Ақида китобларининг энг мўътабар манбааларидан бири бўлган “Фиқҳул Акбар” китобида: “Инсонга тавҳид илмининг дақиқ жойларидан бирор нарса тушунарсиз бўлиб қолса, токи бирор олимни топиб ундан шу борада сўраб олмагунича унга ўша заҳоти Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўғри бўлганга эътиқод қилиш лозим бўлади. Бу нарсани талаб қилишни ортга суриш унга тўғри келмайди ва бу борада тўхтаб туриш узрли ҳисобланмайди. Агар қасддан тўхтаб турса, кофир бўлади”, деб келтирилган. Яъни, бир банда Аллоҳ таолонинг исм-сифатлари, зоти, мутавотир бўлиб келган охират ишлари ва шунга ўхшаш тавҳид масаласида бирор бир нарса тушунарсиз бўлиб қолса у тезда ўша масалани яхши билувчи инсонни топиб сўраб, ўзига тўғри тушунча олиши лозим бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло Анбиё сураси 7-оятда: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”, деган. Ўша олим инсонни топгунича ўзича бу нарсалар ҳақида фикр юритиб, ботил тасаввурлар қилиши тўғри келмайди ёки ўзи ботил таъвил қилган ҳолда ўзини фикрини ҳақ деб ўйлаб уни олим инсондан сўрамасдан юриши ҳам тўғри келмайди. Кейинроқ билиб оларман, деб бепарво юриши ҳам у инсонга узр ҳисобланмайди. Агар қасддан ҳеч кимдан сўрашим шарт эмас, деб у нарсани ҳақиқатини талаб қилишдан тўхтаса, кофир бўлади. Мулло Алийюл Қорий роҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳукмлар (фиқҳ) илмидаги ихтилоф раҳматдир, тавҳид илмидаги (ақоиддаги) ихтилоф эса залолатдир”, деганлар. Илмсизлик ёки эътиборсизлик туфайли ҳозирда жамиятимизда шунга ўхшаш масалалар учраб туради. Минг афсуски, ўзини олимман деб ўйлаган баъзи шахслар жуда ҳам нозик бўлган тавҳид масаласида қўрқмасдан ҳукм чиқармоқда ва оқибатда мусулмонлар орасида бўлиниш юзага келмоқда. Инсонлар билиб, англаб олиши керак бўлган энг зарур нарса бу, ақида илмини ҳамма ҳам билиб олавермайди, у мантиқан ўйлаб кўриб, ақлга тўғри келса, ишониб кетаверадиган илм эмас. Бирор бир инсонга тавҳид масаласида бирор бир савол туғилдими, дарҳол уни ўша жамиятда ҳақиқатда олим деб эътироф этилган, ақида илмини яхши биладиган инсондан сўраб олиши лозим. Лекин бир кишини олим деб билади, ҳамма уни эътироф этади, аммо, у олим ақида илмини яхши билмаса, кейин ўша кишига бориб чигал савол бериб, ўша киши ҳам ўзини фикрини ҳақ деб айтиб, тавҳидга зид ҳукм чиқариши умуман ҳалол бўлмайди. Шунинг учун барча мўмин-мусулмолар исломнинг асоси бўлган ақида илмини ўрганиши лозимдир. Ақида билмаслик жуда аянчли оқибатларга олиб келади, Аллоҳ асрасин, кофир бўлиб бутун умр қилган амаллари ҳабата бўлиши мумкин. Сўфи Оллоҳёр бобомиз айтганлар: Ақида билмаган шайтонга элдир Агар минг йил амал деб қилса, елдир. Ақида билмаган кишида шайтондан ҳимояланадиган энг муҳим восита бўлмайди. Шайтон эса бундай кимсани тезда ўз йўлига йўллаб қўяди. Энди шайтонни йўлида юрган кишини ибодатлари қандай мақбул бўлсин?! Шунинг учун Аллоҳ таоло тўғрисидаги соф эътиқодни ўрганишга астойдил ҳаракат қилиши лозим бўлади. 1-курс талабаси Робия Маннобжонова 312
