islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oktabr 29, 2018

Day

“Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида китоблар тақдимоти

Тошкент ислом институтида “Октябрь – Қуръон қироати ва илмлари  ойи” эканлиги муносабати билан институтимизнинг  “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматовнинг Имом Жазарий қаламига мансуб  “Муқаддиматул-Жазарий” китоби ва унинг шарҳи асосида ёзилган  “Тартил асослари” ,  Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг Доктор Аймман Рушдий қаламига мансуб  “Ат-тажвийдул-мусоввар” китоби асосида ёзилган  “Қуръон ўрганиш қоидалари”  ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)” китоблари талабаларга таништириб ўтилди. Тақдимотни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир домла Неъматов олиб бордилар. Дастлаб кафедра мудири Ж.Неъматов Қуръони карим ва уни тиловат қилишнинг фазилати, қориларнинг даражалари-ю одоблари ҳақида сўзлаб ўтдилар. Сўнгра ўзининг “Тартил асослари” ҳамда Раҳматуллоҳ домла Нурматовнинг “Қуръон ўрганиш қоидалари” китобларини таништириб, мазкур китоблар ва улар ўз ичига олган мавзулар, уларнинг долзарблиги  ҳақида маълумотлар бериб ўтдилар.Сўнгра, кафедра ўқитувчиси Исломхон домла Убайдуллаев кафедра талабаларига Обидхон домла Икрамовнинг “Қуръони карим тиловатида вақф (тўхташ) ва ибтидо (бошлаш)” китоби ва у ўзида қамраб олган Қуръони карим тиловатидаги вақф ва ибтидога тегишли ҳолатлар ҳақида маълумотлар бериб, ҳаётимизда учрайдиган мисоллар орқали тушунтириб ўтдилар.  Тадбир сўнгида устозлар ва талабалар ҳақига Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони каримга хизмат қилиш, уни ўрганиб сўнг бошқаларга Аллоҳ йўлида ўргатишликни насиб қилишини сўраб дуо қилинди. “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси кабинет мудири  Э.Ахматқулов 227

Тил-миллатнинг руҳи

Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф этади, жамиятда ўз ўрнини топади. Тил миллатнинг бойлиги, туганмас хазинаси, кўзгуси ҳамдир. Шу сабаб ҳам “Тил бойлиги – эл бойлиги” дейишади. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлгани муносабати билан 26 октябр куни Тошкент ислом институти талаба қизлари иштирокида “Тил-миллатнинг руҳи” мавзусида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Суҳбатни талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова олиб борди. Ўз она тилимизни, буюк тарихини чуқур ўрганиб, унга ёт сўзларни аралашиб кетишидан ҳимоя қилиш сиз-у бизни олдимизда турган улкан вазифалардан эканлиги ҳақида, “Тиллар кафедраси” ўқитувчилари: У.Ҳафизова, С.Валиевалар сўзлади. Ахборот техник таъминот бўлими ходимаси Д.Каримова эса талаба қизларга “Давлат тилида” иш юритишда тилимизни нақадар гўзаллигини сақлаб қолган ҳолда ишлатиш кераклиги, четдан кириб келаётган бегона сўзларни қўшмай соф ўзбек тилида мақола, шеър ва ҳикоялар ёзишни ўзига хос фазилатлари ҳақида маъруза қилди. Тилни асраш, авайлаш, бойитиш, мазмунли сўзлаш ҳар бир инсоннинг бурчи, вазифаси ҳисобланади. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи  З.Суярова 140