islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

Иншолар танлови ғолиблари республика босқичига йўлланма олдилар

Жорий йилнинг 25 январ куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва унинг тарихий ролини абадийлаштириш мақсадида талабалари ўртасида “Энг яхши иншо” танлови ўтказилган эди. Тақдирлаш маросими 29 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтди. Мазкур танлов ғолиблари ва иштирокчилари Тошкент ислом институти махсус дипломлар ва китоблар билан тақдирладилар. Ушбу танловда қуйидаги талабалар ғолиб бўлдилар: 1-ўрин – 4-А гуруҳ талабаси Тоштемиров Ҳикматилла Юсупович; 2-ўрин – 1-Б гуруҳ талабаси Ҳакимуллаев Муҳаммадсодиқ Закриё ўғли; 3-ўрин – 1-Д гуруҳ талабаси Маҳкамов Муҳаммад Али Мухиддинжон. Талаба қизлар ўртасида эса қуйидагиларнинг иншолари энг яхши деб топилди: 1-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Атаджанова Ёқутхон Маъруфжон қизи; 2-ўрин – 2-В гуруҳ талабаси Ахмедова Муаттар  Абдуқаюм  қизи; 3-ўрин – 1-З гуруҳ талабаси Нурматова Ирода Шавкат қизи. Мазкур танловда фаол иштирок этган яна 4 нафар талаба Нажмиддинов Бахтиёр, Олимов Зухробиддин,  Парпиева Махлиёхон, Раҳмонова Мадинахонлар Тошкент ислом институтининг фахрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар. Шундан сўнг, мажлислар залида иншолар танловида фаол қатнашган талабаларга ТИИ ректори У.Ғафуров Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган талабалар ўртасида республика миқёсидаги бўлиб ўтадиган иншолар танловига йўлланма ва тавсиялар берди. Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов фонди томонидан эълон қилинган иншолар танлови 2018 йилнинг 22 январидан 22 февралигача давом этади. Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров   349

Имконияти чекланган аёллар учун Ислом дини асосларини ўрганишга имконият яратилди

31 январь куни Тошкент шаҳар Аёллар маслаҳат марказида эшитиш ва гапириш бўйича имконияти чекланган аёллар учун илмий-маърифий учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЎМИ сайти хабар бермоқда. Учрашувда Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ўролназар Мустанов маъруза билан иштирок этди. Ў.Мустанов ислом динининг дунё ҳаётидаги энг мукаммал, Аллоҳнинг ўз ҳимоясида бўлган дин экани; Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу динни умматларга ёйишда сўзлари, хатти-ҳаракатлари, амаллари билан кўрсатган ибратлари ва у зотнинг бу қутлуғ йўлдаги жасоратлари, фидойиликлари, садоқатлари, сабру бардошлари ҳақида кенг қамровли маъруза қилди. Таъкидлаш жоиз, Тошкент шаҳар Аёллар маслаҳат марказида кейинги бир йил давомида ҳар ҳафтада икки мартадан диний-маърифий мавзуларга суҳбатлар, мулоқотлар ўтказиш анъана бўлиб қолди. Унда кўпчилик опа-сингилларимиз қизиқиш ва ихлос билан қатнашмоқдалар. Шаҳар отинойилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, ҳар куни бу ерда улардан бири навбатчиликда бўлади, диний-маърифий масалаларда савол билан келганларга жавоб, маслаҳат берадилар. Имконияти чекланган аёллар билан ўтказилган бугунги тадбир ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги хайрли ишлардан биридир. Бир вақтнинг ўзида сурдо таржимаси билан олиб борилган маъруза ўзларига жуда манзур бўлганини иштирокчилар эътироф этдилар. Администратор 136

