islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2019

Month

Бу йил абитуриентларни қандай янгиликлар кутмоқда?

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул бўйича ўтказиладиган тест синовларига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида журналистларга маълумот берди. Айтилишича, бу йилги тест топшириқларини шакллантириш учун умумтаълим фанлари бўйича 140 нафардан ортиқ экспертлар гуруҳи тузилган. Улар 180 мингдан ортиқ тест топшириқларини шакллантиради. Тест топшириқларининг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги бир хиллиги таъминланади. Жорий йилда намунавий тест топшириқлари 1500 дан ортиқ абитуриент иштирокида апробациядан ўтказилди, ишончлилиги, мураккаблик даражасининг тўғри танланганлиги ўрганилди, 74 мингдан ортиқ тест топшириғи статистик таҳлил қилинди. Хато-камчиликлар тузатилди, айримларига ўзгартиришлар киритилди. ДТМ мутахассислари бу йилги тест топшириқлари базасини шакллантиришда Туркия, Жанубий Корея, Россия, Япония каби мамлакатлар тажрибалари ўрганилганини айтди. Янгилик сифатида тест топшириқларида график, ёзувсиз карта, расмлар қўлланилаётгани қайд этилди. Таъкидланишича, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб Давлат тест марказида мавжуд тест топшириқлари базасини жамоатчилик учун очиб қўйиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда тест синовларини ўтказиш учун мамлакат бўйича 69 бино танланган. Уларнинг энг каттаси 1710, энг кичиги 240 ўринлидир. Бу биноларда бир кунда 2 та сменада 1 минг 277 та гуруҳда жами 38 минг 310 абитуриент тест топшириши мўлжалланган. Тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида бир кунда 2 минг 554 нафар назоратчи жалб этилиши белгиланган. – Бу йил абитуриентлардан олинган бармоқ изи орқали тест синовларига бошқаларнинг кириши каби қонун бузилишларга барҳам берилади. Натижада ўз билимига ишониб имтиҳон топшираётган ёшларнинг имконияти янада кенгаяди, – деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда бинолар учун 1 минг 155 тадан ортиқ видеокузатув камералари, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, бармоқ изи асосида таниш воситалари тайёрланмоқда, деб хабар беради ЎзА. 167

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш сари муҳим қадам

Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилганолимларнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигиҳисобланади. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи ҳамда Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди. Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 132

ДУОНИНГ АФЗАЛИ

Абу Абдуллоҳ Ҳорис ибн Асад ал-Муҳсибий (вафоти 243 ҳ.й) роҳимаҳуллоҳ “Васоя” асарида дуо қилувчиларга насиҳат қилиб қуйидагиларни келтиради: Биродарларим, одамлар овозини чиқариб жаҳрий дуо қилишмоқда, сизлар ундай қилманглар. Ҳожатларингизни қалбингизда сир тутиб Аллоҳдан махфий дуо ила сўранглар. Чунки дуонинг ошкорасидан хуфёнаси ижобатга яқин, Аллоҳга ёқимлироқ ва серсавоброқдир. Салафларимиздан бизга етиб келдики, қалбда сир тутиб қилинган дуо ошкора қилинган дуодан етмиш марта ортиқроқдир. Баъзи аҳли илмлар айтдилар: салафи солиҳлар қаттиқ ижтиҳод билан дуо қилишар эди. Улар дуода ниҳоятда тиришқоқ ва аҳамиятли бўлишарди. Шундай бўлсада уларнинг нафас товушлари ҳам ташқарига эшитилмас эди. Дуо жараёнида уларнинг товуши ўзлари ва Роббилари орасида қолиб кетар эди. Салафи солиҳлар нега шундай қиларди, биласизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг бу оятини яхши англар эдилар: ذِكْرُ رَحْمَةِ رَبِّكَ عَبْدَهُ زَكَرِيَّا * إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيّاً Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.(Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ушбу қисса «Роббингизнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир».)Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсланг.(Марям сураси 2-3 оятлар). Дуода товушини кўтариб жаҳрий қилган одам билан қалбида сир тутиб дуо қилган одамнинг фарқи шуки, ошкора қилганлар фитнага тушиб қолади. Фасоҳат билан сўзлаш мақсадида қалби Аллоҳдан бурилиб атрофидаги одамлар билан ўралашиб қолади. Баъзида эса риё, сумъа аралаш ибодатини пучга чиқаради. Дуони махфий қилганлар эса ўша фитналардан омон бўлади. Аллоҳ таоло баримизни Ўзига маҳбуб бандалар қаторида айласин, омин! Кўрсатилган манбадан эркин таржима қилинди. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   211

ЎМИ ўрта махсус таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг сони кескин ошгани, қабул имтиҳонларида абитуриентларга қулай шароит яратиш, тест синовларини янада шаффов, очиқ ва ошкора ўтишини таъминлаш мақсадида ўрта махсус таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Қабул имтиҳонларининг ўтказиш санаси ўрта махсус таълим муассасалари томонидан қўшимча маълум қилинади. 199
1 5 6 7 8