islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

“Аҳли илмни ҳурмат қилишлик Аллоҳнинг розилигини топишлик бўлади”

“Аҳли илмни ҳурмат қилишлик Аллоҳнинг розилигини топишлик бўлади” номли сарлавҳа остида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ­раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан суҳбат эълон қилинди. 175

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: мисвок ва ҳинна

Мисвак Оғиздан келадиган ёқимсиз ҳид ва тишлар орасида қолиб кетган таом ёмон бўлиб қолмай, балки соғлиқ учун ҳам зарардир. Шунинг учун Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак тишларини доимо, айниқса ҳар бир намоз олдидан мисвак билан тозалаганлар. Pharba Basel LTD (дори ишлаб чиқариш) ширкати мисвак устида тажриба ўтказди. Натижага кўра, ўсимлик таркибида  милкларни касалланишига, тишларни емирилишига сабаб бўладиган зарарли бактерия ва микробларни ўлдирадиган моддалар топилди. Саудия Арабистонидаги Риёз университети ва АҚШдаги Индиана (Indiana) университети олимлари томонидан ўтказилган тажрибалар ҳам айнан шуни кўрсатди. Ҳинна Исломда тажмил (гўзаллик) воситаларидан яна бири ҳиннадир. Дарҳақиқат, ҳинна дунёнинг турли жойларига Ислом динининг ёйилиши орқали етиб борди. Ва асосий воситага айланди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва У зотнинг саҳобалари розияллоҳу анҳумлар соқолларини ҳинна билан бўяганлар. Аёллар эса у билан сочларини бўяганлар, қўллари ва оёқларига зийнат берганлар. Ҳиннанинг фойдасини замонавий олимлар кашф қилишди. Унга кўра, Ҳинна зарарли бактерияларни ўлдиради. Хусусан, туғма юқимли тери касалликларини муолажасида фойда беради, бош ва танани салқинлаштириш учун ҳам ишлатилади, унда сочни ўстирадиган фойдали моддалар мавжуд. Бу ўсимликнинг дони ва баргида тиббий хусусиятлар бисёрдир. Бугунги кунда мусулмонлар илгаригидек ҳиннага ғоятда эътибор қаратади ва поклик йўлида ундан фойдаланади. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   244

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: атир саноати

Дарҳақиқат, мусулмонлар ўзларининг зоҳирий ва ботиний кўринишларининг поклигига эътибор беришарди. Ҳатто мусулмон табиблари поклик ва гўзаллик тўғрисида китоблар ёзишган. Уларнинг орасида Заҳровий номи ажралиб туради. Ҳозирги Испания давлатининг жанубида жойлашган Қуртуба (Cordoba) шаҳрида яшаб ўтган бу олим табиб ва машҳур жарроҳ бўлган. Ислом оламида биринчи бўлиб тажмил (гўзаллик) илми ҳақида ўзининг “Тасриф” номли китобини ёзди. Бу китобда Заҳровий Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллимнинг ҳадислари орасидан поклик, кийиниш, соч ва жисмга эътибор беришга тарғиб қиладиган ҳадисларни келтирган. Заҳровий соч, тери, оғиз ва тананинг бошқа аъзоларини парваришлаш ва уларни шариат доирасида чиройли қилиш тўғрисида баҳс юритган. Шунингдек, олим ўша даврда тиш табобати кенг тарқалгани учун милкларни бақувват қилиш ва тишларни оқартириш йўлларини ҳам кўрсатган. Энг қизиқарлиси бу китобда бурунга сепиладиган ҳаво дорилари, оғизни ҳушбўйлаштирадиган суюқликлар ва қўлга суртиладиган ёғлар (крем) каби турли маълумотлар топилади. Кийимларни кийганда ширин ҳид таратиши учун уни бахур ўсимлиги тўла жойда сақлаш усулини биринчи бўлиб қўллаган шахс айнан Заҳровий эди. Ва яна китобда шиша идишларга ўхшаш махсус қолибларда сақланадиган муаттар ҳид таратувчи суюқликлар – ҳозирги замондаги атрлар авлодлари ва юзни куйиш иссиғидан ҳимоя қиладиган ёғлар (крем) ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. Энг ажойиби шуки, буларнинг ҳаммаси бундан минг йил илгари кашф қилинган. IX асрда Куфада туғилган машҳур табиб, сойдалий (фармацефт), кўз табиби, физик, кимёгар, геогриф ва риёзиётшунос олим ал-Киндий атирлар тўғрисида “Китаб киймиё ал-атр ват-тасъийдот” номли китоб тасниф қилган. Бу китоб мингдан зиёд атир ёғлари, муаттар сувлар турлари ва уларнинг тайёрланиш йўллари ҳақида маълумотлар келган. Атир саноати Европага бир неча кўринишда кириб борган: савдогарлар, сайёҳлар орқали, ҳадялар тарзида ва салбчилар орқали. Маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш керакки, ҳатто машҳур BBC агентлиги томонидан “What the Ancients did for us: The Islamic World” (Бизга қадимгилардан қолган нарсалар:Ислом олами) номли мақоласида қуйидагилар келтирилган: “Ислом тамаддуни ниҳоят Франция жанубидаги Haute Provence иқлимига кириб борди. У ерда 700 йил ўтиб атр саноати гуллаб яшнади”. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 404

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишлаб 7 тадбир

Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилди. 834

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: совун саноати

Албатта, Аллоҳ гўзал зотдир. У гўзалликни яхши кўради”. (Имом Муслим ривояти) Мусулмонлар ҳақиқий пок бўлишни истардилар. Фақат сув билан тозаланиш уларга кифоя қилмасди. Натижада биз ҳозирда кенг фойдаланадиган совун пайдо бўлди. Совунни тайёрлаш учун: зайтун ёғига калий моддасини аралаштириб қайнатилган. Ҳосил бўлган аралашмани то қотгунига қадар қўйилган. Тайёр бўлган совун тозалик воситасига айланган. Яқинда XIII асрга тегишли қўлёзма топилди. Бу қўлёзма ўша даврдаги совун ишлаб чиқаришнинг бир неча йўлларини батафсил ўз ичига олган. Мисол тариқасида, ўша қўлёзмадаги совун тайёрлаш билан боғлиқ “кунжит ёғидан бироз олиб унга калий моддасини аралаштиргин ва қайнатгин. Ҳосил бўлган қоришмани қолибларга қўйгин. Қуругандан кейин совунга айланади” каби сўзларни келтириш мумкин. Совун Европага салбчиларнинг қайтиши орқали етиб борди. Шундай бўлсада кенг тарқалмади. XVIII асрнинг бошига келиб, совун муҳим саноат маҳсулотилардан бирига айланди. Бошида тиббиёт учун ишлатилган совуннинг кейинчалик ҳушбўй ҳидли, рангли турлари пайдо бўлди. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан Тошкент Ислом институти битирувчиси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 198
1 5 6 7 8 9 12