islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

КИМКИ ЕРГА МЕҲР БЕРСА, БУНИНГ САВОБИ КАТТАДИР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бугун Коронавирус касаллигининг шиддат билан Ер юзига тарқалаётгани бутун инсониятни жиддий ташвишга солмоқда. Ҳар бир давлат ушбу офат таъсирини юмшатиш, кенг тарқалишининг олдини олишга жиддий ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир ибтидонинг интиҳоси бўлганидек, бундай синовли кунлар ҳам тез фурсатда Аллоҳ таолонинг иродаси ила тарихга айланишига ишонамиз. Бугун ҳар биримиз давлатимиз томонидан ўрнатилган талабларга риоя этсак, муҳтарам Юртбошимизнинг кўрсатаётган жонкуярлигини қалбан ҳис этиб, итоат қилсак, машаққатларни, албатта, енгиб ўтамиз, иншо Аллоҳ. Давлатимиз раҳбари ушбу касаллик кенг тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш борасидаги мурожаатлари халқимизга руҳий мадад, самимий далда бўлди. Ҳар биримизга куч-қувват бериб, инон-ишончимизни мустаҳкамлади. Юртбошимиз тадбиркорларга, ёрдамга муҳтож аҳолига, якка-ёлғизларга, ногиронларга моддий кўмак ва ёрдамларни оширамиз, деганлари инсонпарварликнинг олий намунаси бўлди. Карантиннинг дастлабки кунлариданоқ юксак сафарбарлик чоралари кўрилгани халқимиз учун, оилалар учун, шу юрт фуқароси соғлиғини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Таассуфки, пандемия туфайли ўрнатилган тартиб-қоидаларни менсимаслик ҳолатлари учраётгани кишини ташвишга солади. “Бирники мингга, мингники – туманга”, деган гап бор халқимизда. Арзимас баҳона билан кўчага ошиқаётган, карантин қоидаларини писанд қилмай, важ-карсонлар тўқиётган, қочиб-пусиб шахсий транспорт воситалари билан кўчага чиқишга уринаётган кимсаларнинг мақсади нима? Ахир, улар ҳам вазиятни яққол кўриб, сезиб туришибди-ку. Ўтган даврда карантин қоидаларининг 47 мингга яқин бузилиш ҳолатлари, шу жумладан, 34 минг марта ниқоб тақмаслик, 11 минг марта автотранспортда карантинга риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган. Ҳаттоки, 24 та ҳолатда юзлаб одамларни тўплаб, зиёфат ва маросимлар ўтказилгани аниқланганини қандай тушуниш мумкин. Уларнинг бу хатти-ҳаракатлари, аввало, ўзини, оиласини, бола-чақасини оғир дардга гирифтор қилиб қўйиши мумкин-ку. Аллоҳ таоло бундайга инсофи тавфиқ берсин. Ислом динида инсоннинг вабога сабр қилишига улуғ савоблар ваъда қилинган. Агар бирор жойда вабо ёки ҳалок қилувчи бирор юқумли касаллик тарқалса, у ердаги киши ўзига Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳеч нарса етмаслигини ишонган ҳолда сабр қилиб ўтирса, унга шаҳидлик савоби берилади. Агар бирор кимса бесабрлик қилиб, у ердан қочиб кетса, у бу ажрдан бебаҳра қолади. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Вабодан қочувчи кимса (гуноҳда) жанг майдонидан қочувчи кимса кабидир” деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Бунинг маъноси шуки, қайси жойда вабо тарқалса, у ердан қочмасдан, собит туриш лозим. У ердан қочиш эса бесабрлик ва Аллоҳ таолога таваккал қилмаслик белгиси бўлгани учун гуноҳдир. Шундай экан, ҳар бир фуқаро берилган тавсия ва кўрсатмаларга амал қилмаса, аввало, ўзининг, оиласининг, яқинларининг ҳаётига катта хавф