Жорий йил 17 март куни, Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, устоз ва талабалар иштирок этди. - ТИИ Матбуот хизмати
Тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Саиджамол Масайитов маъруза қилди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Баҳриддин Парпиев ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. - Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими И.Дадабаев
Тошкент ислом институтининг бакалавриат битирувчи курс ва магистратура талабалари "Дуал таълим" дастурига мувофиқ тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда. - ТИИ Матбуот хизмати
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Абдулатиф Аллоқулов, Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, институт ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. - ТИИ "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси
Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида устозлар ҳамда битирувчи курс талабалари иштирокида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган “Таъвилот ал-Қуръон”, “Баҳрул калом”, “Абу Мансур Мотуридий”, “Исломда таълим”, “Хаттотлик санъати жозибалари” каби 10 дан зиёд китоблар тақдимоти ўтказилди. - ТИИ Матбуот хизмати