islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

Алишер Навоийнинг динимиз ривожига қўшган ҳиссаси

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.  Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти шоирнинг туркий тилда ёзилган деярли барча лирик шеърларини ўз ичига қамраб олган. Навоийнинг ёзган ғазалларини ўқир эканмиз, аввало инсон Аллоҳ таоло севиши, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, уни севиб, фидоий бўлиб хизмат қилишлиги, Ватанини обод қилишлиги, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлиги, етимларни бошини силашлиги, ота-онага бўлган муҳаббатини англаш мумкин. Инсон ҳаётда яшар экан, шу ҳаёти давомида яхши амаллар, ширин сўзли бўлишлиги ва барчага доимо яхшилик қилиб, ҳеч кимга ёмонлик қилмасдан яшашга инсонларни даъват қилади. Зеро, Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлганидир”. Навоий Ҳазрат “Арбаин ҳадис” китобларида ушбу ҳадиси шарифни ўз мисраларида  шундай дейдилар: Ким мусулмонлиғ айласа даъво, Чин эмас гар фидо қилур жонлар. Ул мусулмондурки, солимдур, Тилию илгидин мусулмонлар. Бундан ташқари Навоий муҳтожларга ёрдам, олиму-фозилларга қудрати етганича ҳомийлик, эл-юрт фаровонлиги учун хайрия ишлар қиларди. Ўз даврида шаҳар ва қишлоқларнинг ободончилиги, йўллар, ўнлаб мадрасалар, кутубхоналар, работу  кўприклар қурдиришда фаолият кўрсатганлиги барчамизга маълум. Бу ишларни барчаси одамларга, халққа фойда – манфаат келтириш, одамларнинг яхшиси деган номга мушарраф бўлди. Халқ ғаму ташвиши ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчи бўлишлиги билан бирга имони бақувват ва сийлаи-раҳмни, яъни, қариндош-уруғчиликни маҳкам боғлашликка, ҳақиқий мўмин-мусулмон эканлигига чақиради. Ҳақиқий мўмин киши ҳадисда айтилганидек: “Ўзига раво кўрганни, ўзгага раво кўрадиганидир” – дейилган бўлса, Навоий ўз мисрасида шундай дейди: Мўмин эрмастур улки, имондин, Рўзгорида юз сафо кўргай, Токи қариндошиға раво кўрмас – Ҳар неким ўзига раво кўргай. Навоий умри давомида халқ фаровонлиги, инсон манфаатлари йўлида, ўлмас, боқий асарлар яратдики, биз Ўзбек халқи ҳали-ҳанузгача унинг қолдирган бой илмий-меросидан фойдаланиб келмоқдамиз. Унинг ғазалларида одамзот ер юзини обод қилишлиги, ўзидан яхши излар қолдиришлиги, фарзандларини илмли, ҳунарли, таълим-тарбияли бўлишга тарғиб қилади. Ҳадисда, Ҳазрати Сарвари олам а.с. айтганларидек: “Инсонларнинг яхшиси – инсонларга манфаатлисидир”. Навоий: “Нафъинг агар халққа бешак дурур, Балки, бу нафъ ўзингга кўпрак дурур.” Инсонни ҳалққа манфаати тегиши, Одамларни оғирини енгил қилиши, инсонни халққа қанча фойдаси тегса, бу нарса унинг ҳам ўзига ҳам фойдаси кўпроқ тегишини баён этади. Демак, бундан маълум бўладики Навоий Пайғамбаримиз (с.а.в)дан келтирилган ҳадиси-шарифларини ўзларини мисра, рубоий ва ғазалларида халқимизга етиб борадиган даражада таъриф қилган. Навоий бобомиз ўз умрини элу-юртининг ободлиги, халқнинг фаровонлиги йўлида сарфлаб, барчамизга ўрнак бўлдилар. Президентимиз Ш.Мирзиёев айтганларидек, Ватанга фидоий бўлиб, унинг манфаати йўлида тинимсиз меҳнат қилсак, бундай улуғ зотларнинг ибратли ҳаёт йўлларини келажак авлодимизга ўқитиб, ўргатсак, халқимиз биздан рози бўлади.  Миржон Эгамбердиев Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имоми   Манба:bukhari.uz 661

Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади

Давлат дастурига асосан халқ саводхонлигини кўтариш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлик ҳисобланган тилнинг ролини ошириш мақсадида корхона, муассаса ва ташкилотларда оммавий диктант тадбири ўтказилади. 500

ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3433-сонли қарори ижросига мувофиқ, 704