туғдириши, ҳатто умрига зомин бўлиши мумкинлигини унутмаслиги зарур. Баъзан касалликдан кўра ваҳима ва саросималар инсонни ҳушидан айираёзади. Тиб илмининг султони, бобокалонимиз Ибн Сино айтганидек: “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир”. Бемор ҳар қандай оғир дардни бандаликка хос сифатлар ила қабул қилиб, ажрини Аллоҳдан умид қилса, унинг ортидан ўзи билмаган яхшиликларга эришади. Зеро, ҳар бир дард ва мусибат беҳикмат эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Қайси бир кишига тоъун (эпидемия) етса ва уйида сабр ила савоб умидида ўтирса, ўзига Аллоҳ тақдир қилганидан бошқа нарса етмаслигини билса, унга шаҳиднинг ажричалик савоб берилади» (Имом Бухорий ривояти). Вабога чалинган киши дардидан тузалса ҳам шаҳидлик ажри берилади. Алҳамдулиллаҳ, ҳар куни ойнаи жаҳон орқали коронавирус инфекциясини юқтириб олган юртдошларизнинг баъзилари соғаяётганини кўраяпмиз. Шу пайтгача 42 нафар киши бутунлай дарддан фориғ бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, тузалиб, соғайган беморнинг мисоли худди осмондан янги тушган дўл донасининг рангига ва софлигига ўхшайди», дедилар (Имом Термизий...

ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ СОБИҚ РЕКТОРИ ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилоятида таваллуд топган. Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида, сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (Олий маъҳад)да таҳсил олган. Ислом институтини битиришлари биланоқ “Совет шарқи мусулмонлари” журналида ишладилар. Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини чет элга, яъни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мазкур факультетни 1980 йил имтиёзли тамомлаб, юртга қайтдилар. Islom.uz маълумотларига кўра, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлаб, бир пайтда Тошкент ислом институтида дарс бердилар. Кейин мазкур игститутда проректор, сўнгра 1987-1989 йиллар орасида ректор лавозимларида ишладилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари диний идоранинг 1989 йилда бўлиб ўтган Умумий қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси муфтийси лавозимига тайинландилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси бўлдилар. Шайх ҳазратлари Маккаи Мукаррамадаги “Бутун Дунё Ислом Робитаси”нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё мутафаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муассасасига қарашли Исломий фикрлар академияси аъзоси эдилар. Шунингдек, Шайх ҳазратлари Миср Араб Республикаси, Ливия Жамоҳирияси ва Россия федерациялари каби қатор давлатларнинг фахрий унвон ва мукофотлари билан тақдирланганлар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2015 йил 10 март куни Тошкент шаҳрида вафот этганлар. 865

