islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Iyul 2, 2019

Day

Ҳадис илми мактабига ҳужжатлар қабул қилиш давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ- 5416-сон Фармонига асосан ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш, улар қолдирган бой илмий меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш орқали халқимиз ва кенг жамоатчиликка етказиш ва тарғиб қилиш, хусусан ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ҳадис илми мактаби ташкил этилган эди. Ҳадис илми мактабида ўқиш муддати 5 йил бўлиб, “Ҳадис илмлари, диний фанлар мутахассиси ва араб тили ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлайди. Мактабда матахассислик фанларини ўқитиш устоз-шогирд анъанаси асосида мазкур фан бўйича рухсати (ижозаси) мавжуд Республикамиз ва хорижлик малакали педагог ўқитувчилар томонидан амалга оширилади. Ҳадис илми мактабига 2019-2020 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2019 йил 5 июль кунига қадар давом этади. Ҳадис илми мактабига абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: – қабул ҳайъати раиси номига ариза; – ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси; – паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади); – 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги); – яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади). Ҳадис илми мактабига абитуриентларни қабул қилишда кириш имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтиши кўзда тутилган: 1. Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (ижодий имтиҳон) – 3,1 балл; 2. Араб тили (ижодий имтиҳон) – 2,1 балл; 3. Ўзбекистон тарихи (тест синови) – 1,1 балл; Ҳадис илми мактаби биноси Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси ёнида барпо этилган бўлиб, олий даргоҳда умумтаълим, хорижий ва мутахассислик фанларини чуқур ўрганиш учун барча шароитлар яратилган. Хусусан, ислом илми ривожида ўз ўрнига эга буюк аждодларимизга муносиб бўлиши учун мактабда талабаларга замонавий техникалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари, кутубхона, ёпиқ спорт зали ва сув ҳавзаси, ётоқхона ва шинам ошхона мавжуд. Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси, Имом Бухорий мажмуаси. Телефон/факс: (+99866) 240-20-51, (+99866) 240-20-52 Манба: kun.uz 367

Болаларга бақириш

  Ҳаммамиз ҳам болаларимизга бақирамиз, баъзида сабаб билан, баъзида эса сабабсиз. Аслида, ҳохлаган нарсангизни сал баландроқ овозда, қатъий оҳангда талаб қилишнинг ёмон жойи йўқ. Лекин бақириш болаларни журъатсиз бўлиб қолишлари сабабларидан бири. Агар бақирувчи она бўлса, секин-секин хурмати тўкилади. Ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабат ҳар сафар узоқлашиб бораверади. Бақиришимизга асосий сабаб – фарзандларимизга биз ҳохлаган нарсаларни қилдиришимиз ёки улар худди биз ҳохлагандек бўлишини исташимиздир. Ўзимиз нима сабабдан, қандай мақсадда бақиришимизни тушуниб олсак, бу иллат билан курашиш осонлашади. 1. Болаларни биз айтган ишни тез қилдириш учун. Агар бола сиз айтган ишларни қилмаса, сизга эътибор бермаса, демак ёки сиз етарлича талабчан эмассиз, ёки бола ҳаёли нималар биландир банд. Бу ҳолатда бақириш биз учун «қўрқитиш қуроли». Бир мултфилмда «ҳурмат қилиш учун қўрқитиш эмас , ҳурматга сазовор бўлиш керак» деган эди. Бизни ҳолатимизда эса айтилган ишни охиригача қилиниши талаб ва назорат қилсак талабчан бўлиш учун етарли. Болалар телефон, телевизор ёки китоб билан бандлигида иш буюриш ҳам бефойда. Аввал эътиборини ўзингизга тортишни унутманг, масалан телевизорни ўчиринг. Унутманг, сизни қўрқитиш учун бақиришингиз фарзандларингиз орасида ҳам тарқалиши мумкин, катталари кичкиналарига бақираётган бўлса, тезда ўзингиз устингизда ишланг. 2.Болалар биз хоҳламаган ишни қилиб қўйганда. Бу ҳолатдаги бақириш уларни ёлғон гапиришга мажбур қилиши ҳақида гаплашган эдик. Болалар хато қилиб ўрганишларини тушуниб қабул қилишимиз керак. Синган идиш, йиртилган кийим ёки портфель, йўқолган пул, буларни тақдир экан, деб қабул қилиб қўяверинг. Болаларнинг хатоларини эса бақирмасдан ҳам тушунтириш мумкин. 3. Оталар ёки оналар чарчаган ёки стресс ҳолида эканида. Унутманг яхши она бу- соғлом, асаблари жойида, дам олган онадир. Яхши оталар ҳам шундай. Шунинг учун ҳам вақтида овқатланиш ва дам олишингизга эътибор беринг, токи болаларингиз бундан азият чекишмасин. Ҳаётингиздаги муаммоларингизни эса Аллоҳга таваккал қилиб, хотиржам яшашни ўрганинг. Ҳамма нарсани билиб тушунган ҳолимизда ҳам одатларимизга ўзгартириш киритиш осон бўлмайди, жаҳл чиққанида ақл кетади. Фавқулодда ҳолатларда муносабат билдирмасликка ҳаракат қилинг.  ”Астағфируллоҳ” денг, юзингизни совуқ сувда ювинг. Ўзимизни босиш осон бўлмаса, ёки бақирмаслик ҳаёлимиздан кўтарилса, атрофдагилардан ёрдам сўраш мумкин. Уйимиздаги катта одамлардан ёки болаларнинг ўзидан ҳам сизга «астағфируллоҳ», дейишни эслатишини сўрашингиз мумкин. Бирданига бир кунда ҳамма нарса ўзгариб кетишини кутманг, ўзингизни ҳам айбламанг! Сабр ва қатъият билан жуда кўп нарсани ўзгартириш мумкин. Манбаа:http://muslima ona kundaligi 344

