islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 22, 2019

Day

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг икки насиҳати

Суҳбат давомида Тақий Усмоний барчага икки қимматли насиҳатни айтиб ўтдилар. Улар: дуо ва шукр қилишдир. Бу гапларини баён қилишда Шайх ҳазратлари шариъат ва тариқат бир нарса экани, уларни бир-биридан айро ҳолда тасаввур қилиш катта хато эканини айтиб ўтдилар. Тариқат шариъат илмларининг амалий-ахлоқий қисми эканини, шариъатсиз тариқат, тариқатсиз шариъат бўлмаслигини тушунтириб бундай дедилар: “Амалсиз илм ўз эгасига бало ва уқубатдир. Илмсиз амал қилиш эса залолатдир”. Яна Шайх бундай дедилар: “Тариқатнинг бош вазифаси бандани ҳар бир ҳолатида Роббисига боғланиб туришни ўргатишдир. Бу эса мурид-талаба ва ҳар бир инсон доимий тарзда ҳар бир ишида Аллоҳ таолога дуо қилиши ва тинимсиз шукр қилишини талаб қилади. Бу нарсалар шариъатда мукаммал баён қилингандир. Жумладан,уйқуга кетишда дуо қилади, уйғонишда шукр қилади, уйдан чиқишда дуо қилади, ишлари битиб уйига киргач шукр қилиб дуо қилади, уловга минганда ва ундан тушганда ҳам шундай, ҳожатхонага киришда шайтоннинг ёмонлигидан, зараридан паноҳ сўрайди, чиқишда эса шукр қилади ва ҳоказо… Шайтон инсонни Роббисидан тўсишни аввало, уни дуо қилишдан тўсиш ва ношукрликка чорлаш билан бошлаб, бу мақсадига эришгач эса инсонни осонгина йўлдан оздиришини бир неча мисоллар билан тушунтириб бердилар ҳамда инсон ҳар бир ишида Аллоҳга дуо қилиб, ортидан шукр қилиши билан шайтоннинг макридан халос бўлишини уқтирдилар. Дуо ва шукр қилиш мусулмон умматининг энг асосий ва доимий вазифаси эканини уқтирдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 246

Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди

19 апрель куни Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига тақдим этди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар берди. Муфтий ҳазратлари Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук экани, уни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонасига жойлаштирилишини билдирдилар. Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларига мос равишда миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов томонидан масжид-мадрасалардаги қадимий битикларни тадқиқ этиш ва халқимизга етказишда жуда катта ишлар қилинганини алоҳида қайд этдилар. Мана шундай ишларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишга Диний идора ва уламолар доим тайёр эканини муфтий ҳазратлари изҳор қилдилар. Миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов улуғ мутафаккирларимиз ёзган, айни вақтда хориж мамлакатларида сақланаётган қадимий қўлёзма асарларнинг факсимиле нусхаларини юртимизга олиб келиш ва халқимизни баҳраманд этиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини айтди. Катта Лангар Қуръонининг мазкур факсимиле нусхаси ушбу йўналишда бошланган ишларнинг илк натижаси эканини айтиб ўтди. Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Юртимиздаги ана шундай маънавий мерослардан бири бўлган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонининг 13 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда. Эндиликда унинг ёнида қолган саҳифаларнинг факсимиле нусхаси ҳам ўрин оладиган бўлди. 267

