Имом Заҳабий: “Мен Салмон розияллоҳу анҳунинг ёшлари ҳақида изландим, аммо Баҳронийнинг гапидан бошқа нарса топа олмадим. Ҳолбуки, унинг ривояти “мунқатиъ” (санади узилган) бўлиб, ишончли эмасдир..."
Савол: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” яъни, фақирлик менинг фахримдир, деган гап ҳадисми ёки йўқми? Жавоб: Мазкур ривоятнинг тўлиқ матни “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру”дир. Яъни, фақирлик (камбағаллик, қашшоқлик) менинг фахримдир ва мен у билан фахрланаман”. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори Ҳанафий ўзларининг “Мирқотул мафотийҳ шарҳу Мишкотил масобийҳ” номли машҳур асарларида (14-жуз, 356-бет) шундай деганлар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти Пайғамбаримиз номларидан айтилган. Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний ва бошқа олимлар айтганларидек, бу ривоятнинг исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима) ва “ботил”дир”. Мазкур китобнинг 15-жузи, 150-бетида: “Ҳофиз Асқалоний ва бошқа ҳофизлик даражасига етган олимлар очиқ-ойдин (равшан, аниқ) баён қилганларидек, бу ривоятнинг асли-асоси йўқ, ботилдир”, дейилган. Муҳаққиқ муфассир Олусий “Руҳул маъоний” тафсирида (7-жуз, 267-бет): “Ал фақру фахрий” хабари асли-асоси йўқ, кизб (ёлғон)дир”, деган. Мазкур тафсирнинг 20-жузи, 422-бетида: “Халқ орасида тарқалган бу ривоятнинг асли-асоси йўқ”, дейилган. Мазкур тафсирнинг яна 23-жузи, 13-бетида: “Халқ орасида тарқалган “Ал фақру фахрий” ривояти Ибн Ҳажар Асқалоний айтганидек, исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима), “ботил”дир”, дейилган. Шайх Бакр Абу Зайд “Мўъжамул маноҳил лафзийя” китобида (21-жуз, 21-бет): “Халқ орасида тарқалаётган “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” лафзини Ҳофиз Ироқий ва Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийлар: “Исноди “мавзуъ” (сохта, тўқима), “ботил”дир”, дейишган”, дейди. “Ат талхийсул ҳабийр фий тахрийжи аҳодийсир Рофеъиййил-кабийр” китобида (4-жуз, 156-бет): “Имом Санъоний мазкур ҳадиснинг “мавзуъ” (сохта, тўқима) эканига жазм қилган яъни, аниқ ишонч ҳосил қилган”, дейилади. “Тафсири Нисобурий” муаллифи (7-жуз, 151-бет): “Агар бу ривоят саҳиҳ бўлганида эди, бу “фақирлик” бошқа маънодадир, масалан: “Аллоҳ таолога бўлган муҳтожлик” деб, таъвил қилган бўлар эдик”, деганлар. Мазкур ривоятнинг исноди “мавзуъ” бўлиши билан бир қаторда яна “ботил” дейилишининг сабаби, бу ривоят мазмун жиҳатидан қуйидаги саҳиҳ ҳадисга зиддир. Абу Бакра (ра) айтадилар: “Пайғамбаримиз ҳар намоздан сўнг: “Эй Аллоҳ, мен куфр, фақирлик ва қабр азобидан паноҳ беришингни сўраб илтижо қилурман”, деб дуо қилардилар” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ҳокимлар ривояти). Муҳаққиқ уламолар айтадилар: “Ал фақру фахрий ва биҳи афтахиру” ривояти “кизб” (ёлғон), “мавзуъ” (сохта, тўқима), асли йўқ бўлиб, ҳадис билимдонларининг бирортаси Пайғамбаримиздан ривоят қилмаган. Қолаверса, маъноси ҳам ботил. Зеро, Пайғамбаримиз ўзларига Аллоҳ таоло томонидан берилган фазилатлар билан асло фахрланмаганлар. Балки, кўп ҳадисларида: “Мен қиёмат куни Одам болаларининг саййидиман, аммо бундан фахрланмайман. Қиёмат куни биринчи бўлиб менинг қабрим очилади, аммо бундан фахрланмайман. Биринчи шафоат қилувчи ҳам, биринчи шафоат қилингувчи ҳам мен бўламан, аммо бундан фахрланмайман. Қиёмат кунида менга “Ливоул ҳамд” (мақтов байроғи) берилади, аммо бундан фахрланмайман. Жаннатга ҳам биринчи бўлиб кираман, аммо бундан фахрланмайман…”, деганлар” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоятлари). “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси ўқитувчиси Абдул Азим Зиёуддин тайёрлади 716