Бу йил абитуриентларни қандай янгиликлар кутмоқда?

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул бўйича ўтказиладиган тест синовларига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида журналистларга маълумот берди. Айтилишича, бу йилги тест топшириқларини шакллантириш учун умумтаълим фанлари бўйича 140 нафардан ортиқ экспертлар гуруҳи тузилган. Улар 180 мингдан ортиқ тест топшириқларини шакллантиради. Тест топшириқларининг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги бир хиллиги таъминланади. Жорий йилда намунавий тест топшириқлари 1500 дан ортиқ абитуриент иштирокида апробациядан ўтказилди, ишончлилиги, мураккаблик даражасининг тўғри танланганлиги ўрганилди, 74 мингдан ортиқ тест топшириғи статистик таҳлил қилинди. Хато-камчиликлар тузатилди, айримларига ўзгартиришлар киритилди. ДТМ мутахассислари бу йилги тест топшириқлари базасини шакллантиришда Туркия, Жанубий Корея, Россия, Япония каби мамлакатлар тажрибалари ўрганилганини айтди. Янгилик сифатида тест топшириқларида график, ёзувсиз карта, расмлар қўлланилаётгани қайд этилди. Таъкидланишича, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб Давлат тест марказида мавжуд тест топшириқлари базасини жамоатчилик учун очиб қўйиш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда тест синовларини ўтказиш учун мамлакат бўйича 69 бино танланган. Уларнинг энг каттаси 1710, энг кичиги 240 ўринлидир. Бу биноларда бир кунда 2 та сменада 1 минг 277 та гуруҳда жами 38 минг 310 абитуриент тест топшириши мўлжалланган. Тест синовларининг адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида бир кунда 2 минг 554 нафар назоратчи жалб этилиши белгиланган. – Бу йил абитуриентлардан олинган бармоқ изи орқали тест синовларига бошқаларнинг кириши каби қонун бузилишларга барҳам берилади. Натижада ўз билимига ишониб имтиҳон топшираётган ёшларнинг имконияти янада кенгаяди, – деди Давлат тест маркази бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда бинолар учун 1 минг 155 тадан ортиқ видеокузатув камералари, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма, бармоқ изи асосида таниш воситалари тайёрланмоқда, деб хабар беради ЎзА. 263

Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш сари муҳим қадам

Ўзбекистон ва Мисрни тарихий-маданий муштараклик, анъанавий дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик бирлаштириб туради. Мовароуннаҳр ва Миср диёрида яшаб ижод қилганолимларнинг ноёб илмий-маърифий мероси бутун мусулмон оламининг бебаҳо бойлигиҳисобланади. Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисининг 2018 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра амалга оширган расмий давлат ташрифи ҳамда Миср Бош имоми – Шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб бошчилигидаги ал-Азҳар мажмуаси вакилларидан иборат нуфузли делегациянинг Ўзбекистон Президенти қабулида бўлиши, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. Айни пайтда Миср томонининг таклифига кўра, Ўзбекистон ва Мисрдаги диний соҳага оид марказлар ўртасида 2019-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да кўзда тутилган келишувларни муҳокама қилиш ҳамда ўзаро мувофиқлаштириб олиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Қоҳира шаҳрида бўлиб турибди. Делегация вакилларининг илк учрашуви бир минг икки юз йилдан зиёд вақт мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари шайх Аббос Солиҳ ҳамда “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси Абдураҳмон Мусо билан бўлиб ўтди. Учрашувда 2019 йилнинг иккинчи ярмида белгиланган ўзаро ҳамкорликдаги учрашув ва халқаро конференциялар, илмий йўналишда чоп этиши режалаштирилган китоб ва рисолалар, таълим соҳасида белгиланган келишувлар муҳокама қилинди. Ўзбекистон делегациясининг Миср Араб Республикасига сафари давом этмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 223

ДУОНИНГ АФЗАЛИ

Абу Абдуллоҳ Ҳорис ибн Асад ал-Муҳсибий (вафоти 243 ҳ.й) роҳимаҳуллоҳ “Васоя” асарида дуо қилувчиларга насиҳат қилиб қуйидагиларни келтиради: Биродарларим, одамлар овозини чиқариб жаҳрий дуо қилишмоқда, сизлар ундай қилманглар. Ҳожатларингизни қалбингизда сир тутиб Аллоҳдан махфий дуо ила сўранглар. Чунки дуонинг ошкорасидан хуфёнаси ижобатга яқин, Аллоҳга ёқимлироқ ва серсавоброқдир. Салафларимиздан бизга етиб келдики, қалбда сир тутиб қилинган дуо ошкора қилинган дуодан етмиш марта ортиқроқдир. Баъзи аҳли илмлар айтдилар: салафи солиҳлар қаттиқ ижтиҳод билан дуо қилишар эди. Улар дуода ниҳоятда тиришқоқ ва аҳамиятли бўлишарди. Шундай бўлсада уларнинг нафас товушлари ҳам ташқарига эшитилмас эди. Дуо жараёнида уларнинг товуши ўзлари ва Роббилари орасида қолиб кетар эди. Салафи солиҳлар нега шундай қиларди, биласизми? Чунки улар Аллоҳ таолонинг бу оятини яхши англар эдилар: ذِكْرُ رَحْمَةِ رَبِّكَ عَبْدَهُ زَكَرِيَّا * إِذْ نَادَى رَبَّهُ نِدَاء خَفِيّاً Бу, Роббингнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир.(Яъни, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), ушбу қисса «Роббингизнинг бандаси Закариёга раҳмати зикридир».)Унинг Роббига махфий нидо қилган чоғини эсланг.(Марям сураси 2-3 оятлар). Дуода товушини кўтариб жаҳрий қилган одам билан қалбида сир тутиб дуо қилган одамнинг фарқи шуки, ошкора қилганлар фитнага тушиб қолади. Фасоҳат билан сўзлаш мақсадида қалби Аллоҳдан бурилиб атрофидаги одамлар билан ўралашиб қолади. Баъзида эса риё, сумъа аралаш ибодатини пучга чиқаради. Дуони махфий қилганлар эса ўша фитналардан омон бўлади. Аллоҳ таоло баримизни Ўзига маҳбуб бандалар қаторида айласин, омин! Кўрсатилган манбадан эркин таржима қилинди. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек МЎМИНОВ   319