2020 йил учун закот нисоби эълон қилинди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг  2020 йилги закот миқдори бўйича ҚАРОРИ Маълумки, закот Ислом арконларидан бири бўлиб, моли нисобга етган киши бир йилда бир марта уни адо қилиши фарз ҳисобланади. Одатда, ҳар йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан нисоб миқдори Рамазон ойида эълон қилинар эди. Лекин, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам коронавирус пандимеяси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, юртимизда карантин эълон қилиниши сабабли, заруратсиз уйдан ташқарига чиқиш мумкин бўлмай қолди. Табиийки, бундай пайтда аҳолининг моддий ёрдамга муҳтож бўлган қисмини қўллаб-қувватлашнинг зарурати туғилди ва айни пайтда бу ажри-савоби кўп бўлган амалдир. Мана шундай вазиятда моли нисобга етган бой-бадавлат кишилар молларининг закотини ҳам ҳақдорларга беришлари айни савобли амаллар сирасига киради. Мазкурларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати закот нисобини Шаъбон ойида чиқаришга қарор қилди. Зеро, Шаъбон ойи ҳам фазилатли ойлардан биридир. Қолаверса, ҳозирги синовли даврда закот бериш муҳтожларга янада манфаатли бўлиб, закотнинг савобини бир неча баробар кўпайишига сабаб бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 1 грамм тиллонинг бугунги кундаги ўртача нархи 250 000 (икки юз эллик минг) сўм эканини эътиборга олиб, милодий 2020 йил (ҳижрий 1441 йил) учун ЗАКОТ нисобини (85 г. тиллодан) 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўм деб белгилади. Мазкур қийматнинг қирқдан бири (1/40), яъни закот учун чиқариладиган қисми 531 250 (беш юз ўттиз бир минг икки юз эллик) сўмга тенг бўлади. Шунга кўра, зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 (йигирма бир миллион икки юз эллик минг) сўмдан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши, жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир. Аллоҳ таоло бойларнинг ҳимматига барака, фақирларга қаноат ато айлаб, Ўзининг раҳмати ила бошимиздаги бу иллатни тез орада даф қилсин. Омин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати 13 апрель 2020 милодий сана  19 Шаъбон 1441 ҳижрий сана Юқоридаги маълумотларга илова сифатида шуни айтиш мумкинки, муҳтожларга хайру саховат қилиш билан бир қаторда илм талабида бўлган талабаларни ҳам қўллаб-қувватлаб уларнинг контракт пулларини тўлаб бериш ҳам улкан савоб ҳисобланади. 784

БИРИНЧИ СУҲБАТ:ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ЎРГАНИШ ҲАМДА ЎРГАТИШНИНГ ФАЗЛИ ВА АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА (давоми)

Эй Қуръон ўқувчи, агар сиз тиловат ҳаққини гўзал адо қилувчи бўлсангиз, сизни ажр эгаси қилиб қўйгани учун Аллоҳ таолога шукр қилинг! Агар сиз ўзига ортиқча ишонган, билганидан қолмайдиган, зеҳнига илашганигагина суянадиган ҳамда талаффузини тўғрилаб берувчи олим кишининг олдига боришдан кибрланадиган бўлсангиз, шубҳасиз, ғурурга кетган хатокор, оятларни ҳеч бир узрли сабабсиз бузиб ўқувчи бўлиб қоласиз. Агар сиз тилида қийинчилиги бор (яъни баъзи ҳарфларни талаффуз қилишда қийналадиган ёки тўғри ўқишни ўргатадиган устози бўлмаган) [1] киши бўлсангиз, билинг-ки, Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ вазифани юкламайди. Лекин сизга бор кучингиз билан саъй-ҳаракат қилишингиз вожиб бўлади, шояд, Аллоҳ таоло мана шундан сўнг бирор енгиллик пайдо қилса! Қуръон оятларини қироат қилувчи кишининг, айниқса, намозда тажвидга амал қилиши фарзи айндир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръонни тажвид ила нозил қилиб, шундай марҳамат қилган: «Ва Қуръонни тартил ила