Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731-сон хати асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил II-чорак учун қабул бошланди. Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин: • 07.00.04 – Диншунослик; • 19.00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси); • 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги; • 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик; • 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт; • 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги. Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим: – ариза; – қисқача биографик маълумотнома; – фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси; – меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси; – илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси; – фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси; – иш жойидан тавсифнома; – режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома. Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори). Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43 1 044
Жиззахда бемор йўқ, Қашқадарё, Бухоро, Қорақалпоғистон ва Андижонда соғайиш бўйича энг юқори кўрсаткичлар кузатилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди. 968
Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси (USCIRF) Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан чиқарди. Комиссия 28 апрель куни эълон қилган ҳисоботида АҚШ Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия этган. Комиссия ҳисоботида Ўзбекистон 2019 йил давомида диний соҳада амалга оширган ўзгаришлар эътироф этилиб, айниқса «Жаслиқ» қамоқхонасининг ёпилгани алоҳида таъкидлаб ўтилган. «Ўзбекистон ҳукумати диний соҳага оид муаммоли қонунларни қайта кўриб чиқиши (ҳукумат шундай қилишни ваъда қилган) ва ҳибсда ушлаб турилганлар масаласини ҳал этиши зарурлигича қолаётганига қарамай, USCIRF сўнгги бир йилда кузатилган умидбахш ўзгаришларга асосланган ҳолда Давлат департаментига Ўзбекистонни «махсус кузатувдаги давлатлар» рўйхатига ўтказишни тавсия қилмоқда», – дейилади Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси ҳисоботида. Қайд этиш керак, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни «алоҳида хавотирга молик давлатлар» рўйхатидан 2018 йил декабрда чиқариб бўлган. Бироқ USCIRF 2019 йил апрелида Давлат департаментининг бу қарорини маъқулламаган, Ўзбекистонни «қора рўйхат»га қайтаришни маслаҳат берганди. Шунга қарамай, Комиссия тавсияси Давлат департаменти томонидан инобатга олинмаган, АҚШ ташқи сиёсат идораси 2019 йил декабрида Ўзбекистонни «алоҳида кузатувдаги давлатлар» тоифасида қолдирган эди. Маълумот учун, Ўзбекистон Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссиясининг йиллик ҳисоботларида 2005 йилдан буён «алоҳида хавотирга молик давлат» сифатида қайд этиб келинган. 2020 йилги ҳисоботда 15та давлат «махсус кузатув остида» бўлиши кераклиги, 14та давлатдаги диний вазият эса «алоҳида хавотирга молик» экани айтилган.Фото: USCIRF 2020 йилги ҳисоботда Ўзбекистон билан бирга Қозоғистон, Афғонистон ва Озарбойжон дохил жами 15та мамлакат «махсус кузатувдаги давлатлар» (суратда сариқ рангда), деб таснифланиши лозим, дея кўрсатилган. Туркия, Миср, Индонезия, Малайзия, Ироқ, Баҳрайн ҳамда бир нечта Африка давлатлари шулар жумласидан. USCIRF 14та мамлакатни «Алоҳида хавотирга молик давлатлар» (суратда қизил рангда) деб ҳисоблайди. Хусусан: Тожикистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва Эрон диний эркинликлар айниқса чекланган мамлакатлар деб малакаланган. Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси – Қўшма Штатлар федерал ҳукуматининг мустақил органи бўлиб, ҳайъат аъзоларидан иборат. Комиссия вакиллари дунё бўйича диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиб, АҚШ президенти, Давлат департаменти ва Конгрессга сиёсий қарорлар қабул қилишда инобатга олишни кўзлаб тавсиялар киритади. Манба: kun.uz 878