islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2019

Month

Институтимиз ректори Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди

Институтимиз ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институтига ташриф буюрди. Институт раҳбарлари талабаларнинг руҳий-маданий қадриятларга янгича ёндашиш жараёни сезилаётганлиги хусусида фикрлашдилар. Ташриф давомида Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Тошкент темир йўл муҳандислари институти ёшлари билан учрашди. Учрашувда Уйғун Ғафуров халқимизнинг этник, маданий ва диний онги маънавий Уйғонишнинг яна бир битмас-туганмас манбаи эканлигини, Марказий Осиё ғоят хилма-хил динлар, маданиятлар ва турмуш тарзлари туташган ва тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келганлигини қайд этди. Маънавий қадриятларнинг тикланиши уларнинг ҳозирги дунё ва ахборот цивилизация қадриятларига мослашишини ҳам англатади, деди.  Суҳбатда  давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга «Меҳр» инсонпарварлик операцияси амалга оширилганлиги, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилганлиги маълум қилинди. Учрашувнинг хулосаси сифатида аънанавий қадриятларимизни ҳозирги демократик жамиятнинг қадриятлари билан уйғунлаштириш келажакда янада равнақ топишимизнинг, жамиятимиз жаҳон ҳамжамиятига қўшилишининг гаровидир, деб қабул қилинди. Очиқ мулоқот ва видеороликлар учрашувнинг самимий ўтишига хизмат қилди.   251

“Зоҳири ривоя” китоблари

Муҳаммад Ибн Ҳасан Шайбоний қаламига мансуб олтита китоб ҳанафий мазҳабидаги энг эътиборли китоблар саналади, уларда келган масалаларга қарши фатво бериш мумкин эмас. Фақатгина зарурат юзасидан, замонлар алмашиши ёки урф-одатларнинг ўзгариш сабабли кейинги давр фақиҳларнинг иттифоқлари билан ундаги айрим ҳукмлар амалдан қолдирилиб, бошқасига алмаштириши мумкин. «Зоҳири ривоя» деб ном олган ушбу асарлар барча фақиҳларни фиқҳ борасида лол қолдирган. 1) «Мабсут» ёки «Асл» Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг илк ёзган китобларидан бўлгани учун ҳам «Асл» маъносини олган бўлиб, унда Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)нинг фатво берган масалалари тўпланган. Агар ўша масалага Абу Юсуф билан Муҳаммад хилоф қилишган бўлса, у ҳам зикр қилиб келтирилган. Агар ҳеч қандай хилоф қайд этилмаган бўлса, бу уч имомнинг иттифоқ қилган масалалари ҳисобланади. Баъзи ўринларда Ибн Абу Лайлонинг (693-765) фикрлари ҳам зикр қилинган. Муҳаммад Ибн Ҳасан Шайбонийдан ривоят қилинган «Мабсут»лар кўп. Уларнинг энг зоҳирроғи, энг машҳур нусхаси Абу Сулаймон (вафот 200/815) Жузжонийга тегишли. Шайхул Ислом Абу Бакр Хоҳарзоданики (вафот 483/ 1090) «Мабсути Шайхул Ислом» ёки «Катта Мабсут» дейилади. Шамсул аимма Сарахсий (1009- 1090) ва устози Шамсул аимма Ҳаловоний (вафот 456/1063) нусхалари мавжуд. Зоҳир ривоя масалаларини жамлаб, Ҳоким Шаҳид (вафот 334/945) «Китобул Кофия» асарини ёзган ва у ҳам «Асл» деб аталади. Унга Шамсул аимма ва Шайхул ислом Исбижобийлар (вафот 535/1140) шарҳлар ёзишган. «Мабсут» Қоҳирада 1954 йилда, сал кейинроқ Карачида 5 жилд қилиб нашр этилган. «Фасод» бўлаги немис тилига тарижима қилинган.[1] «Кашфуз зунун»да айтилишича, бир ғайридин олими «Мабсут» ни ўқиб, мусулмон бўлади ва «Кичкина Муҳаммадингизнинг китоби шундай бўлса, катта Муҳаммадингиз китоби қандай экан?!» деган; 2) «Ал-Жомеъ ас-сағир» (кичик тўплам). Бу китобда муаллиф Абу Юсуф воситаси билан Абу Ҳанифадан ривоят қилган масалаларни зикр этган. Шунинг учун ҳар бир боб «Муҳаммад Яъқубдан, у эса Абу Ҳанифадан ривоят қилди…» жумласи билан бошланади. «Ал-Жомеъ ас-сағир» гарчи Муҳаммад Шайбонийнинг асари экани аниқ бўлсада, аслида у тартибга солинмаган бўлган. Уни икки шахс – Абул Ҳасан ибн Аҳмад Заъфароний (Х аср) ҳамда Абу Тоҳир Муҳаммад Даббос (Х аср) тартибга солиб, мавзулар бўйича бобларга ажратиб чиққани манбаларда зикр этилади. «Жомеъ ас-сағир» да 1532 та масала баён этилган бўлиб, 170 масалада ихтилофлар кўрсатилган. Асарда қиёс ва истеҳсон масалалари йўқ, фақат икки масала мерос масаласида улар кўрсатилган. Абу Юсуф ушбу китобни ёзишни Муҳаммадга тавсия қилган. Абу Юсуф ҳатто сафарга чиққанида ҳам мазкур китобни ёнидан қўймаган. «Кимки ушбу китобни ўқимаса, фатво беришга ҳаққи йўқ» деб уни мадҳ қилган. Абу Жаъфар Таҳовий (853-933), Абу Бакр Жассос  (918-980), Абу Лайс Самарқандий (вафот 393/1003), Абулқосим Розий (вафот 474/1081), Шамсулаимма Сарахсий (1009-1090), Садрул Ислом Паздавий (вафот 493/1099), Абул Муъин Насафий (вафот 508/1114), Абу Бакр Балхий  (553/1158 ), Абу Наср Аттобий (вафот 586/1190), Имом Қозихон (вафот 592/1195) каби машҳур фақиҳлар унга шарҳлар битишган. «Жомеъ ас-сағир» Мисрда «Амирия» матбаасида 1884-йили «Китобул харож» билан бирга нашр қилинган. Шунингдек, асар Ҳиндистонда беш карра тошбосмаларда нашрдан чиққан. Унинг немисча таржимаси мавжуд. 3) «Жомеъул Кабир» (катта тўплам). Бу муаллифнинг энг аҳамиятли асарларидан бири бўлиб, унинг икки таҳрир варианти бор. Биринчи вариантини Абу Ҳафс Кабир (767-831) ва Абу Сулаймон Жузжоний (вафот 200/815) ҳамда Муҳаммад ибн Самоа каби шогирдлари ривоят қилганлар. Кейинчалик муаллиф бу асарга яна мурожаат қилиб, қайта  ишлаган баъзи боб ва мавзулар қўшган жумлаларни...