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний таассуротлари

Ижозаларни бериб бўлгач, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари маърузаларини бошлаб, Бухорий, Термизий, Мотиридий, Нақшбандий каби буюк алломаларнинг юрти бўлмиш Ўзбекистонга ташриф буюрганларидан бахтиёр эканларини бот-бот таъкидлаб, бу юртнинг ҳавосида ҳам – ҳис қилганлар учун – ўзгача руҳият борлигини айтдилар. Жумладан, шайх қуйидаги маънода сўзладилар: “Араблар ажам(араб бўлмаган) юрт олимларига унча эътибор бермай, ўзларининг араблиги билан фахрланадилар. Бу дарҳақиқат тўғри. Зеро, Қуръон уларнинг тилида нозил бўлган, ҳадислар ҳам уларнинг тилида айтилган. Бу ҳақиқий фахрдир. Лекин Бухорийнинг олдида ҳар қандай араб бўйин эгади, бошқа чораси йўқ. Ахир, “Саҳиҳи Бухорий”ни ўқимасдан  олим бўлиш мумкинми? “Жомиъут-Тирмизий”ни ўқимай олим бўлиш мумкинми? Мовароуннар диёридан етишиб чиққан бир қанча ислом намояндалари бор. Бу диёр уламоларининг сўзлари ҳаммага ҳужжат бўлиб келган ва ҳанузгача уларнинг асарлари энг мўътабар манбалар қаторидан жой олган. Буларнинг барчаси сизлар учун фаахдир. Буларнинг меросини ўрганиш ва ўргатиш, бутун дунёга тарқатишга сиз ҳақлисиз ва сизлар масъулсизлар”. Бугунги кунда юртимизда Юрт раҳбари томонидан исломий соҳаларда олиб борилаётган хайри ишларни Тақий Усмоний нафақат, маъҳаддаги суҳбатларида, балки бутун сафарлари асносида такрор-такрор тилга олиб, кўплаб муборак масканларда хайрли дуолар қилдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 297

Сабрли кишиларга хушхабар беринг!

Сабр – нафсни жазавага тушиб кетишдан, тилни шикоят қилишдан сақлаш, мусибат келганда ёноқларига уриб, ёқаларини йиртиб йиғлашдан ва шунга ўхшаш жоҳилият аҳлига хос бўлган ишлардан четланишдир. Унинг асл ҳақийқати нима? Сабр  шундай бир фазилатли хулқки, кишини яхши ва ўзига муносиб бўлмаган ишлардан тўсиб туради. Сабр нафснинг шундай бир қувватидирки, у билан кишини шани ислоҳ бўлади ва ишлари тўғри бўлади. Зуннун ал-Мисрий роҳимаҳуллоҳдан сабр ҳақида сўрадилар. У киши: “Сабр – ўзаро хусуматлашишдан  узоқ бўлиш, бўғзига тўлган аламларни ичига юта олиш, фароғатли ҳаётдан кейин тўсатдан фақирлик етганида ўзини бехожат кўрсата олишдир”, – дедилар. Яна дейдиларки: “У синовлар қаршисида гўзал одоб билан тура олишдир”.[1] Сабрнинг мевалари: Сабрнинг мевалари ҳақида Ҳақ таоло каломида шундай марҳамат қилади: وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз*. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)! الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ Уларга мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз», – дейдилар. أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ Айнан ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордир ва айнан улар, ҳидоят топувчилардир (Бақара сураси, 155, 157 оятлар). Ушбу ояти кариманинг маъносини  Имом Шаъровий роҳимаҳуллоҳ таъвил қилиб шундай дейдилар: “Биламизки, аслида  киши бошига синовларнинг келиши  ёмон эмас, балки уни синовлардан ўта олмаслиги ёмондир. Зеро, ҳар бир синов тажриба ва имтиҳон ҳисобланади. Ҳеч ким имтиҳонларни ёмон демаган.  Балки у муваффақиятга эришиш йўлидаги машаққатларни кўтара олмаган кишининг наздида ёмондир. Аммо, бор-куч ғайратини ишга солиб, пешқадамлардан бўлган киши наздида  имтиҳонлар  яхшидир. Шаъровий ҳазратлари ояти каримадаги синовлар кетма-кетлигида  дастлабки ўринда келаётган хавф (қўрқув)ни қуйидагича таъвил қилдилар: Қўрқув бу-кишининг ваҳимага тушишидир. У бирор зарарга йўлиқиб қолишдан қўрқиб ички хотиржамлигини йўқотади. Нафс ҳамма нарсага кўникувчан. Аммо ваҳимакаш киши ҳаётнинг бир текис эмаслигидан ўзини бахтсиз ҳис қилиб яшайди.  Қўрқув ва безовталикзаруратсиз руҳий тушкинлик бўлиб, сиз агар  нафсингизни қўрқувдан сақламоқчи бўлсангиз, ўша сизни қўрқитаётган ишни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабабларни тўхтатишга қаттиқ ҳаракат қилишингиз лозим. Бироқ хавотирларга таслим бўлсангиз, ҳар қанча тажрибангиз бўлса ҳам сизни қўрқитаётган ишлар қаршисида туриб бера олмайсиз.Чунки сиз тез орада мажбуран ваҳима қилавериб чарчаган жисмингиз билан мусибатга  юзма-юз келасиз.Аслидаўша хатар  етиб келгунга қадар  нафсингиз унга аллақачон кўникиб, қабул қилишга тайёр бўлиб турган бўлиши лозим. Шундай қила олсангиз сиз   бу вазиятдан  соғ-омон чиқиб кета оласиз. Аммо ҳадеб хавотир олаверсангиз ва ҳадиксирашни кўпайтириб юборсангиз хавф-хатарни қўллаб-қувватлаган бўласиз. Бундай ҳолатда сиз ҳар қанча кучли ва фикрли  бўлманг барибир сизни қўрқитган ишга қарши самарали кураша олмайсиз. Қўрқув ва ваҳималар ичра яшайдиган кишиларга айтар сўзимиз шуки, сиз қўрқув билан келиши мумкин бўлган хатарни янада кучайтирмоқдасиз. Сизнинг бу хавотир ва ваҳимангиз хавф-хатарни тўхтатиб қўймайди. Шундай экан, сиз яхшиси ўзингизни қўрқитаётган ишни олдини олишга ҳаракат қилинг. Уни содир бўлишига йўл қўйманг! Ҳали бошингизга келмаган мусибатдан қўрқиб яшашни бас қилинг! Инсонларнинг офати шуки, улар ҳали бошларига тушмаган мусибатдан қўрқиб яшайдилар. Бу билан эса ўзларига  мусибатли кунларни  янада узайтириб оладилар. Дейлик ўша мусибат бир ойдан кейин келар. Нима учун ҳали келмаган мусибатнинг умрини  хавсираш ва ваҳима билан узайтирмоқдасиз? Агар сиз уни...

