islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 1, 2019

Day

Ислом цивилизациясининг ривожида ISESСOнинг ўрни

30-май  куни “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан барча биринчи курс талабаларига Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Д. Махсудов “Ислом цивилизациясининг ривожида ISESСOнинг ўрни” мавзусида маъруза қилиб берди. 185

“Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестация бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 30 май куни Тошкент ислом институтининг 2018-2019 ўқув йили битирувчилари учун “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестация бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида юқори ташкитотлар ҳамда бошқа олий таълим муассасаларидан етакчи мутахассислар таклиф этилди. Тошкент ислом институтининг кадрлар тайёрлашдаги асосий мақсади Ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топган, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган, соф Исломий эътиқод билан йўғрилган олий маълумотли исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиларини тайёрлашдан иборатдир. Қолаверса, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг Ислом назарияси, фалсафаси, маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини ўрганиш ва номларини абадийлаштириш, жумладан, улуғ мутафаккир ва муҳаддислар, азиз авлиёлар, буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб аждодларимиз қолдирган илмий меросни чуқур ўрганиш, уни жамлаб, халқимизга, энг аввало, ёш авлодга етказиш. Энг асосийси муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиб, уларни таҳ лил қила оладиган, юқори малакали ва етук диний кадрлар ва соҳа мутахассисларини етиштириб чиқариб, халқимизнинг муқаддас динимиз борасидаги эҳтиёжларини тўла қондириш мақсад қилиб қўйилган. 169

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон биздан бир инсоннинг тоби йўқ бўлса, уни ўнг қўллари билан силаб, «…изҳибил баъса»ни охиригача ўқир эдилар». Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли байтларидан ким бемор бўлиб қолса, олдинги ривоятда келган дуони ўқиб, муборак қўлларига дам солиб, беморни силар эдилар. «У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида, ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб қўлларидан ушладим». Яъни, Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан ўтишларидан олдинги хасталикларида ётганларида мазкур дуони ўқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз қўлларига дам солиб туриб, у зотнинг ўз қўллари билан ўз баданларини силамоқчи бўлганлар. «Шунда у зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар». У зот алайҳиссалом Оиша онамизнинг ўйлаган нарсаларини юзага чиқишини хоҳламадилар. Чунки буёғи аён бўлиб қолган эди. Шунинг учун у зот бошқа ишга машғул бўлдилар: «Эй, Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени олий рафиқ ила бирга қилгин», дедилар». Олий рафиқ, Аллоҳ таолонинг яқинидаги фаришталарнинг олий тўплами. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан собит бўлган ушбу дуонинг сабабидан Ислом адабиётида У зот вафотлари ҳақида турли истилоҳлардан кўра, рафиқи аълога интиқол қилдилар, истилоҳи афзал кўрилади. «Кейин назар солсам, қазо қилибдилар». Нима учун юқоридаги дуони қилишга ўтиб қолганлари шунда аён бўлди. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Қачон бир инсоннинг тоби йўқ бўлса ёки ярами, жароҳатми ориз бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини бундоқ қилиб кўтарар ва: «Бисмиллаҳи, турбати арзина. Бирийқати баъзина. Лиюшфа биҳи сақиймуна. Би изни Роббина», дер эдилар»[1]. Учовлари ва Насаий ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг исми ила дам солурман. Еримизнинг тупроғи ва биримизнинг туфургиси ила. У ила беморимиз шифоланиши учун. Роббимиз изни ила. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб қолсалар, у зотга Жиброил дам солар эди: «Бисмиллаҳи юбрийка. Ва мин кулли доин юшфийка. Ва мин кули шарри ҳасидин иза ҳасад ва шарри кулли зи айнин», дер эди». Муслим ривоят қилган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи ила. Сени тузатадиган. Ва ҳар бир дарддан сенга шифо берадиган, ҳар бир ҳасадчининг ҳасад қилган пайтидаги ҳасади шарридан ва ҳар бир кўзи борнинг шарридан. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жиброил Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Бемор бўлдингми?» деди. «Ҳа», дедилар у зот. Шунда у: «Бисмиллаҳи урқийка. Мин кулли шайъин юъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи урқийка», дер эди». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Дуонинг маъноси: Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Сенга озор берадиган ҳар бир нарсадан. Ҳар бир нафс ёки кўзнинг шарридан Аллоҳ сенга шифо берсин. Аллоҳнинг номи ила сенга дам солурман. Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўлингни жасадингдаги аламли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар. Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Охирги иккисининг лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри маа ажиду, дегин», дедилар. Бас, ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ мендаги бор нарсани кетказди....

