islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Ҳизбут-таҳрирнинг “бандалар феъллари” масаласидаги ақидавий хатоси

“Инсонга бериладиган савоб ва уқубатни ҳидоят ва залолатга боғлиқ деб билиш шуни англатадики, ҳидоят ва залолат аслида инсоннинг феъли, Аллоҳга боғлиқ эмас” (Тақиюддин Набаҳоний. “аш-Шахсийят ул-исломийя” 1-жуз. 1-қисм. 74-Б ).

“Ихтилоф, такфир ва жанжал баъзи ёшларнинг қуролига айланган”

Тошкент ислом институт талабалари учун Аброр Мухтор Алий ва Эстремизм ва терроризмга қарши кураш бўлими бошлиғи, подполковник Абдувоҳид Шукуров иштирокида қатор тадбирлар ўтказилди.

Сохта салафийлик Ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

"Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда…"

Ўзбекистон қайси омиллар сабаб “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди?

Муносабат Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳга шукрки, Ўзбекистон тараққиётининг янги даврида Президентимизнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари ва илғор ташаббуслари билан юртимизда дин ва эътиқод эркинлиги борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Ушбу кенг кўламли ислоҳотлар самараси жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмоқда. Яна бир юксак эътироф — 2020 йил 7 декабрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти расмий баёнот бериб, Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилди. Жумладан, Давлат котиби Майкл Помпео мамлакатимиз эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида улкан ўсишга эришганини эътироф этди. Ўзбекистон эндиликда дин эркинлиги тўлиқ таъминланадиган мамлакат сифатида баҳоланади. АҚШ Давлат департаменти қарори Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги арафасида эълон қилингани чуқур рамзий маънога эга. Зеро, Бош қомусимизда Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган. Мамлакатимизда инсонларнинг  дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олиниши ҳам Конституциямизнинг ҳаётимиздан нақадар мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётганини кўрсатади. Шубҳасиз, бундай юксак эътироф Президентимизнинг қатъий иродаси, билим ва салоҳияти, жасорати, бағрикенглик, адолат тамойилларига асосланган оқилона сиёсати маҳсулидир. Баёнотда махсус рўйхатдан чиқишда Ўзбекистон тажрибасига юқори баҳо берилди. Жумладан, АҚШ Давлат котиби “Ўтган йил давомида Ўзбекистон ҳукумати томонидан эришилган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Ўзбекистон “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилишдан мамнунман. Ўзбекистоннинг қонунлари ва амалиётдаги жасорати бошқа миллатлар учун намуна бўлмоқда”, деб алоҳида эътироф этди. АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбек Давлат котиби қарори Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги мустаҳкам иродаси, унинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўламли фаолият, ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижаси эканини таъкидлади. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистоннинг дин эркинлигини таъминлашда эришган натижалари тан олиниб, мамлакатимиз 2018 йилда алоҳида хавотирдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганди. Ўзбекистонда диний эркинлик борасида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз 12 йилдан сўнг ушбу рўйхатдан чиқарилиб, “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”га ўтказилганди. Мана, икки йил ўтиб, мамлакатимиз мазкур рўйхатдан ҳам чиқарилди. Бу Ўзбекистон учун жуда ҳам катта халқаро эътирофдир. Ҳақиқатан, мазкур қарор кутилган хушхабар эди. Чунки Ўзбекистонда ҳаётнинг барча жабҳасида улкан ўзгаришлар, тарихий янгиланишлар юз беряпти. Халқаро диний эркинликлар бўйича нуфузли ташкилотлар вакиллари ўтган йилларда Ўзбекистонга қилган ташрифлари чоғида диний эркинликларни таъминлаш, ибодат қилиш учун муносиб шароитларни ҳозирлаш, ислом маърифатини кенг тараннум этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларга бевосита ўзлари гувоҳ бўлди. Айниқса, ўз аҳамияти бўйича Ўзбекистон тарихида янги воқелик — минглаб маҳкумларнинг афв этилиши ёки ўтган икки йилдан кўп вақт мобайнида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир пайтлар экстремистик гуруҳларга алоқаси бор, деб назоратга олинган 20 мингдан зиёд фуқаро “махсус ҳисоблар”дан чиқарилгани кўпчиликнинг эътиборига молик иш бўлди. Маълумки, Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида Президентимиз томонидан бир қатор илғор ташаббуслар илгари сурилди. Ушбу ташаббуслар замирида “Жаҳолатга қарши — маърифат” шиори мужассам. Шу негизда мамлакатимизда муборак динимизни, буюк аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш, тарихий обидаларни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда. Кейинги даврда Самарқандда — Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис...

Такфир – мусулмон уммати бирлигига раҳна солувчи таҳдиддир!

