islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyun 2019

Month

Баҳрайн ислом банкида «виртуал муслима» иш бошлади.

• Қиролликдаги исломий банк хизматларининг интеграция бўйича етакчи провайдери бўлган Баҳрайн Исломий банки ўзининг биринчи виртуал ишчиси «Дана» исмли дастурини ишга туширгани ҳақида эълон қилди. • У энг оддий портфолио маҳсулотлар ва хизматларни яратиш жараёнида ижодий технологияларни ривожлантириш билан шуғулланади, деб хабар қилади tradearabiya.com сайти. • Бу эса Баҳрайн Исломий Банки мақсадларига мос келади, яъни мижозларнинг пул билан боғлиқ савол ва муаммоларининг ечимини енгиллаштириш, шунингдек кундалик транзакцияларини осон ва қулайлик билан амалга ошириш имконини беради, деб банк ўз баёнотида маълум қилди. • «Дана» аҳолини банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаб туриши билан бирга, уларга техник ва молиявий тенденциялар бўйича рақамли консультация ва ғояларни тақдим этишда, шунингдек банк мақсадига мувофиқ банкнинг мижозлар билан ўзаро ҳамкорликни рақамли платформаларда такомиллаштиришига кўмаклашишда муҳим ўрин касб этади, деб хабар беради islam.ru сайти.. Таржимон: ТИИ 2-з гуруҳ талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 148

Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳматуллоҳи алайҳ

      Мовароуннаҳрда  муқаддас ислом дини кенг тарқалиб, миллатнинг қон-қонига сингиб кетгандан сўнг, ушбу диёрдан забардаст дин пешволари, етук қомусий уламолар етишиб чиқди. Улар ўз даврларида илму маърифатни пухта эгаллаб, исломий таълим ва тарбия соҳасида ўзига хос тамал тошини қўйганлар. Айнан Ўрта Осиёда IX-XII асрларни “Ислом ренессанси”, яъни “Ислом уйғониш даври”дейилиши бунинг ёрқин мисолидир. Мовароуннаҳрда мўғуллар босқинига қадар ислом дини ва аҳкомлари юксак тараққий этган. Чингизхон босқини оқибатида эса исломий ўлкалар хонавайрон этилиб, муқаддас даргоҳларнинг кули кўкка совурилган. Лекин шунга қарамай дин омонатини жонни сақлагандай авайлаб келгуси авлодга етказган дин пешволарига тарих гувоҳдир. Шундай қомусий уламолардан бири таржиҳ соҳибларидан бўлмиш Убайдуллоҳ ибн Масъуд роҳматуллоҳи алайҳдирлар. У кишининг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содруш шарийъа ал-Аcғар ибн Масъуд ибн Тожуш шарийъа Мах­муд ибн Содруш шарийъа Ахмад ибн Жамолиддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир. «Содруш шарийъа ал-Аcғар» «кичик Содруш ша­рийъа» деганидир. У кишининг катта боболарининг лақаби ҳам Содруш шарийъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун, катта бобо «Содруш ша­рийъа ал-Акбар» — «Катта Содруш шарийъа», набира эса «Содруш шарийъа ал-Аcғар» — «Кичик Содруш шарийъа» деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини «Содруш шарийъа биринчи» ва «Содруш шарийъа иккинчи» деб ҳам фарқлаганлар. Аммо Содруш шарийъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий роҳматуллоҳи алайҳга нисбатан ишлатилган. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий р.а. Бухоро шахрида илму маърифат булоғи бўлган, ўз бағрида етук фақиҳ уламоларни тарбия этган оилада таваллуд топдилар. Боболари имом Тожуш шарийъа Маҳмуд ибн Содруш шарийъанинг тарбиялари натижасида машҳур аллома бўлиб етишдилар.  Ўша даврда Бухорода ҳукм сурган таҳликали вазият Содруш шарийъа оиласини Хуросон томонга, яъниким Кирмон шаҳрига кўчиб келишга мажбур қилди. Убайдуллоҳ ибн Масъуд у ерда боболари қўлларида таълим ва таҳсилни давом эттирадилар. Манбалардаги  маълумотларга кўра боболари Кирмон шаҳрида вафот этганлар. Кейинчалик у зот Кирмонни ташлаб, ўша даврда Хуросоннинг йирик марказларидан бири бўлмиш Ҳирот шаҳрига келадилар ва илмий фаолиятларини шу ерда давом эттирадилар. У кишиниг қалби доимо она ватан Бухорога қайтиш илинжида бўлган.          Убайдуллоҳ ибн Масъуд р.а.нинг насаблари улуғ саҳобий Убода ибн Сомит р.а.га бориб тақалади.У кишига “Убодий” нисбасининг берилиши ҳам шу сабабдандир. “Маҳбубий” нисбати ҳам боболаридан бирларига бориб тақалади.         У зотнинг устозлари силсиласи қуйидагича: Шайхул имом муфтий Имомзода Имомиддин Заранжарий. Бакр ибн Муҳаммад Заранжарий Имом Сарахсий Имом Ҳалвоний Абу Али Насафий Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс Сағир Абу Ҳафс Кабир Имом Муҳаммад Имом Абу Ҳанифа р.а. Имом Содруш шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий замонасининг кўзга кўринган алломаларидан бўлиб, айниқса, усулул фикҳ ,фуруъул фикҳ, хилоф, жадал, ҳадис, наҳв, луғат, адабиёт, илми калом, мантиқ каби илмларда пешқадам бўлганлар.У кишининг таълим беришда ўзига хос услублари бўлиб, толибларга таълим бериш жараёнида масалаларнинг туб моҳиятини англаб етиш учун ўта дақиқлик ва илгари ҳеч ким пайқамаган нозик нукталарга жиддий эътибор қаратганлар. Тасниф этган рисола ва шарҳ китобларида ҳам у кишидаги фанга хассослик билан ёндашув яққол намоён бўлади. “Ниқоя” номли китобларининг дебочасида айтадиларки: “Мен баъзи илм таҳсил қилувчиларнинг“Виқоятур ривоя” матнларини ёд олишликда ҳимматларининг камайиб кетганини кўрганимдан сўнг, толиби илмлар ҳифз қилишлари лозим бўлган “Мухтасарул виқоя” асарини таълиф этмоққа киришдим.”Ҳидоя” масалаларини ўз зеҳнида ҳозир бўлишини маҳбуб кўрган ҳар қандай инсон ушбу “Мухтасарул виқоя”ни ёд олмоғи лозимдир. Кимники вақти тиғиз...
1 26 27 28