islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2018

Month

Расулуллоҳнинг илм аҳли ва талабаларга эътиборлари

Доктор Муҳаммад ал-Амсамий,Тоййиба университети йўналишлар ва динлар тарихи фани ўқитувчиси Олим ўқитувчи ва илм олишга ўзини бағишлаган талабага икқтисодий кафиллик қилишнинг фазилати   Ҳалол касб қилишга энг иқтдорли кишилар толиби илмлардир. Чунки улар тадбиркорлик борасида юксак маҳорат, етарли тушунча  ва йўналишга эгадир. Бунга биринчи ёрқин мисол Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларидан олдинги улкан даромад келтирган бир неча тижоратлари ҳамда У зотнинг тижорат билан шуғулланган саҳобаларининг фаолиятларидир. Шуникдек, улардан қайси бирлари қандай иш билан шуғулланган бўлсалар, албатта, уни уддасидан чиққанлар. Бунга Ислом тарихи тирик гувоҳдир. Аллоҳ таоло толиби илмлардан шундай буюк ишларни талаб қилганки, у ишлар талабаларни фақат ўзининг тор доирали шахсий манфаатини ўйлашдан воз кечишга, оқибати таҳсинга сазовор, наф келтирувчи ишларни яхши кўришга ундаган ва бу умумманфаатли, доимо бутун уммат ҳамда келажак авлодларнинг асосий эҳтиёжи бўлган ишларга ўзларини тўлалигича бағишлашга даъват қилиб, уларни дунёдан рағбатларини сўндириб, иймон ҳаловати тамини тоттириб, имкон қадар, дунёга боғланиб қолмай, уни ташвишини камайтириш, дунё матоларидан зарурий эҳтиёж бўлган нарсаларни олиш билан кифояланишга ўргатди. Уларнинг таълим-тарбиявий ҳамда илмий ишлари қалбни –дунё ташвишларию, уларни ортидан касб қиламан, мол-мулк йиғаман, банкда сақлайман каби – барча чалғитувчи фикрлардан, дунёда ўз мустақил ғояси бор кишининг шу фойдали ғояини амалга ошириб, қисқа умрини яхшиликлар билан тўлдириши учун асосий сармояси бўлмиш олтиндан қиммат вақтини ўғирловчи ишлардан холи бўлишини талаб қилади. Қолаверса, улар ризқнинг йўллари кўп эканини, дунёга ўзини уриш ҳам ўшалардан бир торгина йўл эканини биладилар. Шунинг учун улар тўғридан-тўғри ризқ берувчи Розиқ зотнинг ўзига итоат қилишга ҳамда Аллоҳнинг қарамоғидаги боқимандалари бўлмиш халқнинг манфаати учун ишлашга юзланганлар. Энг яхши одам бу – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг боқимандаларига манфаат етказувчи киши! Нима дейсиз? Аллоҳга итоат ва халқига манффат етказишга юзланган кишини Аллоҳ қаровсиз қолдириб, зое қиладими?! Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликдан илгари чўпонлик қилиб, қўй боққанлар, сўнг тижоратчилик қилганлар. У зот энг баракали ва энг кўп фойда кўрувчи савдогарлардан бирлари ҳамда энг ваъдасига вафодор, омонатдорлари бўлганлар. Булар эса  фойда кўришни хоҳловчи савдогарларда бўлиши керак бўлган энг муҳим шартлардир. Мўминлар онаси Хадижа разияллоҳу анҳо У зот алайҳиссаломнинг буюк ва гўзал ахлоқларига таҳсин айтиб, бундай деган эдилар: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон Сизни Аллоҳ хор қилмагай! Чунки Сиз, силаи раҳм қиласиз(қавми-қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз), ҳеч вақоси йўқ, жамиятга боқиманда-юк бўлган кишилар юкини кўтарасиз, йўқсилларга имконият яратиб берасиз, меҳмонга зиёфат-дастурхон ёзасиз, дунёни турли машаққат-синовларига учраганларга ёрдам берасиз”[1]. Мазкур ишларнинг барчасини бажариш учун мол-мулк керак. Булар яхшилик йўлида инфоқ қилишнинг энг улуғ кўринишдагиси, энг муҳими ва энг манфаатлиларидир. Машаққат ва синовларга дучор бўлганларга ёрдам бериш… Қайси хайр-эҳсон одамларга яхшиликни ўргатувчи-муаллим ва ўша яхшиликни ўрганувчи-талабани моддий таъминлашдан улуғроқ экан? Кафиллигига олган кишига бу каби юксак ахлоқий усуллар борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашганининг ўзи улкан шараф бўла олади. Энди унинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоби ҳақида ҳар қанча гапирсангиз, шунча оздир!.. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” – дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз....

АҲЛИ СУФФАЛАР КИМЛАР?

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларига ўн олти ой ўтгач, Аллоҳ таолонинг буйруғи ила Қибла Байтул-Мақдис томондан Каъбаи муаззама томонга ўзгартирилиб, намозда Каъба томонга юзланишга буюрилган. Аввалги қибланинг девори бу ўзгаришдан сўнг Масжиди Набавийнинг орт томонида қолиб кетган. Сўнг  Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буйруқлари ила томи шифтли айвон(навес) ёки соябон ҳолига келтириб қўйилган ва уни “Суффа”, “Соябон” – дейилган. Унинг чор атрофини тўсувчи бирор нарса бўлмаган. Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Суффа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидини орқа томонидаги соябон(айвон) бўлиб, мискинлар ўша ерда тунар эдилар. Суффа аҳли шу ерга нисбат берилган” – деган. Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: “Суффа Масжиди Набавийнинг орқа томонида бошпана ва оиласи йўқ ғариб кишилар келиб туришига тайёрлаб соябон(айвон) қилиб қўйиган жойдир” – деганлар. Аҳли суффалар фақир мусулмонлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бошпанасиз саҳобаларидирлар. Улар Мадинаи мунавварадаги Масжиди Набавийдаги ўша соябон-айвон шаклида ҳозирланган жойда тунаб, “Ислом меҳмонлари” дея танилганлар. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бу ҳақда: “Аҳли суффалар – Ислом меҳмонлари. Улар бошпанасиз, аҳл-оила, мол-мулк, бирор яқин кимсасиз кун кўрурлар” – деганлар (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадина шаҳридан Макка шаҳрига ҳижрат қилганларидан сўнг У зотнинг ҳузурларига келган барча саҳобалар толиби илм ҳисобланадилар. Уларни моддий таъминотига кафиллик қилиш эса, дунёдаги энг фазилатли, самара ва манфаати нақд, Охиратга энг яхши захира бўлувчи амаллардан биридир. Буни чуқурроқ англаш учун Исломнинг бошида “Суффа аҳли” дея танилган қавмларнинг ҳаётига эътибор қаратамиз.Улар Исломнинг меҳмонлари, Мадинада уй-жойи, мол-мулки бўлмаган, ғариб-мусофир ва камбағал талабалардир (Доктор Муҳаммад ал-Амсамий). Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан илгарироқ Маккадан Мадинага ҳижрат қилган дастлабки саҳобалар, У зот билан биргаликда ёки кейин, то Бадр ғазотидан олдинроқ муддат ичида кўчиб борган саҳобаларни мадиналик ансорий саҳобалар ўз уйларида меҳмон қилиш, уларнинг эҳтиёжларини тўла қондиришга имконига эга бўлганлар. Ундан кейинга даврда ансорлар буни уддасидан чиқолмай қолдилар. Сабаб шуки, Ислом атрофга кенг тарқалиши, унга кирувчилар сони ортиши натижасида Мадинага кўчиб келувчилар анча кўпчиликни ташкил қилди. Мадинада ўз кафолатига оладиган бирор яқини, борадиган жойи йўқ барча кишилар бу мусофирчиликда то ўз ҳаётларини бир йўлга қўйиб олгунга қадар, вақтинча, ўша Масжиддаги суффада тунаб, кун кўрганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аҳли суффаларни бирор юмуш юзасидан чақирмоқчи бўлсалар, бу вазифани Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуга юклар, у зот уларни чақирар эди. Чунки Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ўзи ҳам Аҳли суффалардан бири бўлган, уларни бошқалардан кўра яхшироқ таниган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Аҳли суффани аҳволи, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг уларга қай даражада аҳамият берганларини  сифатлаб, бундай деганлар: “Мен Аҳли суффалардан эгнида ридо-узунроқ уст кийими йўқ бўлган етмиштасини кўрганман. Уларда ё биргина изор-пастки кийим бор эди. Ёки биргина матоси бўлиб, бўйнидан боғлаб олар, у оёғининг ярмигача етар, баъзиларининг матоси оёқ тўпиғигача етар эди. Аврати кўриниб қолмаслиги учун уни қўли билан бирлаштириб, турар эди” (Имом Бухорий ривоти). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу бундай деганлар: “Ундан ўзга ҳақиқий  илоҳ йўқ бўлган зот – Аллоҳга қасамки, мен очликдан жигарим билан ерга суянар эдим, очликдан қорнимга тош боғлаб олар эдим. Бир куни одамлар ўтадиган йўл четига ўтириб олдим. Ёнимдан (биринчи) Абу Бакр ўтди. Ундан Аллоҳнинг китобидаги бир оят ҳақида сўрадим. Мен қорнимни тўйдириши учунгина ундан савол...

Мусулмонлар дунёга тақдим қилган ихтиролар: “Mahomed’s Baths”

XVIII аср 70-80 йилларида Англиянинг денгиз соҳилида жойлашган Brighton шаҳри поклик ва тозалик неъмати ичра гуллаб яшнарди. Негаки, бу шаҳарда Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) нинг буғ билан ишлайдиган ҳаммомлари фаолият юритарди. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) –  Ҳиндистоннинг Патна шаҳрида мусулмон оиласида таваллуд топган. Милодий 1759 йили Брайтн шаҳрида “Mahomed’s Baths” номли ҳаммомларини очди. Бу ҳаммомлар кўринишда Усмонли турк халифалиги даврида қурилган ҳаммомларга ўхшарди. Ҳозирда ҳаммомлар ўрнида “The Queens Hotel” жойлашган. Шайх Дин Муҳаммад (Sake Dean Mahomed) хизматлари учун Англия қироллари Жорж (George) ва Увилям (William) томонидан тақдирланган. Манчестр университети профессори Доктор Салим Ҳассанийнинг “Muslims heritage in our world” китобидан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси   150

УЛУҒ МУТАФФАКИР ОЛИМЛАР ЁДИ

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Улуғ мутаффакир олимлар ёди” номли бадиий кеча бўлиб ўтди. 327
1 4 5 6 7 8 12