Ўзининг Каломи шарифида зикрни олий қилган, ва бандаларнинг турли хил баҳоналарни зикрдан тўсишга сабаб бўла олмаслигини Ўз каломи шарифида очиқ келтириб ўтиб биз бандаларни Ўзининг зикрига чақирган Аллоҳга ҳамд-у сано бўлсин. Ҳаётлари давомида дангасалик банданинг умр заволи, охират надомати эканлигини талим бериб бизга нажот йўлини кўрсатган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат саломлар. Вақт, умр, ҳаёт, оила, мол-дунё, ота-она, фарзанд инсон ҳаётида муҳим ўрин тутадиган неъматлардир. Булар ҳаёти дунёга боғланган ва охиратда албатта ҳисоби бериладиган неъматлар. Аммо булардан ҳам кўра муҳими эса, инсон Аллоҳ қаршисида бандалигини унитмасликдир. Ўзини Яратувчи, бу ҳаёти дунёда енг улуғ мавжудот инсон қилиб, азиз-у мукаррам этган Аллоҳни унитмаслиги лозим. Юқоридагиларнинг энг кўп ҳисоб бериладигани албатта инсонга берилган умрнинг ҳисобидир. Умр Аллоҳ ўлчаб берган ва албатта бу ҳаётда яшаб ўтиб охиратда ҳисоб қилинадиган қарз десак янглишмаймиз. Энди шу қимматли умрда барака ва файз берувчи омил бу албатта Аллоҳнинг зикридир. Уламолар Аллоҳнинг зикрини кундалик беш вақт намоз деганлари ҳам бор. Чунки Аллоҳ таоло бу ибодат вақтларини шундай белгилаб берганки, бирор дунёвий ишларимизга ҳалал бермайди. Хаттоки Каломуллоҳда ҳам намозда қоим туришлик нажот еканлиги хусусида жуда кўплаб оятлар келган. Биргина Мунафиқун сурасининг 9-оятида дунёдаги энг азиз неъмат бола ҳам Аллоҳнинг зикридан тўсишига баҳона эмаслиги учун Аллоҳ таоло қуйидагича огоҳлантирган: “Эй, иймон келтирганлар! На молларингиз ва на болаларингиз сизни Аллоҳнинг зикридан (Унга ибодат қилишдан) чалғитиб қўймасин! Кимки шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир.” Агар инсон қалби гуноҳ-у масиятлардан пок бўлиб, Аллоҳ таолони танишлиги илм-у маърифати бўлса мол-дунё ва болалар ташвиши ҳам уни Аллоҳга қурбат қилишидан тўса олмайди. Аксинча неъмат берганни қанчалик яқиндан таниса, неъматларни ҳам шунчалик азиз билиб қадрлайди ва ҳар нафасда неъмат берувчи Зотни зикр қилиб қалби ором олади. Шу сабаб ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Азизда мол-дунё ва болаларингиз Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин демоқда. Модомики банда шундай ҳолатга тушиб қолса, зикрлардан ғофил қолиб, буйруқ берганни қандай улуғ Зот эканлигини билмаса, буйруқни эшитган бўлсаю, аммо буйруқни бажармасдан унутса, буйруқ берганни танимаслиги илмсизлик ва ақлини берган Зот учун ишлатмасликдир. Бундай бандалар албатта улкан ютқазиш қиладилар. Бу дунёда зикрдан –намоздан ғофил қолиб, унинг ҳузурбахш роҳатидан, зикрдан келадиган ҳотиржамлик ва файз-у марҳаматдан бенасиба ўтиб кетадилар. Охиратда эса улкан надомат ва ҳасратга тўла машаққатларга дуч келадилар. Намозларга, зикрларга бепарво жамият кўплаб йўқотишлар қилади. Қул ҳожасига итоатсизлик қила бошласа у қул албатта танбеҳ орқали огоҳлантирилади. Инсон Аллоҳга қуллик қилишдан узоқлашса, нафсининг турли бало-ю офатлари асирига айланади. Бунга тарих гувоҳки, нафсига қул бўлган қанча жамиятлар юзтубан ҳолатда масият-у жиноятлари қурбонига айланишди. Аллоҳ таоло инсонни баҳона излашга жуда ҳам қизиқувчан еканлигини билгани учун ҳам ояти каримада на мол-дунёнинг ташвиши уни тўплашга бўлган ҳаракат-у ташвиши, на болаларни боқиш ва улар билан андармон бўлиб қолиш ҳам Ўзининг зикри намоздан чалғитмаслигини огоҳлантириб қўймоқда. Шундай бўлса ҳам булар охиратда баҳона бўла олмаслигини ҳам хабарини бериб ўтган. Аллоҳ таоло яна бир ояти муборагида дунёга берилиб кетиш қанчалар Ўзидан узоқ қилишини баён этиб: “Улар охиратдан ғофил-бехабар бўлган ҳолларида, фақат дунё ҳаётининг зоҳиринигина биладилар” (Рум сураси 7-оят). Аллоҳнинг зикридан ғофилку, аммо, ҳамма ишда жуда уддабурон кишига дунё кўринади. Мол-дунё ташвиши бандаларни хорлик ва кибрга етаклайди. Кибрнинг охири эса залолат ишдир. Бу каби Қуръони Каримда жуда...
