islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 2017

Month

Зиёрат туризми Ўзбекистон учун даромадлими?

Бугунги кунда туризмни ривожлантириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Мамлакат ўзининг салоҳияти, географияси, тарихи ва бугунги кунидан келиб чиқиб туризмнинг турли йўналишларини ривожлантиришга уринади. Саломатлик туризми, тиббиёт туризми, экотуризм, экскурсия туризми, спорт туризми, экстримал туризм, зиёрат туризми сингари йўналишларни ривожлантириш имконияти юзага келади. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар 30 нафар сайёҳ мамлакат туризм соҳасида бир, унга турдош бўлган тизимда эса икки янги иш ўрнини яратилишига сабаб бўлади. Ҳар йил Ўзбекистонга жаҳоннинг 70 га яқин мамлакатидан икки миллионга яқин сайёҳлар ташриф буюради. Ушбу миқдорни 5 миллионга етказиш салоҳиятимизни қанчалик тарғиб қилишимизга боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш соҳанинг асосий вазифасига айланди. Туризмга эътибор қаратилгани бекорга эмас, туризмнинг жаҳон иқтисодиётига қўшадиган ҳиссаси 2016 йилда 7,6 триллион АҚШ долларини ташкил этган. Шундан кўриниб турибдики туризм мамлакат иқтисодиёти учун фойдали. Ўзбекистон туризм индустрияси жадал ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-шароит, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит яратиш, жумладан, соҳада хусусий секторнинг устувор иштирокини таъминлаш асосий вазифа ҳисобланади. Тематик кўнгилочар боғлар, маданият объектлари (миллий музейлар, галереялар), туристик-рекреацион ҳудудлар ва кластерлар ташкил этиш, сайёҳлик намойишининг алоҳида объектларини қуриш ва имижга доир бошқа лойиҳаларни амалга ошириш бўйича чет эл ва Ўзбекистон сармоядорларининг маблағлари, тижорат банклари кредитлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бюджетдан ташқари маблағларини жалб қилиш ҳисобига туризм соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш талаб этилади. Қарорда айрим мамлакатларга 2018 йилнинг 1 январидан виза тартибини соддалаштириш, ушбу давлатларнинг фуқароларига махсус зиёрат туризми дастурларини таклиф этиш ҳамда имтиёзга эга давлатлар рўйхати ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК билан ҳамкорликда Малайзия, Индонезия ва бошқа мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат туризми йўналишидаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштириш, бу борада керакли реклама тадбирларини ўтказиш, логистика, чартер рейсларни ташкил этиш вазифалари юклатилган. Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги туризм ҳудудлари тажрибаси асосида Урганч, Тошкент шаҳарлари ва Фарғона вилоятида туризм ҳудудлари, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида тоғ кластерларини босқичма-босқич ташкил этиш режалаштирилган. Туризм ҳудудлари ва тоғ туризми кластерларига чет эл инвестицияларини жалб қилиш, янги меҳмонхоналар қуриш учун республикага етакчи меҳмонхона брендларини таклиф қилиш ёки мамлакатдаги меҳмонхона хўжаликларини улар бошқарувига бериш бўйича чоралар кўрилмоқда. Жорий йилда Малайзия сайёҳларини Ўзбекистонга жалб қилиш мақсадида Малайзия ҳукумати вакиллари билан келишув имзоланган эди. Малайзиялик мусулмон сайёҳлар талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштириш масаласи кўтарилган. Малайзиядан Ўзбекистонга юз минглаб зиёратчиларни жалб қилиш масаласи алоҳида таъкидланган. Малайзия мусулмонларини Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Термиз шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим омил ҳисобланади. Ушбу шаҳарларда жойлашган муқаддас қадамжолар, авлиёлар ва уламоларнинг мақбаралари, қадимий масжид ва мадрасалар, муқаддас қўлёзмаларни кўрсатиш туризм салоҳиятини яхшилашга туртки бўлиши турган гап. Туризм нафақат иқтисодий ривожланишга, балки аҳоли бандлигини таъминлашга, турмуш даражасини оширишга хизмат қилади. Жаҳонда 1,6 миллиарддан ортиқ мусулмонлар бўлиб, дунёнинг деярли барча минтақасида мусулмонлар яшайди. Индонезия (260 млн), Малайзия (32 млн), Покистон (150 млн) сингари мамлакатларнинг фуқароларини зиёрат туризмига жалб этиш Ўзбекистон учун улкан имконият бўлиши турган гап. Жаҳон мусулмонларини Ўзбекистонга жалб этишда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: – мусулмон мамлакатларда Ўзбекистон салоҳиятини кўрсатувчи тақдимотлар намойиш этиш; – мусулмон мамлакатларнинг кўзга кўринган диний уламоларини Ўзбекистонга...

