islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2019

Month

АЛЛОҲНИНГ САЛОМИНИ ОЛГАН АЁЛ

Аёллар саййидаси. Отасининг исми Хувайлид, онасининг исми Фотима бўлган. Жоҳилият даврида Хадижа онамизни Тоҳира деб чақиришар эди.  Умму Қосим деб куняланган. Асли Қурайш қавмидан. Оқила, олийҳиммат, саҳоватли, меҳрибон жаннатий аёл бўлган. Расулуллоҳга ўзи ҳаридор бўлган. Уйланишларини таклиф қилган. Расулимиз алайҳиссалом рози бўлганлар ва 25 ёшида уйланганлар. Маҳрига 20 туя берган. Хадижа онамиз Расулуллоҳдан 15 ёшга катта эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фарзандлари шу онамиздан туғилган. Ер юзида Расулуллоҳни биринчи бўлиб тасдиқлаган ва ҳаммадан олдин иймон келтирган энг бахтли аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий келганда, амакиваччаси Варақа ибн Навфалнинг олдига олиб борган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп тилга олардилар ва бошқа оналаримиздан афзал билардилар. Ҳаттоки Оиша онамиз шундай дегандилар: ما غرت من امراءة ما غرت من خديجة Расулуллоҳ Хадижани кўп эслагани туфайли, Ул зотни бирорта хотиндан Хадижадан рашк қилиб қизғонганимдек қизғонмаганман. (Бухорий) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамиз ҳаётлик чоғида бошқа аёлга уйланмаганлар. Кейинги оналаримиз билан Ул зоти шарифанинг вафотидан кейин турмуш қилганлар. Сердавлат, ишбилармон аёл эди. Расулуллоҳга молиявий жиҳатдан кўп ёрдам қиларди. Расулуллоҳ Хадижа онамизнинг савдо ишларини юритар эди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали Хадижа онамиз учун жаннатдан бир қаср барпо қилганлик башоратини етказган. (Бухорий ва Муслим) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча марта: “Эй Хадижа, сенга Жаброил салом айтди” баъзида эса “Сенга Аллоҳ салом йўллади”—деганлар. (Бухорий) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннат аёлларининг саййидаси марям, Фотима, Хадижа ва Фиръавннинг хотини Осиёдир”—деб марҳамат қилганлар. (Ибн Абдулбар) Оиша онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хадижа онамизни кўп хотирлар эдилар. Ҳар доим ёдга олганда Хадижа онамизни мақтар, ҳаққига истиғфор айтиб дуо қилардилар. Бир куни Оиша онамиз рашки келиб: “Аллоҳ сизга ўша кампир ўрнига ёш аёлларни бердику?!”—деб юборади. Шунда Расулуллоҳнинг ғазаблари келади. Қилмишидан афсусланган Оиша онамиз “Эй Раббим, Хадижани қайтиб ёмонлик ила эсламайман” деб онт ичадилар. Расулуллоҳ: Эй Оиша, одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонган, одамлар мендан юз ўгирганда у менга жой берган, у менга бола туғиб берган сизлар эмас—деб Хадижа онамизнинг фазлини эслатиб қўядилар. Ҳижратдан 3 йил, Абу Толибнинг вафотидан эса 45 кун олдин, 65 ёшида Рамазон ойида, Исломда ҳали намоз фарз бўлмай туриб вафот этган. Ҳажун номли ерга дафн этилган.   Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   202

Юқори технологияларга бой 2019-йил Ҳаж мавсуми…

Саудия Арабистони Хаж ва Умра вазирлиги томонидан мусулмонларга зиёрат қилишни осонлаштириш ва Хаж ибодатини бажаришларини таъминлаш мақсадида юқори технологияли интеллектуал тизимларнинг тўлиқ тўпламини киритишга қарор қилди, дея хабар беради Al-Arabiya. Жорий йилда жорий қилинган асосий технологиялардан бири хорижий зиёратчилар учун e-track тизими бўлиб, у зиёратчиларнинг Саудия Қироллигидан кетгунга қадар турар жой олиш, транспорт хизматидан фойдаланиш ва танавул қилиш учун бирор жойга кириб овқатланиш вақтидан бошлаб кучга киради. Тизим “Шаффофликни ва ҳар бир тарафнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бажарилиши назоратини таъминлайди.” У вазирлик назорати остида фаолият юритади. Шунингдек, вазирлик томонидан эълон қилиндики, ушбу тизимда талабнома берувчиларга муносиб ва улар учун қулай Хаж ҳизматларини танлаш имкониятини беради. Бундан ташқари, зиёратчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун электрон шартнома тўлов тизими ҳам тақдим этилади. Шу  йили май ойининг охирида, икки масжид қӯриқчиси Саудия Арабистони Подшоҳи Салман ибн Абдулазиз “2030 Қироллиги” лойиҳаси асосида “Аллоҳнинг меҳмонлари” хизмат дастурини шахсан ишга тушириб берди. Дастурда 30 дан ортиқ давлат идоралари томонидан тайёрланган 130дан зиёд ташаббуслардан иборат. Ундан учта стратегик мақсад кўзланмоқда: ▪️Кўплаб зиёратчиларни қабул қилишни ва икки муқаддас масжидга киришни осонлаштириш; ▪️Хаж ва Умра вақтида зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш; ▪️Зиёратчиларнинг диний ва маданий тажрибаларини кенгайтириш, деб хабар беради Islam.ru Таржимон: 2-курс талабаси Хамидуллаева Фаридахон Шухрат қизи 141

