islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2019

Month

Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда олий ва ўрта махсус таълим тизимини модернизация қилиш, илм-фанни ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда янги, шу жумладан, етакчи хорижий олий таълим муассасалари ташкил этилди, замонавий ўқув босқичлари жорий этилиб, талаб юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, мамлакатимизда жадал суръатлар билан амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар Ватанимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, юрт равнақи йўлида муносиб ҳисса қўшувчи малакали кадрлар тайёрлашни устувор вазифалардан бири этиб белгиламоқда. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш, тизимдаги муассасаларнинг сифатли фаолият юритишини таъминлаш орқали юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида, шунингдек, 2017-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ: 1. Қуйидагилар олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида замонавий ва мустақил фикрлайдиган, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, билимли ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш; олий таълим муассасаларида касбий фаолият йўналишида замонавий билим ва малакага эга, ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда чет тилларини ўзлаштирган кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш; барча олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ўқув-педагогик ва илмий-услубий, шунингдек, уларда мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасининг давлат таълим стандартлари ҳамда малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш; замонавий педагогик технологиялар ва ўқитиш услубларидан кенг фойдаланиш асосида ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш, таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда ўқитишнинг илғор шакллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш; таълимда маънавий-ахлоқий мазмунни кучайтириш, ёшларни, мустақиллик ғояларига садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, инсонпарварлик ва юксак маънавий ғоялар асосида ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш; олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; зиммасига юкланган вазифаларни самарали ва юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини бундай мутахассислар билан таъминлаш, тизимли рағбатлантириш ишларини олиб бориш; раҳбар ва педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш, такомиллаштириб бориш, уларнинг касбий маҳорати сифати ва даражасини ошириш учун шароитлар яратиш, жумладан, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш, ўқув жараёнларига хорижлик олимлар, ўқитувчилар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш; талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг жаҳон таълим ресурслари, илмий адабиётлар электрон каталоги ва маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; илғор халқаро тажрибалар асосида таълим тизимини такомиллаштириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурларини амалга ошириш, таълим соҳасида эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш; иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларидан ҳамда хорижий тажрибадан келиб чиқиб, шунингдек, иқтисодиётнинг реал секторидаги таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларида меҳнат бозорида талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилишини...

Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди

Қўшма таълим дастурларига кириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, республика ҳудудида ташкил этилган ва ташкил этилаётган қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш белгиланган таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади: 1-босқичда абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан алоҳида ташкил этиладиган тест синовларида иштирок этадилар; 2-босқичда абитуриентлар хорижий ҳамкор томонидан белгиланган кириш имтиҳонларини топширадилар. Шунингдек, Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан қуйидаги ОТМларга қўшимча жой ажратилди: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Олий адабиёт курси” магистратура мутахассислигига давлат грaнти асосида қўшимча 10 та; Андижон давлат университетининг “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишига сиртқи таълим шакли учун тўлов-контракт  асосида қўшимча 200 та. 183

Бирлашган Араб Амирликлари олимлари смартфон билан ухлаш одатини тарк этишга чақирмоқдалар

Шаржа университети тадқиқотчилари ётоқхонадаги смартфонларнинг қўйилган ўрни ва одамлар уйқусини сифати ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бор эканлигини исботладилар. Тадқиқотда Шаржа, Абу Даби ва Ал-Айндан 500 га яқин киши қатнашган: Сўров натижаларига кўра, одамларнинг кўпчилиги ётоқхонада смартфонлардан фойдаланганлиги сабабли уйқу муаммоларига кўпроқ дучёр бўлар экан. Шундай қилиб, мобил қурилмани ёстиқ остида қӯйиб ухлаганлар уйқудаги ҳаловатни буткул ёқотиши мумкин экан. Иккинчи ўринда эса рейтинг бўйича, мобил телефон фойдаланувчилари телефонини ётоғини олдидаги столга қӯйиб ухлаганда, уйқусизликдан кўп шикоят қилар экан. Ётоқхонанинг эшиги ортида ёки тўшакдан жуда узоқ масофада смартфонни қўйиб ухлайдиганлар эса етарлича ухлар эканлар ва шундай қилиш маъқулроқ деб топилди. “Уйқу медицинаси” номли журналда чоп этиладиган ҳисоботда айтилишича, смартфонлардан фаол фойдаланувчиларни уйқусизликнинг айланасига тушиб қолар экан, худди кофеинни ортиқча истеъмол қилишга ўхшаш. Қизиғи шуки, фақатгина уяли телефонларгина зарарли эмас экан, балки уйқуни кузатиш асбоблари ҳам уйқу меъёрини бузади, деб олимлар тадқиқоти натижасини айтди. Респондентларнинг 47,5% фаол смартфон фойдаланувчилари бўлиб чиқди. Шу билан бирга, уларнинг 81 фоизи ёмон уйқу сифатига шикоят қилдилар. Бундан олдин олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, БАА аҳолисининг деярли 2/3 қисми уйқусиззлик касаллигига чалинганлар, деб хабар беради islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 149