Аллоҳга беадад шукр, илоҳий туҳфалар, файзу-футуҳ ва қувонч олиб рамазон яқинлашмоқда. Қалбимиз ажиб шавқ билан масрур… Рамазон… Тун қоронғусида туриб, оила даврасида, тўкин дастурхон атрофида, Аллоҳимнинг неъматларига ғарқ бўлган ҳолда саҳарликлар қилиш … Рамазон… Ибодатларни ўз вақтида, бошқа ойларга нисбатан бироз кўпайтирган ҳолда адо этиб, толиқиб қолганда соя-салқин жойда мириқиб дам олиш, бу неъмати учун Аллоҳга шукрона келтириш… Рамазон… Оила бошлиқлари аҳлининг ифторлиги учун энг сара егуликлар харид қилиб, аёллар хожасини севинтириш умидида, лаззатли таомлар тайёрлайдиган, намози асрни адо қилибоқ, дастурхон тузашга киришадиган, шом азонини эшитгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат дея хурмо ёки зам-зам билан оғиз очиш, намоздан сўнг дастурхондаги ноз неъматлардан баҳраманд бўлиш… Рамазон… Кечқурун оталар, ака-ука, ўғиллар таровеҳ намозига шошган, қиз-келинлар, аёллар эртанги саҳарлик учун уларнинг оғзига ёқадиган нарсалар пишириб қўйиш маслаҳатини қилиб, ўшанга уннаб кетадиган, бундан ўзлари ҳам завқланиб, шукрона қиладиган ой… Ҳа, биз рамазонни ана шундай тасаввур қиламиз, шундай кутиб-кузатамиз. Савобга ҳам аксар ҳолларда саҳарлик-у ифторлик тайёрлаш орқали эришишни умид қиламиз. Сиртдан қараганда бу жуда ажойиб, гўзал ҳолат. Аммо, чуқурроқ ўйланса, ўтганларимиз тарихига назар солинса, бу анчайин аянчли ҳол эканини тушуниш қийин эмас… Биз бугун рамазоннинг асл моҳиятини унутиб қўйгандекмиз. Афсуслар бўлсинки, бу ой биз учун яхшироқ еб-ичиш, одатдагидан кўра кўпроқ дам олиш, неъматлардан янада ҳузурланиш ойи бўлиб қолган. Аслида-чи? Рамазон аслида очлик ила нафсни тарбиялаш, савоблар жамғариш, йил давомида муҳтожликда, оч-наҳор юрган мўмин-мўминалар ҳолини бир ойгина бўлсин, танамизда ҳис этиш, уларга кўпроқ мурувватли бўлишни ўрганиш ойи эмасмиди? Рамазон саховат, кенгчилик, эҳсон ойи эмасмиди? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда қандай амал қилар, нималарга эътиборли бўлар эдилар? Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. Саховатларининг авжи Рамазонда, Жаброил у зот билан учрашган кезлари бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон чиқиб кетгунича ҳар кеча у зот билан учрашар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан Қуръонни ўтказиб олар эдилар. Жаброил алайҳиссалом у зот билан учрашганда, эсган шамолдан ҳам саховатли бўлиб кетар эдилар»[1]. У Зот жазирама араб ўлкасида яшадилар, бирор марта кетма-кет уч кун тўйиб таомланмадилар, уйларида кунда икки маҳал қозон қайнамади. Ўзлари дунёнинг лазиз таомларига энг ҳақли бўлганлари ҳолда, энг фақир мўминлар каби ҳаёт кечирдилар. Саҳарлик ва ифторликлари, асосан хурмо ва зам-зам бўлди, топилганда бошқа бирор нарса ер, бўлмаса, шу иккисига қаноат қилар эдилар. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан йўл юрдик. У зот рўзадор эдилар. Қуёш ботгач, «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, сал кеч кирмасинми?» деди. У зот: «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У яна: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳали кун ёруғ-ку?!» деди. У зот яна: «Туш, бизга талқон қориб кел», дедилар. У тушиб, талқон қориб келди»[2]. Рамазон – ибодат ойи. Абдурраҳмон ибн Авф разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни зикр қилиб туриб, «Рамазон Аллоҳ рўзани фарз қилган ойдир. Мен мусулмонларга унинг тунларида ибодатда бедор бўлишни суннат қилдим. Ким унинг рўзасини тутса, тунлари ибодатда бедор бўлса, ундан онаси туққан кундагидек гуноҳдан пок бўлиб чиқади», дедилар». Фирёбий «Қуръон фазилатлари» номли асарида ўз санади билан ривоят қилади: «Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо Рамазонда тонгдан бошлаб мусҳафдан...
Ҳусайн амаки шаҳардан қишлоққа қайтаётган эди. Унинг кайфияти аъло. Чунки, ўзи билан бозорга олиб борган молларини барчасини сотди. Йўлда эса эшагини ўтлатиш ва ўзи ҳам бироз мизғиб олиш мақсадида булоқ бошида тўхташга қарор қилди. Булоқнинг ёнгинасидаги дарахт соясида уйқуга кетишдан олдин қўлга киритган пуллари ҳақида ўйлади. Уларни ишончли жойга қўйиш керак эди. Пуллари жойида эканлигини текшириб бўлгач, халтачасани қўйнига солдида уйқуга кетди. Бахтга қарши бу ҳолатни дарахтда бир қароқчи кузатиб турар эди. Инсонларга бахтсизлик келтириш эвазига яшайдиган бу қароқчининг кўзлари хурсандчиликдан ёниб кетди. Ҳусайн амакининг ухлаганига ишонч ҳосил қилган золим секингина дарахтдан сирғалиб тушди. Сўнгра чўнтагидан қамиш пояси ва заҳар солинган қутини чиқарди. Қамишнинг ғовак пояси ичига заҳарни солдида, аста уйқудаги Ҳусайн амакининг олдига яқинлашди. Мақсади уйқудаги кишининг ичига заҳарни пуфлаб ўлдириш ва пулларини ўзлаштириш эди. У энгашиб заҳарни пуфлашни бошлаган ҳам эдики, тўсатдан Ҳусайн амаки аксириб юборди. Қамишдаги заҳарнинг барчаси катта тезликда ярамас қароқчининг оғзига қайтиб кирди. Унинг ёмонлиги ўз бошига етди. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган ушбу ҳадислари нақадар ҳақиқат: “من ضارّ ضارّ الله به“ “Бошқаларга зарар берадиган кишига Аллоҳ ҳам зарар беради”. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 368
Қироат ва тажвид илми энг муҳим илмлардан ҳисобланади. Чунки Қуръон Аллоҳ таолонинг Каломи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган энг охирги илоҳий китобдир. Шундай экан Қуръонни ҳар бир мусулмон киши бехато ва тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда ўқиши лозим. Тажвид илмининг тарихи, у ҳақда ёзилган китоблар, тажвид илмида ижод қилган уламолар ҳақида жуда ҳам кўп рисолалар ёзилган, китоблар нашр қилинган. Юртимизда ҳам бу илм анчагина ривожланиб бормоқда. Устозларимиз томонидан тажвид ва қироат илмига доир китоблар чоп этилмоқда. Бу китобларни ўқиган юртдошларимизда эса тажвид илми, унинг нақадар муҳим илмлардан эканлиги хусусида етарлича тушунча шаклланиб улгурди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин саҳобалар ичида Қуръонни худди у зотга нозил