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ахлоқий сифатлари

Ҳасан ибн Исмоил ибн Мужолид айтади: “Отамдан шундай деганларини эшитдим: Мўминлар амири Ҳорун ар-Рашид ҳузурида эканимда, Абу Юсуф кириб келди. Ҳорун унга: “Эй Абу Юсуф, бизга Абу Ҳанифанинг ахлоқини сўзлаб бер”, – деди. У: “Эй мўминлар амири, Аллоҳ азза ва жалла: “У бирон сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир” (Қоф, 18), деб марҳамат қилган ва у ҳар бир сўзловчининг тилидадир. Аллоҳга қасамки, Абу Ҳанифа Аллоҳ азза ва жалла  ҳаром қилган нарсалардан ўта қаттиқ парҳез қилар, унга тушиб қолишдан сақланар эдилар. Дунёдорлар дунёсидан ўзларини узоқ тутар, давомий сукутли, доимий фикрли эдилар. Махзор ва сарсор эмас эдилар. У кишидан бирор илм сўралса, сўралган нарса ҳақида илмлари бўлса, ўша билган, эшитганлари бўйича ёки у ҳақидаги қиёсий илм ила жавоб айтар эдилар. Эй мўминлар амири, мен у кишини фақатгина дини ва нафсини сақловчи, одамлар билан эмас, ўз нафси ила машғул, бирон бир кимсага гапирса, фақатгина яхши гап гапирадиган ҳолатда деб билар эдим”, – деди. Шунда Ҳорун ар-Рашид: “Мана шу – солиҳлар ахлоқидир”, – деди. Қосим ибн Ғассон айтади: Исҳоқ ибн Абу Исроил айтади: Бир қавм Суфён ибн Уяйна олдида Абу Ҳанифани зикр қилиб, баъзилари у кишини ноқисликда айблашди. Шунда Суфён: “Товушингни ўчир! Абу Ҳанифа инсонларнинг энг кўп намоз ўқувчиси, омонатда улуғроғи ва мурувватда гўзалроғи  бўлган”, – деди. Ҳажар ибн Абдулжаббор Ҳазрамий айтади: “Бирон бир инсон Абу Ҳанифадан кўра икромлироқ ўтирувчини  ва унинг асҳобларидек устозини  ҳурмат қилувчиларни кўрмаган”. Ҳайсам ибн Жамил айтади: Шурайк ибн Абдуллоҳ Нахаъийнинг шундай деб айтганини эшитдим: “Абу Ҳанифа узун сукутли, доимий фикрли, буюк  ақлли ва инсонлар билан кам сўзлашувчи эди”. Ҳасан ибн Солиҳ айтади: “Абу Ҳанифа Аллоҳ азза ва жалладан кучли хавфга эга ва ҳаромни ҳалол санашдан ўта  қўрқувчи эди”. Абдуллоҳ ибн Муборак айтади: “Бирон бир олим ёки олим бўлмаган кимсани Абу Ҳанифадан кўра виқорли, ҳалим, тафаккурли эканини кўрмадим. Бир куни жоме масжидида у киши ҳузурида эдик. Намозни бошлаганимизда масжид шифтидан катта бир илон шитоб билан тошга тушди.  Абу Ҳанифадан бошқа барчамиз қочдик. У кишига: “Эй Абу Абдураҳмон, сиз ҳам қочдингизми?” – дейилди. У киши: “Ҳа”, – дедилар. Сўнгра Абу Ҳанифа ахлоқини васф қила бошлади ва биз бундан таажжубга тушдик”. Бошқа бир ривоятда: “Абу Ҳанифадан: “Илондан қўрқмадингизми?” – деб сўраган эдим, “Аллоҳ азза ва жалладан бошқадан асло қўрқмайман!” – деб айтди”, дейилади. Мусанна ибн Рижо айтади: “Абу Ҳанифа оиласига нафақа қилса, шунча миқдорда садақа ҳам қилар эди. Қачон янги кийим кийса, шу кийим миқдоридаги пулга аҳли илм шайхларга ҳам кийим кийгазар эди. Қачон у кишига таом келтирилса, тановул қиладиган таоми каби таомни нон устига қўйиб, фақирларга ҳадя қилар эди”. Ибн Фузайл айтади: “Абу Ҳанифа фазл ва оз сўзлаш билан танилган эди”. Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Ҳабиб айтади: “Абу Ҳанифа жуда оз сўзлар, магарам ундан бирон масала сўралса комил жавоб берар эди. Кам куладиган ва кўп тафаккурли зот бўлиб, мусибат етган кимса каби хомуш юрар эди”. У ЗОТГА ЕТГАН АЗИЯТЛАР Алий ибн Ҳасан ибн Шақиқ айтади: Отамни шундай деганларини эшитган эдим: Абдуллоҳ ибн Муборакдан: – Эй Абу Абдураҳмон, Абу Ҳанифа тавба қилдирилган эдими? – деб сўраган эдим, индамади. Бир ойдан сўнг яна: – Эй Абу Абдураҳмон, Абу Ҳанифа тавба қилдирилган эдими? – деб сўраган эдим,...
1 7 8 9 10 11 12