ЖОНЛИҚ СЎЙИШДА “БАСМАЛА” АЙТИШ ШАРТИ

Аллоҳ таоло чиройли саналган ҳар қандай амални бажаришдан олдин Ўз исмини зикр қилишга буюрган. Зеро, бундай қилиш уша ишнинг бардавомлигини ёки пок-ҳалол бўлишини таъминлайди. Жонлиқ сўйиш ёки овга чиққанда ҳам мазкур буйруқ мавжуддир. Зеро Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай буюради: «Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз!» (Анъом сураси, 121) Мазкур оятда ейишдан қайтарилган нарса бу ўлимтик ёки бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвондир. Бу ҳақида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деганлар: «Мазкур оятдан мурод ўлимтик, бўғилиб ўлган ва бут-санамларга атаб сўйилган жониворлар». Худди шунга ўхшаш маънода имом Калбий: «Улар Аллоҳ номи зикр қилинмаган ёки Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган жониворлардир», деганлар. Зеро, мушриклар ўзларининг бут санамларига атаб қурбонликлар қилишар, ва уларнинг гўштини ейишар эди. Шундай экан ким мазкур ҳолатда ҳаром бўлган гўштни ҳалол деб еса, амали мушрикларники билан бир бўлипти ва айнан ўшалардек уқубатга дучор бўлиши мумкин. Зажжож розияллоҳу анҳу мазкур оятни умум ҳолатда тушунтиради ва мазкур фикрни олға суради: «Бу оят Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан биронтасини ҳалол деб билган ёки Аллоҳ ҳалол қилган нарсалардан биронтасини ҳаром деб билган ҳар бир кимса мушрик бўлишига далилдир». Лекин, мусулмон киши эсидан чиқиб Аллоҳнинг исмини айтмасдан сўйган гўшти мазкур ҳукм остига кирмайди. Бу ҳақида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деган эдилар: «Ким жонлиқ сўйса-ю, «басмала» айтишни унутса, унга Аллоҳнинг исмини зикр қилиб еяверсин. Модомики, фитрат шариатга биноан сўйган экан, уни шайтонга бериб қўймасин» (Байҳақий ривояти). Дарҳақиқат, эсдан чиқиб қандайдир амални тарк қилиш авф қилинади. Лекин, қасддан “басмала”ни тарк қилган ҳолатда жонлиқ сўйиш итоатсизлик ҳисобланади. Бундай сўйилган гўштни ейиш мумкин эмас. Шу билан бирга итоатсизлик учун сўйган киши ҳам уқубатга лоиқ бўлади. Аллоҳ таоло ҳар бир ишимизни шариатга мувофиқ бажаришга мушарраф қилсин! 401-гуруҳ талабаси Маҳаммадумаров Сирожиддин 402