Қуръони карим ҳақида эътиқодимиз

Қуръон сўзи луғатда “ўқиш”, “жамлаш”, “бир-бирига қўшиш” каби маъноларни англатади. Улумул Қуръон истилоҳида Қуръони каримга бундай таъриф берилган: اَلْقُرْآنُ كَلاَمُ اللهِ تَعَالَى اَلْمُنَزَّلُ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اَلْمُتَعَبَّدُ بِتِلاَوَتِهِ. “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган ҳамда тиловати ибодат саналадиган Аллоҳ таолонинг каломи Қуръон деб аталади”[1]. Қуръони карим олдинги илоҳий китоблардан бир қанча жиҳати билан фарқ қилади: – Олдинги илоҳий китоблар маълум бир қавмларга хослаб туширилган, Қуръони карим эса бутун башариятга умумий қилиб туширилган; – Олдинги илоҳий китобларнинг асл ҳолида сақланиши Аллоҳ томонидан тайин қилинмаган, Қуръони карим эса сақланиши тайин қилинган. Бунинг сабаби шуки, олдинги  китоблардаги ҳукмлар муайян замон ва қавмларга хос бўлган; Олдинги илоҳий китоблардан кейин яна илоҳий китоблар тушаверган, Қуръони каримдан кейин эса илоҳий китоб асло тушмайди, чунки у қиёматгача башариятга дастуруламал бўладиган охирги илоҳий китобдир. Қуръони каримда 114 та сура бўлиб, улар турли воқеа ва муносабатлар билан 23 йил давомида босқичма-босқич Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга туширилган. Ҳар бир мусулмон Қуръони каримнинг бандаларга нозил қилинган охирги илоҳий дастур эканига иймон келтириши лозим. Бу эса қуйидаги маъноларни билиш ва уларга шак-шубҳасиз ишониш орқали юзага чиқади: Қуръони карим нозил қилинган китобларнинг энг охиргиси, ўзидан олдинги китобларда келтирилган илоҳий таълимотларни тасдиқловчи ва уларни мувофиқлаштирувчи китобдир: وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ مُصَدِّقًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهِ مِنَ الْكِتَابِ وَمُهَيْمِنًا عَلَيْهِ “Сизга (эса, эй Муҳаммад!) ўзидан олдинги Китоб(лар)ни тасдиқ этувчи ва у (китоблар)ни мувофиқлаштирувчи сифатида Китоб (Қуръон)ни ҳақиқатан нозил қилдик” (Моида сураси, 48-оят). Ушбу оят тафсирида Замахшарий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу китоб бошқа китоблар устидан назоратчи этиб нозил қилинган, чунки бу китоб бошқа китобларнинг тўғри ва аниқлигига гувоҳлик беради”, деган. Қуръони каримга инсоният тарафидан бирор ўзгартириш киритилмаган ва киритилиши мумкин ҳам эмас, чунки у Аллоҳ таоло томонидан муҳофаза қилинувчи китобдир: إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз” (Ҳижр сураси, 9-оят).  Ушбу оят тафсирида муфассирлар: “Аллоҳ таоло ушбу Қуръонни муҳофаза қилишни ўз зиммасига олган. Шунга кўра бошқа китобларда бўлгани каби унга бирор нарсани қўшиб қўйишга ёки ундан бирор нарсани олиб ташлашга ёки унинг бирор жойини алмаштиришга ё ўзгартиришга ҳеч кимнинг кучи етмайди”, деганлар. Қуръони карим азиз, яъни кучли ва иззатли китобдир, шунинг учун унга куфр келтирганлар кучсиз ва хор бўладилар: وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ “Шубҳасиз, у азиз Китобдир” (Фуссилат сураси, 41-оят).  Яъни Қуръони карим ҳар қандай инкор қилувчини мот қилиб қўядиган ҳужжати кучли тенгсиз китобдир. Қуръони каримга ботил нарсалар, яъни ёлғон ва беҳуда нарсалар мутлақо яқинлаша олмайди. У доимо мусаффо ҳолатида илоҳий мўъжиза бўлиб тураверади: لَا يَأْتِيهِ الْبَاطِلُ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَلَا مِنْ خَلْفِهِ تَنْزِيلٌ مِنْ حَكِيمٍ حَمِيدٍ “Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил (ноҳақлик) келмас. (У) ҳикмат ва ҳамд эгаси (томони)дан нозил қилингандир” (Фуссилат сураси, 42-оят).     Яъни Қуръони каримга бирор тарафдан ҳам ботил кела олмайди, уни инкор қилишнинг умуман иложи йўқдир. Қуръони карим тақводор бандаларни икки дунё саодатига йўлловчи ҳидоятдир: ذَلِكَ الْكِتَابُ لَا رَيْبَ فِيهِ هُدًى لِلْمُتَّقِينَ    “Ушбу Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва тақводорлар учун ҳидоят (манбаи)дир” (Бақара сураси, 2-оят). Яъни, ушбу китобнинг Аллоҳ таоло ҳузуридан туширилганига шак-шубҳа йўқ. Бу китоб буйруқларига бўйсуниш ва қайтариқларидан қайтиш билан Аллоҳ таолонинг ғазабидан...

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: механик таҳорат олиш қурилмаси

Ўрта аср деганда, одатда бизнинг хаёлимизда бадбўй ҳидли, қоронғу, нотоза ва турли касалларлик авж олган макон ва замон гавдаланади. Бироқ Х асрда Ислом олами ҳаммомлар ва турли соғломлаштириш масканлари бунёд қилиб, поклик, тозалик ва озодалик ичра яшар эди. “Эй иймон келтирганлар! Намозга турмоқчи бўлсаларингиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила ювинглар. Бошларингизга масҳ тортинглар. Ва оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар” (Моида сураси, 6-оят). Мусулмон ўз иймонини жасадий ва руҳий поклик асосига бино қилади: таомланишдан олдин ва кейин қўлларини ювади; намозга киришишдан олдин таҳорат қилишга буюрилади; жунуб ҳолатида ғусл қилиши фарз; жума куни намоздан олдин ғусл қилиш эса мустаҳаб ҳисобланади. Жазарий – етук механик ва муҳандис. ХIII аср бошида “ал-Жомеъ байнал илми вал амалин нафеъ фий саноатил ҳийал”[1] (Механика саноатида назарий ва амалий билимлар жамланмаси) номли китоб ёзди. Олимнинг бу китоби ҳандаса (геометрия)га оид кейинги ихтироларнинг муҳим манбаига айланди. Унда илк механикага оид кашфиётлар келтирилган бўлиб, уларнинг орасида Жазарий тамонидан қурилган биринчи механик таҳорат олиш қурилмалари ҳам мавжуд. Бу қурилма товус шаклида бўлиб, меҳмон келганда унинг олдига қўйилган. Товусниг боши босилганда таҳорат олишга етарли даражада саккиз маротаба сув қуйилган. Бу услуб айни пайтда сувни сақлаш билан бирга уни тежаган. “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси [1] Ҳиял илми (علم الحيل)- жисмларнинг мувозанати ва уларнинг ҳаракатланиши ҳақидаги илм. Фанда механика номи билан машҳур. 154