қилинганидек ўқийдиган қорилар талайгина эди. Улар ўз билимларини тобеинларга, тобеинлар эса ўзларидан кейингиларга мерос қолдиришди. Қуръонни бизгача ҳеч қандай ўзгаришсиз, илк нозил бўлган пайтдаги каби етиб келишида ана шу зотларнинг хизматлари беқиёсдир. Шундай уламолардан бири забардаст олим, тажвид илмининг етук намоёндаси, ҳофиз, фақиҳ, Шайх Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурий ҳисобланади. У зотнинг тўлиқ исмлари Шайх Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурийдир. Афандия куняси билан машҳур бўлган бу олим ҳижрий 1160-йилларнинг робийъул аввал ойида Жамзур шаҳрида зиёли оилада дунёга келганлар. Жамзур шаҳри ҳозирги кунда Мисрнинг Танта шаҳрига тўғри келади. Ҳижрий 12-асрнинг энг катта Қуръон уламоларидан бири бўлган бу зот шофеъий мазҳабига мансуб бўлганлар. У зот аввал фиқҳ илми билан шуғулланиб кейин Қуръон илмига киришганлар ва кўплаб шайх-у устозлардан таълим олганлар. Улардан бири Нуриддин Али ибн Умар ибн Ҳамд ибн Умар ибн Нажий ибн Фанийш Алмийҳий бўлиб 1139 – 1204 йилларда яшаган. Мазкур зот Азҳар университетида бир муддат илм билан машғул бўлиб кейинчалик Тандата (ҳозирги кунда Танта)га кўчиб келганлар ва толиби илмларга Қуръон ҳамда тажвид илмидан дарс бера бошлаганлар. Шайх Жамзурий мазкур илмларни айнан шу зотдан олганлар. Демак Шайх Мийҳийни Сулаймон Жамзурийнинг хос устозлари деб атасак муболаға бўлмайди. Жамзурийнинг устозларидан яна бири Шайх Муҳаммад Абун Нажо Аҳмадий бўлиб Мужоҳид номи билан машҳурдир. Бу зот ҳам ҳижрий 12-асрнинг машҳур Қуръон уламоларидандир. Айнан Шайх Мужоҳид Сулаймон Жамзурийга “Афандий” (Турк тилига оид. Ҳурмат ва эҳтиромни ифодалайди) деб мурожаат қилганлар. Шундан кейин Афандий номи Сулаймоннинг кунясига айланган. Шайх Сулаймон Жамзурий том маънода ҳақиқий олим бўлганлар. Маълумотларга кўра у зот узоқ умр кўрмаганлар. Бироқ шу фурсат ичида ҳам кўблаб асарлар ва манзумаланинг муаллифига айланганлар. Улар асосан тиловат, тажвид ҳамда фиқҳга оид бўлган. Туҳфатул атфол вал ғилмон фи тажвидил Қуръон. Мазкур асар назм яъни шеърий байтлардан иборат бўлиб, 61 байтни ўз ичига олади. Шайх Жамзурий бу асарда Устози Нуриддин Алмийҳийдан ўрганган айрим тиловат ва тажвид ҳукмларини баён этган. Фатҳул атфол бишарҳи туҳфатил атфол. Бу асар Туҳфатул атфол китобига ёзилган шарҳ ҳисобланади. Канзул мааний битаҳрири ҳирзил аманий номли манзума. Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний фи қироатис сабъ. Манзумату фи риваятил Имам Варш. Жомиул мусарроҳ фи шаваҳидиш Шотибийя вад дурроҳ. Ад дуррул манзум фи ъузрил маъмум. Ат тарозул марқум бишарҳи дуррил манзум. Шайх ёзган асарларнинг кўп қисми назм шаклида эканлиги у зотнинг шеъриятда ҳам моҳир бўлганликларига далолат қилади. Шайх Сулаймон Жамзурийнинг қачон вафот этганлари аниқ маълум эмас. Лекин у зотнинг 1208-йилларда ҳам ҳаёт бўлганликлари манбаларда келтирилади. Сабаби у зот ўзларининг “Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний...