islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 2018

Month

Ғийбат фақат сўз билан бўладими?

Уламолар ғийбат тўғрисида ва унинг чегараси борасида турли хил фикрлар билдирганлар. Имом Роғиб раҳматуллоҳи алайҳ: «Ғийбат, бу бир инсон бошқа бир инсоннинг айбларини кераксиз ўринда зикр қилишидир», деганлар. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ғийбатнинг чегараси – сен биродарингни эшитса унга ёқмайдиган нарса билан зикр қилиш», деганлар. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ эса «Ниҳоя» китобида шундай дейдилар: «Ғийбат – бир инсоннинг йўқлигида ёмонлик билан эсланиши. Гарчи ўша ёмонлик шу инсонда бўлса ҳам». Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ «ал-Азкор» китобларида Имом Ғаззолийнинг сўзларига мос равишда: «Ғийбат – кишини ундаги бир ёмон нарса билан зикр қилиш. Ўша ёмон нарса шахснинг баданида, динида, дунёсида, нафсида, қадди-қоматида, хулқида, молида, боласида, аёлида, қўл остидаги кишиларида, кийимида, ҳаракатида ёки унга тааллуқли бошқа нарсаларида бўлсин – фарқи йўқ. Шу ёмонлик лафз билан ифодаланадими, ишора биланми ёки белги биланми, барибир ғийбат бўлади», деганлар. Ибн Тийн раҳимаҳуллоҳ: «Ғийбат бу бир кишининг орқасидан эшитса, унга ёқмайдиган нарса билан эслаш», деганлар. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: «Кўп фақиҳлар ўзлари тасниф қилган китобларда айтганлар: Илмни даъво қилувчилардан бири айтади, солиҳларга мансуб фалончи айтади, каби эшитувчига гап нима ҳақида кетаётгани маълум бўлиб турадиган гаплар ҳам ғийбат сирасидандир». Ғийбат фақат гап билан бўлмайди. Бир кишига бошқа бир киши ҳақида эшитса, унга ёқмайдиган нуқсонини феъл ёки ишора, белги, ёзув ёки шунга ўхшаш бошқа нарсалар билан тушунтириш, масалан унинг юришига ўхшатиб юриб бериш, буларнинг бари ғийбатдир. Балки бу нарса тушунтириш ва тасвирлаш билан бўлгани учун ғийбатдан ҳам каттароқдир. Биз айтаётган ғийбат билан чақимчилик ўртасида ҳам фарқ бор. Бу ҳақда Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний шундай дейдилар: “Ғийбат билан чақимчиликнинг иккаласи бир нарса, ёки мутлақо бошқа-бошқа нарса эканида турли хил фикрлар бор. Бундай фикрларнинг ҳақиқатга яқинроғи уларнинг бошқа-бошқа нарса эканидир. Бу икки иллатнинг ўртасида умумий жиҳатлар ҳам, бир-биридан фарқли жиҳатлар ҳам мавжуд. Чақимчилик бир кишининг ҳолини унинг розилигисиз бошқа бир кишига ғаразли ниятда айтишдир. Ғийбат эса, юқорида айтиб ўтилганидек, кишини у рози бўлмайдиган нарсалар билан зикр қилиш. Чақимчиликда бузғунчилик қасд қилиниши билан ғийбатдан ажратилса, ғийбатда бундай нарса шарт эмас. Ғийбат гапирилаётган одам ўша пайтда йўқ бўлиши билан чақимчиликдан фарқ қилса, бундан бошқа нарсаларда чақимчилик билан ғийбат жуда ўхшайшди. Кўп уламолар айтилаётган сўз ғийбат бўлиши учун гапирилаётган одам ўша ерда йўқ бўлиши керак, дейдилар. Ҳеч қандай шак-шубҳа йўқки ғийбат ҳам, чақимчилик ҳам жуда катта гуноҳ ва ҳаром амаллардандир. Ғийбатнинг ҳаром эканлигига Қуръони каримда ҳам, суннатда ҳам, умматнинг ижмосида ҳам очиқ-ойдин далиллар бордир. Шундай экан, мўмин киши улардан ўз тилини сақламоғи лозимдир. Аллоҳ таолодан бундай ҳаром ишларни билиб-билмай қилиб қўйишдан паноҳ сўраймиз. «Офатул лисон» китоби асосида Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддин Муҳаммаджон тайёрлади 425

Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Тошкент ислом институти жамоаси электр устаси Мингтураев Юсуф акага оталари Абдуқаййум бобо вафотлари муносабати билан чуқур таъзия билдиради. Аллоҳ марҳум отамизни мағфират қилсин, савоб амаллари билан қабрларини нурга тўлдирсин, жойларини жаннатда қилсин. Марҳумнинг яқинларига Аллоҳ сабри жамил берсин. Администратор 450

АЖДОДЛАРИМИЗ, ОТА-ОНАЛАРИМИЗ ҚАБРЛАРИНИ ОБОД ҚИЛИШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ВАЗИФАМИЗДИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилояти қилган ташрифида Зангиота зиёратгоҳида бўлиб, у ерда ўтган улуғларимиз, буюк алломаларимиз ёд этилди,  уларнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилинди. Мазкур ташриф давомида Юртбошимиз “Аждодларимиз, ота-оналаримиз, умуман олганда ўтганларимизга ҳурмат бажо келтириш, уларнинг қабрларини обод қилиш ҳар биримизнинг вазифамиздир” деб таъкидлаб ўтдилар. Юртимиздаги бошқа зиёратгоҳларда ҳам ушбу мажмуа каби обод қилиш, одамларнинг келиб кетиши учун зарур шароитлар яратиш борасида ўз фикрларини билдирди. Бундай хайрли ишлар каттаю-кичик, хусусан ёшларнинг тарбиясида улкан аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Президентимиз чақириқларидан руҳланган Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти устоз ва талабалари жорий йилнинг 20-21 январь кунлари нинг ташаббуси билан “Аждодларимиз қабрларини обод қилиш ҳар биримизнинг вазифамиз” шиори остида муқаддас қадамжолар ва қабристонларда хайрия ҳашари ташкил этилди.  Хайрия ҳашари доирасида институт Тошкент шаҳридаги Қаффол Шоший, Шайх Зайниддин, Чимир ота мақбаралари ҳамда “Тешикқопқа”, “Ғойиб ота”, “Чиғатой дарвоза”, “Шайх Зайниддин”, “Бешқўрғон”, “Чимир ота” қабристонларида ободонлаштириш ва тозалов ишлари амалга оширилди. Аввало ҳар бир қабристонда зиёрат одобларига биноан мазкур масканларда дафн этилган буюк аждодларимиз  Қаффол Шоший, Шайх Зайниддин, Алихонтўра Соғуний, Ўзбекистон мусулмонлари идораси асосчилари ва муфтийлари Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон, Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон, Шамсиддинхон Бобохонов, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Абдурашид қори Баҳромов, устозлар Ғуломқодир домла Мирзаёқубов, Салоҳиддин домла Муҳиддинов, Абдулазиз қори, Собиржон қори, Одилжон қори, Сайиднаби домла, Раҳматхўжа домла ва бошқа мўмин-мусулмонларга бағишлаб Қуръон тиловат қилинди, сўнгра ободонлаштириш ишларига киришдилар. Зеро, улуғ зотларнинг қабрларини зиёрат қилаётган киши уларнинг қилиб ўтган улуғ ишларини, қолдирган буюк маънавий меросларини эслаб, ибрат олади ва ўша зотлар каби яшашга интилади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қабрларни зиёрат қилинглар. Чунки бунда сизлар учун ибрат бордир”деганлар. Қабристонни зиёрат қилиш инсонга дунё ташвишларини унутишга ёрдам беради. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Кейин менга маълум бўлди (яъни, Аллоҳ томонидан буюрилди). Энди қабрларни зиёрат қилаверинглар. Чунки у қалбни юмшатади, кўзни ёшлатади ва охиратни эслатади” деганлар. Қалби қаттиқ кишининг кўзига ёш келмайди. Бундай киши бошқаларга меҳр-шафқат кўрсатмайди. Демак, қабр зиёрати инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-мурувватни кучайтирувчи воситадир. Қабрларни зиёрат қилиш орқали зиёратчи мазкур фазилатлардан баҳраманд бўлса, маййитлар зиёратчиларнинг дуо ва истиғфорлари ҳамда тиловатлари савобидан баҳраманд бўладилар. Демак, ота-оналар, ёр-биродарлар ҳамда улуғ зотларнинг қабрларини юқорида айтилган фазилатларга эришиш ва уларнинг руҳларини шод этиш мақсадида зиёрат қилинади.  Халқимизда: “Бозоринг билан мозорингни обод тут” деган ажойиб бир мақол бор. Шундай экан эзгу амаллар аввало қабрларни обод қилишдан бошланади. Рамазон ва Қурбон ҳайитлари арафасида, 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан юртимизнинг барча жойларида ободончилик ишлари, айниқса қабристонларимизни янада обод қилиш борасида қизғин ишлар қилиниши мустақиллик йилларида хайрли анъанага айланди. Ўзбек халқи бу соҳада дунёга ўрнак бўлиб келаётган миллат десак муболаға бўлмайди. Айниқса мархумларни руҳини шод қилиб, улар ётган қабрларни обод қилиш борасида қолган халқлар биздан ўрнак олса арзийди. Аммо афсуски, халқимиз орасида ота-онаси тирик бўла туриб, уларни қадрламаётганлар, вафот этган бўлса, уларни қабрини зиёрат қилиб, ҳақларига тиловати Қуръон қилмаётганлар ҳам учраб турибди. Зеро, ҳеч ким бу ҳаётда абадий қолмайди, ҳамма ҳам бир кун вафот этиб, борадиган жойи қабристон бўлади.  Қабрларнинг усти ва атрофида гул ва майсалар чиройли бўлиб, ўсиб туриши...

