islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

Тиббиётга доир замонавий фиқҳий масалалар

Шаръий ҳукмлар олинадиган манбаларидан бири бўлмиш масолиҳи мурсала қоидасини ҳаётга татбиқ қилиш шариат уни эътиборга олгани ёки олмаганлигига далил мавжуд бўлмаган ҳамда қиёс қилинадиган ўхшаши ҳам йўқ бўлган, жамият аъзоларига шариат кўзлаган манфаатни келтирувчи масалаларда шариат ҳукмини белгилаб бериш орқали амалга оширилади. Қуйида масолиҳи мурсалани тиббиёт масалаларида татбиқ этилишини кўриб чиқамиз: Фарзанд кўришнинг янги услублари. У икки хил тариқада амалга оширилади. Биринчи тариқа аёлнинг жасади ичкарисида амалга оширилади. Тухумдондан уруғчалар чиқадиган кунда эркакнинг уруғи олиниб, сунъий йўл ила аёлнинг қинига қўйилади. Сўнг маний ўзи табиий йўлида юриб бориб уруғчалар турган жойга етиб боради ва ўша жойда одатий урчиш ҳодисаси содир бўлади. Аёлнинг бирор аъзосидаги касаллик туфайли жинсий алоқага ярамаслиги ёки эркакнинг жинсий ожизлиги бу ишга мажбур бўлиш сабабларидан ҳисобланади. Иккинчи тариқа “Зироатул ажана” ёки “Атфолул анобиб” номлари билан машҳур. Унинг жараёни шундай бўлади. Аёлнинг тухумдонидан уруғчани олиб, синов пробиркасига қўйилади. Сўнг эркакнинг уруғи олиниб, бачадоннинг ҳароратидаги пробиркага аёлнинг тухумчаси билан бирга қўйилади. Шунда ҳомила пайдо бўлади. Ундан кейин бир неча бўлакка бўлинади ва икки ёки уч кундан сўнг бачадонга кўчирилади. Бачадон деворига ўтқазилса, у табиий ҳомиладек ўсаверади. Бу ишни аёлнинг бачадони саломат, лекин тухумдони билан бачадон орасини боғловчи бачадон найлари ёпилиб қолса амалга оширилади. Агар бу амалиётдан келиб чиқадиган маслаҳа ва зарарни солиштирсак маслаҳа тарафини олиш лозим эканини билиб оламиз. Бу ерда маслаҳа ота-она бўлиш бахтини рўёбга чиқаришдир. Маълумки, эркак киши фарзанди бўлишини хоҳлайди. Бу Аллоҳ тарафидан ҳаммага берган табиий ҳолатдир. Ҳадиси шарифда “Фарзанд талабини қўйма, чунки киши вафот қилганда фарзанди бўлмаса, унинг исми ўчади”[1] дейилади. Аёл кишига нисбатан ҳам шундай дейиш мумкин, чунки унда меҳрибонлик ҳиссиёти бор. Уни фақат фарзандгина тўлдириши мумкин. Агар бундан келиб чиқадиган зарарга қарайдиган бўлсак, бу ерда бир нарсани – авратнинг очилишини[2] – кўришимиз мумкин. Албатта бу зарар айтилган маслаҳалар муқобилида айтишга ҳам арзимасдек кўринади. Биз биламизки, эркак киши фарзанд кўришга қодир бўлмаса, шариатимизда даволанишга рухсат берилган. Агарда даволанишда авратни очиш зарур бўлса, уни очишга шаръан рухсат бор. Имом Нававий: “Ҳар қандай даволаниш учун ҳам авратни очиш мумкин бўлавермайди. Қачонки даволанишдаги маслаҳа, авратни сақлаш маслаҳасидан кўра кучлироқлиги урфда маълум бўлса, уни очиш жоиз бўлади”[3] дейди. Бу амалиётнинг яна бир маслаҳаси – наслнинг кўпайиши бўлиб, бу шаръий мақсаддир ва бунда кўпинча фарзандсизликдан содир бўлувчи талоқни олдини олиш ҳам бор. Бу амалиётда яхшилик чегарасидан ёмонлик чегарасига ўтиб кетишнинг олдини олувчи шартларга амал қилиш зарурдир. 2. Суд тиббиёти. Суд тиббиёти дейилганда вафот этиш сабабини ўрганиш, қотилнинг жиноят содир этганини исботлаш ёки тухмат қилинаётган шахсдан туҳматни даф этиш мақсадида, жиноий ғаразлар учун ўлдирилган одамнинг танасини ёриб кўриш амалиёти назарда тутилади. Бу амалиёт ҳақ билан ботил орасини ажратувчи чегара бўлиб қолди. Чунки бир одам бошқасини овқатига заҳар солиш орқали ўлдирганда айбланса ва одамлар ёлғон гувоҳлик берсалар, ушбу ҳолатда ўликнинг жасадини ёриб кўриш жисмда заҳар асорати йўқлиги ва ўлим табиий сабаб ила бўлганини исботлайди. Гоҳида одамни ўлдириб сўнг жасадини ёқиб юборган жиноятчи ўлим ёнғин туфайли бўлганини даъво қилади. Жасадни ёриб кўриш эса, ўлим жиноят туфайли содир бўлганини, ёнғин эса жиноятни устига ёпилган парда эканини исботлайди. Танани ёриш амалиётида адолатни рўёбга чиқариш, бегуноҳ одамни жазодан сақлаш ҳамда ҳақиқий жиноятчини айбини исботлаш каби...

