазл ибн Аббос Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)  айтади: “ Мен Мадина шаҳридаги Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ)нинг уйига бордим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ) чиқиб, “Қаердан келдинг?, деди. “Рай шаҳридан”, дедим. Абу Мусъаб (роҳимаҳуллоҳ): “Абу Зуръани ташлаб, менинг олдимга келдингми? Мен Имом Молик ва ундан бошқа кўплаб олимларни кўрдим. Лекин икки кўзим ҳали Абу Зуръага ўхшашини кўрмаган”, деди. Имом Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: “Мен ҳар бир ёзган китобимни Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)га кўрсатганман. У зот бирор ҳадисни бу иллатли деса уни қўйиб, саҳиҳ деганини китобимга киритганман. Буюк муҳаддис Абу Зуръа Розий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг фоний дунёдан кетар вақтлари яқин, ҳузурида шогирдлари Абу Ҳотим Розий ва Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳумо)лар бор эди. Икки шогирд Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)га шаҳодат калимасини талқин қилиб турмоқчи бўлдилар. Лекин устознинг ҳузурида шаҳодат калимасини овоз чиқариб айтиб туришга ҳаё қилдилар. Чунки Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ) иккисига ҳам ҳадис ўргатган устоз эди. Икки шогирд устознинг олдида, “Кимнинг охирги гапи “Ла Илаҳа иллоллоҳ” бўлса, жаннатга киради”, деган ҳадисни музокара қилишни келишиб олдилар. Устознинг олдига кириб, Муҳаммад ибн Муслим (раҳматуллоҳи алайҳ): “Менга Заҳҳок ибн Махлад Абдулҳамид ибн Жаъфардан ривоят қилган эди. У Солиҳ”, дедию, ҳолатнинг оғирлиги ва Абу Зуръа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг қийин аҳволда қолганига маҳзун бўлиб, тили тутилиб, бирор сўз айтолмай қолди. Энди навбат...

Элчи Амани ал-Итр хоним: “Марказларда араб тилини ўргатиш ва Мисрдаги таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ишларида яқиндан кўмак беришга тайёрмиз”

19 декабрь куни диний идорада хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипломатлари билан Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг мақсад ва вазифалари тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Учрашувда Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Убайдулла Уватов сўзга чиқиб, ўзлари раҳбарлик қилаётган марказларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот беришди. Айни пайтда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази учун ажратилган 6 гектар майдонда қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ушбу марказ биносида ҳадис, калом ва қироат илмини ўрганишга мўлжалланган хоналар, қўлёзмалар кутубхонаси, мўъжаз музей ташкил этилади. Мулоқот чоғида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Остона саммитида Ўзбекистон Раҳбари томонидан жуда кўп хайрли ташаббуслар илгари сурилганини таъкидлади. Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Амани ал-Итр хоним Ўзбекистон илмлар маркази, аллома ва авлиёлар замини экани, ташкил этилаётган илмий-тадқиқот марказларидан мисрликлар мамнун эканини билдирди. Ушбу марказларда араб тилини ўргатиш ва Мисрдаги таълим ва илм муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ишларида яқиндан кўмак беришга тайёр эканини изҳор қилди. Шунингдек, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Хусейн Гулиев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Туякбаев Мурсал-Наби ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашув якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари сўз олиб, диёримиздаги дин соҳасида ўзгаришлар ҳақида гапириб, мулоқотда иштирок этганлари учун хориж мамлакатлари элчилари ва дипломатларига миннатдорлик изҳор қилдилар. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов иштирок этди. Администратор 397

ТИНЧЛИК УЧУН КУРАШМОҚ КЕРАК

Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий, информацион курашлар кучайиб бораётган мураккаб таҳликали бир даврда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш, халқимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, атрофда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини ошириш ва шу орқали юртимиздаги осойишталикни асраш, тинчлик учун курашиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу мақсадда бугун юртимизнинг турли гўшаларида, таълим муассасаларида, корхона, ташкилотларда, шунингдек, ҳарбий қисм ва бошқа муассасаларда турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳарбий хизматчилари билан “Маънавият соати”да “Тинчлик учун курашмоқ керак!” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент ислом институти “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ўз маърузаси билан иштирок этиб, Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлаб ўтди. Зеро, тинч-осуда Ватанимизда ҳеч кимдан кам бўлмаган навқирон авлод истиқболи йўлида яратилаётган бундай кенг шароит ва имкониятлар ёшларимиз эришаётган ютуқларни мустаҳкамлаб, мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бироқ, бугунги кунда халқаро аҳволнинг тез ўзгарувчанлиги, дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган нохуш воқеалар ҳар биримиздан огоҳ бўлиб яшашни, тинч­ликни қадрлаш, ҳимоя қилиш, унинг учун курашишни талаб этмоқда. Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатнинг ривожланиши, тараққий топиши жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида тинчлик-хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб шундай деганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У-хотиржамлик ва сиҳат-саломатлик”. Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таъолонинг беҳисоб бўлган буюк илоҳий неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари балки, унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим. Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифаси инсон зиммасига юкланади. Аллоҳ таъоло ўзининг каломида тинчликка тарғиб қилиш лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига тинчлик ишига киришингиз!…! (Бақара сураси, 208-оят). Дархақиқат, тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши учун тинчлик ва осойишталик лозим. Хулоса қилинганда динимизнинг тинчликка бўлган эътибори нечоғлик катта ҳамда бағри кенглик унинг негизи эканлиги яққол номоён бўлади.   Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Яратганга шукр қилишга ундайди. Тадбирда яна кўплаб фикр-мулоҳазалар, амалий так­лиф­лар билдирилди. Юрт тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган Ватан посбонларининг шарафли хизматлари эътироф этилди. Шундан сўнг, тинчликка, огоҳлик ва ҳушёрликка даъват қилувчи “Тинчлик учун курашмоқ керак!” деб номланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.  Видеолав­ҳа барча тингловчиларда чуқур таассурот қолдир­ди. Тинчлик учун курашмоқ керак. (Х.Файзуллаева) Ҳамманинг тақдирига ёзилади бахт, Хамма юртда бирдай айланар фалак, Осмондан тушмайди бироқ халоват, Дўстим тинчлик учун курашмоқ керак. Ватан деб куйлаган қўшиғинг...

