islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 8, 2019

Day

Сунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди

Дубай полицияси хабар беришича, бу йил Palm Jumeirah ва Emirates Hill-ларда Oyoon каби “ақлли” хавфсизлик ташаббускорлари туфайли ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Улар сунъий ақл технологиаларини ва катта маълумотларни таҳлил қилиш учун асосланган. Дубай полицияси тергов бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси генерал-маёр Халил Иброҳим ал-Мансурий шундай деди: “Дубай полицияси доимо биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жиноятга қарши энг сўнгги технологиялар ва энг яхши онгларни ишлатиш орқали курашмоқдамиз. Маълумотларни таҳлил қилиш маркази жиноятларни ҳал қилишда ва шаҳар хавфсизлик тизимидаги бўшлиқларни аниқлашда муҳим рол ўйнади. ” “Oyoon” тармоғи лойиҳаси доирасида шаҳар бўйлаб видео кузатув камералари марказий қўмондонлик марказига реал вақтда хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар ҳақида маълумот беради. Камералар учта секторда қонунбузарчиликни кузатади -сайёҳлик; -транспорт; -ва чакана савдосида. Полиция жиноятчиларни кузатиб бориш учун сунъий ақл ва юзларни таниш технологияларидан фойдаланмоқда, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 279

“Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди

Жорий 2019 йилнинг 6 июль куни Тошкет шаҳри Чилонзор туманида жойлашган  “Абулқосим” мадрасаси биносида Oriental Classic Study нодавлат талим муассасаси ҳамда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида “Ҳуснихатдаги ҳикматлар” III Республика Хаттотлик кўрик танлови бўлиб ўтди. Унда республикамиздаги хаттотлар ўзларининг асарлари билан иштирок этди. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан икки нафар хаттот ТИИ ўқитувчиси Ё.Бухарбаев ҳамда 308-гуруҳ талабаси З.Ҳабибовалар иштирок этиб, ғолиблар сифатида диплом ва совғалар билан тақдирландилар.     224

Москвада энг йирик динлараро марказнинг лойиҳаси тақдим этилди

4-июл куни Халқаро Москва шаҳарлари форумининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. У 4-июлдан 7-июлгача “Заряде” паркида бӯлиб ӯтади. Москва фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун замонавий ечимлар ва лойиҳаларни тақдим этди. Тадбирда таниқли халқаро экспертлар ва араб дунёсининг меҳмонлари иштирок этмоқда. Форумнинг ахборот визуал стендларида янги Москва шаҳридаги замонавий рекреацион зонага эга бўлган келажакдаги динлараро маданий-маърифий маркази тақдим этилди, дея хабар беради “Business Online”. Меъморлар томонидан ӯйланганидек, бу нафақат динлараро мулоқотни намойиш қилувчи рамзий марказ бӯлиши режалаштирилмоқда, балки барча москваликлар учун очиқ бўлган ижтимоий, маърифий ва таълимий лойиҳа бўлади. Форум иштирокчиси, Россия мусулмонлари маънавий мажлислар раиси, Москвани, Марказий Россия регионини ва Чувашияни муфтийси Албир Крганов сӯзларига кӯра, ушбу марказ барча меҳмонлар эътиборини тортди. “Форум меҳмонларини қизиқтириб қолган нарса ушбу лойиҳани маданиятлараро мулоқот майдони сифатида тақдим этилиши бӯлиб, дунё миқёсидаги ривожланишлар даврида жуда талаб этилаётганлигидир. Россия бу каби масалаларда кўплаб давлатлар учун намунадир. Чексиз қудрат соҳиби Аллоҳдан асрлар давомида турли маданият ва анъаналар барқарорлиги учун ҳизмат қилувчи шундай муҳим масалаларни ечимида мадат сӯраб қоламиз” деди РМДЙ (Россия мусулмонлари диний йиғини) муфтийси, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 338