Шайх Тақий Усмоний Тошкент ислом институти устоз ва талабаларига ижоза бердилар

Тақий Усмонийга Тошкент ислом институти ўқув дастури ҳақида батафсил маълумот берилганидан сўнг институт ректори У.Ғафуров у зотдан устоз ва талабаларга маъруза қилиб беришлари ҳамда маъҳадда ўқитилиб тамомланаётган дарсликлардан талабаларга ижоза беришларини сўраган эдилар. Бу каби хатми кутублар ҳақида эшитган ҳазратнинг кўзлари чақнаб, Имом Бухорий ва Имом Термизийларнинг китоблари – юртимиздаги диний соҳада яратилаётган шароитлар сабаб – яна қайтадан талабалар қўлига қайтиб, дарслик сифатида ўқитилаётганлигидан ғоят мамнун бўлиб, ректор домланинг таклифларини бош устига қабул қилдилар. Сўз навбати Тақий Усмоний ҳазратга берилгач, аввало, “Ҳадисур-раҳма ал-мусалсал бил-аввалия” ҳадисини шайхлари Муҳаммад Ёсин ал-Фаданий ал-маккий (ва яна икки шайхлари)нинг санадлари билан то Суфён ибн Уяйна розияллоҳу анҳугача мусалсал бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламгача муттасил санад билан ривоят қилдилар: …قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا مَنْ فِي الأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ… ҳамда уни ривоят қилишга барчага ижоза бердилар. Сўнг икки талаба – 2-курс талабаси Раҳмонов Акбаржон, 4-курс талабаси Абдуллоҳ Оҳун – томонидан Имом Таҳовий қаламига мансуб “Шарҳи Маъонил-осор”нинг муқаддимаси ҳамда биринчи ҳадиси ўқилди ва Имом Термизийнинг “Сунани Термизий” китобидан охирги ҳадислар ўқилиб, Тақий Усмоний ҳазратлари ушбу китоблардан аввало, устозларга ҳамда уларни ўқиган талабаларга ижоза бердилар. Буюк муҳаддисдан ижоза олишдан Тошкент ислом институти жамоасининг бошлари кўкка етиб, мамнун бўлдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 306
1 2 3