ЖОНЛИҚ СЎЙИШ ТАРТИБИ

Аллоҳ таоло бандаларига ейиш мумкин бўлган ва бўлмаган нарсаларни баён қилган. Шу билан бирга баъзи нарсаларни ейиш ҳалол бўлиши учун маълум шартларни белгилаб берган. Ушбу шартлар амалга оширилмаса мазкур махсулот ҳаром саналади ва еган киши гуноҳкор бўлиб, уқубатга дучор бўлиши мумкин. Билмаслик эса ўзр бўла олмайди. Зеро, мусулмон киши ўз ҳаётидаги барча амалиётларни шариат асосида бажариш учун ҳарис бўлиши ва бунинг учун тинмай ўрганиб, изланиши талаб қилинади. Мана шундай ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган амалиёт бу гўштини Аллоҳ таоло ҳалол қилган ҳайвонларни сўйиш билан боғлиқ ҳукмлардир. Ҳайвонларни шаръий кўринишда сўйиш тартиби қўйидагича: Жонлиқ сўйиладиган жойга олиб келишдан олдин пичоқлар яхшилаб ўткирлаб, тайёрлаб қўйилади. Чунки, ҳайвон ётқизилганидан сўнг пичоқларни ўткирлаш макруҳдир, бунда ҳайвонга озор етади. Жонлиқ сўйиладиган жойга олиб келингач, оёқлари боғланиб, калласи қиблага қаратиб ётқизилади. Мазкур амал мустаҳаб саналади. Пичоқ тортишдан олдин қассоб «Бисмиллаҳи, Аллоҳу акбар», деб ҳайвоннинг ҳиқилдоғи ёнидан, кўкрак томонидан бўйинига пичоқ тортади. Пичоқ тортишда тўрт нарса – қизилўнгач, икки қон томири ва кекирдак кесилиши керак. Ҳайвоннинг жони батамом чиқиб бўлгунича умуртқа томирига пичоқ теккизилмайди, териси шилинмайди, калла батамом узилмайди. Жонлиқнинг томомила жони ўзилгач калласи олиниб, терисини шилиш мумкин. Бундан ташқари ҳайвонни сўйишга ётқизишдан олдин бошига оғир ёки ўткир нарса билан уриб йиқитиш ёки электр токи ёрдамида чалажон қилиб сўйиш шаръан мумкин эмас. Мазкур ҳолатларда сўйилган ҳайвоннинг гўштини еб бўлмайди. Шу билан бирга сўйилган ҳайвоннинг саккиз аъзосини еб бўлмайди. Улар: безлари, эркаклик аъзоси, урғочилик аъзоси, орқа йўлининг охири, мояклари, сўйилганида томирдан отилиб чиққан қони, ўт пуфаги, сийдик пуфагидир. Мана шу тартибда сўйиш ва тозалаш шариатга мувофиқ ҳисобланади. Бунда ҳам ўзимизнинг дунё – охиратимизга манфаат бор, ҳам жонлиққа озор бермаслик инобатга олинган. 401-гуруҳ талабаси Маҳаммадумаров Сирожиддин   799