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Иситмали касалликларда совуқ сув билан вужудни намлатардилар. Бу усулни ҳозирда ҳам тавсия этиш мумкин. Заҳарланганда дарҳол ошқозонни бўшатиш учун қустирардилар ва елканинг уч жойидан қон олдирардилар. Сил билан оғриб ва йўталиб балғам чиқарганларни  Мадинадан таш-қарига чиқарар ва тоғда чўпонларнинг ёнига қўйиб келардилар. Шу билан бирга уларга кўп сут ичишларини тавсия этардилар. Очиқ ҳавода даво топган бу беморлар, маълум бир муддатдан сўнг Мадинага соғлом ҳолда қайтарди. Микроб ва лаборатория бутунлай номаълум бўлган у қоронғу жоҳилият даврида Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу касалликка қўйган ташхис (диагноз), даволаш усуллари жуда ҳам диққатни ўзига тортади ва бугунги кунда сил касаллигига чалинганларни даволаш учун кенг қўлланаётган  даволаш усули билан айни асосларга эгадир. Бундай маслаҳатлар жуда ҳам кўп бўлиб, биз улардан айримларинигина келтирдик холос. Улар билан ҳадис ва сийрат китобларида батафсилроқ танишиб чиқишимиз мумкин. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши ўзига, тобим йўқ, деган Собитга: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди. «Ҳа», деб жавоб берди у. «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Лаа шофия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди[1]». Тўртовлари ривоят қилишган. Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича: «Эй, Аллоҳим! Одамларнинг Роббиси! Шиддатни кетказгувчиси! Шифо бер. Ўзингдан ўзга шифо бериувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер! Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб: «Аллоҳумма Роббан наси, изҳибил баъса. Ишфи. Анташ шафии. Лаа шифаъа иллаа шиффаъука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар[2]». Икки Шайх ривоят қилишган. Ҳар бир дам солувчи беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг беморни ўша ўнг кафт билан силамоқ керак. Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон биздан бир инсоннинг тоби йўқ бўлса, уни ўнг қўллари билан силаб, «…изҳибил баъса»ни охиригача ўқир эдилар. У зотнинг ўзлари хаста бўлиб, оғирлашиб қолганларида, ўзлари қиладиганга ўхшатмоқчи бўлиб қўлларидан ушладим. Шунда У зот қўлларини қўлимдан тортиб олдилар. Сўнгра: «Эй, Аллоҳим, мени мағфират қилгин. Мени олий рафиқ ила бирга қилгин», дедилар. Кейин назар солсам, қазо қилибдилар». Муслим ривоят қилган. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дунёдаги охирги лаҳзаларини сиз билан биз умматларга сўзлаб бермоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг ҳужраларида ва бошлари у кишининг қўйинларида туриб олий рафиққа интиқол қилганлар. Шунинг учун у зот алайҳиссаломнинг охирги кунлари, соатлари ва лаҳзалари ҳақидаги ривоятларнинг кўплари айнан Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан келади.  4-курс талабаси Махсумов Мақсуд [1] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987й. [2] Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дару ибн Касир. 1987й. 207

