islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Институт

Бўлимлар

Талабалар ўртасида Сийрат танлови ўтказилди

Робиъул ойи муносабати билан Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси томонидан талабалар ўртасида «Расулуллоҳ умматимиз» сийрат танлови ўтказилди...- ТИИ Матбуот хизмати

“Ноиб имом” талабалар билан очиқ мулоқот

Ўтган сентябрь ойида "имом-хатиб" талабалар таълим олган бўлсалар, октябр ойидан "ноиб имом" талабалар таҳсилни бошладилар. Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, проректор ва деканлар Модуль таълим тизими талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қандай бўлади?

Аллоҳга шукрки, бизларни энг афзал дин – Ислом динида қилиб қўйди, бизларга энг афзал китоб Қуръони каримни нозил қилди, бизларни набийларнинг энг афзали Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан қилди. Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатли эканини таъкидлайди. Бироқ, у бу муҳаббат қандай муҳаббат эканини билармикин? Унинг “муҳаббат” деб атаётган туйғуси ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларига лойиқ муҳаббатмикин? Буни англаш учун аввало муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур...- ТИИ талабаси Муҳиддинов Неъматиллохон Аброрхон ўғли

Тошкент ислом институти ректори Дин ишлари бўйича қўмитанинг ташаккурномаси билан тақдирланди

“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида тадбир ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита Исломий диний-маърифий ташкилотлар ва имом-хатиблар билан ишлаш бўлими бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими ходими Элёржон Алимқулов, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов ҳамда профессор-ўқитувчилар ва ходимлар иштирок этдилар...- ТИИ Матбуот хизмати

Имом-хатиблар учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув-машғулотлари бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғига кўра Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг араб тили бўйича оғзаки нутқ кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида 2023 йил 02-21 октабр кунлари давомида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Араб тили: муҳовара” фани бўйича ўқув-машғулотлари ташкил этилди. Қисқа муддатли малака ошириш ўқув-машғулотларининг ўқув режа ва ўқув дастури Тошкент ислом институти томонидан ишлаб чиқилди...- ТИИ Матбуот хизмати
1 19 20 21 22 23 119