Ўзбекистоннинг замонавий ислом оламидаги ўрни

Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрни унинг ислом илмлари ривожига  қўшган улкан ҳиссаси билан белгиланади.  Шонли тарихимиз саҳифаларида ҳадис илмида Имом Бухорий ва  Абу Исо Термизий, тафсирда Абул-Баракот Насафий ва Маҳмуд аз-Замахшарий, ақида ва калом илмида Имом Мотуридий ва Абу Муъийн Насафий, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослигида Абу Ҳафс Кабир Бухорий ва Бурҳониддин Марғиноний каби ўз даврининг пешқадам олимларига эргашган ўн минглаб муҳаддис, муфассир, мутакаллим ва фақиҳларнинг номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган. Бугун улар қолдирган бебаҳо маънавий мерос дурдоналари Буюк Британия, Япония, Германия, Франция, Россия, Голландия, Ҳиндистон, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср каби давлатлардаги  дунёга  машҳур кутубхоналар ва қўлёзма фондларининг фахрига айланган. Мустақиллик шарофати билан бугунги кунда мамлакатимиздаги 16 конфессияга мансуб 2244 та диний ташкилот қаторидан 2043 та масжид, 9 та ислом ўрта махсус ва иккита ислом олий таълим муассасалари ўрин олган. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳидоят» ойномаси ва «Ислом нури» газетаси ҳар ойда қарийб 150 минг ададда чоп этилаётгани, «Ҳидоят сари» ва «Зиё» медиа маркази теледас­турлари, шунингдек, «Одоб хазиналари», «Одоб дурдоналари», «Маърифат гулшани», «Насойимул-муҳаббат» каби кўрсатувларнинг марказий ва маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилаётгани, Қуръони карим маънолари таржимаси, ҳадиси шарифлар тўпламлари, буюк алломаларимиз асарлари юз минглаб ададда ўзбек тилида нашр этилаётгани, интернет контентида UZ доменида 20 дан ортиқ диний-маърифий сайтлар  фаолият юритиб, ислом таълимотига оид барча саволларга етук мутахассислар томонидан илмий асосда жавоб берилаётгани халқимиз маънавий салоҳиятининг юксалиши ва диний саводхонлигининг ошишида муҳим омил вазифасини ўтамоқда. Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрнини унга халқаро ташкилотлар томонидан берилган баҳодан ҳам билиб олса бўлади. Мамлакатимиз Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан, таълим ва маданият масалаларига ихтисослашган муассасаси – ISESCO, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби халқаро тузилмалар доирасида мусулмон мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. 2007 йилда халқаро ISESCO ташкилоти томонидан Тошкент шаҳрининг ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши мустақил Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрнининг муносиб эътирофи бўлди. Шу муносабат билан Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида халқаро анжуманлар ташкил этилди. 2017 йилда Ўзбекистоннинг ислом оламидаги ўрни янада юксалди, десак, муболаға эмас. Сабаби, 2016 йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг 43-сессияси Тошкентда ўтказилиши ва унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўзланган нутқ Ватанимиз тарихида янги босқични бошлаб берди. Президентимиз ўз маърузаларида Ўзбекистон ва ислом олами ҳамкорлигининг янги қирраларини белгилаб бердилар. Жумладан, Президентимиз томонидан Имом Бухорий номли халқаро илмий марказни ҳамда Тошкент ислом университетида – Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедрасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Давлатимиз раҳбарининг ислом маданиятини юксалтириш борасидаги қарорлари нафақат юртимиз, балки хорижда ҳам эътирофга сазовор бўлгани билан фахрлидир. Юртбошимиз томонидан қабул қилинган 2017 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 15 декабрда «Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари юртимизнинг мусулмон дунёсидаги нуфузи янада юксалишига хизмат қилади. 2017 йил 26 августда Тошкент ислом университетида Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедрасинининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ISESCO бош котиби Абдулазиз ибн Усмон Тувайжирийнинг иштирок этиши ва ўз маърузасида ўзбек заминидан чиққан алломаларнинг ислом илм-фани ва маданиятига қўшган беқиёс ҳиссаларини эътироф этиши мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрўси нақадар баланд эканини яна бир бор кўрсатди. 2017 йилда Президентимиз ташаб­буслари билан Бухорода тасаввуф, Самарқандда калом...
1 10 11 12