Масъулият юкини ҳис этган толиби илмлар

Бугун Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлимга 2017-18 ўқув йили бошланаётгани муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари, “Кўкалдош” мадрасаси мударрислари, институтда таълим олган, бугунги кунда фаол меҳнат қилиб, илму маърифат тарқатаётган олиму уламолар, мусулмонлар идорасига узоқ йиллар меҳнати сингган, ҳозирги кунда эса кексалик гаштини сураётган фахрийлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди. Меҳмонлар йиғилиб, ҳамма ўз жойини эгаллагач, Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мадҳияси янгради. Қуръони каримдан тиловат қилиниб дуолар қилингач институт ректори Уйғун Ғафуров тадбирни очиқ деб эълон қилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига сўз берди. Талабаларга эзгу тилаклар билдирган муфтий ҳазратлари юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, диний соҳага қаратилаётган эътибор борасида ҳам сўз юритиб, ана шу жараёнларда ҳар бир кишининг, айниқса, имом-хатибларнинг ўрни, бажарган ишлари кўзга ташланиб туриши зарурлигини таъкидладилар. Бунинг учун эса уларнинг илми зўр, дунёқараши бой, нутқи равон бўлмоғи зарурлигига урғу бериб, эндиликда ўқиш – дарс жараёнлари ҳар доимгидан-да кучли, талаб қаттиқ бўлишини айтаркан, жумладан бундай дедилар:  “Биз ўз олдимизга Имом, Имом Мотуридий… каби олимларни етиштиришни вазифа қилиб олиб, шу ишга бел боғладик ва Аллоҳдан астойдил сўраб ҳаракат этмоқдамиз”. Бунинг учун сизга ҳамма шароит муҳайё қилинган. Сиздан талаб қилинадигани эса фақат ўқишу уқиш ва ижодкорлик фаолиятидир”. Шундан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ўткирбек Ҳасанбоев, Ўзбекистонда Ислом  цивилизацияси маркази директори Шоазим Мунавваровлар табрик сўзлари айтиб, талабаларга илм олишдек шарафли ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилашди. Сўнгра муфтий ҳазратлари Махсус сиртқи бўлим талабаларига рамзий талабалик гувоҳномасини топширдилар. Кириш имтиҳонида энг юқори балларни қўлган киритган талабалар – Навоий вилояти бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев ва Зангиота тумани имом-хатиби Нурали Мавлоновлар сўзга чиқиб, устозларга ўзбек ва араб тилларида миннатдорчилик билдирганларидан кейин муфтий ҳазрат дуои хайр қилаётиб ёш талабаларга ибрат учун бундай дедилар: “Тоҳиржон Рўзиев ҳам деҳқон, ҳам имом-хатиб, ҳам талаба. Бу – шариату тариқатга маҳкам амал қилиб келган боболаримизнинг аъмоли: ҳам ҳалол меҳнат қилиб тирикчилигини ўтказади, ҳам халққа илм ўргатади, ҳам ўзи илм ўрганади”.  Арабчада ниҳоятда фасоҳат билан гапириб муаззам шоиримиз, марҳум Эркин Воҳидовнинг ҳаёт моҳияти ҳақидаги дилбар шеърини ифодали тарзда ўқиб берган Нурали Мавлонов  ҳақида ҳам чиройли гапларни гапириб кейин дуога қўл очдилар.  ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ УСМОНХОН АЛИМОВ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ УШБУ БАЙРАМ ТАДБИРИДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим Мўмин-мусулмон бандаларига илм олишни фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин, “Уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деган Ҳабибимиз, икки дунё сарвари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у зотнинг оилалари ҳамда саҳобаларига дуруду салавотларимиз бўлсин. Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар, устозлар, толиби илмлар ва имом домлаларимиз! Барчамизга маълумки, бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда кенг кўламда ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, диний соҳадаги улкан ислоҳотлар ва ютуқларни санаб саноғига ета олмаймиз. Албатта, бу ислоҳотлар диний соҳа вакиллари зиммасига катта масъулиятни юклайди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошчилигида диний таълим муассасалари мударрислари, имом домлаларимиз ва шу соҳа вавиллари ҳам давлатимиз томонидан диний соҳага берилаётган катта эътиборга жавобан, юртимиз равнақи ва халқимиз маърифати ривожи йўлидаги ислоҳотларга ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Ҳозирда идора тасарруфида 11 та диний таълим муассасаси мавжуд бўлиб, улар замонавий талабларга жавоб беради. Бугун ёшларимизнинг диний таълим олишлари учун ҳам барча шароитлар яратиб берилди. Ўзбекистонда диний...