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов бутун умрини жонажон юртимиз учун, унинг озодлиги ва буюк келажаги учун бағишлаган инсон эди. У тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва буюк давлат арбоби ҳамдир. И.А.Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олийжаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. У нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон номини дунёда машҳур қилди. Бугунги кунда бутун жаҳон хавас билан қараётган Ўзбекистоннинг шу даражага эришишида И.Каримовнинг ўрни ва хизматлари беқиёсдир. 2017 йил 27 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарор ижроси юзасидан бугун юртимиз бўйлаб И.Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишдаги тутган ўрни ва шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида давлат ташкилотлари, идоралар ва таълим муассасаларида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, ҳамда И.Каримовнинг асарларига бағишланган кўргазмалар бўлиб ўтмоқда. Айни кунларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам И.Каримовнинг асарларига бағишланган кўргазма бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада ТИИ Ахборот-ресурс маркази ходимлари устоз ва талабаларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 23 жилдлик асарлари тўплами, “Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикаси Президенти” номли альбомлар, уларда Ўзбекистон босиб ўтган 16 йиллик, 21 йиллик тараққиёт йўли фотосуратлар орқали тасвирлаб берилган. Шунингдек, “Ўзбекистон буюк келажак сари”, “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида”, “Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” ва “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” каби жами 61 номдаги 103 та асарларини намойиш қилмоқдалар. Ахборот-ресурс маркази мудири Маҳкамов Камолиддин 502
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меъросини оммалаштириш мақсадида Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Энг яхши иншо” танлови ўтказилади. Танлов 2018 йил 25 январда Тошкент Ислом институти“Ахборот-ресурс маркази“да соат 14-00 да бўлиб ўтади. ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ: Танловда ёзилган иншоларни баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади: – Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мустақилликни қўлга киритишга, миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий рольи ва улкан ҳиссаси ёритиб берилганлиги; – Ислом Каримов асарларида диний бағрикенглик масалаларининг ёритилганлиги; – Ислом Каримовнинг дин соҳасидаги ривожланишга қўшган ҳиссасининг ёритилганлиги; – стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги; – тарихий ҳақиқатга тўғри келиши; – мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги; – илмий манбалардан кенг фойдаланганлиги; – юқори илмий, бадиий савияда ёзилганлиги; – мавзуни ёритишда ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланганлиги; – мавзуни ёритишда аниқ статистик маълумотлар ва ҳаётий воқеалар келтирилганлиги; – мавзуга оид долзарб масалалар, уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги; – кенг ўқувчиларга мўлжалланганлиги. ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ: Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган “Энг яхши иншо” танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 2018 йил 29 январь куни соат 11-00 да институт фоесида ўтказилади. Танловда 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган талабалар Тошкент Ислом институти томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ўткир Собиров 479
Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ислом беш асос устига бино қилинган: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ҳамда Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш, Намозни қойим қилиш, Закот бериш, Байтуллоҳни Ҳажж қилиш ва Рамазонда рўза тутиш” ( Муттафақун алайҳ). Намоз – Аллоҳнинг “суҳбати” ва “меҳмондорчилиги”га пешвоз чиқишдир. Инсон ўзи каби бир инсондан ҳадя олса ёки қарз олса унинг учун раҳмат айтишга, қарзини қайтаришга ҳаракат қилади. Шундай экан намоз ҳам Аллоҳнинг бизларга берган неъматларига шукримиз ифодасидир. Унинг “суҳбати”га лаббай дейишимиздир. Энди шу шукрни бажараётганда ҳар тарафга аланглаб, ҳар тарафга қараб, қалбимиз билан бошқа бир муаммоларимиз ҳақида фикр қилиб намоз ўқиш эса юқоридаги улуғ мақомга бепарволикдир. Хушусиз ўқишдан ҳам ёмонроғи эса намозни умуман ўқимасликдир. Бу эса Аллоҳдан қўрқмасликнинг аломати. “Суҳбати”га ошиқмасликнинг белгиси намозга бепарволикдир. Намознинг мақоми, намознинг даражаси, Аллоҳ намозхонлар учун жаннатида алоҳида мақом беришлиги, қабр ва қиёматдаги ҳисобнинг аввалида намоз туриши ҳақида кўплаб оят ва ҳадислар келтирилгандир. Чунки намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш ишларидандир. У диннинг устини, тоатларнинг дури, ибодатнинг асоси, эгасини барча ёмонликлардан қайтаргувчи омилдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло қуйидагича баён қилади: «Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фахш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур» (Анкабут 45-оят). Ояти каримада намозни тўкис адо этиш ҳақида айтилмоқда, чунки ким намозини тўкис адо этар экан у фахш, ёмонлик ва бошқаларга зулм қилишдан ҳам тийилади. Намоз ўз эгасини шундай мақомга чиқарадики тўкис адо этилиши билан Аллоҳдан қўрқадиган ва бандалар ҳаққи ҳақида доимо риоя этадиган қилиб қўяди. Ва яна Аллоҳ таоло намозни баркамол қилиш ҳақида: «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар (намозхонлар) билан бирга рукуъ қилингиз (намоз ўқингиз)!» (Бақара, 43-оят). Аллоҳ таоло намозни нафақат ўқиш балки баркамол ҳолда бепарволик билан вақтини ўтказиб юбормай, кечиктирмай ўз вақтида қоим қилишга буйирмоқда, чунки намоз кимнингдир эмас, Аллоҳнинг амри, чақириғидир. Намоз ёрдам сўраш, Аллоҳнинг муҳаббатини илтижо қилиш фурсатидир. «Эй имон келтирганлар! Сабр ва Намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир» (Бақара, 153-оят). Ҳа, намозда банда Аллоҳдан барча қалбидаги эзгу умидларини сўраб олади. Намоз сабр ҳам беради. айниқса холислик ва хушу ва хузу билан ўқилган намоз ҳаловат ҳам беради. Энди бундай “суҳбат”дан бебаҳра қолиш мўмин кишининг бепарволиги, айни дамда Аллоҳдан умид қилмаслиги белгисидир. Намоз покловчи ҳамдир бу ҳақида ҳадисларда гўзал ўхшатмалар келгандир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтингларчи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?» дедилар. «Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди», дейишди. «Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади», дедилар У зот” (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган). Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким азонни эшитиб туриб, унга жавоб қилмаса, демак у яхшиликни мурод қилмайди ва яхшилик ҳам унга яқин йўламайди». Яна саҳобалардан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Одамзоднинг қулоғига эритилган қалай қуйилгани азонни эшитиб, унга жавоб қилмаганидан яхшироқдир». Азонга жавоб қилиш мукаммал ва чиройли таҳорат олиб масжид сари шошилмоқ, аёлларнинг эса уйларининг ичида намозхоналарида ибодатга ҳозир бўлмоқларидир. Энди бу вақтларни бепарво ва ҳафсаласиз ўтказиб юбориш оқибатида эса, нафақат...