Тошкент ислом институти собиқ ректорининг ўғли институтга китоб ҳадя қилди

2017 йил 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида 1982–1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идиний бошқармасига муфтийлик қилган, 1975-1982 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритган шарқшунос олим, дин ва жамоат арбоби, дипломат Шамсиддинхон Бобохонов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб нашр этилган фалсафа фанлари доктори, профессор Саидмухтор Саидқосимовнинг “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китобининг тақдимот анжумани бўлиб ўтди. Тақдимотда ЎзФА академиги, филология фанлари доктори, профессор Неъматуллоҳ Иброҳимов, иқтисод фанлари доктори, профессор Нурислом Тухлиев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тадбирда муфтийлар (Бобохоновлар) сулоласи вакили Шамсиддинхон Бобохоновнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг раҳбар ходимлари, шарқшунос олимлар, уламолар, имом-хатиблар, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққан “Улуғ инсонлар маънавияти” номли китоб муаллифи, профессор Саидмухтор Саидқосимов Бобохоновлар сулоласининг оғир ва таҳликали даврларда Ислом дини ҳимояси йўлида чеккан заҳматлари ва ўз навбатида шоду хурсандчилик онларини ўзининг мазкур китобида содда ва халқчил тилда ифода этганини баён қилди. Асар қизиқиш билан “бир нафас”да ўқилиб, катта таассурот қолдириши, унда Шамсиддин Бобохоновнинг ҳаёт йўли ва мазмунли фаолияти билан бирга Бобохоновлар сулоласи, улар билан замондош бўлган давлат ва жамоат арбоблари, олим ва ёзувчилар билан боғлиқ ҳаётий лавҳалар ҳам ўрин олгани тўғрисида профессор Нурислом Тухлиев тадбир иштирокчиларига маълумот берди. Анжуманда сўзга чиққан муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Шамсиддинхон Бобохонов 1982–1989 йиллардаги муфтийлик фаолиятлари шўролар давлатида парокандалик бошланган, қалтис бир даврга тўғри келгани, даҳрийлар ҳийла-найранг қилиб, кўп жабру ситамлар ўтказганини алоҳида таъкидладилар. Муфтий ҳазратлари сўзларида давом этиб, мана шундай замонлар ҳақида ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ҳали одамларга шундай бир замон ҳам келадики, унда динида сабр қилувчи киши ҳудди чўғни чангаллаб турган одамга ўхшайди”, деган ҳадисларида диний фаолият кўрсатиш ўта қийин бўлган вақтларда динни ҳудди чўғни ушлагандек тутиб туришга қиёсланганини изоҳладилар. Шунингдек, Қуръони каримда: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”, деб хабар қилингани (Шарҳ, 6) ва яна бир ояти каримада: “Эй имон келтирганлар! Сабр қилинг, бағрикенг бўлинг ва Аллоҳ йўлига тахт бўлиб туринг ва Аллоҳдан қўрқинг, зора, охиратда нажот топсангиз!” (Оли Имрон, 200) деб таъкидланганини муфтий ҳазратлари тадбир иштирокчиларига тушунтирдилар. Сўзга чиққан нотиқлар одамлар мана шундай олимларнинг ҳаётларидан ибрат олиши ҳақида тўхталиб, мазҳаббошимиз Имоми Аъзамнинг “Олимлар ҳақида ҳикоя қилиш, улар билан бирга ўтириш мен учун кўп фиқҳ ўқиш ва ўрганишдан яхшироқдир. Чунки, бу ҳикоялар қавмнинг одобу ахлоқлари манбаидир”, деган сўзларини келтиришди. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг “Мўминларнинг имон жиҳатидан комилроғи хулқи яхши бўлганларидир”, деган ҳадисни маърузачилар атрофлича шарҳлашди. Тадбир якунида Шамсиддин Бобохоновнинг фарзанди Жамолиддин Бобохонов “Улуғ инсонлар маънавияти” китобидан Тошкент ислом иститутига ҳадя қилди. Администратор 503

Афв эълон қилиниши муносабати билан тадбир ташкил этилди

Бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари, Тошкент шаҳридаги масжидларнинг имом-хатиблари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирга Тошкент давлат юридик университети кафедра мудири Беҳзод Наримонов маърузачи сифатида таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан Б.Наримонов Фармон ҳақида гапирар экан, унинг замирида халқимизга хос бағрикенглик, инсонпарварлик ғоялари ётганини алоҳида таъкидлади. Юртбоши томонидан кўрсатилган бундай ғамхўрликдан мамнун бўлган маҳкумлар, бугунги кунда, ўз оиласи бағрига қайтиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиб бораётганларини ҳам алоҳида қайд этди. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан диний идоранинг Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Икром Мардонов Амнистия акти ва Афвнинг бир-биридан фарқи ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берди. У ўз нутқида, мазкур Фармоннинг қабул қилингани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давлат ва жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар, аслида, инсонпарварлик тамойилига асосланганини алоҳида айтиб ўтди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди. ЎМИ Матбуот хизмати 320
1 643 644 645 646 647 677