Бугунги кунда аксарият мусулмон мамлакатларида жамиятни ичидан тафриқа ва фитналар келиб чиқишига сабаб бўлаётган маънавий таҳдидлардан бири такфир ҳисобланади. Ушбу хатарли ҳодиса динда чуқур ғулувга берилиб, мутаассиблик ва ботил ақидаларга эргашиш оқибатида вужудга келмоқда. Таъкидлаш жоизки, куни кеча Суриянинг жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан Ўзбекистонга қайтарилган 25 нафар аёллар ва 73 нафар болаларни Ватандан йироқда хору-сарсон бўлишларига сабабчи бўлган шахсларнинг йўлдан адаштирган ғоялар замирида бузғунчи такфирчилик ётади. Такфир арабчада “куфр” сўзи ўзагидан олинган бўлиб, луғатда “инкор қилиш”, “ёпиш”, “кофирга чиқариш”ни англатади. Истилоҳда дин ва Аллоҳни тан олмасликда, диндан чиқишда, кофирликда айблаш маъноларида ишлатилади. Ўз навбатида, Қуръони Каримда “куфр” сўзи “кофирлик”, айрим жойларида эса “ношукурлик” маъноларида келган. Такфир ҳодисасининг илк илдизлари Али (р.а.) даврида унга қарши исён кўтарган хорижийлар фаолиятига бориб тақалади. Хорижийлар ўзларига қўшилмаган ёки эргашмаган барча кишиларни, ҳатто улар мусулмон бўлсалар ҳам, кофир деб эълон қилишган. Катта гуноҳ қилган мусулмонларни ҳам кофирга чиқариб, уларнинг авлоди, моли ва жонини ўзларига ҳалол санашган. Улар ўз даврларида Усмон ибн Аффон (р.а.), Али ибн Толиб (р.а.) каби “хулофои рошидинлар”ни ҳам куфрда айблашган. Таассуфки, ҳозирги кунда ҳам турли диний мутассиб ва экстремистик ташкилотлар юқоридаги каби ислом аҳкомларини кўр-кўрона бузган ҳолда ўзларига эргашмаган мусулмонларни ва дунёвий ҳокимиятга нисбатан “кофир” деб асоссиз ҳукм чиқармоқдалар. Мутаассиблар шу йўл орқали ўзлари мухолиф санаган одамларнинг жони ва молига тажовуз қилишни, жамият ва давлатга қарши фитна қилишни шариат жиҳатидан “ҳалол” қилиб олишга, қотиллик ва босқинчилик фаолиятини оқлаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур ҳолатни таъкидлаб, 2019 йил 15-16-октябрь кунлари Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган “Фиқҳий ихтилофларни маданий бошқариш” мавзусидаги конференцияда сўзга чиққан Миср диёри муфтийси Доктор Шавқий Аллом шундай деди: “Такфир масаласи шу даражада кенг авж олиб кетдики, алалоқибат Аллоҳ таоло ҳаром қилган ноҳақ қон тўкилишигача бориб етди. Ундай кучларнинг қадами қаерга етмасин, ўша ерда фитна тарқалди. … Фиқҳий ихтилофни бошқаришдаги қолоқ ва қотиб қолган бундай ҳаракатлар бизларнинг юртимиз ва халқларимизга яхшиликни истамайдиган баъзи бир давлатлар ва кучларнинг режасига жуда мос келди. Оқибатда, ана шундай қолоқликдан динимизга, халқимизга ва тинчлигимизга раҳна соладиган хатарлар пайдо бўлди. Ҳозирги кунда уламолар ва фуқаҳоларнинг зиммасида ана шундай бузғунчи фикрларга қарши туриш масъулияти бордир”. Дарҳақиқат, ислом мусулмон одамни кофирга чиқаришдан қайтаради. Ҳанафийлик мазҳаби ва мотуридийлик ақидасига мувофиқ, имоннинг шарти яккахудоликка тил билан иқрор бўлиш, қалб билан тасдиқлаш саналади. Инсоннинг имонини ўлчаш имконияти бошқа инсонда йўқ, чунки имон инсон қалбида бўлади. Шариатга кўра, қалбни фақат Аллоҳ билади. Шунга кўра, мусулмон одамнинг имони ҳақидаги ҳукмни ёлғиз Аллоҳ чиқаради. Бунга мазкур ҳадис далил бўлади: “Пайғамбар (с.а.в.): “Уч нарса иймоннинг аслидандир: “Лаа илааҳа иллаллоҳу” деган кимсага тегмаслик. Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз”, дедилар”. (Сунани Абу Довуд, 2532-ҳадис). Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ” асаридаги бир боб “Жоҳилият ишларидан бўлиб, куфр саналмайдиган гуноҳлар боби” деб номлангани ҳам мусулмон инсон гуноҳ содир этиш билан исломдан чиқмаслигига ишора қилади. Катта (кабира) гуноҳ содир этган мўмин киши, “Аҳли сунна вал-жамоа” эътиқодига кўра, қилган ишини ҳалол санамас экан, кофир бўлмайди. Тўрт мазҳаб уламолари иттифоқига кўра, катта гуноҳ содир этган шахс дўзахда ҳам абадий қолмайди. Мусулмонни кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатарлар боис Қуръон ва суннатда бировларни кофирга чиқаришдан қайтарилади. Мусулмонларни динсизликда айблаш мумкин эмаслиги ҳақида Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бирор киши ўз биродарига:...
1 35 36 37 38 39 41