islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2019

Month

“Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди

Жорий 2019 йилнинг 6 июль куни Тошкет шаҳри Чилонзор туманида жойлашган  “Абулқосим” мадрасаси биносида Oriental Classic Study нодавлат талим муассасаси ҳамда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан икки нафар хаттот ТИИ ўқитувчиси Ё.Бухарбаев ҳамда 308-гуруҳ талабаси З.Ҳабибовалар иштирок этиб, ғолиблар сифатида диплом ва совғалар билан тақдирландилар.     237

Москвада энг йирик динлараро марказнинг лойиҳаси тақдим этилди

4-июл куни Халқаро Москва шаҳарлари форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. У 4-июлдан 7-июлгача “Заряде” паркида бӯлиб ӯтади. Москва фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун замонавий ечимлар ва лойиҳаларни тақдим этди. Тадбирда таниқли халқаро экспертлар ва араб дунёсининг меҳмонлари иштирок этмоқда. Форумнинг ахборот визуал стендларида янги Москва шаҳридаги замонавий рекреацион зонага эга бўлган келажакдаги динлараро маданий-маърифий маркази тақдим этилди, дея хабар беради “Business Online”. Меъморлар томонидан ӯйланганидек, бу нафақат динлараро мулоқотни намойиш қилувчи рамзий марказ бӯлиши режалаштирилмоқда, балки барча москваликлар учун очиқ бўлган ижтимоий, маърифий ва таълимий лойиҳа бўлади. Форум иштирокчиси, Россия мусулмонлари маънавий мажлислар раиси, Москвани, Марказий Россия регионини ва Чувашияни муфтийси Албир Крганов сӯзларига кӯра, ушбу марказ барча меҳмонлар эътиборини тортди. “Форум меҳмонларини қизиқтириб қолган нарса ушбу лойиҳани маданиятлараро мулоқот майдони сифатида тақдим этилиши бӯлиб, дунё миқёсидаги ривожланишлар даврида жуда талаб этилаётганлигидир. Россия бу каби масалаларда кўплаб давлатлар учун намунадир. Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳдан асрлар давомида турли маданият ва анъаналар барқарорлиги учун ҳизмат қилувчи шундай муҳим масалаларни ечимида мадат сӯраб қоламиз” деди РМДЙ (Россия мусулмонлари диний йиғини) муфтийси, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 349

Бола тарбиясидаги бизда тарқалган энг асосий хатолар…

1. Доимийликнинг йўқлиги. Ота-оналарга «илҳом» келганда жуда ҳам талабчан бўлади, бошқа вақтларда эса қоидаларни, ота оналарнинг ўзлари ҳам унутиб қўйишади. Масалан, болалар баъзи хатолари учун қаттиқ жазоланади, баъзи хатоларига эътибор ҳам берилмайди. Баъзида намоз ўқишлик қаттиқ талаб қилинади, баъзида эса умуман огоҳлантирилмайди, ўқимаса ҳам эътибор берилмайди. 2. Оилада 2 ҳил қадрият хукм суради. Яъни, яхши одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳамма гапиради, лекин амалда ҳеч ким бу нарсаларни бажармайди. Масалан, ҳалоллик ҳақида гапирилади, лекин майда нарсаларда ҳалолликка эътибор берилмайди. 3. Оиладаги қоидалар катталар орасида келишиб олинмаган. Ота ёки она талаб қилган нарсани бобо ва бувилар боланинг олдида керак эмас дейди ва жазолашни ман қилади. (Қўявер, аҳир бу болаку; Бу сафар кечира қолинг ойижониси кабилар). Ёки она ман қилган нарсаларга отаси рухсат беради. 4. Болага ҳеч қандай чегаралар қўйилмайди. Болаларнинг талаб қилган ҳамма нарсалари, кўп ишлаб болага вақт ажрата олмаётган ота-она ёки бола меҳрини қозонмоқчи бўлган буваси томонидан сўзсиз олиб берилади. Ота оналар буваси олдида жазолашга ҳижолат бўлганидан ёки ғалвага тоқати йўқлигидан фарзандига ҳеч қандай чегара қўя олмайди. 5. Боланинг ҳар бир қадами назорат остида бўлади. Бола учун ҳамма қарорлар чиқарилади, қоидалар тушунтирилмай, шунчаки амал қилишга мажбурланади. Келажакдаги касби, қизиқишлари ота-онаси тарафидан танланади. Илтимос қилган нарсалари нега экани тушунтилмайди ҳамда шунчаки олиб берилмайди 6. Катталар камчиликлари болалар олдида муҳокама қилинади. Бизда буни кенг тарқалган кўриниши – оналар хатосини оталар ёки қайноналар болалар олдида гапиришидир. Натижада фарзанд тарбиячисининг гапларини жиддий қабул қилмайди ва фикрини ҳам ҳурмат қилмай қўяди. Манбаа: http://muslima ona kundaligi 253

