islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 22, 2019

Day

Эски мавзуга янги мулоҳаза

Яқинда бир дугонам билан суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат қизиб, гап илмли қиз-йигитларнинг илмсиз бўлганлар билан турмуш қуриши мавзусига кўчди. Шунда у “Ихлосли, Қуръонни, илмни қадрлайдиган инсон, такаббур, илмли бўла туриб, ҳеч кимни писанд этмайдиган олимлардан афзал, уларга турмушга чиқиш яхшироқ эмасмикин”, деб қолди. Очиғи, бу гапдан ғашландим, бироз жаҳлим чиқди. Кўп гапириб ўтирмадим, фақат “Аллоҳ “Қолаллоҳ”, “Қола Расулуллоҳ” сўзини айттириб қўйганининг ўзиёқ фазилат кимда эканини билдириб турибди-ку?” дедим. Шу баҳона бўлди-ю, эски хотиралар эшиги очилиб кетди. Талабалик йилларимизда йигитлар ичида илмлидан кўра ўқимаган қизга уйланиш яхшироқ, деган фикр борлиги ҳақида кўп эшитардим. Аммо, қизларнинг ҳам қори, олимлардан кўра, ўзлари  айтмоқчи, ихлосли авом турмуш ўртоқни афзал кўриш ҳолатига ҳеч дуч келмаган эканман. Тавба, қаердан чиққан ўзи бу бемаза баҳс, кимлар чиқарган? Йигитлари ўқимаган аёлни истайди, қизлари саводсиз куёвни мақтайди! Ахир бу масала қилиб, гапириб юришга ҳам арзимайдиган гап-ку! Салгина ҳушёр бўлиб кузатилса, мана шу гапларни айтадиганлар аслида илмсиз қиз ва йигит билан турмуш қуриб, олим ва олималар армон бўлиб қолган кишилар эканини кўриш мумкин. Куёвлар нима десалар, шу тўғри экан-да, деб оғзига термилиб ўтираверадиган, мустақил фикри, қарашлари бўлмайдиган, бутунай ўзига тобе бўлиб қолган  аёлни исташади. Ўзлари каби илм таҳсил қилган қизлар савияси ҳам деярли ўзи билан тенг бўлгани, ҳақ-ноҳаққа ақли етгани учун улардан қочишади. Қизларда ҳам худди шу аҳвол! Ўрни келганда, анчадан бери ўйлаб юрган гапларимни айтиб олсам… Кўп ҳолларда олий маълумотли, бирор соҳада мутахассис бўлган қизлар турмушга чиққач, уй ишларига қийналиб, оқсаши бор гап. Ана шу вазиятда оила аъзоларининг уни қўллаб, ёрдам қилиш ўрнига, ўқигунча рўзғор тутишни ўргансанг бўлмайдими, қабилида гапириши ҳаммага маълум. Аммо, унинг айнан ўқимишли қиз экани учун ҳам бошқалардан афзал билиб келин қилишгани хаёлларидан чиқиб кетган бўлади. Бошқа бир куни эр-хотин орасида гап қочса, эр жаноблари дарров, илмли, зиёли аёл ҳам шунақа бўладими, деб қиз қолиб, унинг илмига маломат тоши отадилар. Уй ишларига нўноқлик қилса, ош-нони ўхшамаса ҳам, келиннинг ўқимишли экани нишонга олиниб, зарба шу томондан берилади. Бу бориб турган майдакашликнинг ўзи аслида. Ким нима деса десин, илми бор инсон, феъли-хўйи қандай бўлишидан қатъий назар, авомдан минг марта афзал. Аёлнинг илмлилиги, кенг дунёқараши қайсидир бир асосий  бурилиш нуқтасида ўз таъсирини кўрсатади. Ёки аксинча. Аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам барча ишларни аъло даражада бажариши, албатта яхши. Аммо, ҳамма ҳам баробар эмас. Эпчил қизлар рўзғор сирларини ўрганиб юрган бир пайтда, илм  йўлини тутган қизлар бор иқтидори, вақти, қувватини сарфлаб илм таҳсил қилган, унга ёшлигини бағишлаган. Миллатга, динга манфаати тегадиган кадр бўлиш иштиёқида юриб, пазандаликни ўрганишга вақт топа олмаган. Ўқиган аёл-ку, бир коса таом тайёрлаб, уй-жойини саранжом-саришта тутишни ҳар қачон уддалайди, бу аёллик фитратида бор иқтидор. Аммо, у эгаллаган соҳани, қироат қилган оятларини, шарҳлай оладиган ҳадисларини илмсиз, аммо абжир келинлар тиши ўтиб ўқий олиши ҳам даргумон. Илмли аёллардан ҳамма ишни аъло даражада бажариш талаб қилингани ҳолда, ишчан келинлардан таҳорат ва намознинг вожибларини сўраб қўйиш ҳеч кимнинг эсига келмагани қизиқ. Улар қандай авлодни тарбия қилишининг аҳамияти йўқми? Ўйлаб кўринг-чи, сизга эътиқоди бутун, маънавияти юксак фарзандларни тарбиялайдиган оналар керак эмасми? Ёш, ўйинқароқ чоғларини Қуръон ёдлаш, илм эгаллаш учун сарфлаб, ер чопиш,  экин экиш ёки бошқа хўжаик ишларини дўндира олмагани учун қори, олим куёвларни маломат...

Шайх Тақий Усмонийга Тошкент ислом институтида ўқитиладиган мутахассислик фанлари ва хорижий тиллар ҳақида батафсил маълумот берилди

Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент ислом итститутига покистонлик етук олим, шайхул-ҳадис, ислом фиқҳи ва иқтисоди бўйича замонамизнинг етакчи намояндаларидан бўлмиш Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ва британиялик муфтий Шаббир Аҳмад ҳамда ҳамроҳлари ташриф буюрдилар. Меҳмонларни институт ректори У.Ғафуров кутиб олиб, Ўзбекистонга ташриф буюрганлари билан табриклаб, бу ташрифдан бутун маъҳад аҳли – устоз ва талабалари бошлари осмонга етганини таъкидладилар. Тақий Усмоний бу ташриф ўзининг Ўзбекистонга биринчи ташрифи эканини айтиб, аввало, маъҳад билан танишмоқчи эканини маълум қилдилар. Уларга институтнинг “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” ўқитувчиси Муҳаммадхон домла Джангиров араб тилида тўлиқ маълумот бериб, маъҳадга қачон асос солингани, унинг фаолияти давомидаги ютуқлари ҳамда ҳозирги кундаги ўқув дастури ҳақида батафсил гапириб, унда диний фанлар билан бир қаторда “Тиллар” кафедраси устозлари томонидан инглиз, рус, форс тиллари ҳам ўргатилишини таъкидлади. Форс ва инглиз тили ўқитиш ҳақида эшитгач, шайх форс тилидан қайси китоблар ўқитилишига қизиқдилар. Унга жавобан, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” ва “Бўстон” асарларидан маълум қисми ўқитилишини айтдилар. Шайх ҳазратлари бу китобларга кучли қизиқишлари, ўзлари ҳам ўқиб юришларини ифодаси ўлароқ, улардаги байтлардан мисоллар келтириб беришни сўрадилар. Таништирувчи устоз Муҳаммадхон домла “Гулистон”дан ёмон хулқи шогирдга дарс бериш устознинг бошига бало бўлиши ҳақидаги байтни айтиб берган эдилар, ҳазрат мамнун бўлиб, таҳсин айтдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов 295
1 2 3