Тиббиётда суннат ва набавий дуолар ўрни

Бугунги кунда барча соҳадаги кашфиёт ва тараққиётнинг асосий омили суннат эканлиги кўп бора ўз исботини кўрсатмоқда. Шунингдек, тиббиёт соҳасидаги қўлга киритилаётган кўплаб ютуқлар ва кашфиётларга ҳам суннат асосида эришилмоқда. Қуйида шунга доир  баъзи намуналарни келтириб ўтамиз. Ёруғликда ётишнинг зарари. “Ал-Араб” газетасининг 1999 йил, 14-15 май куни учун чикқан 5620-сонининг охирги саҳифасида “Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади”, деб номланган илмий мақола чикди. Унда АКШнинг Флорида штатидаги “Пенсилвания” дорулфунуни тиб факултетида олиб борилган ил­мий тажриба натижаси ҳакида сўз боради. Док­тор Ричард Стоун раҳбарлигида узоқни кўра олмаслик хасталигига учраган 479 нафар 2 дан 22 ёшгача бўлтан беморлар устида олиб борилган тажрибадан маълум бўлишича, 479 бемордан 10 фоизи қоронғуда, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар экан. Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлашдан бўлар экан, деган хулосага келинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бирининг бир бўлагида айтилган иборанинг ўша вақтда ва ундан кейин ҳам бировнинг ақлига-да келмаган фойдаси минг тўрт юз йилдан кейин илмий равишда тасдиқлангани мўъжизадир[1].             Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Идишларнинг устини ёпинг. Мешларни боғланг. Эшикларни беркитинг. Чироқларни ўчиринг. Бас, шайтон мешларни еча олмас. Эшик-ларни оча олмас. Идишларнинг устини очолмас. Агар бирингиз ҳеч нарса топа олмаса, идишининг устига бир чўпни кўндаланг қўйиб бўлса ҳам, Аллоҳ-нинг исмини зикр қилиб қуйсин.  Албатта, фосиқча уй аҳлининг устидан уй-ларига ўт қўйиб юборур”, дедилар”. Абу Довуднинг лафзида: “Эшигингни беркит ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Чироғингни ўчир ва Аллоҳнииг ис­мини зикр қил. Идишинг устини ёп ва Аллоҳнинг исмини зикр қил. Мешингни боғла ва Аллоҳнинг исмини зикр қил[2]”, дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларига бошқалар-нинг кўзига арзимас бўлиб кўринса ҳам аслида ўта муҳим бўлган  ишлардан хабар бермокдалар. Ушбу амри набавийга амал қилган ҳолда ҳар бир мусулмон кечқурун чироғини ўчириб ётмоғи лозим бўлади. Чироғни ўчирмай ётишда зарар борлиги сир эмас. Кечаси заруратсиз чироқни ўчирмай ётганда бундан бошқа кўнгилсизликлар ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, кечаси билан беҳуда ёниб чиққан чирокдан оила иқтисодига зарар етиши турган гaп. Пайғамбаримиз алайҳиссалом умримизни роҳату фароғатда ўтказиб, Аллоҳ таолонинг ризолигига эришмоқлигимиз учун қуйидагиларга доимо амал қилишимизни буюрганлар. Доимо тоза-покиза таомларни енг. 2. Таомни ўта иссиқ ва ўта совуқ ҳолда еманг. 3. Кўп чайнаб, секин енг. 4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларингизни ювинг. Доимо овқатдан тўймаган ҳолда туринг, кўп еманг. Овқат ейиш давомида кўп сув ичманг. Қишда бироз кўпроқ ёғли овқатлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатлардан енг. Хурмо ейишни кам этманг. Узум, хурмо ва зайтун, Аллоҳга шукр этмоқ учун сизга сиҳат ва қув-ват беради. Чарчаган вақтингизда ширинликлардан енг. Синиқ косаларда овқат еманг, бундай идишда сув ҳам ичманг. Овқатланаётганда доим яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз овқат еманг. Доимо овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг. Ҳар ойда бир кун рўза тутингки, вужудингиз дам олсин. Асал еб туринг, у минг дардга даводир[3]. Бундан ташқари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўзи оғриганларга доимо асал ва хурмо ейишни тавсия этардилар. Замбуруғ сувини ҳам ишлатишни тавсия этгандиларки, ушбу тавсия этилган “дори” бугунги кунда асримизнинг бир мўъжизаси (пенициллин) сифатида қабул қилинмоқда[4]. 4-курс талабаси Махсумов Мақсуд [1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Иймон. – Т.: Ҳилол нашр. 2013й. – 342...
1 2