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбалари

Ҳанафий   фиқҳининг   йирик манбаси бўлган ушбу “Шарҳул виқоя”  асарига  тўла  киришишдан олдин,  асар  таълиф   этилгунга   қадар бўлган   мазҳабимиз   тарихи ва мўътабар манбаларнинг шаклланиш жараёнига бир назар ташласак.  Чунки ҳар қандай манба нимагадир асосланиб,   унга   таянган ҳолда таълиф этилади. Юқоридаги маълумотлардан  маълум бўладики, ушбу асар ҳам ўзидан олдинги манбаларга  беихтиёр  боғлиқдир.        Абу   Ҳанифа  р.а.   мазҳаббошимиз    тобеинлардан   бўлганлар.  У   зот Куфада  Анас  ибн  Молик р.а. ва бошқа саҳобаларни кўрганлар.  Куфа шаҳрига   Умар ибн Ҳаттоб р.а. асос солганлар ва у ерга Абдуллоҳ ибн Масъуд    р.а.ни    шаҳар  аҳлига  таълим  бериш  учун   юборганлар.  Бу  ҳақида   у  зотнинг  ўзлари  шундай  дейдилар:  “Эй  Куфа  аҳли,  мен   сизлар  учун  ўзимдан   кўра   Абдуллоҳни афзал билдим.  У илмга тўла каниф кабидир”.  Али р.а. халифа этиб тайинланганларидан сўнг Куфага келадилар ва  шаҳардаги   фақиҳ  олимларнинг  кўплиги  у  кишини  ҳайратга   солади ҳамда Ибн Масъуд р.а.га қарата: “Сиз бу шаҳарни илм ва фиқҳга тўлдирибсиз”, дейдилар. Ўша вақтда у зотнинг шогирдлари ва шогирдларининг   шогирдлари   тўрт   минг нафар бўлган.  Шаҳарда истиқомат  қилувчи  саҳобалар  сони  эса  бир  минг  беш  юз нафарни ташкил  этган.       Абдуллоҳ    ибн  Масъуд  р.а.нинг   Куфадаги  шогирдларининг   машҳури Алқама  бўлган.  Алқаманинг  шогирди  эса  Иброҳим   Нахаий.   Нахаийнинг шогирди   Ҳаммод  ибн  Абу  Сулаймон.  Абу   Ҳанифа   р.а.  эса  Ҳаммод р.а.га шогирд бўлганлар.  У  кишининг  устозлар силсиласи шу тариқа Абдуллоҳ  ибн  Масъуд  р.а.га   туташади.        Абу   Ҳанифа   р.а.   фиқҳий  масалаларни  таҳқиқ  қилиб,  унинг   машҳур   далилларини   синчиклаб ўрганиб чиққанларидан сўнг, шогирдларига  фиқҳий масалаларни тадвин қилиб, китоб шаклига келтиришни   буюрадилар. Фиқҳни тадвин қиладиган шогирдлари қирқ нафар бўлиб,   уларнинг энг кўзга кўрингани Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний  р.а. эдилар.   У   киши тасниф этган китобларда ўзига хос ажралиб турувчи кўплаб жиҳатлари борлиги туфайли мазҳабни нақл қилишда унга суянилади.  У зот тадвин этган китоб “Зоҳир ривоя”деб номланган.  У   ўз  ичига  қуйидаги  китобларни  жамлаган: “Мабсут”; “Жомеъул кабир”; “Жомеъус сағир”; “Зиёдот”; “Сиярул кабир”; “Сиярус сағир”. Ушбу   китобларнинг   барчасида   ҳанафий   мазҳабидаги   машҳур  ва мутавотир  ривоятлар   нақл   қилинган.  Фуқаҳолар  ёд олиш,  дарс   бериш ва   шарҳлар  ёзишда айниқса,  икки  жомеъ  ва  “Мабсут”га   жиддий  аҳамият  қаратганлар. Ҳатто   уларнинг   баъзилари:   ”Кимки “Мабсут” ни ва мутақаддимларнинг мазҳабини ёд билса, у ижтиҳод аҳлидандир”, деганлар. Муҳаммад ибн Ҳасан р.а. 189-ҳижрийда вафот этадилар.  У  кишининг   таълифотлари   ҳижрий   II   асрга  тўғри   келади.       Ҳижрий  III  асрда   Хассоф   р.а.  (вафотлари  261-й.)   “Нафақот”, ”Адабул   қозий”  каби   китоблар   таълиф    этдилар.  Ҳижрий  IV асрда  ҳанафий мазҳабида Имом Муҳаммаднинг китоблари   асосида   суғорилган   бир   қанча   мухтасар   асарлар  юзага келди.   Шулар   жумласидан   Ҳоким   Шаҳиднинг “Ал-Кофий” асари.  Мусанниф унда Имом Муҳаммад р.а.нинг “Зоҳир ривоя” асарларидан такрорий   ўринларини   тушириб   юбориб,   ушбу   китобни   ёзганлар.  Бу асарнинг   машҳур   шарҳларидан   бири   Имом Сараҳсийнинг “Ал-Мабсут” асаридир.   Ва   яна   шу  асрда    тадвин   қилинган   мухтасар асарлардан Имом   Таҳовийнинг “Мухтасарут Таҳовий”,  Имом Кархийнинг “Мухтасарул   Кархий”  асарларидир.   Қолаверса,   ушбу  асрда   ҳанафий  мазҳабининг кибор   уламолари   томонидан  фатво берилган фиқҳий масалалар   борасидаги   фатволар   ва  навозиллар   тўпламлари  яратилди.   Айнан  шу   даврда   ватандошимиз   Абу  Лайс  Самарқандий   “Мухторотун   навозил” ҳамда   “Муқаддима”   каби   китоблар   тасниф   этдилар.   Ҳижрий   V   асрда   эса   Имом   Қудурий   р.а.  ўзларининг  машҳур “Мухтасарул   Қудурий”   асарини   таълиф   эттилар.  Бу  асар  ҳам  ўзидан олдин   ёзилган   асарлардан   нафас олган.  Унинг иборалари енгил бўлганлиги боис уламолар ундан ёд олиш,  дарслик сифатида қўллаш ва шарҳлар ёзишда кенг фойдаланганлар[1].         ...
1 24 25 26 27 28