islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 2019

Month

Мавзуъ – тўқима ҳадисларга оид манбалар

    Маълумки, жумҳур уламолар наздида ҳадислар ровийларининг адади жиҳатидан мутавотир ва оҳодга тақсимланади. «Оҳод» ҳадисларни қувватли ёки заифлигига қараб, иккита катта қисмга бўлинади. Шунинг биринчи қисми «Мақбул» хабарлар. Иккинчиси «Мардуд» хабарлар ҳисобланади. Мардуд хабар деб: хабар келтирувчининг сидқи рожиҳ деб топилмаган хабарига айтилади. Мардуд хабар: заиф, мавзуъ, матрук, мункар ва шунга ўхшаш қирқдан зиёд навларга бўлиниб кетган. Бу ҳадисларнинг ҳаммасининг таърифини батафсил келтира олмаймиз. Аммо уларнинг энг ёмони, энг шиддатлиси ҳисобланган, «Мавзуъ» ҳадис ҳақида тўлароқ маълумот олишга ҳаракат қиламиз. Мавзуъ ҳадис деб:  исми мафъул вазнида бўлиб, унинг луғавий маъноси «Бир нарсани қўйиш», «Пасайиш” деган маънолардадир. Мана шу ном билан номланди, чунки унинг мартабаси паст. Уламолар истилоҳида эса, “мавзуъ” ҳадис деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқилган, ясалган ҳадисга айтилади. Мавзуъ ҳадиснинг мартабаси жуда паст бўлиб, заиф ҳадисларнинг энг қабиҳи ва энг ёмонидир. Мавзуъ ҳадисни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва кўтариш ҳақли бўлмайдиган ҳадисдир. Уни эътиборга олиб, уни ҳужжат қилиш ҳалол бўлмайди. Тўқима ҳадислар ҳақида ёзилган китоблар: Уламолар мавзуъ ҳадисларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўз, иш-ҳаракат ва иқрор жиҳатидан содир бўлмаган ва У кишига хато ёки қасддан, илмсизлик билан нисбат берилган, деб таърифладилар. Улардан баъзилари қасддан қилган, хато қилиб эмас, дейдилар. Айтадиларки: «Тўқиган нарсалари борасидаги ниятларига хосланган», – дейдилар. Энди ниятларига хосланмаган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хато қилиб нисбат берганларга келсак, уни «ботил» деб номладилар. Дарҳақиқат, яхши биладиган олимлар ва сараланган муҳаддислар аввало заиф ва таъна қилинганларнинг таржимаи ҳоллари борасида хос китоблар ёза бошлашди. Унда ҳадис тўқувчилар ва ёлғончиларга таъна етказдилар, уларнинг ҳолатларини зикр қилишди, уларнинг юзини очиб ташлашди ва улардан нақл қилинган ана шу мавзуъ ҳадисларга танбеҳ беришди. Худди шунингдек, инсонларнинг тилида машҳур бўлган ҳадислардан кўпининг заифлигини очиб берадиган китобларни ҳам тасниф қилишди. Бу китобларнинг ҳаммасида мавзуъ ҳадислар жамланган. Баъзи китобларни кўриб, изланиш орқали билдикки, мавзуъотларга тегишли 70 тадан ортиқ китоблар бўлиб, булардан энг муҳим деб билган баъзи китобларни келтириб ўтамиз. Бунинг ҳаммаси инсонлар билиши ва ундан огоҳ бўлиши учундир. Бу ерда ана шу китоблардан муҳимларини ва машҳурларини ёзилган вақти тартибига кўра келтириб ўтамиз: 1. الأباطيل والمناكير والصحاح والمشاهير Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Иброҳим ибн Ҳасан ибн Жаъфар Жувзақоний ал-Ҳамзаний. Ҳижрий 543 йили вафот этган. Бу мавзуда ёзилган китобларнинг аввалгиси бўлгани учун мавзуъ ва заиф ҳадисларни ўрганишда катта аҳамиятли китоб. Гўёки ўз услубида тенги йўқ. Мавзуъ борасида бу кишидан кейинги ҳар бир киши ундан бир фойда олади. Муаллиф китобга ўзининг усулини ва шарҳини баён қиладиган янги муқаддима келтирди. Айтдики: «Албатта, бу китобда заиф ҳадислар, ботиллардан бўлган мавзуълар ва мункарлар жамланди» – деди. Унинг иллати баён қилинади. Сўнгра унинг муқобилига саҳиҳ ва унинг ботиллигини таъкидлаш учун машҳур ҳадис келтирилади. Сўнгра ҳадисларни ва асарларнинг иллатини келтиради. Кейин иймон китобидан бошлаб, Қуръон фазилатлари китобида тугайди. Заиф-мавзуъ ҳадисларни, аввало, мункарларни зикр қилади. Сўнгра унга раддия қилади ва танқидчиларнинг гапларини келтиришда унинг иллатини баён қилади. Охирида бу ҳадиснинг муқобилига ҳадис ва мана шу ҳадисларнинг ботиллигини таъкидлайдиган асар келтиради. 2. الموضوعات Имом Жамолиддин, Абу Фараж, Абдурроҳман ибн Али ибн Муҳаммад, Ибн Жавзий номи билан машҳур. Ҳижрий 597 йилда вафот этган. Бу мавзуъ ҳадислар мурожаат қилинадиган тўлиқ китоблардан ҳисобланади. Муаллиф унинг тартиби...