тиловат қилинг!». [2] Саййидимиз Алий розияллоҳу анҳу ушбу оятни «Қуръонни тажвид ила қироат қилинг» деб тафсир қилганлар. [3] Модомики Қуръонни тажвид билан тиловат қилиш фарз экан, бу тажвиднинг зидди бўлган лаҳннинг ҳаром эканлигини тақозо қилади. [4] Шайх Муҳаммад Маккий Наср раҳимаҳуллоҳнинг «Лекин сизга бор кучингиз билан саъй-ҳаракат қилишингиз вожиб бўлади, шояд, Аллоҳ таоло мана шундан сўнг бирор енгиллик пайдо қилса!» деган гапларининг маъноси шуки: эй Қуръонни қийналиб тиват қилгувчи киши, тиловатингизни тўғрилашга бор кучингиз билан интилинг, бу эса, Қуръонни шайхдан ўрганиш билан, тажвид билан ўқилган тиловатларни кўп эшитиш ва уларга тақлид қилиш билан бўлади. Қанчадан-қанча кишиларга тажвидда моҳир қурроларнинг тартил ила ўқилган тасмаларини радио ва бошқа воситалар орқали тинглаганлари фойда берган. Агар кишининг Қуръонни ўрганишда нияти холис ва тўғри, қарори қатъий бўлса, Аллоҳ таоло албатта бу ишни унга осон қилади ва ёрдам беради. Бу эса воқеликда кўп бор тажрибадан ўтган. [5] Эй, Қуръонни қийналиб ўқигувчи! Сиз ундаги ҳарфларни талаффуз қилишда қанчалик қийналманг, ўз устингизда мунтазам ишлашдан, устозларингиз берган топшириқ ва тавсияларга амал қилишдан асло тўхтамаслигингиз зарур. Гарчи бунинг учун йилларни сарфлаган бўлсангиз-да, бундан ҳеч ҳам оғринманг. Мана шу Каломуллоҳ туфайли қийрот қийрот ажрларга лиммо-лим ўтган кунларингизни, Роббингиз жалла ва ало билан сирлашиб ўтказган тунларингизни бир эслаб кўринг-а, сизнинг ҳозиргача эришган даражангиз ҳам ўша саодатли кунлар ва сакинатли тунлар маҳсули эмасми? Баний Одамнинг душмани бўлмиш шайтон олдингизга келади-да, «сен Қуръонни ўргана олмайсан, уни ўрганиш жуда қийин ва имконсиз иш, вақтингни беҳуда сарфлама!» дейди, чунки агар сиз машаққатларга қарамасдан сабр билан шу йўлда давом этсангиз, оламлар Робби бўлган Зот бир кун келиб албатта сизга кўплаб фазл ва хайриятлар инъом этажагини у яхши билади. Зеро Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зоэ қилмас» [6] – дея марҳамат қилган. Агар таслим бўлсангиз ва мақсадингиздан чекинсангиз, билинг-ки сиз шайтонга енгиласиз. Қуръони каримдан йиллар мобайнида эришганингизни ҳам йўқотасиз. Ваҳоланки шайтоннинг кўзлаган нарсаси ҳам мана шудир. Қуръонни йўқотиш эса киши ҳаётидаги энг қимматли нарсасини йўқотиши демакдир. Аллоҳ таоло: «Ким Менинг зикрим (Қуръон)дан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур» [7] дея огоҳлантирган. Эй Қуръон толиби! Сиз, модомики олдингизга қўйган мақсад сари илдам одимлаб борар экансиз, бу йўлдаги ички ва ташқи тўсиқлар, қийинчиликлар сизни тўхтата олмас экан, сизга хушхабар бўлсин! Чин ихлос ва юксак матонат соҳиблари ҳақида Аллоҳ таолонинг «Инсонга фақат ўзи қилган ҳаракатигина насиб бўлур. Унинг қилган...

«Фатҳул Қодир» соҳиби Камол ибн Ҳумом