Болаларнинг бошқалар билан муносабатига ота-онанинг аралашуви

Биз оналар болаларимизни ҳаммадан ҳимоя қилгимиз, бизнинг кўз қорачиғимизни хафа қилган бошқа боланими ёки баъзида ўқитувчиними таъзирини бериб қўйгимиз келади. Афсуски, бу аралашувимиз фарзандимизни жамиятдаги ўрнига, муаммоларни ўзи ҳал қилишига таъсир қилади. Мисол тариқасида бир воқеа айтиб бермоқчиман. 2-синф ўғлим мактабда иштонини ҳўллаб қўйибди. Табиийки, ўзини шарманда бўлган ҳис қилиб, жуда тушкун ҳолатда уйга кирди. Кириши биланоқ жуда қаттиқ йиғлаб юборди, ғурурли ўғлим бу уятга чидай олмаётган эди, унинг устига айбдор ҳам ўқитувчи экан. У дарс вақтида ҳожатга чиқишига рухсат бермаган ва бола танаффусгача сабр қилолмаган. Ҳар қандай онадек жуда ҳам жаҳлим чиқди, ўқитувчисини таъзирини бериб, мактабдан ҳайдатгим келарди. Лекин ўзимни босиб, ўқитувчисига қўнғироқ қилдим. Унинг жуда афсусда эканлигини, ўзини айбдор ҳис қилаётганини кўриб ҳеч нарса дея олмадим. Қаттиқ гапирганимдан фойда ҳам йўқ эди, унга кейинроқ алоқасига чиқишимни айтиб, гўшакни қўйдим. Ўтган ишни ўзгартира олмас эдим, лекин боламни ўзига ишончи ортиши учун нимадир қилишим керак эди. Мактабга бора олмаганим учун синфдошлари фикрига умуман таъсир қилолмасдим, унинг устига ўқитувчи билан муносабатим ёмонлашиши, уни фарзандимга муносабатини ёмонлаштирар эди. Шунинг учун ўқитувчи ёрдамидан фойдаланишга қарор қилдим. Ўқув йилининг охири бўлгани бизга қўл келди. Ўқитувчи фарзандим билан алоҳида хонада гаплашиб, айб ундан ўтганини айтди ва кейинги дарслар давомида ҳар бир ютуғини мақтаб, таъкидлаб турди. Алҳамдулиллаҳ, тез кунларда бўлган воқеа унутилди. Ўқитувчи мақтагани учун бошқа болалар ўғлимни яна ҳурмат қила бошлади. Фарзандимнинг ўзи эса, айб унда эмаслигини билиб, ўзини нокис ҳис қилмай қолди. Демак, фарзандимиз кўчада ёки мактабда одамлар билан муаммога учраса, баъзи нарсаларга эътибор бериб, шошилмасдан қарор чиқаришимиз керак экан. 1. Бу муаммога бизнинг аралашувимиз шартми? Баъзи ҳолларда болалар уришиб ярашиб ўйнайверади, аралашган ота-оналар эса душман бўлиб қолишади. Бошқа болалар билан урушиш-ярашиш табиий ҳол, болаларимиз шу билан жамиятда ўз ўрнини топади ва ўзини тутишни ўрганади. 2. Воқеани яхшилаб суриштириб, айбдор фарзандимиз бўлса, уни тан олишга ўргатишимиз керак. Меҳрингиз сабабли уни ҳимоя қилаверсангиз адолатли фарзанд тарбия қила олмай қоласиз. 3. Воқеадан фарзандимиз қандай азият чекди. Энди буни тўғрилаш учун нима қилишимиз кераклигини ўйлаб ҳаракат қилишимиз керак. Яъни ҳар бир ҳаракатимиз мақсадимизга йўналтирилган бўлсин. Юқоридаги воқеа каби баъзида айбдорларни жазоламасдан, улар ёрдамида муаммони ҳал қилишимиз ҳам мумкин. 4. Фарзандингиз ҳислари, муаммоларига бефарқ бўлманг. Бошқалар билан муаммоларига тўғридан тўғри аралашмасангиз ҳам, маслаҳатларингиз билан, ҳеч бўлмаса, меҳрингиз ва ишончингиз билан далда бўлишингиз мумкин. Унутманг, фарзандингиз кундан-кун улғайиб, ўз муаммоларини ҳал қилишга, жамиятнинг бошқа аъзолари билан муомала қилишга ўрганмоқда. Сиз эса доим унинг олдида бўлиб, ҳамма муаммоларини ҳал қилиб бера олмайсиз. Манбаа: http://muslima ona kundaligi 145

Сунъий ақл Дубайда жиноятчиликни бутунлай йўқотди

Дубай полицияси хабар беришича, бу йил Palm Jumeirah ва Emirates Hill-ларда Oyoon каби “ақлли” хавфсизлик ташаббускорлари туфайли ҳеч қандай жиноят содир этилмаган. Улар сунъий ақл технологиаларини ва катта маълумотларни таҳлил қилиш учун асосланган. Дубай полицияси тергов бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси генерал-маёр Халил Иброҳим ал-Мансурий шундай деди: “Дубай полицияси доимо биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жиноятга қарши энг сўнгги технологиялар ва энг яхши онгларни ишлатиш орқали курашмоқдамиз. Маълумотларни таҳлил қилиш маркази жиноятларни ҳал қилишда ва шаҳар хавфсизлик тизимидаги бўшлиқларни аниқлашда муҳим рол ўйнади. ” “Oyoon” тармоғи лойиҳаси доирасида шаҳар бўйлаб видео кузатув камералари марказий қўмондонлик марказига реал вақтда хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар ҳақида маълумот беради. Камералар учта секторда қонунбузарчиликни кузатади -сайёҳлик; -транспорт; -ва чакана савдосида. Полиция жиноятчиларни кузатиб бориш учун сунъий ақл ва юзларни таниш технологияларидан фойдаланмоқда, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 289
1 2 3 4 5 6 8