islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

Диний-маърифий нашрда болаларга диний сабоқ бериш бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашри ҳисобланган “Ҳидоят” журналининг 2018 йилнинг 1-сонидан бошлаб “Болалар саҳифаси” рукни остида болалар учун сабоқлар берила бошланди. Бу ҳақда ЎМИнинг рамий сайти хабар бермоқда. Болалар учун сабоқлар улар тушунадиган лотин ёзувида берилмоқда. Ушбу сабоқларни кузатиб бориш ва “Ҳидоят” журналига обуна бўлишни истаганлар ўзлари яшаб турган ҳудуддаги масжидга мурожаат қилишлари мумкин. Эслатиб зтамиз, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий нашрлари “Ислом нури” газетаси учун бир йиллик обуна нархи 36 минг сўм ва “Ҳидоят” журнали учун эса 45 минг сўмни ташкил этади. Қуйида Аҳмад Муҳаммад томонидан тайёрланган “Табаррук каломлар” номли биринчи сабоқ билан танишишингиз мумкин. Ассалому алайкум, азиз нуридийдалар! Қани энди “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деб чўкка тушиб ўтиринг-чи! Нега бундай деймиз, унинг маъносини биласизларми? Унинг маъноси: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман” демакдир. Ҳар бир мусулмон фарзанди нима иш қилса ҳам, хоҳ дарс ўқисин ё бирор ишни бошлаётган бўлсин, уйга кираётган ёки дастурхонга ўтириб овқатланаётган бўлсин, хоҳ уйқуга ётаётган ёки кийим кияётган бўлсин, албатта, ана шу сўзларни айтиши керак. “Бисмиллоҳ”сиз бошланган иш баракали бўлмайди. Биз мусулмонлар ҳатто “Бисмиллоҳ” айтилмай сўйилган ҳайвоннинг гўштини емаймиз. Бундан ташқари, сиз билиб олишингиз керак бўлган яна бир калима бор. У бундай айтилади: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”. Маъноси: “Аллоҳ даргоҳидан қувилган шайтоннинг ёвузлигидан паноҳ сўрайман” дегани. Қуръондан бир оят ўқисангиз ҳам, албатта, олдин анашу калимани айтиш керак. Қуръон ўқиш учун таҳорат қилиш зарур. Таҳорат қилиш унчалик қийин иш эмас. Олдин қўлларингизни уч марта ошиғи билан яхшилаб ювасиз, кейин оғизни уч марта сув билан чайқаб, бош ва кўрсаткич бармоқларингиз билан тишларни ишқайсиз, бурунга уч бор сув тортиб қоқасиз. Кейин юзингизни, пешонадан ияк остигача ва икки қулоқ орасини уч марта яхшилаб ювасиз. Сўнгра икки қўл билакларини тирсаклар билан қўшиб ювасиз, қўлингизни ҳўллаб бошингизга, қулоқларингизга ва бўйнингизга (сурасиз) масҳ қиласиз. Шундан сўнг оёқларни тўпиғи билан қўшиб, панжалар орасига бармоқ тиқиб яхшилаб ювасиз. Бу амалларни қилиш тартибини ота-онангиздан сўрасангиз, сизларга яхшилаб ўргатишади. Ҳозирча шулар етарли. Хайр, болажонлар! Администратор 249