Буюк бобомиз Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ҳанафий мазҳабида ўта юксак қадрланадиган асар ҳисобланади. “Ҳидоя” асарига жуда кўплаб шарҳлар ёзилган бўлиб, бу шарҳлар орасида “Фатҳул Қодир” асари энг мўътабар шарҳ деб айтсак, муболаға бўлмаса керак. Ушбу шарҳнинг муаллифи бўлмиш Камол ибн Ҳумом ислом оламида ўз замонасининг буюк олимларидан бири ҳисобланади. Бу зот ҳанафий мазҳабининг энг кўзга кўринган фақиҳларидан ҳисобланадилар. У зотни таржиҳ аҳлидан ва ҳатто мужтаҳид ҳам дейилади. Бу зотнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Абдулвоҳид ибн Абдулҳамид ибн Масъуд Камол ибн Ҳумом асли Севасий сўнгра Қоҳирий Ҳанафийдир. Камол ибн Ҳумом ҳижрий 790-йили Мисрнинг Искандария шаҳрида қозилар оиласида таваллуд топдилар. Ёшлик чоғларида илм талабида Қоҳирага борадилар ҳамда Қуръони карим ва бир неча матн китобларини ёд оладилар. Сўнгра илм талабини давом эттириб туғилиб ўсган шаҳарларига қайтадилар ва Искандария уламоларидан дарс оладилар. Кейинчалик Камол ибн Ҳумом яна Қоҳирага қайтиб Изз ибн Абдуссалом, Шамний, Бисотий, Жалол Ҳиндий, Валий Ироқий, Изз ибни Жамоа ва Бадриддин Айний каби кўплаб олимларнинг ҳузурида бўлиб, таълим оладилар. Шунингдек, бу зот илм талабида Ҳалаб, Қуддус каби шаҳрларга сафар қилиб, бу шаҳарларнинг уламоларидан дарс оладилар. Камол ибн Ҳумом бобомиз Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китобининг энг мўътабар шарҳларидан ҳисобланадиган “Фатҳул Борий” асарининг муаллифи Шайхулислом Ибн Ҳажар Асқалонийдан ҳам дарс оладилар ва у зотдан ижоза оладилар. Ибн Ҳажар ушбу ижозада: “Олим, фазилатли алломага Аллоҳ уни Ўз паноҳида асрасин ва даражасини юксак қилсин” деб ўз шогирдларини мадҳ этадилар. Камол ибн Ҳумом шу тарзда ўша даврнинг кўплаб олимларидан таълим олиб илм чўққиларини забт этадилар. Бу буюк зот ўта дақиқ зеҳнли, фикрлаши ва қарашлари кенг, илмий бахсларда масалаларни ўта нозик жойларигача очиб берадиган аллома бўлиб етишдилар. Ҳатто ўз тенгдошларидан олдинлаб кетиб, у зотга “Агар дин ҳужжатлари талаб қилинадиган бўлса, бизнинг шаҳарда Камол ибн Ҳумомдан бошқа уларни келтира оладиган кимса йўқ” деб ишора қилинадиган даражага етдилар. Яҳё ибн Аттор айтади: “Иффат билан гўзал кўриниш, бойлик билан диёнат, одоб билан бахс-мунозара орасини жамлаш борасида Ибн Ҳумом доимо зарбулмасал қилинган. Ҳатто Саховий Камол ибн Ҳумом ҳақларида қуйидаги сўзларни айтади: “Албатта у зот ер аҳлининг олими ва асрнинг энг яхши муҳаққиқидир”. Камол ибн Ҳумом усул, тафсир, фиқҳ, фароиз, ҳисоб (математика), тасаввуф, наҳв, сарф, баён, бадиъ, мантиқ, жадал, адаб каби илмларда пешқадам бўлганлар. Бу зот ўта манфаатли тенги йўқ асарлар ёзиб қолдирганлар. Биз юкорида зикр қилиб ўтган “Фатҳул Қодир” асари Ибн Ҳумомнинг шох асарларидан ҳисобланади. Шунингдек, усулул фиқҳ борасида “Ат Таҳрир”, калом илмига оид “Мусояра”, намоз масалаларига оид “Зодул фақир” каби асарлари ҳам бор. Камол ибн Ҳумом муборак ҳаётлари давомида бир неча мадрасаларда мударрис ва муфтий сифатида фаолият юритдилар ҳамда у зотнинг қўл остиларида замонанинг пешқадам олимлари етишиб чиқди. Буюк имом хижрий 861-йили Рамазон ойининг еттинчиси жума кунида Мисрда вафот этдилар. Жанозага Султон ва кўплаб мусулмонлар хозир бўлдилар ва буюк имомдан ажралганлари сабабидан чуқур қайғуга ботдилар. Аллоҳ таоло бу зотни ўз раҳматига мушарраф айласин ва бизни ҳам шундай буюк уламоларнинг даражасига етмоқликни насиб қилсин! Имом Бухорий номидаги ислом инмтити 1-курс талабаси Мурод Музаффар ўғли . 898
1 419 420 421 422 423 732