“Бухорий авлодлари” – икки карра чемпион! (фотолавҳа)

  2017 йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида “Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги”га бағишланиб ўтказилаётган футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Жамоалар қуйидаги ўринларни эгалладилар: 1-ўрин  “Бухорий авлодлари” жамоаси; 2-ўрин  “Дўстлик” жамоаси; 3-ўрин “Чилонзор” жамоаси. Финал ниҳоясида ҳакамлар ҳайъати қарори билан қуйидаги иштирокчилар муносиб деб топилди: Энг яхши дарвозабон – Аҳмад Саъдиев (ТИИ) Энг яхши ҳимоячи – Маъмур Султонов (ТИИ) Энг яхши ярим ҳимоячи – Нодир Омонов (ТВИ) Энг яхши ҳужумчи –Музаффар Умирзоқов (ТИИ) Энг яхши мураббий – Уйғун Ғафуров (ТИИ) Энг кўп тўпурар – Абдуҳалил Ғаффоров (“Чилонзор”) Энг жонкуяр мухлис – Зиёвуддин Мирсодиқов Энг чиройли гол соҳиби – Олим Навкаров (ТИИ) Финал якунида мусобақага мезбонлик қилган Тошкент шаҳар вакиллиги муносибларни эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади. Эслатиб ўтамиз: “Конституциямизнинг 25 йиллиги” муносабати билан ўтказиладиган мусобақага Ўзбекистон мусулмонлари идораси мезбонлик қилади. Бир-биридан қизиқ бўлиб ўтаётган футбол турнирларимизни кузатишда давом этинг!   muslim.uz 276

