Истанбул университети Илоҳиёт факултети профессори, таниқли олим доктор Ҳамза Бакрий Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устозлари ва талабалари учун муҳим эътиқодий масалаларга бағишланган илмий суҳбат ўтказиб берди. Тадбирда институт Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи A.Aллоқулов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Илмий мажлисда доктор Ҳ.Бакрий талабаларни қизиқтирган саволларга илмий далиллар билан жавоб берди. Хусусан, илм, эътиқод, гумон ва шак сўзларининг луғавий ва истилоҳий маънолари, ақл билан идрок этиладиган нарсалар тасдиқ ва тасаввурга бўлиниши, тасдиқ эса илм ва эътиқодга тақсимланиши ҳақида, бу тақсимотларни яхши англаш эса иймон ва унга боғлиқ муҳим мавзуларни теран англашга катта ёрдам бериши таъкидланди.Шунингдек, бугунги кунда долзарб мавзулардан ҳисобланган, такфир масаласининг асл моҳиятини очиб берадиган тавҳиднинг учга тақсимланиши ва унга доир муҳим мавзулар, хусусан тавҳидни учга – рубубият тавҳиди, улуҳият тавҳиди ҳамда исм ва сифатлар тавҳидига тақсимлаш хатари, унинг тарихи ва бу масаладан қандай ақидавий ва фиқҳий ҳукмлар юзага чиқиши ҳақида асосли, илмий далиллар айтиб ўтилди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу мавзу бугунги кунда билиш лозим бўлган муҳим нуқта ҳисобланади. Мусулмонларни ширкда айблашдек хатарли сўзга илк қадам ҳисобланган ушбу мавзуни бугунги кунда ҳамма, айниқса илм аҳллари билиш лозим ҳисобланади. Тадбир сўнгида доктор Ҳамза Бакрийга институт раҳбарияти номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 63
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига Ўзбекистондаги Scienceweb илмий тадқиқотлар база лойиҳаси раҳбари Мирзалимов Улуғбек Артикович ташриф буюриб, институтнинг барча профессор-ўқитувчиларига "SCOPUS журналларида муваффақиятли нашр қилиш стратегиялари: илмий натижаларни халқаро миқёсга олиб чиқиш йӯллари" мавзусида маъруза қилиб, бир нечта муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Диний маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи ўринбосари Шерзод Чўлпонов, ТИИ ректори Уйғун Ғафуров, ўқитувчилар ва 1-курс талабалари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси янграгач, институтнинг 1-курс магистранти Саййидбурҳон қори Фазлиддинов Қуръон тиловат қилиб берди ва дуои фотиҳа қилинди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров очиб бериб, Мустақилликнинг 34 йиллиги ҳамда 2025-2026 ўқув йилининг очилиши муносабати билан ўқитувчи ва талабаларни муборакбод этди. Сўнг ДИҚ бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов сўзга чиқди ва талабаларга келажакдаги ўқишларида муваффақият тилади. Шундан сўнг 1-курс талабаси Миржалол Абдусалимов янги ўқув йили бошлангани муносабати билан талабалар номидан барчани табриклади ва ташаккурини изҳор этди. Тадбир якунида юрт обод ва фаровон бўлишини, янги ўқув йили хайрли бошланишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилинди. ТИИ Матбуот хизмати 227
Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон 1908 йили Тошкентнинг машҳур Ҳастимом (Ҳазрати Имом) мавзеъида дунёга келган. Унинг аждодлари ҳам дунё таниган Ислом олимлари бўлишган: катта бобоси шайхулислом Аюбхон Юнусхон ўғли даврининг йирик фақиҳларидан эди, у кўп йиллар Бухородаги “Мўйи Муборак” мадрасасида мударрислик қилган. Бобоси Абдуллоҳ ибн Бурҳон Эшон ҳам ўша мадрасада дарс берган. Отаси Эшон Бобохон Қуръони карим ва Суннати Набавийяни мукаммал билган олим, минтақа мусулмонлари идорасининг ташкилотчиси ва биринчи раиси эди. Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон (Бобохонов), ўз даврининг йирик дин арбоби, минтақа мусулмонларининг муфтийи эди. У 1908 йили Тошкент шаҳрида улуғ Ислом алломаси Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Илк диний сабоқларни аввал отасидан, сўнг Ҳаким қори домла, Баҳодирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи каби устозлардан олган. Ўн икки ёшида Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кирган, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганган. Тошкент ислом институтига “Олима аёл – миллат тарбиячиси” номли тадбирда талаба қизларга “Илм карвонидаги аёл ва оила” мавзусида талаба қизларга навбатдаги суҳбатни қилиб бериш учун Шайх Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохоннинг фарзанди Тошкент давлат шарқшунослик университети Арабшунослик олий мактаби доценти Филология фанлари номзоди Мухлисахон ая Зиёвуддинова ташриф буюрдилар. Мухлисахон ая талаба қизларга ўз самимий тилакларини изҳор қилиб, ҳавас билан шу даргоҳнинг талабаси сифатида улар сафида бўлиш орзулари эканлигини билдирган ҳолда ўз суҳбатларини бошладилар. Суҳбат аввалида Мухлисахон ая болалик даврларида дин арбоблари хонадонида ўтган хотиралари билан ўртоқлашдилар. Ушбу хонадонда илмга бўлган муҳаббат, илмий суҳбатлар ва ёш Мухлисанинг ана шу илм чархпалагида суғорилиб улғайишини эслаб, кўзларига ёш олдилар. Ҳар бир даврнинг ўз мураккабликлари борлигига қарамасдан аёл киши бўла туриб илм олишдан тўхтамаганликлари ва бу сўқмоқларда қаварилган оёқлар охир-оқибат ўз манзилига етказиб, берган ҳосилларини кўраётганларини таъкидлаб ўтдилар. Олима аёлнинг ҳаёт сабоқлари талаба қизларимизда илм олишга бўлган шижоатларининг янада жўш уришига сабаб бўлди ҳамда илм ва оилани баробар олиб боришдаги “яхши ташвишлар”ни енгиб ўтиш, нафақат оилада салоҳиятли фарзандларни улғайтириш, балки жамиятимизда ўз ўринларини топиб, етук авлодни етиштиришда ўз ҳиссаларини қўшишга рағбат бўлди. ТИИ Матбуот хизмати 2 222
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди. Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилигандан сўнг “Яшил макон” лойиҳаси тадбирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” муносабати билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини бажариш юзасидан Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров бошчилигида проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, бир гуруҳ ўқитувчи ва ходимлар институт асосий биноси атрофига иқлимга тез мослашадиган, кислород кўп ишлаб чиқарадиган игна баргли ва мевали дарахтлар ҳамда гуллар экдилар. Институт ҳудудида экилган кўчатлар “Яшил макон”га айлантириш билан бирга ёшларни, талабаларни табиатга меҳр қўйишга ундаш, шунингдек, динимизда айтилганидек хушманзара боғ-роғлар барпо этиб атроф-муҳитни обод қилишдир. Анас ибн Молик розияаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бир муслим банда кўчат ўтказса ёки экин экса, ундан қушми, инсонми ёки ҳайвонми еса, бунинг учун унга садақа (қилганлик савоби) бўлади” (Муслим ривояти). Бу ҳадис кўчат экишнинг фазилати ва аҳамияти нечоғлик улуғ эканига далолат қилади ва кўчат экувчиларнинг Аллоҳ даргоҳида эришадиган ажр-савоблардан хабар беради. Ушбу амал инсонга нафақат тириклигида, балки вафотидан сўнг ҳам манфаат етказиб туради, қиёмат кунигача садақаи жория сифатида банда фойдасига хизмат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Мадинада ажва хурмосини экканликлари манбаларда келтирилган. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтдилар: “Набий алайҳиссалом амакилари Аббосга фарзандларини кўчат экишга буюришларини, албатта кўчат экиш фақирликни кетказишини амр этдилар”. Кўчат экиш, мавжуд дарахтларни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг инсоний вазифаси бўлиб, эвазига улкан савобларга эришади, бунинг натижасида шаҳар ва қишлоқлар обод, аҳоли эса хушманзара ва тоза ҳаводан баҳраманд бўладилар. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими И.Дадабаев 2 703