islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
islom-instituti@umail.uz | 71-227-42-37
Aprel 12, 2019

Day

Зафар қори Маҳмудов халқаро мусобақасидаги чиқишини Кувайт давлатига самимий ташаккур билан бошлади

Аввал хабар берганимиздек, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов 10-18 апрель кунлари Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-халқаро Қуръон мусобақасида тиловат йўналиши бўйича иштирок этиш учун Кувайт давлатига жўнаб кетган эди. Кувайтдаги 10-халқаро Қуръон мусобақаси ҳифз, тиловат йўналишида ва бу йилдан бошлаб ёш, ўсмир қорилар ўртасида ҳам ўтказилиб, унда 80 та давлатдан 160 та қорилар иштирок этмоқда. 11 апрель куни Зафар қори Маҳмудов 1-босчиқдан муваффақиятли ўтгач, Кувайт вақти билан 12:30 да қуръа ташлаш натижаларига кўра, биринчи бўлиб тиловат йўналиши баҳсларини бошлаб берди. Эътиборли томони, Зафар қори тиловатни бошлашдан олдин ўзининг Кувайт давлатига бўлган ташаккур ва эҳтиромини “Ўзбекистон Кувайт давлатига барча яхшиликларни Аллоҳ таолодан сўрайди”, деган сўзлар билан изҳор қилди ва бу дуои хайр ташкилотчилар ҳамда иштирокчилар кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлади. Эслатиб ўтамиз, мусобақа 18 апрель кунига қадар давом этади.

Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари

Жорий йилнинг 11 апрель куни Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактаби кафедра мудири, психология фанлари номзоди Санжар Йулдошев “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Исломий ташкилотлар ҳамкорлиги ва мулоқотининг психологик хусусиятлари” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Боймиров

Халқаро анжуманда муфтий ҳазрат маъруза қилди

Жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Маънавий ипак йўли: Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” номли анжуманда маъруза қилдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Муфтий ҳазратлари ўз маърузаларида мусулмон умматининг келажаги ёшлар тарбиясига боғлиқ экани, таълим-тарбияга катта аҳамият қаратган миллатнинг эртаси фаравон бўлиши, лекин ҳозир ёшлар орасида жиноятчилик кенг тарқалаётгани, ахлоқий тубанлашиш ортиб бораётгани ва ёшларнинг одоб-ахлоқ меъёрларидан узоқлашиши оқибатида жуда хатарли иллатлар келиб чиқаётганига алоҳида урғу қаратдилар. Ушбу муаммоларнинг туб негизида эса ёшларнинг диний-ахлоқий тарбиядан узоқлиги ётиши, шунинг учун ҳам, дин пешволари ёшларни ахлоқий қадриятлар ва мустаҳкам эътиқод билан озиқлантириш орқали уларни мана шундай таҳдидлар домидан сақлаб қолиш зарурлигини муфтий ҳазратлари таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Ислом ҳамжамияти олдида турган энг катта ва долзарб вазифалардан бири ёш авлодга ҳар томонлама диний ва дунёвий билимлар бериш, шу билан бир қаторда соф Ислом ахлоқи билан тарбиялаш муҳимлигини баён қилдилар. Нур-Султон шаҳридаги анжуман давом этмоқда.

Савдогарлик одоблари

Савдо-сотиқ билан шуғулланиш шарафли касблардан биридир. Динимиз кўрсатмасига кўра тижоратда ростгўйлик, тўғрилик, мулойимлик алоҳида ўрин тутади. Инсонларнинг ҳаққига хиёнат қилмай, бир-бирини алдамай савдо-сотиқ қилган кишиларга охиратда Аллоҳнинг энг суюкли бандалари билан бирга бўлиш бахти насиб бўлади. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ишончли, ростгўй савдогар (жаннатда) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ривояти). Тўғрилик деганда аввало, ёлғон, хиёнат, туҳмат, бевафолик каби қабиҳ ишлардан узоқда бўлиш тушунилади. Маълумки, ҳар қандай касбни пухта эгаллаш, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш учун ана шу касбга тааллуқли илмни мукаммал ўрганмоқ керак. Ўз касбига муҳаббати бор инсон меҳнатдан чарчамайди, балки у роҳатланади. Меҳнатининг самарасини кўрганда барча чарчоқларини унитади. Касби туфайли атрофдагиларига ёрдами тегса, инсон ўзини бахтли деб ҳисоблайди. Демак, инсон ҳалол меҳнати билан ваъда қилинган улуғ савоблар, даражаларга эришар экан. Демак, савдо-сотиқ, тижорат билан машғул бўлган киши динимиз кўрсатган йўлга мувофиқ тижорат қилса, унга охиратда катта ажру мукофот бўлиши, хатто жаннатда пайғамбар-у, сиддиқлар билан бирга бўлар экан. Аммо унинг акси бўлса, ўзининг фойдаси учун ҳийла-найранг, алдамчилик, кўзбўямачилик ва ғирромлик қилса, динимиз талабларидан ташқарига чиққан бўлади ҳамда қиёмат кунида оғир ҳисоб китобга мубтало бўлиши муқаррар. Баъзи бир савдогарлар ўз молини ўтказиш учун ёлғон гапирадилар, ҳатто ёлғон қасам ичадилар. Бу савдонинг баракасини кетказади. Бошқа томондан бало ва офатлар етиши ҳам мумкин. Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан: Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Олувчи ва сотувчи ихтиёрлидир. Агар бир-бирларига рост сўзлаб, молини айбини яширмасалар ўрталарида барака бўлади. Агар моллари айбини яширсалар ва бир-бирларини алдасалар, савдоларида барака кўтарилади”, дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бозорда буғдой сотиб турган кишининг буғдойига муборак қўлларини тиқиб кўрсалар, буғдойнинг таги сал нам экан. Шунда У зот: “Бу қандай бўлди?”, деб сотувчига эътироз билдирдилар. Сотувчи эса: “Ҳозир ёмғир ёғиб ўтган эди, шунинг учун нам текканини тагига қўйган эдим”-деб узр айтди. Он ҳазрат: “Нам теккани устида тураверса бўлмайдими? Кимки ҳиёнат қилса...

Яқин Шарқ жараёнларида дин омили

Жорий йилнинг 11 апрель куни Тошкент ислом институтида Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, сиёсий фанлар номзоди, доцент Шоислом Акмалов “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан барча биринчи курс талабаларига “Яқин Шарқ жараёнларида дин омили” мавзусида маъруза қилиб берди. Маъруза сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири М. Боймиров
1 2