Фаоллаштирилган кўмирнинг фойдали жиҳатлари

Активлаштирилган кўмир таблеткалари инсон  саломатлигидаги қандай муаммоларни ҳал қилади? Активлаштирилган кўмир — инсон организмини тозалашда дунёдаги энг қадимий ва оммавий услублардан биридир. У минг йиллар давомида шарқ табобатида, хусусан хитой табобатида заҳарланишга қарши восита сифатида қўлланиб келган. Бизнинг давримизда эса, бу восита алкогол ва гиёҳвандлик моддалари билан заҳарланишда биринчи ёрдам воситаси сифатида ишлатилади. Детоксификация — активлаштирилган кўмирнинг ёлғиз шугина бўлмаган, бир қатор хоссаларидан энг асосийсидир. Агар сиз овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилаш, холестерин миқдорини пасайтириш  ва ҳатто қартайишни секинлаштириш учун табиий восита излаётган бўлсангиз — активлаштирилган кўмир бу соҳада мислсиз воситадир. Активлаштирилган кўмирнинг саломатлик учун 10 хил фойдали хоссалари: 1. Метеоризм ва қорин дам бўлишидан фойдали восита Қорин дам бўлиши ҳаммада ҳам содир бўлиб туради. Мутахассислар фикрича, ҳар бир киши суткасига 14 марта дамдан фориғ бўлиб туриши меъёрий-табиий ҳолат ҳисобланади. Лекин сизни метеоризм ёки оғриқли қорин дам бўлиши безовта қилаётган бўлса, бунда сизга активлаштирилган кўмир ёрдам беради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, овқат истеъмолидан олдин активлаштирилган кўмир таблеткалари истеъмол қилинганида,  ичакларда йиғилган газлар миқдори сезиларли равишда қисқаради. 2. Холестерин миқдорини пасайтириш Холестерин миқдорининг кўпайиши юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш эҳтимолини икки баробарга кўпайтиради. Бир ой мобайнида 8 г миқдордаги активлаштирилган кўмир таблеткасидан уч маҳал ичиб юрган кишиларда LDL-зарарли холестерин миқдори 41% га пасайганини, ва фойдали  HDL-холестерин эса, 8 % га кўпайганини тадқиқотлар исботлади. 3. Буйраклар саломатлигини асраш Ҳар куни инсон буйраклари тахминан 115-140 литр қонни тозалаб беради, натижада  чиқинди ва ортиқча суюқликлардан иборат 1-2 литр пешоб ажратиб беради. Жигар билан биргаликда буйраклар Яратганнинг табиатдаги энг мукаммал тозалаб берувчи тизимини ташкил этади. Лекин овқатланиш давомида шакар, туз, жониворлар оқсили, ёғлар ва турли консервантларни ҳаддан ташқари суистеъмол қилиш турли касалликлар ва буйрак фаолиятида етишмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Активлаштирилган кўмир пешоб, бошқа заҳарли ва зарарли суюқликларни организмдан чиқариб юбориши сабабли, бу фойдали табиий шифобахш восита буйраклар саломатлигини сақлашда беқиёс ёрдам беради. 4. Овқатланишдан содир бўлган заҳарланишни тезда баотараф қилиш Овқатланишдан содир бўлган заҳарланиш ҳолати кишилар ўртасида кенг тарқалган ҳодиса — фақат биргина АҚШда ҳар йили кишилар ўртасида 48 млн заҳарланиш ҳолати қайд этилади. Кўнгил айнишдан, ич кетишидан, қоринда бўладиган оғриқдан, овқатланишдан бўладиган заҳарланишдан сўнг йўқотиладиган кунлардан ҳимояланиш усулларидан бири бу — мазкур нохуш ҳолатлар кузатилганининг дастлабки лаҳзаларидаёқ активлаштирилган кўмир таблеткаларидан истеъмол қилиш.  Активлаштирилган кўмир истеъмол қилиш овқатланишдан кузатиладиган заҳарланишда ҳам тавсия этилади, чунки у токсин (заҳарли) моддаларни бартараф қилади. 5. Терининг майин ва юмшоқ бўлиш сири Кир ва ёғ теридаги тешикчаларни бекитиб қўяди. Улар юз терисига салбий таъсир кўрсатиб, инсонни қаримсиқ қилиб кўрсатади, терини тозалаш учун ишлатиладиган замонавий воситалар эса, зарарли кимёвий моддалар билан тўйинтирилган.  Активлаштирилган кўмир гўё магнит каби тери тешикчаларидан кир ва ёғларни сўриб олади, терини тоза, мусаффо ва юмшоқ ҳолга келтиради. 6. Ипакдек товланадиган сочлар  Инсон терисининг кўркамлиги ва чиройига зарар етказувчи токсинлар, кир ва ёғлар сочларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади, улар кўринишини нохуш ва кўримсиз ҳолатга олиб келади. Активлаштирилган кўмир соч фолликуллари(тухум ҳужайра, соч илдизи тўқималари)ни тозалайди, уни ипакдек майин ва чиройли товланадиган қилади. Экологик зарарли химикатлардан иборат шампунлардан фарқли ўлароқ,     активлаштирилган кўмир 100 % экологик тоза, таббий моддалардан ташкил топган воситадир. 7. Тишларни садафдек оқартириш Тиш чўткасига       активлаштирилган...