Танзанияда Халқаро Қуръон мусобақа бўлиб ўтди.

islam.ru сайти хабар беришича Танзанияда  кенг қамровли  Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Энг яхши қориларни тинглаш учун Дарус Салам шаҳри футбол майдонида 60 000 дан зиёд мусулмонлар йиғилди. Бу мусобақа 20-си бўлиб, унга ҳар сафар бутун Ислом дунёсининг энг сара хифз йўналишидаги қорилари жалб этилади. Турли хил давлатлардан келган хурматли меҳмонлар ҳам ушбу мусобақага ташриф буюрдилар. Шунингдек Танзания давлатининг президенти Джон Помбе Магуфули ҳам  мусобақага ташриф буюрди. Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар ва совриндорлар эълон қилинди: 1-ўрин Сенегал давлатидан Муҳаммад ал-Мужоба Диалло 2-ўрин Нигериялик Фаррух Ёқуб 3-ўрин Танзаниялик Шамсиддин Хусайн Али 4-ўрин Нигериядан Идрис Усмон 5-ўрин яна бир Танзаниялик ёш иштирокчи. Мусобақа қатнашчилари  ичида 1 гина аёл бўлган, 12 ёшлик Сумайя Абдаллага насб этди. Ғолиб иштирокчиларга 20 миллион Танзания шиллинги (8600$) топширилди. Ва қуйи  ўрин  соҳибларига нисбатан камроқ соврин бефилси: 12, 7,5, 5 ва 3 миллион танзания шиллинги соврини топширилди Таржимон: 2-з курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 143

Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер). Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ. “Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси мударриси Муҳаммадяҳё Низомиддин тайёрлади 260

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда қабул қилинган Президент Фармонига мувофиқ, 1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага кўчирилган эди. Шунга кўра, 2019 йил 5 ва 6 июнь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади. 270