Нуқтаи назар: Оққан дарё оқаверади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 30 декабрь куни мамлакатимизнинг бир гуруҳ илм-фан намояндалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан учрашган эди. Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари иштирок этган йиғилиш очиқ фикр алмашиш руҳида ўтганди. Давлат раҳбарининг илм-фан намоёндалари билан учрашиб улар билан дилдан суҳбат қуриши, уларнинг дардини тинглаши буюк аждодларимизнинг илму фанга ҳомийлик қилиш борасидаги анъаналарига мувофиқ бўлган эди ўшанда. Бинобарин, шариатимиз илм асосига қурилган. Шу боисдан аҳли илмларга исломий жамиятларда юксак шараф ва эҳтиромларга сазовор бўлиб келган. Олиму уламога эътибор сусайиб бошлаган кезларда эса тараққиёт ҳам тўхтаб қолган. Зотан, жамият олдида турган долзарб масалалар илм-фан воситасида ҳал этилади. Шу боисдан президентимиз ўша учрашувда мазкур соҳани ва олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бўлади деб айтган эди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилганди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев суҳбат давомида халқимиз орасидан жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган хоразмийлар, бухорийлар, Мирзо Улуғбеклар чиққани, уларнинг ўз мактаби бўлгани, аммо бугун бу анъана тўхтаб қолганини афсус билан гапирган ва ана ўша шарафли аждодларимиз каби буюк олимларни етиштириб чиқариш зарурлигини таъкидлаган эди. Дарҳақиқат,  катта илмга мойиллик халқимизнинг қонида бор. Ахир иликда бўлса чиқади дейдилар-ку. Фақат ана шундай юксак салоҳиятли олимларни давлатимиз қўллаб турса, жамиятимиз хайрихоҳ бўлса – илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш  игна билан қудуқ қазишдек машаққатли иш бўлса-да,  улар ўзларини намоён этиши кўп кутдирмасдан амалда намоён бўлади. – Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқёсида эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз мактабларини яратиши, шогирдлар тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз, – деган эди давлатимиз раҳбари. Президентимизнинг тавсияси ўлароқ илм-фанга эътибор қаратиш давлат сиёсати даражасида бўлгани ғоят қисқа фурсатда ўз самарасини кўрсатди. Ўзбекистонлик математик олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институти етакчи илмий ходими, физика-математика фанлари доктори, профессор Ўткир Розиқов 2018 йил 26 январь Бутунжаҳон фанлар академияси (TWAS) аъзоси этиб сайланди. Бутунжаҳон фанлар академияси – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият кўрсатувчи йирик халқаро илмий муассаса. Бугунги кунда мазкур нуфузли илмий тузилма сайёрамизнинг барча қатъаларидан минг нафардан зиёд етакчи олим, муҳандис ва ихтирочиларни бирлаштириб келмоқда. Яқинда ташкилотнинг янги аъзоларини аниқлаш бўйича барча ҳақиқий аъзолар иштирокида ўтказилган сайловда ўзбек олими Ўткир Розиқов ана шундай юксак шарафга муносиб топилди. Унда илмий тузилма таркибига дунёнинг 24 мамлакатидан 55 нафар янги аъзо сайланди. Ўткир Розиқов Марказий Осиёдан янги сайланган икки олимнинг биридир. Бугунга қадар Ўзбекистон олимларидан тўрттаси (Аюпов Ш.А. – 2003 йилда, Абдурахмонов И.Й.- 2014 йилда, Ганиев Р.А. – 2008 йилда, Розиков Ў.А. – 2018 йилда) TWASнинг ҳақиқий аъзолари сифатида сайланган. Энг мураккаб фан соҳаси бўйича Бутунжаҳон фанлар академияси академиги этиб сайланган Ў.Розиқов 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Унинг илмий ишлари дунёдаги энг...

