Ғарб IX асрда Ироқда яшаб ўтган Зирёб лақабли мусулмонга ташаккур айтса арзийди. У Европага уч босқичлик таомнома тушунчасини олиб кирди. Натижада, европаликларнинг одатий таомланиш тартиби бутунлай ўзгарди. Зирёбнинг асл исми Абул Ҳасан Али ибн Нафеъ бўлиб, унинг лақаби “қора қуш” маъносини англатади. Чунки, овози қушники каби жарангли, ранги эса қора эди. IX асрда Ироқдан чиқиб Андалусдаги Қуртуба шаҳрига келди. Ўша пайтда Қуртуба(Cordoba) Ислом оламининг маданий марказларидан бири эди. Зирёб бу ерда таомланиш, юриш-туриш,қийиниш одобларини олиб кирди. Бу таомул ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Зирёбнинг уч босқичлик таомномаси қуйидагиларни ташкил қиларди: биринчисига – шўрва каби суюқ таомлар; иккинчисига – балиқ, гўшт ва қуш каби асосий таом; учинчи ўринни мевалар ва ичимликлар эгаллаган. Одатда мусулмонларнинг дастурхони фаслий ўзгаришларга мувофиқ бўлган. Мисол учун, қиш фасли таомномаси кўкат ва зираворларга бой бўлиб, улар гўштли таом билан тановул қилинган. Таомдан кейин хурмо, майиз, ёнғоқ каби қуруқ мевалар тақдим этилган. Ундан кейин эса, бинафша, ясмин ва мева шарбатлари, турли шифобахш ичимликлар ичилган. Ёзги таомномага келсак, бу ерда бақлажон, сабзи, бодиринг каби полиз экинлари ҳамда кўкатларни учратамиз. Буларни чорва ҳайвонлари ва қуш гўштига қилинган таом билан истеъмол қилинган. Таомдан кейин дастурхонни лимон, беҳи, тут, ўрик, узум, анор, тарвоз ва қовун каби мевалар ҳамда лимон, гул, ясмин, занжабилдан тайёрланган ичимликлар эгаллаган. Бу таомлар Зирёб тамонидан муомалага киритилган ёғоч дастурхонлар устида тақдим қилинган. Ўша пайтда Қуртуба(Cordoba)да оғир тош қадаҳлар ва олтин идишлар ичимлик учун ишлатилиб, бу бир қанча ноқулайликлар келтирган. Зирёб уларнинг ўрнига биллур идишларни истеьмолга олиб кирган. Табийки, бу таомномага Европа аристократлари ўртасида талаб ортди ва тез орада тарқалди. XIV асрга тегишли тарихий маьлумотларда келишича, Байрутдан сузиб келадиган кемалар Ғарбга мевали ҳолвалар, сақланган тайёр таомлар, гуруч, кулча учун ишлатиладиган махсус ун ва турли дори-дармонлар олиб келарди. Қадимги Денмарк-Швед-Норвегия қироличаси Кристина Исломий таомланиш тартибига доимо амал қилишга ҳаракат қилган. Шарқда етиштирилган ўсимлик ва мевалардан олиб келган. Ҳаттоки, кейинчалик Денмарк(Дания) ўзининг олма ва жавдари билан машҳур бўлди. Доктор Салим Ҳассанининг “Muslim heritage in our world” номли китоби асосида инглизчадан 4-курс талабаси Халилуллоҳ Юсуф таржимаси 360
Хабарингиз бор, Тошкент ислом институтида “Араб тили” ўқув курси фаолият юритмоқда. 2018 йил 2 апрелдан бошланган навбатдаги ўқув машғулотларида билим юртининг тажрибали мударрислари ЎМИ томонидан тасдиқланган дастур асосида дарс ўтмоқдалар. “Араб тили” ўқув курси тингловчилари учун ҳар ойда бир маротаба маънавий-маърифий суҳбатлар ташкил этиш режалаштирилган. Шу боисдан 2018 йил 17-18 май кунлари ТИИ ректори Уйғун Ғафуров иштирокида “Ўзбекистонда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда диний соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Хусусан, Ислом цивилизация маркази, Ислом академияси, ТИИда махсус сиртқи бўлим ташкил этилганлиги ва яқинда ниҳоясига етган Республика Қуръони карим мусобақаси ҳам юқорида айтиб ўтилган диний ислоҳотларнинг ёрқин намунаси эканлигига эътибор қаратилди. Суҳбат якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда бундай хайрли ишларга бош бўлган юртбошимиз, муфтий ҳазратлари, институт жамоаси ва бошқа масъулларга миннатдорчилик изҳор қилиб, диёримизда бўлаётган мана шундай гўзал ислоҳотларга нисбатан эътиборли бўлиш, бефарқ бўлмасдан, аксинча бу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватлашларини билдирдилар. Маълумки, мазкур “Араб тили” курсларининг дастлабки ўқув машғулотлари 2018 йил 2 январь куни бошланган эди. Уч ой давом этадиган дарс жараёнлари учун тўлов миқдори энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланган. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил давомида ЎМИ тасарруфидаги таълим муассасаларида “Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар” ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. 341