ИДДАЛИ АЁЛНИНГ ТАЪМИНОТИ

Жамиятимиз аҳолиси орасида диний саводхонлик ўта паст даражага тушиб кетганида кўплаб шаръий ҳақ-ҳуқулар пой-мол бўлишига йўл қўйиляпти. Шулардан бири эридан талоқ олиб ажраган аёлнинг идда жараёнидаги харажатлар масаласи. Идда ўтирган аёлнинг харажатлари кимнинг бўйнига тушади? Хотинини ҳайдаб солган эр бу савол билан қизиқиб ҳам ўтирмайди. Эридан талоқ олган бахтиқаро келин ҳам ҳаққини талаб қилишни билмай, кўч-кўронини кўтариб отасиникига кетаверади. Жумҳури аҳли сунна фуқаҳолари ижмоъсига кўра, аёл эридан талоқ олиб ажраса, талоғи ражъийми, боинми, уч талоқми ё бир талоқ, ҳомиладорми ё ҳомиласиз қандай бўлишидан қатъий назар унинг идда давомидаги турар жой ва емоқ-ичмоқ нафақаси эрнинг бўйнига юкланади. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: المطلقة ثلاثا لها السكنى و النفقة Уч талоқ қилинган аёлнинг тураржой ва нафақага ҳаққи бор. (Сунани Дорақутний 2 / 433). Фотима бинти Қайс номли бир саҳобия аёл пайғамбаримиздан “Уч талоқ қилинган аёлнинг тураржой ва нафақага ҳаққи йўқ” деб бир ҳадис ривоят қилади ва унга эридан ажраганда Расулуллоҳ: “Бор, амакингнинг ўғли Амр ибн Умму Мактумнинг уйида идда ўтир”—деб буюрганини айтган. Лекин унинг бу ривоятини Оиша онамиз, Умар ибн Хаттоб, Зайд ибн Собит, Жобир ибн Абдуллоҳ каби катта саҳобалар рад қилган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳдан эшитган гапини ёдда сақлаб қолганми ё йўқми, буниси номаълум бир аёлнинг гапини олиб Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳнинг суннатини тарк этмаймиз. Талоқ қилинган аёл идда давомида тураржой ва нафақага ҳақдор бўлади. Аллоҳ бундай деган: لَاتُخْرِجُوهُن مِن بُيُوتِهِنّ وَلَايَخْرُجْن إِلَّاأَن يَأْتِين بِفَاحِشَةٍ مُّبَيِّنَةٍ Уларни уйларидан чиқарманглар ва ўзлари ҳам чиқмасинлар, илло, очиқ-ойдин фоҳиша иш қилган бўлсалар(чиқарилурлар).  ” — деган. Агар эридан талоқ олган аёл “мен ҳомиладорман”, деб даъво қилса, боласини туққунча, агар туғмаса икки йилгача эр уни тураржой ва емоқ-ичмоқ билан таъминлашга шаръан мажбур бўлади. Авазбек МЎМИНОВ Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми   323