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасида анжуман ташкил этилди

Шу йилнинг муборак Рамазон ойида Муҳтарам юртбошимиз “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасининг очилиш маросимида бу жойда уламолар,  диний соха ходимларининг илмий суҳбатларини уюштириш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий меросларини ўрганиб, кенг тарғиб қилиш юзасидан тавсиялар берган эдилар. Зеро, умрини дин хизмати, илм равнақи йўлида сарф этган буюк аллома раҳматуллоҳи алайҳ ўзлари ҳаётлик чоғларида илм аҳли, уламолар, шогирдлари билан кўплаб илмий суҳбатлар, анжуманлар ўтказар эдилар. Ана шу эзгу анъана яна давом эттирилмоқда. Эндиликда, шайх ҳазратлари номлари билан аталгувчи, мазкур мажмуанинг махсус конференц залида маҳаллий ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар, мунаввар суҳбатлар, динимиз, халқимиз учун манфаатли тадбирлар ўтказилади. Бугун, 4 июль куни биринчи бор ушбу мажмуада “Ҳанафийлик – мўътадил мазҳаб” номли диний соха ходимларининг анжумани ташкил этилди. Бирнчи анжуман айнан мазҳаблар мавзусида ўтказилиши бежиз эмас. Зеро Шайх ҳазратлари мусулмонларни доим буюк уламолар, улуғ мужтаҳид зотлар йўлини маҳкам тутишга, умматнинг бирлиги, тотувлигини таъминлашга, ихтилофларга барҳам беришга чақириб келганлар. Бу йўлда йирик асарлар таълиф этган эдилар. Чиндан ҳам бугун ана шу меросни ўрганиш, нафақат диёримиз, балки, минтақамизда кенг тарқалган Ҳанафий мазҳабида мустаҳкам бўлиб, ихтилоф ва фитналарнинг олдини олиш ҳар қачонгидан ҳам зарур бўлиб қолди. Бугун ҳар ердан турли воситалар орқали мусулмонларни чалғитиб, мазҳабларни инкор қилаётган, уламоларни рад этиб, Қуръон ва суннатдан ўзича мустақил ҳукм чиқариш даъвосини қилаётган саводи чала кимсалар ислом умматини адаштиряпти, тафриқа ва ихтилофларга сабаб бўляпти. Анжуманда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва бошқа нотиқлар ўз чиқишларида “Мужтаҳид уламоларнинг таърифи”, “Мазҳабларнинг келиб чиқиши ва ислом оламидаги аҳамияти”, “Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳадис илмидаги ўрни” каби мавзуларда маъруза қилдилар. Шунингдек тадбирда ЎМИ раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансуров “Ислом динида мўтадиллик” мавзусида, ЎМИ Котибият бўлими мудири Муҳаммадайюб Хомидов “Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис борасидаги ўрни” мавзусида маърузалари билан иштирок этдилар. Уламолар мужтаҳид даражасига етмаган кишилар муайян мазҳабни ушлашлари лозим деб айтганлар. Доктор Ваҳба Зуҳайл: “Фиқҳий мазҳабларнинг ихтилоф ва фитналарга, қонли тўқнашувларга олиб келганини билмаймиз. Йирик тўқнашувлар ақидавий масалаларда бўлган”, деб айтган. Баъзилар Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳни кам ҳадис билганликда ноўрин айблайди. Ваҳоланки ул зот ҳадисларни аниқлшда талаблари шу даражада юқори эдики, уни фақат муҳаддислар англай олардилар. Ўзларининг талабларига кўра энг ишончли деб билган ҳадисларинигина “Муснад”га киритган ва фиқҳий масалаларда қўллаган эдилар. Абу Ҳанифа ҳадисни тушунишда, идрок этишда кўп муҳаддислар етиб бормаган нуқтага етиб бордилар. Бу борада ул зот шундай деган эдилар: Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан ҳеч бир сўз айта кўрманг. Ҳадисга эргашинг. Ким ҳадисдан четга чиқса адашади. Ана шу мукаммал фиқҳ мактабига асос солган, илм ва тақвода пешқадам бўлган зотларга ҳурматсизлик қилаётган, ислом оламининг мужтаҳиди мутлақларидан ўз фикрини устун қўйиб, мусулмонларни чалғитаётган, мазҳабга тош отаётган кимсаларга холис, илмий, асосли раддия бериш, диний саводсизликка барҳам бериш, фитналарнинг олдини олиш бугун ҳар бир имом-хатиб, исломшунос мударриснинг вазифаси эканлиги таъкидланди.       174

Башкирияда мусулмон болалар учун ёзги оромгоҳ ӯз иш фаолиятини бошлади

 Сибайда “Такуа” масжидининг қошида қизлар учун мусулмонлар оромгоҳи очилди. Ушбу масжиднинг имом-хатиби Агляммеддин Газизов хазратларининг сўзларига кўра, “30 га яқин қиз болаларнинг ота-оналари уларни оромгоҳда татилини ӯтказишлари учун қайд қилиб қӯйишган. Тез орада ӯғил болалар учун ҳам оромгоҳ очилиши кутилмоқда” дейди у. Бошқа шаҳарлардан фарқли ўлароқ, Сибайда ҳар йили мусулмон болалар учун оромгоҳлар ташкил этилади. Оромгоҳ дастурига Исломнинг асослари, арабча ёзувлар, хаттотлик, шунингдек, шаҳар музейлари ва киноларига ташриф буюриш киради. Болалар учун мунтазам овқатланиш ҳам ташкил этилган бӯлади.  Боймоқда масжиднинг диний раҳбарлари илк бор ўғил болалар учун мусулмонлар оромгоҳини очдилар. “Биз Қуръон сураларини ўргатамиз ва дин асослари ҳақида болалар тушунчаларини бойитамиз”, дейди Баймоқдаги “Насиҳат” масжидининг Имом-хатиби Ҳамза Хафизов хазратлари. Оромгоҳ очилиши билан унга ота-оналар ӯз фарзандларини жӯната бошладилар. Шу каби мусулмон болаларнинг оромгоҳлари Уфа, Оренбург ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам ӯз иш фаолиятини юргизмоқда. Икки ҳафтадан бир ойгача бўлган муддат давомида ушбу оромгоҳларда татилни ӯтказиш мумкин. Оромгоҳ ўқувчилари учун турли машғулотлар олиб борилади: ▪️ўқув сафарлари, ▪️спорт ўйинлари, ▪️билим бӯйича мусобақалар каби, деб хабар беради Islam.ru Таржимон:  2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 147
1 3 4 5 6 7 8