Ўзбекистоннинг Ислом оламида тутган ўрни

Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоа тартибини сақлаш Бош бошқармасининг шахсий таркиби учун ташкил этилган “Маърифат ва сиёсий ўқиш” курсида “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” бошлиғи Ў.Собиров ўзининг “Ўзбекистоннинг замонавий ислом оламидаги ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди. Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш ва улардан жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси йўлида оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 2017 йилда юртимизда диний-маърифий соҳада оламшумул ишлар амалга оширилди ва бу изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Бухорода Мир Араб олий мадрасаси, Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқандда “Ҳадис” ва “Калом” илмий мактаблари ташкил этилгани, айниқса, Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, пойтахтимизда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётгани, ушбу марказ қошида Ислом академияси очилиши, ислом ўқув муассасаларига қабулнинг кўпайтирилиши нафақат юртимиз, балки ислом оламида ҳам муҳим воқеа бўлди. Қолаверса Ўзбекистоннинг қадим ва навқирон Бухоро шаҳри 2020 йилда ислом маданияти пойтахти дея эътироф этилилиши, мамлакатимизда ислом дини ривожи учун олиб борилаётган улкан ислохотларнинг бир қисми бўлди холос. Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг бир қатор нуфузли халқаро анжуманларда қилган маърузалари ҳам жаҳон миқёсида кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги маърузаларида диний жаҳолат, халқаро терроризмнинг илдизлари, дунё хамжамиятини ташвишга солаётган муаммо ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида аниқ таклифлар ўртага ташланди. Айниқса, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифи умумжаҳон келажагига дахлдорлиги билан муҳим аҳамият касб этди. Юртимизда ислом дини ривожи учун қўйилган яна бир қадам жорий йил Президентимиз ташаббус­лари билан юртимизда биринчи марта «Қуръони карим мусобақаси – 2018» марказлаштирилган ҳолда ташкил этилганлигидир. Қолаверса, 2018 йилги Давлат дастурида мамлакатимизда илк бора I халқаро Қуръони карим фестивали ўтказилиши кўзда тутилгани юртимизнинг халқаро майдондаги, хусусан, ислом оламидаги нуфузининг ортишида муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Ўзбекистоннинг ислом оламида тутган ўрни унинг ислом илмлари ривожига  қўшган улкан ҳиссаси билан белгиланади. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров 243

Таомланиш билан боғлиқ суннатлар (Шеър)

Бисмиллаҳ, деб тутдим қалам, Сенга ҳамдлар Парвардигор. Раҳим қилгин, эй меҳрибон, Ҳам кечиргин Ғофур, Ғаффор.   Ғамга чўкса, жами олам, Бизни ёлғиз ташламагил. Пок суннатни қилгин ато, Ул Набийга уммат қилгил.   Унда экан бор камолот, Хулқи азим, йўли нажот. Дунёдаги жами одам, Ундан олар кўмак, ёрдам.   Биз умматлар ўзни билсак, Ана шудир тўкис омад. Қай суннатни қилсак жорий Етар бизга чин манфаат.   Мен ҳам сенга айлай баён, Ул Набийнинг суннатини. Таомга қўл чўзар бўлсанг, Қил Набийнинг одатини.   Не бор асли, айтгин менга Ҳақ исми-ла бошланмаган. Таом емоқдан илгари “Бисмиллаҳ”ни айтсин забон.   Жаҳрий айтгин тасмияни, Огоҳлик кут ҳар бандадан. Гар унитсанг охирги дам Илова қил сўнг қайтадан.   Қўлингни юв аввал-охир, Кўп барака ҳам шундадир. Ювмай ётиб етса заҳмат Ўша банда тушкундадир.   Ибодатинг бўлгай тугал Таомингда бўлса меъёр. Сенга хушуъ қилур таъзим Хайр ҳамда тақво дастёр.   Балки кўпдир этга рағбат, Ема кўпам қўйнинг гўштин. Ҳар кун есанг тошар қувват, Сал пасайтир нафснинг шаштин.   “Ла тусрифу”, демиш Раззоқ Итоатда бўлдинг банда. Энди қилма таом исроф Йўқсилга бер ортса танга.   Агарки қўл бўлса бисёр Ҳар таомнинг устидаги. Сенга раҳмат ҳам ёғилгай Қут-барака қасдидаги.   Кўкатни е, унда оқсил, Краҳмалдан куч пайдодир. Угьлеводга бойдир таом, Қонинг равон тез дарёдир.   Тақво аҳли сенга мадад, Гар таомда жам бўлишса. Улар бойлик туганмас кон Сўзи тилло, кам дейишса.   Иссиқ таом жиғилдонни Ҳам куйдирар ошқозонни. Сал совитиб емоқ лозим Қайнатмасин қизил қонни.   Пашша тушса, қайғурмагин Бир ботириб сўнгра олгин. Бир қанотда дарди бўлса Бошқасида шифо олтин.   Ҳар бир ишни ўнгдан бажар Расулуллоҳ қилганидек. Ўнг қўл билан е дўстгинам, Чапдан ема шайтон, жиндек.   Ким не емоқда, боқмагин Улар  бўлмасин хижолат. Одоб эрур кўзни тиймоқ Қийин, лекин зўр ибодат.   Қолма чақирган жойлардан Ҳурматингдур бу мезбонга. Ўз олдидан еганида Озор етмас ҳеч меҳмонга.   Олимлару улуғлардан Аввал ким ҳам айтарди сўз? Таомни ҳам бошлаганда Улардан сўнг қўлингни чўз.   Йўл бу ҳамма ўтар жойдир, Бири мискин, бири бойдир. Йўлда есанг агар таом Назар солар сенга авом.   Қут-барака етар сенга Ема овқат ўртасидан. Тик туриб ҳам ема таом Тайёр бўлсин ожиз бадан.   Ҳам пиёзу саримсоқни Пишириб е, ҳазмий таом. Дуо қилинг соҳибини Яхшидир хўп эзгу калом.   Аллоҳ саломлар йўлласин Ул азиз Ҳақ Набийсига. Суннатлари жорий халққа Далил бўлмиш ваҳийсига.   Аё уммат, қилсанг ҳиммат, Бу суннатлар сенга бахтдир. Таом танга қувват бўлса, Суннат жаннат учун нақддир. Ахборот ва техник таъминот бўлими бошлиғи Т.Азимов 323