Талабалар марҳумлар ҳаққига 21 та “Хатми Қуръон” бағишладилар

Юртимиздаги барча масжидларда 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган ҳалокат қурбонларининг ҳаққларига жума намозларидан сўнг дуолар қилишиб, Аллоҳ таолонинг раҳматини сўрашмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ҳам кўплаб ўзбекистонликлар Қуръон тиловат қилишиб, марҳумлар ҳаққига савобларини бағишлаш бўйича ҳамдардлик лойиҳасини оммалаштирмоқдалар. Қайд этиш жоиз, ҳалокат содир бўлган куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган эди. Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам 21 марта Қуръони каримни хатм қилишиб, бугунги жума намозида савобини ҳалокат қурбонларига бағишладилар. Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда юртимиз бўйлаб давом этаётган Қуръони карим мусобақаси ташкилотчилари ва иштирокчилари 18 январь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтган кўрик-танловдаги тиловатларни марҳумлар ҳаққига бағишлаган эди. Администратор 509

Қуръон мусобақасида Ақтўбе қурбонлари ҳақига дуо қилинмоқда

Кеча, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликлар ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан ҳалок бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда. Ушбу содир бўлган фожиа сабабларини ўрганиш учун Ўзбекистон Президенти топшириғига кўра, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ташкил этилган Махсус ҳукумат комиссияси айни вақтда Қозоғистонда бўлиб турибди. Самарқанд вилоятининг Пастдарғом ва Пайариқ туманларида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларида куни кеча, 18 январь куни Қуръон тиловатлари қилиниб, марҳумларнинг ҳаққига бағишланди. Бундай савобли ишлар шу кунларда ҳам давом эттирилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 409
1 5 6 7 8 9 15