islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 14, 2018

Day

Диний қўмита ташаббуси билан диний идорада матбуот анумани ўтказилди

14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ўзбекистон – диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида дин соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати хабар бермоқда. Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, илмий мактаблар раҳбар ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуманда мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ижобий ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Сўзга чиққан нотиқлар бугунги кунда халқимизнинг имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, диний саводхонлигини ошириш, Ислом таълимотини кенг тарғиб этиш, ёшларни дину диёнатли қилиб тарбиялаш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар. Матбуот анжумани ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. 300

Тошкентда Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида илмий семенар ўтказилади

2018 йил 16 апрель куни соат 10.00 да Тошкент ислом университетининг “Б” бино 212-аудиториясида “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” ва Саудия Арабистонининг “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази” ҳамкорлигида “Имом Термизий илмий меросининг ислом тамаддуни ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Имом Термизий халкаро илмий-тадқиқот маркази” директори Убайдулла Уватов 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Семинарга “Информация ва араб-рус тадқиқотлари маркази”дан марказ раиси доктор Мажид ибн Абдулазиз ат-Туркий, “Мажлис аш-Шўро” собиқ аъзоси, ҳадисшунос олим Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр ва шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлуслар ташриф буюришади.  Семинарда қуйидаги мавзуларда маърузалар тингланади: – Шайх Доктор Фолиҳ ибн Муҳаммад ас-Сағийр: “Имом Термизий илмий-маънавий меросининг хадис илми ривожида тутган ўрни”; -Жўрабек Чўтматов (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари): “Имом Термизий асарларининг ислом тамаддуни ривожида тутган ўрни”; Устоз, шайх Сомий ибн Абдуллоҳ ал-Мағлус (Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи муаллифи): “Ўзбекистонлик муҳаддис олимлар атласи” асарининг тақдимоти; -Жалолиддин Мирзаев (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими): “Имом Термизий маънавий меросининг мустақиллик йилларида ўрганилиши”.  Мазкур илмий семинарда Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этишади. 296

Ҳадемай “Шаъбон” келади, кейин “Рамазон”!

Шаъбон ойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг  ойларидир. Шунингдек бу ой Ражаб ойида яхши амалларни эккандан сўнг уларни суғориш ойидир.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  бу ойда кўп рўза тутар эдилар, кечалари тонгга қадар ибодат қилиб чиқар эдилар. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз бунинг сабабини сўраганларида: “Эй Оиша, бу ой малакул мавт – ўлим фариштаси Азроилга йил давомида вафот этадиганлар рўйхати ёздириладиган ойдир. Мен эса бу ойда исмимнинг рўзадор ҳолда қайд этилишини истайман”, деб марҳамат қилдилар. Саҳобаи киром ва авлиёуллоҳлар ҳам бу ойда кўп рўза тутишар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтишар, Аллоҳдан афву мағфират тилар  эдилар. Бойлар камбағалларга закотларини бериб, уларнинг Рамазон рўзасини қийналмай тутишларини таъминлар эдилар. Йилнинг энг муборак, энг эътиборли, қадрланадиган кечаларидан бўлган Бароат кечаси Шаъбон ойининг энг муҳим кечасидир. Чунки бу кеча ер юзига илоҳий раҳмат, барокот ва хайр нозил бўлгани учун уни, ҳатто малаклар ҳам байрам қилишади. Шу билан бирга Аллоҳ таоло бу кеча ширк келтирганлар, бир-бирларига гина, адоват тутганлар, дўсту қариндошларидан алоқани узганлар, сеҳргарлар, коҳинлар, сархушлар, юлғучлар, номуссизлардан ташқари кўплаб имон эгаларини мағфират қилади. Бароат кечасида ажаллар, ризқлар, ҳажга борадиганлар, вафот этадиганлар, саъидлар – охират саодатига эришувчилар, шақийлар – яъни охират саодатидан бенасиблар, йилнинг муҳим воқеалари қатъий белгиланиб ёзилади. Бароат кечаларининг бирида Ҳасан Басрий ҳазратларини юзи сарғайган ҳолда кўрганлар, унинг сабабини сўраганларида: “Аллоҳга қасамки, кемаси тўфонга учраган бир киши мендан ҳам баттар ёмон аҳволда бўлмаса керак. Чунки қилган гуноҳларимни биламан. Аммо яхши амалларим қабул қилиндими йўқми, аҳволим нима бўлади?, дея ташвишдаман”, деб жавоб берибдилар. Рамазон ойи ҳам яқинлашиб келмоқда. Бу ойга ҳар биримиз солиҳ амалларни кўпайтирган ҳолда ва ўз нуқсонларимизни ислоҳ қилган ҳолда кириш учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўришимиз лозим. Ғанимат бўлган муборок ой ва кечалардан унумли фойдаланишимиз зарур. “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юрти мударрисаси Кенжабой Гулруҳ   399

“Қалбдан чиққан сўз…”

Тилга эътиборли бўлиш, мулоҳаза ва мушоҳада билан фикр юритиш, боз устига самимий муомалада бўлиш инсон учун фақат яхшилик келтиради. Инсон сурат ва сийратини, ички дунёсини чиройли қилгани сайин комиллик даражасига яқинлашаверади. Одатда киши обрў-эътиборини тил орқали топади. Доно халқимизнинг бу тўғрида “Тилга эътибор, элга эътибор”, “Буғдой нонинг бўлмасин, буғдой сўзинг бўлсин”, “Аччиқ тил заҳри илон, чучук тилга жон қурбон” каби ҳикматлари бежиз эмас. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 апрел куни Тошкент ислом институтининг мажлислар залида Миробод тумани бош отинойиси Каромат Тиллаева билан талаба қизлар ўртасида суҳбат бўлиб ўтди. Унда оилавий муносабатлар, жумладан, аёлнинг ота-онасига, қайнота-қайнонасига бўлган муомала маданияти, саҳобалар хаётидаги буюк ибратлар, талаба қизларимизнинг хаёт йўлларида зарур бўлган маслаҳатлар, шунингдек, қимматли маълумотларни берди. Суҳбат якунида Қуръон тиловат ҳамда дуои хайрлар қилинди. 308