ИСЛОМ БИНОСИГА ПУТУР ЕТКАЗМАЙЛИК

Давоми. Муаммо нимада? Муаммо сафга беэътибор бўлиб, хонақоҳ тўлмасдан ҳовлига чиқиб намоз ўқилаётганида. Шундай ҳолатда адо қилинган намознинг ҳукми қандай? Шу мавзудаги уламоларнинг турли фикрларини ўрганиб, хулоса қилган ҳолда, қуйидагиларни айтиш мумкин: Сафга қаттиқ эътибор қаратишни таъкидлайдиган, сафларга бепарво бўлишдан қайтарадиган ҳадисларнинг кўплигидан уламолар хулоса қилиб: “Сафларнинг жипс бўлиши, унга эътибор қаратиш вожиб бўлади десалар, баъзилари бу ҳадислар вожибликка далолат қилмаса-да, таъкидланган суннат дея, ким сафни бузиб, унга бепарво бўлса, гуноҳкор бўлади, бироқ масжид ичида шундай ҳолат бўлса, намози дуруст бўлаверади”, деганлар. Масжид ҳовлисини масжиднинг ичи деб олсак, уларнинг намози ҳам макруҳ билан дуруст бўлади. Ана энди масжид ташқарисидагиларнинг намози нима бўляпти?! Нима бўлганда ҳам имом-хатибларимиз бу ҳолатга кўпроқ эътибор қаратиб, янги намозхонларга саф борасидаги ҳадисларни ўргатишлари, такбир айтилишидан олдин шошилмай сафга эътибор қаратишлари, саф мукаммал бўлгандан кейингина намозга қулоқ қоқишлари лозим бўлади. Шунда намозхонларга имкон қадар шароит қилиб берган бўладилар. Зеро, ҳадиси шарифларда имом-хатиб ўз ортидан эргашган намозхонларга жавобгар эканлиги таъкидланади. Имом домлаларимиздан бундай ҳолатга янада кўпроқ эътибор қаратишларини, бепарволикка йўл қўймай, юзлаб намозхонларнинг намози бузилишига тўсқинлик қилишларини илтимос қилардик. Зеро, сафларнинг бузилиши мусулмонларнинг бирдамлигига, Ислом биносига путур етказади, фикр айирмачилиги, ўзаро тотувликнинг бузилиши, бир-бирига қарама-қаршиликни келтириб чиқаради. Ҳурматли намозхонлар, азиз мўмин-мусулмон биродарлар! Имом домлаларимизни тўғри тушунган ҳолда, уларга кўмакчи бўлайлик. Ичкари иссиқ бўлса ҳам, мушкулотга сабр қилинган ибодатда савобу ажрлар улкан бўлишини умид қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қанчадан-қанча ҳадисларига амал қилайлик ва асосийси, ИСЛОМ БИНОСИ – мусулмонларнинг ҳар томонлама бирдам бўлишининг сабабчисига айланайлик!!! Бу ҳолат Рамазон бошидан бери бизни ташвишга солиб, қийнаб келаётган эди. Алҳамдулиллаҳ, Яратганнинг амри билан ҳаво анча совиб қолди. Натижада, масжидлардаги сафларимиз ҳам анчагина тартибга келиб қолди. Бу ҳам кишини Аллоҳ таолога ҳамд айтишга илхомлантиради. Азизлар, доимо бирдам бўлайлик, турли ихтилофларга бархам берайлик, мана шундай оддий кўринса-да, аслида қалбларнинг тарқоқ бўлишига олиб келадиган ҳолатларга бепарволик қилмайлик! Сўзимиз сўнгида шуни таъкидлашни жоиз деб билдикки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам диний кўрсатмаларнинг бирортасини ўзларидан келиб чиқиб айтмаганлар, балки буларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан ваҳий қилинган ёки илхом орқали айтилган. Сафга бепарволик қалбларнинг тарқоқлигига олиб келади дея марҳамат қилдиларми, демак шундай бўлмай қолмайди. Сафларимиз тўғри бўлишига интилайликки, қалбларимиз жипслашсин, ўзаро улфат бўлсин, бир-бирига мувофиқ келсин! Аллоҳ таоло барчамизни икки дунё саодатига эриштирсин, Рамазондан қалбларимизни бир-бирига улфат, мувофиқ бўлиб чиқишини таъминласин! Ўзи рози бўлмайдиган ҳар қандай ихтилофларга барҳам берсин!!! ТИИ ўқитувчиси Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ   143
1 2 3 4 5 26