Ҳадис илми мактабига ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати 5 йил бўлиб, “Ҳадис илмлари, диний фанлар мутахассиси ва араб тили ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлайди. Мактабда матахассислик фанларини ўқитиш устоз-шогирд анъанаси асосида мазкур фан бўйича рухсати (ижозаси) мавжуд Республикамиз ва хорижлик малакали педагог ўқитувчилар томонидан амалга оширилади. Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2019 йил 5 июль кунига қадар давом этади. Ҳадис илми мактабига абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Ҳадис илми мактабига абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтиши кўзда тутилган: 1. Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) – 3,1 балл; 2. Араб тили (ижодий имтиҳон) – 2,1 балл; 3. Ўзбекистон тарихи (тест синови) – 1,1 балл; Ҳадис илми мактаби биноси Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси ёнида барпо этилган бўлиб, олий даргоҳда умумтаълим, хорижий ва мутахассислик фанларини чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, ислом илми ривожида ўз ўрнига эга буюк аждодларимизга муносиб бўлиши учун мактабда талабаларга замонавий техникалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари, кутубхона, ёпиқ спорт зали ва сув ҳавзаси, ётоқхона ва шинам ошхона мавжуд. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси, Имом Бухорий мажмуаси. Телефон/факс: (+99866) 240-20-51, (+99866) 240-20-52 Манба: kun.uz 249

Болаларга бақириш

  Ҳаммамиз ҳам болаларимизга бақирамиз, баъзида сабаб билан, баъзида эса сабабсиз. Аслида, ҳохлаган нарсангизни сал баландроқ овозда, қатъий оҳангда талаб қилишнинг ёмон жойи йўқ. Лекин бақириш болаларни журъатсиз бўлиб қолишлари сабабларидан бири. Агар бақирувчи она бўлса, секин-секин хурмати тўкилади. Ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат ҳар сафар узоқлашиб бораверади. Бақиришимизга асосий сабаб – фарзандларимизга биз ҳохлаган нарсаларни қилдиришимиз ёки улар худди биз ҳохлагандек бўлишини исташимиздир. Ўзимиз нима сабабдан, қандай мақсадда бақиришимизни тушуниб олсак, бу иллат билан курашиш осонлашади. 1. Болаларни биз айтган ишни тез қилдириш учун. Агар бола сиз айтган ишларни қилмаса, сизга эътибор бермаса, демак ёки сиз етарлича талабчан эмассиз, ёки бола ҳаёли нималар биландир банд. Бу ҳолатда бақириш биз учун «қўрқитиш қуроли». Бир мултфилмда «ҳурмат қилиш учун қўрқитиш эмас , ҳурматга сазовор бўлиш керак» деган эди. Бизни ҳолатимизда эса айтилган ишни охиригача қилиниши талаб ва назорат қилсак талабчан бўлиш учун етарли. Болалар телефон, телевизор ёки китоб билан бандлигида иш буюриш ҳам бефойда. Аввал эътиборини ўзингизга тортишни унутманг, масалан телевизорни ўчиринг. Унутманг, сизни қўрқитиш учун бақиришингиз фарзандларингиз орасида ҳам тарқалиши мумкин, катталари кичкиналарига бақираётган бўлса, тезда ўзингиз устингизда ишланг. 2.Болалар биз хоҳламаган ишни қилиб қўйганда. Бу ҳолатдаги бақириш уларни ёлғон гапиришга мажбур қилиши ҳақида гаплашган эдик. Болалар хато қилиб ўрганишларини тушуниб қабул қилишимиз керак. Синган идиш, йиртилган кийим ёки портфель, йўқолган пул, буларни тақдир экан, деб қабул қилиб қўяверинг. Болаларнинг хатоларини эса бақирмасдан ҳам тушунтириш мумкин. 3. Оталар ёки оналар чарчаган ёки стресс ҳолида эканида. Унутманг яхши она бу- соғлом, асаблари жойида, дам олган онадир. Яхши оталар ҳам шундай. Шунинг учун ҳам вақтида овқатланиш ва дам олишингизга эътибор беринг, токи болаларингиз бундан азият чекишмасин. Ҳаётингиздаги муаммоларингизни эса Аллоҳга таваккал қилиб, хотиржам яшашни ўрганинг. Ҳамма нарсани билиб тушунган ҳолимизда ҳам одатларимизга ўзгартириш киритиш осон бўлмайди, жаҳл чиққанида ақл кетади. Фавқулодда ҳолатларда муносабат билдирмасликка ҳаракат қилинг.  ”Астағфируллоҳ” денг, юзингизни совуқ сувда ювинг. Ўзимизни босиш осон бўлмаса, ёки бақирмаслик ҳаёлимиздан кўтарилса, атрофдагилардан ёрдам сўраш мумкин. Уйимиздаги катта одамлардан ёки болаларнинг ўзидан ҳам сизга «астағфируллоҳ», дейишни эслатишини сўрашингиз мумкин. Бирданига бир кунда ҳамма нарса ўзгариб кетишини кутманг, ўзингизни ҳам айбламанг! Сабр ва қатъият билан жуда кўп нарсани ўзгартириш мумкин. Манбаа:http://muslima ona kundaligi 179
1 4 5 6 7 8