islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 25, 2018

Day

Фасл ва васл мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 24 октябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратовнинг 4-курс талабаларига “Балоғат” фанидан “Фасл ва васл” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди. Ўқитувчи дарсга оид тақдимот слайдини интерактив доска орқали намойиш қилиб, янги мавзуни мисоллар орқали тушунтириб берди, сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Очиқ дарсда Тиллар кафедрасидан Акмал Мирҳамидов, Козимхон Асроров, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедрасидан Мўминжон Сайидалиев, Баҳодир Аъзамов, Пўлатхон Каттаев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедрасидан Сайқал Аҳмедов, Таҳфизул Қуръон кафедрасидан Жаҳонгир Неъматов каби ўқитувчилар иштирок этиб, дарс жараёнини таҳлил қилдилар. «Тиллар» кафедраси   219

“Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида “Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар” мавзуида дарс бўлиб ўтди

Доно халқимиз “Тарихсиз келажак бўлмайди” дейди. Ҳақиқатан ҳам мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрли эрур. Чунки инсон ўз тарихини, ота-боболари эришган ютуқ-камчиликларини ўрганар экан ўзига зарур хулосаларни чиқаради, улар забт этган марраларданда юқори чўққиларни эгаллашга, уларнинг хатоларини қайта такрорламасликка ҳаракат қилади. Шунинг учун тарихни ўрганиш, хусусан, ислом тарихини билишнинг аҳамияти катта. 2018 йил 25-октаябр куни Тошкент ислом институти 3-А  гуруҳ талабалари устоз Пўлатхон Каттаев бошчилигида “Усмон розияллоҳу анҳу даврида олиб борилган ишлар” мавзусида Ислом тарихи дарсини “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган “Мўйи Муборак” меъморий ёдгорлиги биносида ўтди. Дарс жараёнида бино ичидаги “Усмон мусҳафи”нинг жамланиши, унинг нусҳаларининг сони, бизгача етиб келган нусхаси ҳақида маълумотлар берилди. Дарс мобайнида Усмон Мусҳафи 1989-йил 14-мартда Ўрт Осиё ва Қозоғистон диний назорати кутубхонасига олиб келингани ҳақида ва ҳозирда Мўйи Муборак музейида 47 тилдаги Қуръони карим сақланаётгани ҳақида маълумотлар берилди. Таржималар ичида Ўрта Осиё халқларининг тилларидаги таржима нусҳалари мавжуд. Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 173