Умра-2018: фидоий ходимларимиз “Қирол меҳмони” бўлдилар

4 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлиб турган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари Макка шаҳрига етиб боришди. Бу ҳақда ЎМИнинг расмий сайти хабар бермоқда. Зиёратчилар меҳмонхонага жойлашгандан сўнг Масжиди Ҳарамдаги Байтуллоҳни тавоф қилиб, Сафо ва Марва орасида саъй ҳамда соч қисқартириш амалларини ҳам бажариб олишди. Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 12 нафар ишчи гуруҳи, 12 нафар ошпаз ва 21 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади. Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишади. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида 7 кун давомида бўладилар. 31 январь куни эса, Тошкент ислом институтининг бир нечта ўқитувчи ва ходимлари “Қирол меҳмонлари” сифатида умра зиёратини адо қилиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган эди.  “Зуйуфул Малик” – “Қирол меҳмонлари” ҳар йилги ҳаж ва умра мавсуми мобайнида Саудия Арабистони қироли томонидан дунёнинг турли давлатларидан таклиф этиладиган зиёратчилар ҳисобланади. Бу йил “Қирол меҳмонлари” сифатида институтимиздан 4 нафар ўқитувчи ва ходимлар, И.Аҳроров, А.Тошпўлатов, Б.Нурмуҳаммедов ва А. Мухторов умра ибодатини адо қилмоқдалар. “Қирол меҳмонлари” умра зиёратидан ташқари Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамадаги муборак масканларга ташриф буюришади ва эътиборли шахслар билан учрашадилар. Ҳозиргача зиёратчилар, Бақиъ қабристони, Қирол Фаҳд ибн Абдулазиз номидаги Қуръони карим нашриётида бўлишди. Эътиборли жиҳати, институтда узоқ йиллардан буён қоровул вазифасида меҳнат қилиб келаётган 2 нафар ходим, Баҳодир Нурмуҳаммедов ва Аббос Мухторов ҳам бу йилги умра зиёратида “Қирол меҳмони” бўлишиб, юксак эҳтиром ва эътиборга муяссар бўлишди. Администратор 273
1 8 9 10 11 12