Бахт қасри

Саидакмал ака тақволи, имон-эътиқоди мустаҳкам киши. У бир неча йиллар давлат ташкилотларининг бирида ҳисобчи бўлиб  ишлади. Иш жараёнида  ҳалолликни ўз виждон бурчи деб билиб, бировларнинг ҳақига хиёнат қилмади. Ҳалоллиги учун ҳам илк ишга кирган жойида нафақага чиққунига қадар ишлади. Умр йўлдоши Ойниса опа ҳам мулоҳазали, оғир-босиқ аёл. Икки оқил инсоннинг ўстирган икки қиз ва бир ўғил фарзандлари ҳам ота-оналари сингари тақволи бўлиб улғайдилар. Улар фарзандларига доимо ҳалолликдан, покликдан сабоқ бердилар. Айниқса, улар дилбандларига қуйидаги ўгитни қайта-қайта айтишни канда қилишмасди. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Одам фарзандида ҳамма нарса қарийди, лекин ҳирс ва орзу-ҳавас қаримайди”, дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Сизлар эса, ҳамиша ҳирсни ўлдириб, бўлар-бўлмас орзу-ҳавасга қул бўлманглар, дея уқтиришарди. Орадан йиллар ўтди. Икки қизни ўқитишиб, ҳунарли қилиб, турмушга узатишди. Нима ҳам бўлди-ю, кичик қиз Маъсуманинг турмуши бузилди. У ўғилчаси Шаҳобиддин билан ота уйга қайтиб келди. Акаси Саидикром ҳар куни  дарсдан келибоқ Шаҳобиддинни суюб эркалар, кўтариб  олиб кўчаларда ўйнатиб келарди… Саидикром ўқишини битиргач, мутахассислиги бўйича ишга жойлашди. Ота-она уни орзу-умидлар билан уйлантиришди. Келин бир фарзандли бўлгунича югуриб-елиб уй ишларини қилди. Фарзанди дунёга келганидан сўнг келиннинг кўнглига нафс шайтонлари ин қурди: “Бу кичиккина ҳовлида менинг болам сиғадими ёки Маъсуманики? У ҳам бу ҳовлига эга чиқадими?” Келин шу ўйлар гирдобида ҳар хил баҳоналар билан уйда жанжал чиқарар, тун бўйи эрига Маъсумани, мурғак Шаҳобиддинни ёмонларди. Инсон барибир хом сут эмган банда-да. Қулоғига тун бўйи шивирланган бўҳтонлар ўз кучини кўрсатмай қўймади. Саидикром  кўнгли ярим сингли билан гаплашишни ўзига эп кўрмайдиган, гапирганда ҳам жеркиб гапирадиган бўлиб қолди. Шаҳобиддин “тоғажон!” деб югуриб келса, қучоқ очиш ўрнига бурилиб кетадиган қилиқ чиқарди. Саидакмал ака ҳам, Ойниса опа ҳам ўғилларига ҳар қанча насиҳат қилишмасин, қулоғига олмади. Ўғлининг бу хатти-ҳаракатларидан ажабланган ота “Биз бола тарбиясида қаерда адашдик? Қаерда хато қилдик? Ўғлим нега туғишган синглисига нисбатан бунчалик ғаразлик қиляпти?”, дея ўйга ботди. Фарзанд тарбиясига бир томонлама ёндашмаслик керак. Саидакмал ака ва Ойниса опа болаларини бир мўминда бўлиши керак бўлган фазилатлар билан тарбия қилди-ю, фақат бир томонини унутишганди. Уларни бир-бири билан меҳр-оқибатли, яхши кунида ҳам, ёмон кунида ҳам бир-бирига елка тутиб бериши лозимлигини уқтиришмагани оилага фожеани бошлаб келди. Натижада оиладаги можаро кун сайин авж ола бошлади. Маъсума ота-онасига билдирмай йиғлар, уйдан чиқиб кетишга эса чорасиз эди. Ҳамкасбининг зўрлови натижасида қўшни вилоятдан келиб-кетиб юрадиган бир тадбиркор йигит билан танишди. Йигит ҳам имонли, диёнатли чиқди. У Маъсуманинг оилада қийналиб яшаётганини эшитиб, уни ўз қарамоғига олишга, бахтли қилишга, фарзандига чин оталик қилишга аҳд қилди. Ҳа, Маъсума бир яхши инсоннинг аҳди билан бахтини топиб кетди. Ота-онанинг бағри ҳувиллаб, Саидикром ва унинг нафсга қул хотинини қувонтириб олис-олисларга, аммо бахт қасрига кетди… Саидикром эса хотинига қўшилиб нафсга қул бўлгани, синглисига, жиянига қилган қўрс муомаласи учун ота-онаси олдида, виждони олдида қандай жавоб беришни билмай ўйловда қолди. Бу тўрт кунлик дунёда мол-дунёга ҳирс қўйиш киши юзини шувит қилишини у энди англаб етганди.                                                                                   Зебо ОМОНОВА (muslim.uz) 246
1 17 18 19 20