Институтимиз ўқитувчилари имом-хатибларнинг Қуръон тиловати ва тажвид бўйича илмларини кўрикдан ўтказмоқдалар

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги томонидан вилоятдаги барча имом-хатибларни Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу семинарда Тошкент вилоятидаги мавжуд 224 та масжид имом-хатиблари иштирок этадилар. Вилоят имом-хатибларининг Қуръон тиловати ва тажвид илмини тўлиқ кўрикдан ўтказишда Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчилари жалб қилинган. Айни кунларда институтимиз ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов Олмалиқ шаҳар «Рамазони шариф» жоме масжидида Ангрен, Оҳангарон ва Олмалиқ туманлари имом-хатибларига сабоқ бериб, уларнинг билимларини кўрикдан ўтказмоқда. Мазкур ўқув семинари вилоятнинг турли туманларида 2020 йилнинг 21 февралига қадар давом этади.   611

Исломда бағрикенглик тамойиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни  “Ақоид ва фиқҳ фанлари” кафедраси  катта ўқитувчиси Яҳё Раззоқов 1-курс талабаларига   “Исломда бағрикенглик тамойиллари” мавзусида давра суҳбати қилиб берди. Ушбу суҳбатда  жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланмиш Ислом динида тинчлик ва осойишталикка эътибор кучли эканлиги, бағрикенглик унинг негизи ҳисобланиши, жамият аъзоларини юксак фазилатлар соҳиби  қилиб тарбиялаши, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олийжаноб аҳлоқни тарғиб этиш таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга Ислом цивилизациясига пойдевор бўлган диний  бағрикенгликнинг асосларини, мусулмонларга Аллоҳнинг барча Пайғамбар ва расулларига имон келтиришни, уларни ҳурмат ва эҳтиром-ла зикр қилишни, уларнинг издошларига ёмон муносабатда бўлмай, мулойим сўзлаш, улар билан алоқада бўлиш, яхши қўшничилик билан меҳмондорчилигини қабул қилиш ва оилалар аралашиб, қонлар қўшилиб кетар даражада қариндош бўлишдек гўзал муомалани вожиб этишини,  Ислом уларнинг ибодат маконларини ҳимоя этишни, эътиқодларига аралашмасликни, ҳукмда жабр қилмасликни, умумий ҳуқуқ ва мажбуриятларда мусулмонлар билан баробар кўришни ва ҳурматлари, ҳаётлари ҳамда келажакларини мусулмонларнинг ҳурмат, ҳаёт ва келажаклари муҳофаза этилганидек сақлашни мусулмонларга лозим қилишини  батафсил тушунтириб ўтдилар. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки,   ҳар бир шахснинг дини, миллати, келиб чиқишидан қатъий назар, аввало, уни инсонлиги учун ҳурмат ва эҳтиром қилиш башариятнинг олижаноб фазилатларидандир.  Бағрикенглик, тотувлик, ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечириш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 809

Ўзбекистон байроғи – ғурур, ифтихоримиз!

1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Давлат рамзлари ҳар бир xалқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланади. Буюк аждодларимиз ҳам юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент ислом институти талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова ва куратор С.Валиева ҳамда институт талаба қизлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон байроғи – ғурурим, ифтихорим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари М.Ваҳидова меҳмон бўлди. Тадбирнинг биринчи қисмида услубчи З.Суярова талаба қизларни байрам билан қутлаб, байроғимизнинг қабул қилиниш тарихи ҳақида сўзлади. Уларнинг фикрларини куратор С.Валиева давлат учун байроқнинг аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан давом эттирди. Навбат меҳмон М.Ваҳидовага берилди. Муаттар опа талабалар билан Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг аҳамияти ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш мавзусида давра суҳбати олиб борди. Тадбир якунида амалиётчи талаба Г.Маҳамедова талаба қизлар билан турли давлатларнинг байроқларига ҳақида қизиқарли беллашув ўтказди. Беллашув қизғин давом этди. Ғолиб талабалар давлат байроғимиз акс этган кичик эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу тадбир талаба қизларимизда ватанпарварлик руҳиятини янада жонлантирди ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигига яна бир бор эслатма бўлди. Талаба қизлари билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 943

Бағрикенглик омиллари

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни ТИИ талаба қизлари иштирокида “16 ноябрь — Халқаро диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик куни”га бағишланган “Бағрикенглик омиллари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга меҳмон ва маърузачи сифатида Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги Малака ошириш институти раҳбари, тарих фанлари номзоди, доцент Дурбек домла Раҳимжонов таклиф қилинди. Суҳбатга ТИИ аёл устоз-ходим ва талаба қизлари қатнашдилар. Тадбирни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи, З.Суярова очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонга миннатдорчилик билдириб, сўз навбатини берди. Д.Раҳимжонов ўз нутқлари аввалида, Тошкент ислом институтининг аёл устоз-ходим ва талаба қизларини байрам билан қутлаб, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни ривожлантириш йўлида Ватанимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу борадаги ютуқларимиз тўғрисида сўзлаб берди. Жумладан, “Диний бағрикенглик” – муқаддас туйғу бўлиб, динлар тарихини ўрганишда муҳим омил ва тинчлик кафолати ҳамда умуминсоний бойлик эканлигини таъкидлаб ўтди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллатлараро тотувлик ва толерантлик маданияти ўта муҳим ҳисобланади. Ҳар бир жамият аъзоси ўзида бу каби эзгу туйғуларни шакллантириши лозим деди. Тадбир ниҳоясида ташриф буюрган меҳмонга талаба қизлар ўз миннатдорчиликларини билдириш билан бирга қизиққан саволлари билан устозга мурожаат қилди. Д.Раҳимжонов нутқини якунлар экан, бундай тадбирларнинг кўпроқ ташкил қилиниши ҳозирги кундаги долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу тадбир аёл устоз-ходим ва талаба қизларда улкан таассуротлар қолдирди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 778
1 468 469 470 471 472 732