islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 2017

Month

Нонни кимлар тайёрлайди?

Фараз қилайлик, кўчада бир инсондан «Нонни қаердан оласиз?» деб сўрайлик, у бизга «Анави дўкондан» деб кўрсатади. Дўконга кириб қарасак, бир ёки бир нечта сотувчи ишлаётган бўлади ва улардан биридан: «Нонни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, у бизга «Нонвой хонадан» деб жавоб беради. Нонвой хонага борсак, у ерда бир неча нонвойлар ишлаётганини, баъзилар хамр қориётгани, баъзилари эса нон ёпаётганини кўрамиз, ва улардан: «Бу нонни ёпиш учун унни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар: «Ун заводидан оламиз» деб жавоб беришади. Энди ун заводида эса биз ўнлаб ишчи, муҳандислар шу унни тайёрлаш устида ишлаётганини кўрамиз, ундан ташқари бу заводни ишлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуналарни харид қилиб, олиб келган инсонлар ва яна уларни ўрнатганлар, аввало бу заводни қурганларнинг, завод ишга тушишида ва ишлаб туришида ҳар бирини алоҳида ўрни бўлади, албатта, буларнинг барчасини бир кишини ўзи уддалай олмаслиги аниқ. Ун тайёрлайдиган ускунларничи, уларни ихтиро қилиш, ясашда ўнлаб олим ва муҳандислар бош қотириб ихтиро қилишган, у ускуналар тўғри ишлашини таъмирлаганлар. Биз эса йўлимизда давом этиб, улардан: «Бу унни тайёлаш учун буғдойни қаердан оласизлар?» деб сўрасак, улар бизга: «Деҳқонларимиз етиштириб берганлар» деб жавоб беришади. Далага бориб қарасак, ўнлаб, балки юзлаб деҳқонлар, тракторчилар, сув назорат қилувчилар ҳаммаси бир мақсадда – нон ёпиш учун буғдой етиштириш мақсадида бир тану бир жон бўлиб ишлаётганларини кўрамиз. Улардан олдин санаган муҳандис, нонвой, сотувчиларнинг ҳаммаси эса ана ўша нонни халқнинг қўлига етказишда ҳаракат қилишади. Энди тасаввур қилиб кўрайлик, бир дона нон халқни қўлига етиб келгунига қадар неча инсон ўз ҳиссасини қўшмоқда, жуда кўп инсон, лекин мақсади нечта? Мақсадлари эса бир – нонни халққа етказиш. Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда бизга хитоб қилиб: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» – дея амр қилади. (Моида сураси 2 – оят). Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло биздан яхшиликни кўпайтиришнни, ёмонликни эса йўқ қилишни хоҳлайди. Модомики биз яхшилик йўлида ҳамкорлик қилар эканмиз, бу ишни бир киши ўзи уддалай олмаслигини юқоридаги қиссадан шундоқ кўриниб турибди. Ҳаммамиз динимиз, юртимиз равнақида ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишимиз зарур, зеро доно халқимиз бекорга «Айрилганни айиқ, бўлингани бўри ер» деб айтмаган. Қолаверса, тарқоқ ҳолда бўладиган бўлса, бу жамиятимиз ҳеч қачон ривожланмайди, юксакка қараб парвоз қилмайди. Агар ҳаммамиз ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлаб, сўнг оиламиз, қўни-қўши, маҳаллада давом эттирмаймиз экан, оқибати яхши бўлмайди, буни «сенга тегмаяпманми, мен билан ишинг бўлмасин» қабилида яшаб келаётган жамиятлар мисолида кўришимиз мумкин, қолаверса ота-боболаримиз доим бир-бирларидан хабар олиб, кўмаклашиб турганлар. Яқин тарихимиз, чамаси 20-25 йиллар олдин ҳам маҳалла оқсоқоллари жанжал бўлган хонадонларга кириб, бемалол тинчитиб чиқиб кета олар эди, ҳамма уларни гапларига қулоқ солар эди, улар билан тортишганларга эса маҳалладагилар совуқ муносабатда бўлар эдилар, ҳозирчи? Шу даражага етдики, инсонлар оқсоқолларни гапини умуман олмай қўйдилар, хоҳлаганини қиладилар, ҳатто «Мени ишимга аралашишга нима ҳаққиз бор?!» деб ҳам қўйишади. Демак, биз миллийлигимиздан қанчалик узоқлашдик? Албатта, биз буларни ислоҳ қилишимиз керак, бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин, мўминнинг ойнасидир» деганлар (Имом Табароний ривояти), бошқа бир ҳадисда эса: «Албатта, сизлардан бирингиз биродарининг ойнасидир, агар унда азиятни кўра, ундан олиб ташласин» дедилар (Имом Термизий ривояти). Юқоридаги гаплар ояти кариманинг биринчи қисми ҳақида айтилди, иккинчи қисми ҳақида эса ҳозирги кунда...
1 18 19 20